Тўлқинга пайванддир борлиғим

  Кўнгил риштаси Кун бўйи билмади ғилдирак тиним, Иккинчи куним ҳам ўтди поездда. Аммо, йўлимизда бўлмади унум, Етмоқ қийин экан манзилга тезда. Фарзанларим билан рафиқам қалбин Менинг юрагимга боғлагувчи ип. Гўё таранглашиб, ҳар лаҳза сайин Поездни орқага турарди тортиб. Манзара Учинчи қаватда яшайман, Елларга очиқдир деразам. Ўзимга сал четдан қарасам, Денгизчи сайёҳга ўхшайман. Ошхонам кун […]

Давомини ўқиш

Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга буюради: “Уйғон! Шарққа шоир ташриф буюряпти”. Беихтиёр айтаман: – Ўзим кутиб оламан, Мирзо ака! Муждани […]

Давомини ўқиш

Ҳордиқ олар булутлар

  Маслаҳат Картошка экаётган Бобосига Мирҳайдар, Маслаҳат қаторида Қуйидаги гапни айтар: – Сиз уни чуқур ерга Кўмиб қўйманг-да, бошдан, Момом шўрва қилсалар, Юрасиз тополмасдан. Сумалак Бойчечаклар ниш уриб, То тургунча ўрнидан, Баҳор қишни тарновга Осиб қўйди бурнидан. Мерч шафтоли ва резина нок ҳангомаси Мевали боғ Шинам пакка. Давра боши – Олаҳакка. Қораялоқ Бўлди котиб. Олақанот […]

Давомини ўқиш

Азизим

             Туркум Умр фасли ҳам қиёмдан ўтди, Олдда турар қўл етгудай ер. Тош, темирни емирган вақт ҳам Бизнинг умримизни емирар. Хизмат этдик яхшилик учун, Биз тиладик тоза юракни. Ҳам учирдик ҳалоллик қушин, Ёзиб унга орзу-тилакни. Ҳали олдда кўпдир ишимиз, Кутаётир юкнинг ярмиси. Битириш шарт сарфлаб кучимиз, Сабаб – зарур халқнинг […]

Давомини ўқиш

Аччиқ қисматли шахс фожиаси

Эркин Аъзам услубидаги ўзига хосликнинг бир қирраси характер яратишда яққол намоён бўлади. Бу ҳол унинг ўндан зиёд қиссаларидаги чинакам характер даражасига кўтарилган қатор образлар талқинида ёрқин кўринади. Муҳими, улар замини реал, муайян воқеликдаги характерлардир. “Бадиий характерда субъектив жиҳат устунлик қилади. Шунинг учун бадиий характер муаммосини ижодкор эстетик идеали ва ижодий методи билан боғлиқликда ўрганиш мақсадга […]

Давомини ўқиш

Тасаввуфий маънолар олами

Юз илоҳий ҳусн тажаллийси ёки илоҳий ҳусн жилваланиб турадиган мазҳардир. Атоий дейди: Эй малоҳат боғининг бир сарви гулрухсораси, Кашфи анвори тажаллийдур юзунг наззораси. Юз бадиий адабиётда яна рух, рухсор, ораз, узор, чеҳра, рў, рўй сўзлари билан ҳам ифодаланади. Кўзгу эса юзнинг энг кўп истифода этиладиган сўфиёна истиоравий ифодасидир. “Миръоти ушшоқ” муаллифи юз ҳақида шундай деб […]

Давомини ўқиш

Навоий ва Бобур

Навоийнинг идеал ҳукмдор ҳақидаги орзулари Бобур фаолиятида муайян даражада акс этган. Бобур ўзи тузган “Буюк империя”да ислоҳотлар ўтказган ва мафкурасини мустаҳкамлаган. Бунинг назарий асосларини яратиш мақсадида диний‑фалсафий асарлар, ҳарб ишига оид китоблар ёзган. “Мубаййин” ва қатор рисолалари бунга далилдир. Алишер Навоийгача ҳам ўзбек ёзма адабий тили муайян даражада шакл­ланган, шеъриятда ҳам анъаналар мавжуд эди. Алишер […]

Давомини ўқиш

Изҳорлар пойингда ётар сочилиб

  Кўчага боқаман ойна ортидан. Ташқарида қор. Ташқари совуқ. Хаёлим қорларга ботганча, ана Кетиб бораяпти уйингга яна… …Одобсиз хаёлим берухсат кириб, Даҳлизда турганча сўрайди сендан: – Хаёл уйдами? Сенинг жавобинг: – Уйда йўқ. Кетганди, сўрамай мендан. Ҳафсаласиз, мадорсиз қайтар хаёлим, Йўлда неча тўхтаб, куч йиғиб олар… …Қайтиб, Остонада киролмай турган Сенинг хаёлингга дуч келиб қолар… […]

Давомини ўқиш

Соғинч юрагимга қалар лахча чўғ

             Мустақиллик Мустақиллик эркин учган қуш – Кенг самонинг бағрин бойитган. У тонгдаги энг мунаввар туш – Юракларнинг тархин ёритган. Мустақиллик саррин эсган ел – Эркинликнинг бўйин таратган. Мустақиллик бахти кулган эл – Ҳур туйғулар куйин яратган. Мустақиллик раҳмат ёмғири – Бутун борлиқ ғуборин ювган. Булбулларнинг сирли шивири – Гулғунчанинг […]

Давомини ўқиш

Илинжим – муждали жавоб

  Ҳолат Қишлоқда туғилдим, Қишлоқда ўсдим, Қишлоқда танидим оқу қорани. Қишлоқ эди менинг энг яқин дўстим, Очиқ қилиб кетар бўлдим орани. – Яхши қол азизим, хайр-хўш энди! – Шундай хитоб қилдим кетарим олди. Билмадим, у мени қандай тушунди, Узоқ ўйга ботиб, кузатиб қолди? Изимдан эргашди анча йўлгача, Бир сўз айтмоқчидай бўлдию лекин Қаради, қарорим қатъий, […]

Давомини ўқиш