БУНЁДКОР ЭЛ ҲИММАТИ

Публицистика Публицистика

Она Ўзбекистонимизнинг бугунги кўрку жамоли, бўй-басти, жаҳон ҳамжамиятида эгаллаб турган ўрнини бундан атиги чорак аср муқаддам тасаввурга сиғдириб бўлармиди? Йўқ, албатта. Яқин ўтмишда инқирозга юз тутиб, парчаланиб бораётган шўролар иттифоқига қарам халқлар муаммолар гирдобида қолиб, бир амаллаб кун кечириш ғамида эди. Пештахталари ҳувиллаб қолган дўконлару бозорларимиздан барака кетган, “Эртага қандай кун кўрамиз?” деган қўрқув, ваҳима барчамизни ўз исканжасига олганди. Бироқ дунёга улуғ ўтмиши, санъати, маданияти, юксак салоҳияти билан танилган миллат, халқнинг аросат ичра қолиб кетиши мумкин эмасди. Биринчи Президентимизнинг “Энди биз учун фақат олдингагина йўл бор, орқадаги кўприклар ёниб кетган”, деган даъваткор сўзлари ҳар бир юртдошимиз қалбида умид машъалини ёқди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳал қилиш мушкул бўлиб туюлган мураккаб масалалар бирин-кетин ўз ечимини топа бошлади.
Сиёсий мустақилликка эришганимизга ҳали ҳеч қанча вақт ўтмай, ғалла мустақиллиги қўлга киритилган бўлса, кўп ўтмай, барча жабҳаларда бирин-кетин бошқа республикалардан хомашё ва маҳсулотлар харид қилиш кескин камайтирилди. Айниқса, мамлакатимизнинг ўз автомобилсозлик саноатига эга бўлиши оламшумул ҳодиса бўлди. Энг муҳими, буларнинг ҳаммаси, энг аввало, инсонга, унинг манфаатларига, юрт ободлиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлигига қаратилганки, жасорат ва матонатга тўла истиқлол йилларининг ҳар бир куни биз учун қадрли ва тарихимизнинг олтин саҳифаларидир.
Дарҳақиқат, юртимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўллари, халқимиз эга бўлган моддий ва маънавий неъматларнинг санаб адоғига етиб бўлмайди. Уларга кўҳна ва боқий Бухоро мисолида назар ташлайдиган бўлсак, забт этилган марралар, эсда қоларли зафарли лаҳзаларнинг ўзи бир улкан китоб бўлади. Қаровсизликдан толиққан экинзор далалар чинакам соҳибининг қўлига ўтгач, унумли, ҳосилдор далаларга айланди. Яқин ўтмишда турли кимёвий дорилардан озурда экин майдонларида ўз меҳнатининг роҳатини кўрмай эзилиб меҳнат қилган деҳқон, Истиқлол шарофати ила бугун бағри бутун фермер бўлиб, ўз заминида етиштирган сара неъматларини дунёга кўз-кўз қилмоқда. Бир пайтлар гектаридан бир амаллаб 18-20 центнердан ҳосил олиниб келган бўлса, эндиликда ернинг ҳақиқий соҳиби пахта ҳосилдорлигини 29-32 центнерга етказмоқда. Бу миришкорлар етиштираётган пахта, ғалла, полиз, сабзавот ва бошқа хомашё ҳамда ноз-неъматлар нафақат бухороликлар эҳтиёжини қондирмоқда, балки бу неъматлардан мамлакатимиз, экспорт асносида дунё аҳли баҳраманд бўлмоқда.
2016 йилда вилоят иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,9 фоизга ошди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 67,9 фоизни ташкил этди.
Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Мажмуа таркибига йилига 8,1 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга завод, 114 та қазиш қудуғи, 11 та махсус майдон ва 4 та йиғув пунктини ўз ичига олган табиий газни тўплаш тизими киради. 370 километр газ қувури, 160 километр автомобиль йўли қуриш режалаштирилган бу лойиҳа Ўзбекистон газ конларини ўзлаштиришни янги босқичга кўтаради. Марказий Осиёдаги йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлган ушбу заводда 2 мингдан зиёд доимий иш ўрни яратилади.
