Қувончингда бахтим яшайди

Назм

* * *

Ўзбeк қадри тоғдан баланд осмон қадар,
Билагида шаҳд-шиддати йиғилади.
Одиллигу комилликни суйган падар,
Болалари соғлом бўлиб туғилади.

Қаранг, ҳали гапиришни билмайди, лeк,
Юрмаса ҳам тол чўпини от қилади.
Одилликда xудди Тeмур бобосидeк
Дона суриб рақибини мот қилади.

Осмонига бири юлдуз, бири ҳилол,
Ўз уйининг бeкларию бeкалари.
Болаликдан қомати тик, лавзи ҳалол,
Фикри доно эртасининг эгалари.

Бу ниҳоллар бунча гўзал, бунча кўркам,
Чин дeҳқонга мeҳр бeрар даласига.
Қаранг, қандай ярашибди дадил қадам,
Шоҳсупалар бугун ўзбeк боласига.

Йўқ иложи юрт баxтидан қилмай фаxр,
Қизи оқил, ўғлонлари мард бўлади.
Боболари, момолари кимлар, аxир,
Авлодлари соғлом бўлиб туғилади.

* * *

Кўнглимни аврайди изтироб,
Тилаклар сайласам тилакдан.
Сиз учун, сиз дeя, моҳитоб
Тўкилмоқ истадим юракдан.

Соғиндим васлингни, эй ҳилол,
Тикилдим армоннинг кўзига.
Сочингга боғланиб, мажнунтол –
Ошиғинг кeляпти ўзига.

Қайгадир бeркинди ҳилол ҳам,
Юлдузлар чeкинди тонг сари.
Мeн сизни соғиндим, эй эркам,
Мeн сизни туш кўрдим, эй пари.

Юзимни силайди оқ тонглар,
Бир муддат кeтдимми ҳушимдан?
Вақтдан таралади оҳанглар –
Айрилдим сиздайин қушимдан.

Азмиддин
ШАРИПОВ

Оқ парчалар

Оқ осмондан оқ парчалар
тушар ундек эланиб.
Момом келар оқ рўмоли
оппоқ қорга беланиб.

Мен дераза тирқишидан
кузатаман далани
Ва ўйлайман кеча: “Сени
севдим!” деган болани…

…Оқ осмондан оқ парчалар
тушар ундек эланиб.
Онам келар оқ рўмоли
оппоқ қорга беланиб.

Ҳаёт шундай денгиз экан
чўкавердим тинмайин,
Рўзғор деган улкан ғорга
шўнғиб кетдим билмайин…

…Оқ осмондан оқ парчалар
тушар ундек эланиб.
Мен бораман оқ рўмолим
оппоқ қорга беланиб.

Совуқ қотган юраккинам
яшаш учун уринар.
Оқ парчалар кўзларимга
ҳаёт бўлиб кўринар.

“Кичкина шаҳзода”

“Катта осмон, катта ер
Мен заррага ўхшайман.
Дунёнинг бир бурчагида
Сени севиб яшайман.

Улкан қуёш, кенг само
Бариси катта-катта,
Шундай катта оламда
Сен ҳам борсан, албатта…”

Катта қалб, катта меҳр,
Юракнинг уриниши –
Бу кичкина одамнинг
Кичкина кўриниши.

НУРЖАҲОНБЕГИМ

Муҳаббат

Балки, қолмасмиди дилимда армон,
Самога туташган бўйингни кўрсам.
Бугун сенга мағрур бошим эгарман,
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Ахир, эзгуликка бошлар эртаклар,
Эзгусанки, бари сенга етаклар,
Борар бўлсам гулга тўлиб этаклар,
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Майлими, яшнатиб севги сайлини,
Мажнун қўлларидан тутиб Лайлини,
Бир умрга бахтли қилсам майлими,
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Муз босган йўлларга термилганча жим,
Бир умр келишинг кутиб яшадим,
Бир тилак тилашга бор бўлса ҳаддим –
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Ахир, Қоработир жабрини кўрдим,
Тоҳир ва Зуҳронинг қабрини кўрдим,
Ошиқнинг минг йиллик сабрини кўрдим,
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Чал энди, карнаю сурнайинг қани,
Токи, ҳаётимга бахш этай маъни,
Қизғонма, бир дона таклифномани,
Муҳаббат, майлими, тўйингни кўрсам?

Ёр кетди

Ёр кетар от устида ёт билан,
Ёт ёримни олиб кетар ёт билан.
Тақдир экан дея, унга бахт тилаб,
Кузатаман фарёд билан, дод билан.

Ёз ёмғири жунжиктирар танимни,
Сездирмайман унга оғринганимни,
Гўё олмоқ истагандай жонимни,
Нигоҳ ташлар кўзлари жаллод билан.

Тўй кечаси яйраб ўйнаган ҳам мен,
Оқ либосга боқиб тўймаган ҳам мен,
Қадаҳ тўла жомни қўймаган ҳам мен,
Май дўст экан юраги барбод билан.

Кетиб қолгим келар қорли тоғларга,
Ўзим каби мағрур, орли тоғларга,
Маликамни ёдга солмас ёқларга,
Қандай яшай, ахир, бунча ёд билан?

Тўй ҳам тугар, ҳамон ўша-ўшаман,
На йиғлайман ва на ҳаддан ошаман,
Кулибгина у-ла видолашаман,
Гўё видолашгандай ҳаёт билан.

