Monthly Archives: Yanvar 2017

ИЛТИЖО

ИЛТИЖО

Эй ҳаёт дейилган мўъжизий қудрат, Тириклик аталган буюк ибтидо! Эй мени оламга келтирган қисмат, Жонлар волидаси – эй олий момо! Чархмисан – фалакми ёки табиат, Шукрона айтурман сенга аввало! Мен дунёга келдим – таажжуб ҳолат – Икки танҳо буюк чексизлик…

БИЗ БИЛГАН-БИЛМАГАН ХАЙЁМ

БИЗ БИЛГАН-БИЛМАГАН ХАЙЁМ

Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маънавий”сидаги бир ҳикоятда, ҳиндлар филни қоронғи уйга қўйиб, умрида бу ҳайвонни кўрмаган кишиларни бирма-бир ўша қоронғи уйга киритадилар. Қоронғида бири хартумини тутиб, фил тарновга ўхшар экан деса, иккинчиси қулоғини ушлаб, фил баҳайбат елпиғич экан дейди, учинчиси оёғига…

Қандай гўзал ширин сўз

Қандай гўзал ширин сўз

Замонавий эртак Бобом бошлади, Чиқазолмади. Бувим ишлади, Чиқазолмади. Дадам киришди, Чиқазолмади. Аям тиришди, Чиқазолмади. Опам кўчирди, Акам ўчирди, Чиқазолмадик, Чиқазолмадик. Эҳ, масала оғир, Уриндик қанча, Компьютерда охир Ечди “сичқонча”. Гулдондан чиққан ақл – Вой, уй бунча Топ-тоза? Супурдингми Гулноза? Кимдан…

“ДИЛДАГИ ҲАРОРАТНИ ХИЖОЛАТДАН ҚУТҚАРИНГ!”

“ДИЛДАГИ ҲАРОРАТНИ ХИЖОЛАТДАН ҚУТҚАРИНГ!”

“Етим” сўзи тилимизда неча замонлардан бери қўлланиб келаётган тушунча. Чунки шу тушунча асносидаги воқелик ҳамма замонларда қайсидир бир инсоннинг ҳаётида юз берувчи ҳодиса. Бу айниқса, уруш, қирғин-барот муҳорабалар бўй кўрсатган ҳар қандай ҳудудда муқаррар. Бу сўз эски бўлса ҳам “Сен…

УКА

УКА

Ҳикоя Каравот мунгли ғичирлади. Она бирпаслик уйқусидан уйғониб кетган, лекин кўзини очолмай ётарди. Кўрпачада тиззасини қучоқлаганча мудраб қолган Қамариддин шошиб кўзини очди-да, онаси томонга сурилиб, унинг юзига тикилди. “Чақирсам уйғонармикан?”, дея хаёлидан ўтказди, кейин бир лаҳзада кўнглидан кечган ваҳималарга берилиб,…

Васлингни умид этгум

Васлингни умид этгум

* * * Сенга кетсам, сенга етсам, ўздан кечиб, ўздан кечиб. Нурни эмсам, нурга энсам, кўздан кечиб, кўздан кечиб. Надин мен-да бу телба дил, зоҳирим – гил, ботиним – гил. Чархифалак чархлаган бул, сўздан кечиб, сўздан кечиб. Ой – ғам…

ЯККАСУВ

ЯККАСУВ

  Ҳикоя Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган…

Қалбимиз тўлдирган тинчлик шукуҳи

Қалбимиз тўлдирган тинчлик шукуҳи

Ўзбекистон Икки дунё оралиғида Қалдирғочлар тонгни уйғотар. Лайлаклар кўз қорачиғида Ҳур шамоллар бешик тебратар. Алп тоғларнинг назари тушган Юлдузлари ёнар парпираб. Аму ҳамда Сирдан сув ичган Ризқ гуллари яшнар гуркираб. Чинорларнинг мудроқ кўлкаси Уйқусини қувар тунларнинг. Улғаяди Ватан эртаси Қанотида…

Оғабий

Оғабий

Роман Аввалги сўз Чимбой шаҳридан чиққан бир тўда одамлар Кегайли кўпригидан ўтгандан сўнг шимоли-ғарбга қараб кетган арава йўлга тушиб олдилар. Елкаларида қалқиб бораётган тобутни галма-гал кўтаришар, қадамларини тезлатиб олға интилар эдилар. Сўнгги сафарга йўл олган, энди ўзгаларнинг елкасида бораётган одам…

Парпироқ чеҳра

Парпироқ чеҳра

Юрагим тонгданоқ, негадир, Ҳувайдо мавзеси сари талпинаверди. Устозни эртага йўқлашга бориш ҳақида ўртоқлар билан келишиб қўйганимга қарамай, уларга сим қоқиб, бугун борақолайлик, деб тиқилинч қилдим. Бордик. Стационарда ётган чоғидагига нисбатан анча тетик кўринди устоз. Кўнглимиз ёришди. Олтиариқдан жўнатилган узум баргидан…