Барчамиз фахру ифтихор билан хотирлайдиган, бундан 23 йил муқаддам юз берган тарихий воқеа хусусида тўхталсам. Биринчи Президентимиз Марказий Осиёда ягона йирик иншоот – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг очилиш тантаналаридан қайтаётиб, қайтадан бунёд этилган муҳташам Пойи Калон мажмуасида тўхтаб, бир гапни айтгандилар: “Ишга туширган нефтни қайта ишловчи йирик иншоот халқимиз фаровонлиги, яъни бу дунёмиз учун бўлса, бундай муҳташам масжиду мадрасалар қуриб, таъмирлаганлар охират ободлиги учун меҳнат қилишибди!” Бундан келиб чиқадики, юрт истиқлоли имони бут ва бағрикенг халқимизга ҳам дунёвий, ҳам охират ободлиги учун беҳадик меҳнат қилиш имконини берди.
Завод мутахассислари соҳада биринчилардан бўлиб халқаро стандартлар талабига жавоб бера оладиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини барпо этдилар. Марказий Осиёдаги ягона корхона дея тан олинувчи мазкур завод ўз мақомига яраша қисқа муддатда бешта халқаро стандартлар соҳиби бўлди. Рационализаторларнинг истиқболли таклифларига кўра, углеродли эритувчи ва авиация ҳамда дизель ёқилғиларини ишлаб чиқариш усуллари учун патент олинганлиги ҳам корхонага миллиард-миллиард сўмлаб даромадлар олиб келмоқда.
Вилоятда “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунгача Қуйи мозор, Қоракўл ва Олот насос станциялари реконструкция қилинди. Умумий қиймати 406 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган мазкур лойиҳа доирасида Аму-Бухоро-I янги насос станцияси қурилади, Аму-Бухоро-II, Қизилтепа ва Қизилтепа-I насос станциялари реконструкция қилинади. Бунинг самарасида Бухоро вилоятида 275 минг, Навоий вилоятида 40 минг гектар ер сув билан барқарор таъминланади. Йилига 134,2 миллион киловатт электр энергияси, 25,6 миллиард сўмдан зиёд бюджет маблағи тежалади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил март ойида Бухоро вилоятига қилган сафари чоғида вилоятда амалга ошириладиган қатор иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар тақдимотида, жумладан, Пешку туманида ташкил этиладиган чорвачилик комплекси, “Жондор Чинор чорва” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этиладиган паррандачилик мажмуаси, Бухоро, Ромитан, Олот туманларида ташкил этилаётган чорвачилик хўжаликлари лойиҳалари, Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳаси билан танишди. Хусусан, Пойи Калон, шунингдек, Арк қўрғони мажмуасида бўлганида, Бухоро тарихини, қадимий бозорларини тиклаш, Бухоронинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, жумладан, ҳунармандлар мавзесига сайёҳларни кенг жалб қилиш, миллий ҳунармандлик анъаналари ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
2017-2021 йилларга мўлжалланган, саноат, кичик бизнес, транспорт, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид, умумий қиймати 3 триллион сўмдан зиёдни ташкил этувчи 4,5 мингта лойиҳа ишлаб чиқилгани, бу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзидагина банклар, хорижий инвесторлар ҳамда ишбилармонлар ҳисобидан 1 триллион 32 миллиард сўм маблағнинг ажратилиши Бухоро иқтисодий ҳаёти учун беқиёс янгилик, вилоят аҳлига муносиб туҳфа бўлди.
Дарҳақиқат, воҳада амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари ичида Бухоро–Мискин темир йўли, қайта қуриладиган ва реконструкция қилинадиган Аму–Бухоро ирригация тизими, пиллани қайта ишлашдан тортиб, экологик тоза, ҳар қандай иқлимга мос ипак матоларни экспорт қилишга ихтисослашган “Бухоро бриллиант силк” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси алоҳида аҳамият касб этади.
