Кўнгил қурғур ўрлиги тутди

Қуюлиш Ёш эдим, бебош эдим, қайтмас эдим бир бошласам, Хуш ёқарди қилмишим йўлдан ўтганни тошласам. Турфа қуш овлар эдим, юмрон инин ковлар эдим, Қўрқитардим барчани капча илонни ушласам. Кўрса қочиб бачалар, қарғаб юрарди чечалар, Қизлари чақмачақар, қулоқларини тишласам. Бари “чув-чув”лаб қолар, кўппаклари қувлаб қолар, Хатагин оғзин очиб, товуқларин “киш-киш”ласам. Той бўлиб кишнар эдим, чилвир каманд […]

Давомини ўқиш

МАКТУБ ВА ЁЛҒОН

Ҳикоя I Эркак уйига эрта қайтди. Уловдан тушибоқ, нимқоронғи холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Қўлини кўтариб, унга бир нима демоқчи бўлган котибасига эъти­бор бермай стулига ўтирди. Чунки столда ётган мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурган эди: “Стаффоршайр, Файф тоунс…” Мактубнинг “Қаердан” сўзига ҳам, “Қаерга” сўзига ҳам бир хил манзил кўрсатилганди. Унинг фикри-хаёли шунда эди. Катта […]

Давомини ўқиш

Она ер соғинчи

Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Ҳазрати Имом мажмуасига ҳар сафар дилимда ифтихор билан келаман. Боиси шу мажмуага ярашиб тушган Тиллашайх мачити тарихи билан оиламизнинг тарихи қўшилиб кетганидир. Кўнглимда фахр уйғотадиган яна бир туйғу менинг боболарим Тилла Шайх бува ҳамда Саидазим Муҳаммадбой ўғли, шунингдек, укам Ҳожиакбар Шайхов билан боғлиқ. Ўйлаб қарасам, укамнинг ёзувчи бўлиб адабиётда ўз ўрнини […]

Давомини ўқиш

ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР МАҚОЛЛАРИДА ОБРАЗЛАР ФУНКЦИЯСИ

Мақоллар поэтикаси масаласи муҳим ва мураккаб бўлиб, бу жанрнинг ихчам шаклга эга эканлиги, айни пайтда ижтимоий-фалсафий мазмуни теранлиги билан ажралиб туради. Бу мураккаблик ихчам шаклда чуқур мазмунни ифодалаш билан боғлиқ. Мақоллар бадииятига оид айрим изланишлар фольклоршуносликда мавжуд бўлса-да, ўзбек ва қирғиз халқ мақолларини қиёслаш асносида бадиият масаласига алоҳида тўхталган тадқиқотлар яратилмаган. Мақоллар поэтикаси ҳақида сўз […]

Давомини ўқиш

ҲУВАЙДО ОРЗУЛАР

Агар сен бор бўлсанг ердами, кўкда, Ёки борса-келмас бирон овлоқда. Қуёш ётар жойи – алвон уфқда, Оёқ куяр саҳро ё ёнар тоғда, Мен сени топаман, ҳақиқат! Абдумажид АЗИМ Таниқли шоир Абдумажид Азим навбатдаги “Ошиқ дилим” шеърлар тўпламини китобхонлар ҳукмига тортиқ қилди. Сўнгги ўн йиллик аввалида истиқлолдек беназир неъматни тортиқ қилган йигирманчи аср халқимиз тарихида ўчмас […]

Давомини ўқиш

ДРАМАТУРГИЯДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАЛҚИНИ

Табиийки, ҳар бир халқнинг, миллатнинг маданияти, санъати, жумладан, театр санъати ҳам ўзига хос бўлади. Унда ўша миллатга хос муаммолар, мавзулар, воқеалар ва тақдирлар акс этади. Тарихдан биламизки, ўтган асрда профессионал шаклга кирган ўзбек театри қанчадан-қанча бадиий баркамол асарларни саҳнага қўйди. Уларнинг кўпчилиги ҳам бадиий, ҳам ғоявий, ҳам композицион жиҳатдан мукаммал даражадаги асарлар эди. Бироқ ҳаммаси […]

Давомини ўқиш

Мустақиллик даври Ўзбекистон рангтасвирининг асосий тенденциялари

Ўзбекистон рангтасвирида мустақил тараққиёт йилларида бошланган янгиланиш жараёни миллатнинг ўзига хос хусусиятларини ва эстетик идеалларини янада чуқурроқ акс эттиришга, миллий қадриятлар, маданият ва маънавиятнинг ахлоқий тамойилларини ифодалашга қаратилди. Бу даврда миллий истиқлол ғояси ҳамда янги миллий тафаккурнинг шаклланиши, дунёвий тамаддун ва жаҳон тасвирий санъати билан яқинроқ танишув ҳамда шу асосда юксак маданий меросни қайта тиклаш […]

Давомини ўқиш

“…УЛ САРВИ ГУЛРЎ КЕЛМАДИ” ҒАЗАЛИ ТАҲЛИЛЛАРИ ТАДҚИҚИ

Алишер Навоийнинг олимларимиз томонидан энг кўп тадқиқ этилган ғазалларидан бири “…Ул сарви гулрў келмади” ғазалидир. У кўп ўрганилгани жиҳатидан “Қаро кўзум…” ғазалидан кейин иккинчи ўринда, ўрганилиш тарихининг чуқурлиги жиҳатидан эса биринчи ўринда туради. Агар “Қаро кўзум…” ғазалининг тадқиқ этилиши қирқ йиллик тарихга эга бўлса, “…Ул сарви гулрў келмади” ғазалининг ўрганилиши эллик йиллик тарихга эга. Биз […]

Давомини ўқиш

Йўлларга сочилган настарин томчи

 Ҳаёт қўшиғи Зумрад чироқларга қўнган шарорим, насрин либосларда олгай қарорим. Совиб бораётган ёшлигимми қиш ёки зарраларга сингган баҳорим? Покиза декабрь, оппоқ декабрь, бу тунда бағримни тирналар сабр. Йўлларга сочилган настарин томчи: қанчалар тозадир, қанча беқадр? Кўзгуга урилган қушдай сарсари кўнглим каби эриб боряпти бари. Заминий шукуҳим, самовий руҳим ва чорак асримнинг заррачалари. Эриб бораётган поралар […]

Давомини ўқиш

ТАРИХИЙ ЖАРАЁН ВА ИЖОДКОР

Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Ойбек ўзбек романчилик мактабининг асосчилари саналиб, ҳар бири феномен сифатида адабиётда ўз ўрни ва мақомига эга. Ҳар бир ижодкор алоҳида индивидуал ва бетакрор шахс бўлгани сингари, уларнинг романлари ҳам бир-бирига ўхшамайдиган адабий ҳодисадир. Ижодкорлар бир замонда ва деярли бир шароитда яшаган бўлишига ва яқин мавзуга қўл урганига қарамай такрорийликдан сақлай олишган. […]

Давомини ўқиш