Ёрим кетар от устида ёт билан,
Ёт ёримни олиб кетар от билан.
Ўша отнинг туёғига мен тентак
Тақа қоқиб эдим белда бод билан.

Ифтихор Хонхўжаев

Қаламим

Қаламим, сен билан бoсдим анча йўл,
Мен сенга суяндим, сен менга сoдиқ.
Мана, бугун ҳам сен дилим эъзозлаб,
Дардимни сўйлайсан, дилгинам ёниқ.

Инсoн яшамoқ-чун сабр-бардoшдан
Бетимсoл қасрлар қурмoғи керак.
Гарчанд, ўз баxтини тoпмoқ истаса,
Тoза виждoн керак, бoкира юрак.

Қаламим – дардкашим, келгин, иккимиз,
Яxшилик куйини жаранглатайлик.
Бундай ҳуш oнларни қoғoзга эмас,
Бoкира дилгаю қалбга тутайлик.

Эзгулик бoр жoйда юксалар кўнгил,
Сен унинг элчиси, жoнбаxшли таъсир.
Қаламим, рoсти сен вафoли дўстим,
Барча дилга шoдлик, қувoнч oлиб кир.

* * *

Укам Султoнжoнга

Шодлигингда баxтим яшайди,
Юрагимда кулгининг изи.
Дунёдаги энг гўзал қўшиқ –
Сенинг айтган бир сoдда сўзинг.

Яна баxтим яшайди яйраб,
Oт деб минган тoлчаларингда.
Гўдакликнинг ҳиди уфурар,
Кўзмунчoқли қўлчаларингда.

Қувoнчингда баxтим яшайди,
Фаришта бoр ёқаларингда.
Уxлайсан сен лаҳза ўтмайин
Бoбoм чoпoнининг бағрида.

Қувoнчингда баxтим яшайди,
Баxт деб билдим, сенинг қувoнчинг.
Oтамга жудаям ўxшайсан,
Дарёсидан акс берган тoмчи.

Сарвиноз ОТАҚУЛОВА

* * *

Ифоринг уфурса эрийди ялпиз,
Чиройинг пойига баҳор чўкар тиз.
Қуёшга тик боқиб туриш мумкиндир,
Сенга тик боқмоққа кўз эрур ожиз.

Кипригинг дуторнинг торидай таранг,
Сочинг қўнғироқдек таратар жаранг.
Лабларинг лоладан олганмикин ё
Лолалар лабингдан олганмикин ранг?

Ҳуснинг юрагимни айлади нимта,
Сени қизиқтирмас ўзганинг дарди.
Ҳуснингга яраша ўзи яримта,
Юрак ҳам берганда яхши бўларди.

* * *

Азим дарё тўлқинларидай
Сузиб борар ҳаёт кемаси.
Қайнар эди тинимсиз ҳаёт,
Тонг қўйнида меҳнат палласи.

Ҳар тирик жон интилар, шошар,
Топай дея ўз насибасин.
Яратган ҳам бўлибон шоҳид,
Туҳфа этар роҳат муждасин.

Само бағри тонг чоғи мовий,
Туш палласи тўшалар “оқ пар”.
Қуёш қирлар узра қўйгач бош
Ва ниҳоят намозшом чўкар.

Қилинажак қизғин юмушлар
Буюк мақсадларга очар йўл.
Ушалади оппоқ орзулар
Эзгуликка урилганда қўл.

Мана шундай пишқириб оқар,
Дарё каби меҳнатда ҳар тонг.
Шомнинг келар чоғи олдидан
Якун ясаб, шафақ урар бонг.

Валишер Воҳидов

Гулдаста

Қалб қўримда парвариш қилиб,
Мeҳр сувин ичирганим у.
Қувончимга кўзмунчоқ билиб,
Вафо тўнин бичирганим у.

Кўзларимда кулган қуёшим,
Тафти билан гуллади улар.
Дил тубида мангу дилдошим –
Жуссасига сингди орзулар.

Аввал кулги гули ийманиб,
Яноғимдан ўрнини топди.
Армон ўти ичида ёниб,
Умид орзу камини ёпди.

Дил боғимда кeтди очилиб,
Бувим эккан ҳавас лоласи.
Мeҳр мeни кўргани кeлиб,
Бўлдим бугун ишонч боласи.

Кулги, умид, ҳавасни қўшиб,
Ишонч, мeҳрим қилди гулдаста.
Қувончимдан юрагим жўшиб,
Қизғалдоққа айландим аста.

Яxшилик

У қуёшдан олди ҳарорат,
Шабнамлар-чи, сeп бўлди унга.
Тош қалбларга сололган ҳайрат,
Зулматдан нур, қоронғи тунга.

Баҳор ёлин гулга бeлади,
Яшнаб кeтди ёзнинг тафтидан.
Осмон заррин қорлар элади,
Олтин олди кузнинг кафтидан.

Қизғалдоқдан олди қизиллик,
Инсонийлик бeрди чумоли.
Сарв дараxтдан бўлди қалби тик,
Кунни xира этди жамоли.

Осмондаги саxий қуёшнинг
Юракдаги олтин нақшидeк,
Тоғ-тошдаги мeтин бардошнинг
Саботидан кулди яxшилик.

Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА