Икки олам нақди олдингда муяссардур сенинг

Шарқ юлдузи/ Dekabr 28, 2016/ Мумтоз поэтика

* * *

Такаллум айласанг гоҳи лаби шаккарфишонингдин,mashrab
Тасаддуқ бўлса жоним гоҳ бошингдин, гоҳи жонингдин.

Борурсан кеча-кундуз ою кундек ҳар шараф ёлғиз,
Топиб бўлмас сени бир ерда сокин ўз маконингдин.

Хиромон йўлунга помолинг ул шамшод ила тўби
Оёғинг ўпсун, ўргулсун ўшал сарви равонингдин.

Бирор йўл илтифотингни томоша айлаган бедил
Қиёмат тонги отсун бош кўтармас остонингдин.

Таҳидур қўлларим, илкимда зарра нақдинам йўқтур,
Илоҳи баҳравар қилғил ҳаёти жовидонингдин.

Кўзунг жон олғали қотил, сўзунг жон берғали мойил,
Масеҳо, сенму оё, жон насими келди ёнигдин.

Эгилмас то қиёмат нўш қилғон бодаи лаълинг,
Шимиб чекса тили бирла ийиб шаккар забонингдин.

Дило қатъи умидинг узма, алтофиға кўз тутгил,
Тараҳҳум ё тазаллум ҳарна келса меҳрибонингдин.

Тилар Машрабки, бир кун ғунчаи таъбинг очиқ кўрса,
Томошо айлай-айлай ўтса саҳни гулситонингдин.

* * *

Нигорим, гулузорингни кўролмай мубтало бўлдум,
Шароби лаълинг ичтим, сен санамга ошно бўлдум.

Тараҳҳум қил, аё, дилбар, қулунгга кўп жафо қилма,
Ўзингга ошно қилдинг, ғарибу бенаво бўлдум.

Юзунг гулдур, мужовир кўзларинг мастонадур, жонон,
Юроким поралар бўлди, шоҳиди Карбало бўлдим.

Талаб бозорига кирдим, табиби ишқдин сўрдум
Ки, дардимға даво топмай, бу дарди бедаво бўлдим.

Аё дилбар, келиб айла бу Машраб сўзини тадқиқ,
Йўлингга жон фидо қилдимки, ишққа муқтадо бўлдим.

* * *

Ташна келдим сендин излаб гавҳари оби зулол,
Пири комилсан, ҳақиқат бобида дарёи ҳол.

Икки олам нақди олдингда муяссар дуо сенинг,
Зиндаларнинг бошидур йўлингда бўлган поймол.

Хокисори кўйи ирфонинг бўлубман, раҳм қил,
Чунки дарёдин жудо бўлди кўкармасдур ниҳол.

Навжувон умрум хазон бўлди муҳаббат дардидин,
Етмадим мақсудима доғ айлади вақти завол.

Хотирамға ҳиммат-и Адҳамни келтурдум бу кун,
Ким Худо тарсдур анга даркор эмас молу манол.

Оташи ишқ олдида хасдур жаҳаннам, ғам ема,
Юз хатардин ўткарур ҳар бандани қурби жалол.

Остонингга келибман роҳи навмиди эмас,
Ё Абдулқосим, мени уммат дегин, дўстимни ол.

Нома ўнг қўлдин юборгай Машраби шўридага,
Аввалу охирни қилган вақти маҳшарда савол.

* * *

Бир боқишинга жумлаи жонона тасаддуқ,
Шаҳло кўзунга оқилу девона тасаддуқ.

Гар пардасини очсаю дилбар менга боқса,
Машъал юзига мен каби парвона тасаддуқ.
Лаъли лабидин журъаи майни тилаб олдим,
Дур тишларига гавҳари дурдона тасаддуқ.

Жононингни агар бер деса ул дилбари раъно,
Қурбон бўлайин, йўлида ҳамона тасаддуқ.

Мужгон ўқиға қилса бу жонимни нишона,
Жоним берайин, тирига мардона тасаддуқ.

Гулгун кийибон чиқса ўшал далбари раъно,
Мажнун бўлибон ўргулайин ёна тасаддуқ.

Ваъда қилибон айтди: “Жамолимни кўрарсан,
Ваҳдат майидин ички, бу паймона тасаддуқ”.

Машраб сари зулфунг тараса рашки келодур,
Зулфунг торидин боди сабо, шона, тасаддуқ.

* * *

Чиқсам кўчага шоҳсуворим келадур,
Гул ғунчасидек лола узорим келадур.

Ҳар ёнга боқиб, кифрик ўқин халқға отибон,
Ўтларни ёқиб жонимға нигорим келадур.

Жонимға тегиб ҳар соридин рашк қиличи,
Мужгон ўқини ҳар ён оторим келадур.

Келмай неча кун қайда қарор этти эканким,
Кўнглумдин олиб сабру қарорим келадур.

Ўлмайму бу дард ила ки, эй ёру ёронлар,
Ҳар лаҳзада минг жоним олорим келадур.

Кундуз ё кеча ҳеч маҳал келмаган эрди,
Бул турфа кўрунг лайли наҳорим келадур.

Гул барги каби ғам била сарғайди бу Машраб,
Не ғам менга эмди ким у (л) ғамхорим келадур.

* * *

Эй сабо, мендин дегил сарви равонимға дуо,
Гулшани васлиға борсанг, меҳрибонимға дуо.

Қоматим нундек бўлубтур доғи ҳижрони била,
Куйдуриб аъзои борим, дилситонимға дуо.

Ғунчадек лабдин такаллум айлабон жоним олур,
Сўзлари дурру гуҳар ширин забонимға дуо.

Нақди жоним хирманин ишқ ила торож айлабон,
Мен – ҳазин юз шукр этиб ул роздонимға дуо.

Кору борим доимо ғам бирла, Машраб, муттасил,
Мушкул ишларни ечар давлатнишонимға дуо.

* * *

Кўрунди кўз қаросиға магар хайли паризоде,
Шафақ тутди жаҳонни, келди ё бир қадди шамшоде.

Чароғон бўлди дунё ё магар келди менинг ёрим,
Биёбон бўлди боғу бўстони хуррамободе.

Ҳужуми ғам қилиб барбод, келди бир насими хуш,
Магар озода ёрим, дўстлар, ишқ этти бунёде.

Агар ул шоҳи хоқон қатлима лашкар чекиб келса,
Юроким чок этиб айлай ани олдида ҳам доде.

Баҳористон бўлди, ранг-баранг гуллар бўлиб пайдо,
Хазон этмак учун, дўстлар илоҳо келмагай боде.

Неча йиллар ётибман қору ёмғир остида доим,
Паризодим, маликам қилмади лекин мени ёде.

Ариғ йўлға ўзунгни олки, Машраб ўтти умрунг, лек,
Муроду мақсадиға етмади ҳаргиз хароботе.

* * *

Базми шамъингдин замона ичра бир гирён ўзум,
Доимо парвонадек шамъ ўтиға сўзон ўзум.

Қаҳрабо эрмиш жаҳон даврида афғон айлаган,
Чун фалохун доимо саргаштаи даврон ўзум.

Шоҳлик бирла гадолик, бил, баробардур менга,
Гоҳи ҳажрингда гадо, васлингда гоҳ султон ўзум.

Чин аро кўргач хаданги новаки қош ёсини,
Сийначок ўлғон шаҳиди тийри бепайкон ўзум.

Даргаҳи васлинг тилаб, айб этма, афғон айласам,
Машраби саргаштаи ғамдидаи ҳижрон ўзум.

Бобораҳим МАШРАБ