Кенг осмон тикилиб қарайверади

Иван БУНИН * * * Дарёнинг ортида кўклади яйлов, Сувдан кўтарилар тоза нафаслар. Ўрмон эмас – қушлар бозори гўё, Янграйди турфа хил орзиққан саслар. Илмилиқ дашт ели майин уфурар, Янги ток зангининг тахир таъмларин. Эҳ, баҳор! Қалб бунча яна бахт сўрар, Баҳорда бунчалик ёқар ғамларим?! Офтоб меҳр билан баргларни силар Ва оҳиста кезар боғда, йўлакда. […]

Давомини ўқиш

ҚАҲРАМОННИНГ РУҲИЙ ТУҒЁНИ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбековнинг “Севгим, севгилим”, “Уруш фарзанди” сингари асарларида маънавий азоблардан юрак-бағри аламга тўлиб кетган инсонлар образи тасвирланади. Бундай характерлар инсонни чуқур, нозик англамоқни тақозо этади. Одамни билмоқ оламни англамоқдир. Шу маънода Ўлмас Умарбеков турли бадиий воситалардан моҳирона фойдалана оладиган катта ижодкор эди. Адиб моҳир қиссанавис сифатида ҳам китобхонлар орасида кенг танилган. Унинг […]

Давомини ўқиш

АМАЛЬГАМА

  1 “Амальгама!..” Хаёллар оламининг узоқ гўшасида қолиб кетган, мазмуни ҳам, моҳияти ҳам нотаниш бу сўз кўксимга афсонавий эликсирдай қуйилиб, вужудимни ҳиссиётларга тўлдириб, ёқимли аллалаб турган илоҳий неъмат. Амальгама деганим ана шу. Фақат шунинг ўзигина эмас. Қишлоқнинг ой бус-бутун ёритган сокин ва соҳир кечалари ва кўчалари, йўл бўйида қалашиб ётган туятошлар, харобгина қишлоқ кутубхонаси ва […]

Давомини ўқиш

Сен менинг борлиғим…

* * * Боқдинг, чақмоқ бўлди бу кўнгил, Тош дилимни эритди ёшлар. Майсани ўп, пойига эгил, Қандай ўйда, ақли лол бошлар? Теграсида оловранг ёқут, Йўқотилган, топилган туйғу. Чида, бас ё қайғуни унут, Тун қоронғи, кўзда йўқ уйқу. Сени излаб, сени топганим, Сабрим сирасида бўлди матонат. Кўнглим аро бўзлаб ётганим, Сўзим борасида сўзим омонат. Йўқ, шунчаки […]

Давомини ўқиш

ИНТИЗОР

Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Мана, ҳозир кўриб қоламан уни: ҳам истаяпман, ҳам ишоняпман. Шу­урим тиниқлашиб, хотирим ёрқин тортиб бораётир: қизиқ, у қанақа йиғларкин-а, ахир газетадаги мақолани ўқиб […]

Давомини ўқиш

Яна осмон довруқлар солди…

Онамга Мен ўзимни унутиб қўйдим, Оҳим турар олти ёнимда. Дардим қувиб, азобим қувиб, Телба исён кезар қонимда. Мен ўзимни унутиб қўйдим, Ҳаётман деб, қандай алдайман. Зилдай бошим кўтариб, она, Кўзингизга қандай қарайман? Мен ўзимни унутиб қўйдим, Бу тупроқ шаън, бу йўллар номус. Меҳнатингиз жавобин бериб, Этолмадим бахтингиз тўкис. Яшаяпман, бироқ ҳаётим Ёнаётган дарахт билан тенг. […]

Давомини ўқиш

ДАРД

Султон кампирнинг кенжаси бозорда юк ташийди. Унинг араваси бозордаги энг озода, кўркам арава, ўзи ҳам ҳеч қачон одамлар билан ҳақ талашмайди, ким қанча берса, шуни индамай олиб кетаверади, бозорлигини ким қаерга деса, шаҳарнинг нариги четидаги уйига бўлса ҳам олиб бориб бераверади. Ҳар куни бозор четидаги энг гавжум ошхонадан бир коса ош, битта кулча олиб, тушлик […]

Давомини ўқиш

Севги бир дарёдир, ҳамиша бедор

* * * Меъмормиз, Тунлардан яратамиз тонг, Қўлимизда топар замона сайқал. Умримиз мазмунин топганмиз шундан, Бунёд этмоқ бизга амали азал. Неки мавжуд ерда қўллар ҳикмати, Унинг қудратига шак келтирмам, йўқ. Ҳатто заминга ҳам сингган хизмати, Усиз бўлар эди нурсиз ва совуқ. Буюк ижодкордир аждодим, асли, У неки тикламиш, бари бемисол. Ажабким, яратиб сиғинган ўзи, Даҳоси […]

Давомини ўқиш

ВАФОДОР

Қисса 1 Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Ўгат руда майдаловчи ва ювувчи қурилмалар, кон идораси, етти йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб ва клубни айтмаса, одатдаги тоғ қишлоқларидан бири эди. Сой ёқалаб икки чақиримдан мўлроқ юқорилаб кетган қинғир-қийшиқ тошлоқ йўл четларига қурилган пастак-пастак лойсувоқ уйлар. Ўтаган мерганники қишлоқнинг энг юқорисида, бошқалардан узилиброқ қурилган уй. Шунинг учун қишлоққа яқинлаган […]

Давомини ўқиш

Армон туни

Достон Онам Рафиқа Норбобо қизи хотирасига бағишлайман Муқаддима Бир сўз бор бу қадим, сирли дунёда, Ҳаёт не, меҳр не – этгай ифода. Шу сўздан бошланар тириклик гўё, Шу сўздан бошланар қўшиқ ҳам наво. У эрур инсонлик, эзгулик рамзи, Вафо қасидаси, жасорат ҳамди. Ҳидоятга элтур итоат унга, Саодат истасанг, эт одат бунга. Шу сўз тоза дилнинг […]

Давомини ўқиш