“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 2017-2018 йилларда Бухоро вилоятида пахта толасини қайта ишлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бугун Бухорода етиштирилаётган пахта толасининг 20,6 фоизи вилоят ҳудудида саноат усулида қайта ишланмоқда.
Эндиликда вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманида амалга татбиқ этилаётган янги лойиҳалар фойдаланишга топширилиши натижасида 13 та йирик саноат корхонаси томонидан вилоятда етиштириладиган пахта толасининг 65 фоизини ўзимизда қайта ишлаш имконияти яратилади. Натижада яна 5 минг нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.
Бу жиҳатдан, Бухоро шаҳрида ишга туширилиши режалаштирилаётган “Бухоро коттон текстил” корхонаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. 1000 кишининг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган корхонада 6,5 минг тонна ип-калава, 10 минг квадрат метр газлама ва 1,5 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамияти, Пешку туманидаги ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўп тармоқли корхона, Бухоро туманидаги пахта етиштиришдан тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб оладиган пахта-тўқимачилик клас­тери, табиий ва кимёвий толалардан интеграция асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳалари ҳам вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартириши назарда тутилмоқда.
Ўз навбатида, Швейцариянинг машҳур “Ритер” компанияси замонавий дастгоҳлари билан жиҳозланадиган “Индорама Индаст ЛТД” Ўзбекистон–Сингапур корхонаси, “Жондор Чинор чорва” паррандачилик комплекси сингари ўнлаб ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилиши режалаштирилаётгани қалбларни ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлдирди.
Одамлар турмушини яхшилаш, уларнинг маънавий юксалиши, сиҳат-саломатлигини муҳофаза этишни таъминлаш Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида устувор вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз кўрсатмаси асосида вилоятимиз марказида универсал спорт мажмуаси, замонавий лойиҳалар асосида 50 та кўп қаватли арзон уйнинг барпо этилиши, Республика ихтисослаштирилган урология маркази Бухоро филиалининг ташкил қилиниши, Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида янги қабулхона, Ибн Сино номидаги тиббиёт институти ўқув биноси ва клиникасининг қурилиши, туманлардаги шифохоналар ва қишлоқ врачлик пунктларининг энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланишига қаратилган лойиҳалар тақдимоти ана шу вазифаларнинг изчил тарзда амалга оширилишидан далолатдир.
Маълумки, 1997 йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Масжиди Калон, Минораи Калон ва Мир Араб мадрасаларидан иборат Пойи Калон мажмуаси тубдан таъмирланган эди. Президентимиз эндиликда мазкур мажмуа қиёфасини янада очиш, серфайз қилиш заруриятидан келиб чиқиб, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Мажмуадаги ҳунармандлар растасини икки қаватли қилиб қайта қуриш, йўлакларни янада кенгайтиришни таклиф қилди.
Давлатимиз раҳбари Арк қўрғони мажмуасида Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш дастури тақдимотида ҳам иштирок этганда, Бухоронинг бу соҳада истиқболи юксак эканлигини таъкидлади.
Эндиликда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш дастури асосида 39 та лойиҳа амалга оширилади. Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, туризмнинг зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини тараққий эттириш, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ҳамда туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлик индустрияси объектларини жадал ривожлантириш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирларига 18,5 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Шунингдек, Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, 1,2 гектар майдонни ўз ичига олувчи ушбу музей қурилишига бюджет маблағлари ҳисобидан 68,3 миллиард сўм сарфланиши мўлжалланмоқда. Музей қурилиб ишга туширилса, Арк қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади. Олтмишдан ортиқ иш ўрни яратилади. Бухоро вилоятида 660 та маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг аксариятини археологик объектлар, монументал санъат асарлари, архитектура ёдгорликлари ташкил этади. Мазкур иншоотларни ҳозиргидан-да кўпроқ асраб-авайлаш имконияти яратилади.
Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилгани шаҳримиз аҳолисини руҳлантириб юборди. Ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича уч йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилди. Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда эса Универсал спорт мажмуаси бунёд этилади.
