Ўткир Исломов. “Бил, ҳам аввал сўзу ҳам охир сўз”

Ҳар бир халқнинг тарихида инсониятни баркамолликка етакловчи етук алломалари бўлади. Қанча вақт ўтмасин, барибир, бундай зотларга ҳамиша эҳтиром билан қаралади. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳам ана шундай эҳтиромга муносиб буюк зотлардандир. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида улуғ бобомиз Алишер Навоий тўғрисида шундай эътироф келтирилган: “Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят […]

Давомини ўқиш

Олимжон Холдор. “Новвотнинг дури…”

… Миртемир домланинг эллик ёшлиги Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги адабиётчилар уйида ўтказиладиган бўлди. Андижондан мен ҳам бордим. Домла билан юбилей йиғилишига бир оз кечроқ келдик. Зал тўла одам. Ўша йиллари ҳамма мажлисларда тўрда ўтирувчилар яна тўрда. Юбилярнинг ўзлари эса ҳеч кимнинг эсига ҳам келмаётир. Шу вақт, мажлисга раислик қилувчи киши юбилей кечасини очиқ деб […]

Давомини ўқиш

Абдулла Шер. “Мажнунтол тагига ўтқазинг мени…”

Ўн беш ёшда эдим, саккизинчи синфда ўқирдим, шеър машқ қилишни бошлаганимга кўп вақт бўлган эмас. Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар қабилида, қисқа вақт ичида қалин дафтарлардан бирини тўлдириб ҳам улгурганман. Уйимизда болаликдан шеър тинглаб ўрганганим учун мумтоз шеъриятимизни анча-мунча дуруст биламан, лекин замонавий шоирларни кўп ўқиган эмасман. Энг севган китобларимдан бири Миртемирнинг бичими кичкина, […]

Давомини ўқиш

Баҳодир Каримов. Аъзам шоирнинг ўктам овози

Истеъдодли шоир Аъзам Ўктамдан мухлисларига “Кузда кулган чечаклар”, “Кузатиш”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати”, “Қирқинчи баҳор” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Хабар” қиссаси мерос бўлиб қолди. Аъзам Ўктамнинг адабий шахсияти ва қиёфасини, истеъдодининг асосий қиррасини шеърий асарлари белгилайди. Унинг шеърлари ҳикматли, изтиробли, ўйинли, ҳисли, тазодли, ташбеҳли, ирсоли масалли, пичинг-кинояли… Ижодкорнинг шеърларида “ўз” ва “ўзга”, “мен” ва […]

Давомини ўқиш

Абдуғафур Расулов. Жасур қалам соҳиби

(Эркин Аъзам ижодига назар) Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида адабиётимизга янги авлод кириб келди. Истеъдодли ёзувчи Эркин Аъзам ана шу авлоднинг пешқадамларидан бири сифатида фаол ижод қилиб келмоқда. Адиб ижоди билан танишган китобхон кўнглидан камида икки савол-жумбоқ ўтади. Биринчиси: нега ёзувчи шу пайтгача роман ёзмаган? Иккинчиси: ёзувчи қамровни кенг олиб, теранликни бой бермаганми? Маълумки, ижодкор шахси, […]

Давомини ўқиш

Ёқуб Умар ўғли. Ўн доллар (ҳикоя)

Тез-тез хорижга чиқиб, юрт кўрган ҳар қандай киши каби, Қодир ҳам божхонада ишлаган одамларнинг феъли-хўйи ва хатти-ҳаракатларидан ўша мамлакат ҳақида ҳақиқатга яқин хулоса чиқара оларди. Божхона хизматчисининг қовоғи солиқ, назари муздай совуқ, безовта бўлса, бу: “Оёғингни ўйлаб бос ва ҳушёр бўл! Бу мамлакатда шоширтириб қўядиган турли-туман қийинчиликларга дуч келишинг мумкин”, – дегани эди. Ходимлар очиқ […]

Давомини ўқиш