Monthly Archives: Mart 2015

Тўлан Низом. Умр қасидаси

Вақт ўтаяпти, умр ўтаяпти, Дарё манзилига етаяпти, Дунё бирдай бефарқ кетаяпти, Энди ҳеч не бўлолмас мадад, Дам ғанимат, дийдор ғанимат. Айтарингни айтиб қол тезроқ, Ёзарингни ёзгил эртароқ, Мижжа қоқма ўчмасин чироқ, Сени асло босмасин ғафлат, Дам ғанимат, дийдор ғанимат. Бойлик…

Дилмурод Қуронов. Ўйлашга ундовчи асар

«Боқий дарбадар»нинг жанрини муаллиф роман деб белгилабди. Эҳтимол, айни ҳол диди анъанавий романлар руҳида тарбият топган ўқувчида эътироз уйғотар ҳам. Ахир, бунда яхлит бир воқеа бўлмаса, кўп планли сюжет асосида воқеликнинг кенг эпик манзараси тасвирланмаган бўлса, марказида қаҳрамон турмаса… –…

Тошпўлат Аҳмад. Ана офтоб чиқди – нур шарораси (шеърлар)

СИРЛИ СЎЗ Дерларки, ҳар кимга нону насиба, Қушларга ушоғ ҳам тайин ризқу рўз. Булбул ботқоқлардан излар жозиба, Менинг излаганим эса сирли сўз. Шабнам қатрасида қуёш ёлқини, Куртакнинг кўзида тасвири наврўз. Саҳрога хуш ёқар шамол шовқини, Менинг юрагимга эса сирли сўз.…

Сирожиддин Саййид. Оққан дарё оқадими?..

Шуни ҳисобга олиш зарурки, Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба – Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланади, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай шароитда 30-40 йил аввал, собиқ совет…

Аҳмаджон Мелибоев. Эркин Сиддиқ нима дейди?

Латифагўй, беназир инсон Эркин Сиддиқов ҳангомаларини кўпчилик адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Уларни тўплаб “Хотин йўғида” сарлавҳали бир китоб қилдим. Тезда тарқалиб кетди. Ўқиб кўрсам, кўп ҳангомалар қолиб кетибди. Эркин ака билан нашриётда бирга ишлаган ҳамкасблари мен эшитмаган яна қанча ичакчўзди…

Наим Каримов. “Мардикорлар ашуласи”ни ким ёзган?

«Қатағон қурбонлари хотираси» музейини зиёрат қилган кишилар 1916 йил қўзғалонига бағишланган экспозиция олдида узоқ вақт тўхтаб қоладилар. Бунинг сабаби, шу бўлимнинг сенсор-киоскидан Россиянинг совуқ ўлкаларига юборилган мардикорлар ашуласининг янграб, ота-боболаримиз бошига тушган мушкул савдоларни эслатишидир. 1916 йил қўзғалони Тавалло, Сидқий…

Дилдора Ҳошимова. “Рости бул эрдиким, мастур бўлди…”

(“Бобурнома”даги қиёслашда муаллиф шахсиятининг ёритилиши) Шоир ва шоҳ Бобурнинг “Бобурнома” асари аввалидан сўнггигача деярли қиёслаш услубда ёзилган. Айнан, ушбу услубда муаллиф дунёқараши кенг очилган. Бобур давридаги ижтимоий, сиёсий, давлатчиликка оид маълумотларнинг энг муҳими, объектив характерга моликлиги, айнан, “Бобурнома”даги қиёсий таҳлилларда…

Замира Эгамбердиева. Шеърлар

*** Қараб туриб кўзимга Бор сиримни ўқийсиз, Мен ҳақимда ўзимга Афсоналар тўқийсиз. Гулнинг иси келармиш Ёзган ҳар бир хатимдан, Ҳатто ҳарфлар кулармиш Фол очишиб бахтимдан. Бу дунёнинг яроқсиз Ёлғонини суйдик биз, Муҳаббатнинг адоқсиз Оловида куйдик биз. Йилнинг тўртта фаслида Гул…

Йўлдош Норбўтаев. Ўзбек миллий чолғулари тарихидан

Халқимизнинг қадимий бой тарихий, ижтимоий, маданий ҳаётида миллий чолғулар ҳамиша маънавият ва маърифатнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Анъанавий халқ байрамлари, сайиллари, “Мустақиллик”, “Наврўз” умумхалқ тантаналари, турли тўй маросимлари каби шодиёна тадбирларни ва яна маънавий ҳаётимизнинг кўпдан-кўп соҳаларини халқимизнинг қадрли куй…

Гулчеҳра Имомова. Анъаналар сатҳидаги бадиий синтез

Ўтган асрнинг сўнгги чораги бошлаб насрда, хусусан, ўзбек ҳикоячилигида туб бурилиш юзага келиб, адиблар воқеликни шунчаки акс эттириш йўлидан бормай, балки инсонлар характеридаги, онгидаги ўзгаришларни кўпроқ акс эттиришга интилдилар. Мана шу даврда яратилган айрим ҳикояларда халқимизнинг маънавий-ахлоқий қарашларини, онгидаги эврилишларни…