2018 йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада спортнинг 15 тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 4 минг томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади.
Мажмуада ёзги ва қишки спорт майдонлари ҳам қурилади. Вилоятдаги спорт иншоотларини инвентаризация қилиш, уларни муайян спорт турига ихтисослаштириш, оммавийлигини ошириш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Фахр билан айтиш керакки, бухоролик ёшлар орасида Ўзбекистон ҳақли равишда ифтихор қиладиган спортчилар етишиб чиққан. Масалан, “Рио-2016” Олимпиада ва Паралимпиада мусобақаларида иштирок этган Ўзбекистон спортчилари сафида бухоролик атлетлардан 12 нафари лицензияни қўлга киритиб, улардан 8 нафари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Айниқса, шербилак йигитларимиз “Ўзбек бокси” деган янги атамани дунё аҳлининг онгига муҳрлаб қўйишди. Фахр билан айта оламизки, бу муросасиз жангларда бухоролик чарм қўлқоп усталарининг ҳиссалари салмоқли бўлди. Шаҳобиддин Зойиров олтин, Шахрам Ғиёсов кумуш медалларни қўлга киритган бўлсалар, машҳур курашчиларимиз Ришод Собиров, Ихтиёр Наврўзовлар бронза медалларга эга бўлдилар. Паралимпия беллашувларида иштирок этган дзю-дочиларимиз Шерзод Намозов (олтин), Ширин Шарипов (бронза), Феруз Саидов (бронза), Шуҳрат Бобоев (бронза)лар ҳам ўзбек деган миллатнинг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини, пешқадамлар ичра зўр эканини амалда исботладилар.
Дарҳақиқат, Бухоро бугун ўз тарихининг янги бир даврини бошдан кечирмоқда. Қадимий бу элнинг бугунги салобатли қиёфаси бунёдкор элимизнинг меҳнати ва ҳиммати самарасидир.
Шундай кунларда адабиёт аҳли олдида мамлакатимизнинг эртанги кунига ишонч туйғуси билан яшаётган ва шу йўлда меҳнат қилаётган халқимизнинг жасорат ва ҳимматини куйлашдек долзарб, ўз навбатида, савобли вазифа турибдики, буни вилоятда яшаб ижод қилаётган қаламкашларимиз шараф ила адо этадилар, деган умиддамиз.Она Ўзбекистонимизнинг бугунги кўрку жамоли, бўй-басти, жаҳон ҳамжамиятида эгаллаб турган ўрнини бундан атиги чорак аср муқаддам тасаввурга сиғдириб бўлармиди? Йўқ, албатта. Яқин ўтмишда инқирозга юз тутиб, парчаланиб бораётган шўролар иттифоқига қарам халқлар муаммолар гирдобида қолиб, бир амаллаб кун кечириш ғамида эди. Пештахталари ҳувиллаб қолган дўконлару бозорларимиздан барака кетган, “Эртага қандай кун кўрамиз?” деган қўрқув, ваҳима барчамизни ўз исканжасига олганди. Бироқ дунёга улуғ ўтмиши, санъати, маданияти, юксак салоҳияти билан танилган миллат, халқнинг аросат ичра қолиб кетиши мумкин эмасди. Биринчи Президентимизнинг “Энди биз учун фақат олдингагина йўл бор, орқадаги кўприклар ёниб кетган”, деган даъваткор сўзлари ҳар бир юртдошимиз қалбида умид машъалини ёқди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳал қилиш мушкул бўлиб туюлган мураккаб масалалар бирин-кетин ўз ечимини топа бошлади.

Шундай кунларда адабиёт аҳли олдида мамлакатимизнинг эртанги кунига ишонч туйғуси билан яшаётган ва шу йўлда меҳнат қилаётган халқимизнинг жасорат ва ҳимматини куйлашдек долзарб, ўз навбатида, савобли вазифа турибдики, буни вилоятда яшаб ижод қилаётган қаламкашларимиз шараф ила адо этадилар, деган умиддамиз.

Ўктам БАРНОЕВ