Шомирза Турдимов. Сиртлон (ҳикоя)

У кун қизиган пайт, тиқилинч автобусда уйига қайтди. Бир томони рўзачилик, иссиқда йўл юриш оғир келдими, юзлари қизариб кетди. Эшик очган қизи уни кўриб ажабланди: – Ичдингизми? Савол унга эриш туюлди. Кесатиб жавоб берди. – Пиво! – Вой, рўзангизчи? – Ухлади. – Ичганга ўхшаяпсиз. – Ўзинг ўхшайсан. У жаҳл билан ички уй тамон юрар экан […]

Давомини ўқиш

Cалим Абдураҳмон. Қайтиш (ҳикоя)

Оқ тулпор булутлар узра парвоз қилармиш. Исмат фермер ёлларидан маҳкам тутиб, “чу, жонивор, чу!” деб бақирармиш. Икки ёнидан қанот ўсиб чиққан тулпор яна ва яна юқорига кўтарилармиш. Лекин шу пайт қанотлари йўқолиб, қуйига шўнғиган эмиш. “Чу, жонивор, чу” деганча уйғониб кетди. Тепасида хотини турарди. – Тушингизда ҳам от чоптириб юрибсизми? – жилмайди у. Ҳамон гарангсиб […]

Давомини ўқиш

Халилла Давлатназаров. Бунда ер садоси кўкни забт қилар…

БУРГУТ Баланд-баланд тоғлар, мангу чўққилар, Бунда ер садоси кўкни забт қилар, Темирқанот қушлар, амал қилинглар – Яшашни ўрганмоқ керак бургутдан. Муҳаббат жуфт қилган ошиқлар каби, То сўнгги дамгача бир урар қалби, Жилови-мардликдан, тўғрилик-ипи, Вафони ўрганмоқ керак бургутдан. Ғанимлар кўксига панжа урмоқни, Бир ёқли бўлгунча саваш қурмоқни, Жасур, мард, ботирдай қайтмай турмоқни – Бекликни ўрганмоқ керак […]

Давомини ўқиш

Меҳрин сочди ёниқ туйғулар (мушоира)

Мирза ҚАЙНАРОВ БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС Кел, эй дилбар, макон айла менинг кўнглим сенга маъман, Ва, лек, мен Мажнуни кавдан, сен эрсанг маҳлиқо, якфан, Энгинг ол, кирпигинг ўқ, тишларинг дур, сочларинг тавсан, Қаду хаттинг била кўзу юзунг, эй сарви сийминтан, Бири сарву бири райҳон, бири наргис, бири гулшан. Жаҳон аҳли ҳавас қилган камолингдин эрур ҳар дам, […]

Давомини ўқиш

Барногул. Шеърлар…

МАКТУБ Мактубларинг устида йиғлаб, Ухлаб қолсам, жийдагул каби. Тушларимда келасан шу кеч: “Менинг гулим, гулгинам қани?” Тушларингни айтган сувларга, Ўзимни ташлайман, қараб тур. “Cеваман!” қўшиғин айтмайман, Энди хатлар ёзмас Барногул. Ёнаётган мактубдай йиғлаб, Ухлаб қолсанг, уйғотар анҳор. Чақиради жийда дарахти, Кўзларингда жовдираб зор-зор… Хаёлларга айланамиз, кел, Варракларга бойланамиз, кел! Қачонгача бир-биримизга Жийдагулдек сарғаямиз, кел?! НИДО […]

Давомини ўқиш

Маҳмуджон Нурматов. Ғазаллар…

МУШТОҚДИР Эй дилбар, ой юзингнинг кулгусига муштоқдир. Кўк юлдузи кўзингнинг ёғдусига муштоқдир, Еру осмон кутармиш суханларинг соғиниб, Улар ғунча лабларинг инжусига муштоқдир. Сунбулу сарвларки, юртим тоғида яшнар, Жамолинг гулшанининг ҳиндусига муштоқдир. Айланур сайёралар маним тоғларим узра, Улар ўзбек тоғининг оҳусига муштоқдир. Раҳм билмас бешафқат, тошюрак сайёдлар, Ул оҳу ошиқининг қайғусига муштоқдир. Халқ тарихи очгайдир ҳар […]

Давомини ўқиш

Носиржон Жўраев. Шеърлар…

ЭТЮД Оқшом сув таралган маъсум далалар Улкан чилтор каби ястаниб ётар. Шу соз энг муаззам куйларни чалар, Шу соз хотирамни қайта уйғотар. Аммо сув бошини беркитди мироб, Ҳали кўк бағридан юлдузлар ўчмай… Кейин хотирамни куйдирди офтоб, Чилтор сингиб кетди жўяклар ичра… ҲИЖРОН КЕЧАСИ Стулга ўтирди бир оғир соя, Тамаки буюрди ва аччиқ қаҳва. Унинг оёғига […]

Давомини ўқиш

Олимнинг сўнгги мақоласи

“Шарқ юлдузи” журналининг 2014 йил охирги 6-сонида ўзбек тилшунослигининг йирик намояндаси, ўттиздан ортиқ монографиялар, ўқув қўлланмалар, дарсликлар, уч юздан ортиқ илмий ва илмий оммабоп мақолалар муаллифи, қирқдан зиёд фан номзодлари, ўндан ортиқ фан докторларини етиштирган, “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Абдулҳамид Нурмоновнинг “Сўз мулкига сайр” номли мақоласи эълон қилинган эди. Мазкур мақола Ўзбекистон […]

Давомини ўқиш

Насиба Юсупова. Шеърлар…

*** Ой – осмон бағрига чекилган имзо, Жоним жонинг узра жон топган чечак. Турфа бўёқларнинг таваллудидан Бўй чўзиб, қад ростлаб боради юрак. Жоним пардасига ўралган руҳдай Соғинч эшигини қоқади оғриқ. Ҳеч озор етмагай заволларимдан, Ҳеч нарса топмадим кўнглимдан ортиб. Томирим дарёси лолазор янглиғ, Қалбинг китобидан очган саҳифа. Кўзингдаги мунглар менинг исмимми, Сочингдаги қорлар менга дафина… […]

Давомини ўқиш

Гавҳар Ибодуллаева. Шеърлар…

*** Қучиб шудринг – шудринг кўзёшим, Йиғлаб ётар кўксимда бир боғ. Бир қараш эт олис қуёшим, Бир назар қил, қўлим етмас моҳ. Ҳажр ҳазони эзар муттассил, Васлидамдан йўқ иштибоҳлар. Келсанг, энар бошқача фасл, Уна бошлар меҳригиёҳлар. Қараб ётар бағримда бағрим, Бормоқдаман баттар бойланиб. Чеҳранг кўриб эрийди ғамим, Армонларим оқар сойланиб. Дийдорингдан бенасиб кунлар – Вужудимни […]

Давомини ўқиш