Monthly Archives: Noyabr 2014

Гулчеҳра Жўраева. Тошкентим – тожкентим

Ватаним гавҳари, эй азиз Тошкент, Шаҳарлар сарвари, азим пойтахтим. Бугун қувончларинг жуда ярашган, Аждодлар қолдирган “Шошкент” – бой тахтим. Тошкентим – нон шаҳри, жангу жадалда Етимни силаган меҳрибон шаҳар. Зилзила тошлари ёққан маҳалда Қалбни қалқон қилган қаҳрамон шаҳар. Сен бугун…

Дино Буццати. Ҳаво шарчаси (ҳикоя)

Якшанба куни эрталабки тоат-ибодатдан сўнг икки авлиё – улардан бирини Онето, иккинчисини Котиб деб аташарди – “Миллер” фирмасининг қора чарм сирилган оромкурсиларига қулайгина жойлашиб олиб, пастга – Ерга қарадилар-да, бу ажойиб-ғаройиб одамлар қавми нималар билан машғуллигини аниқлашга уриндилар. − Менга…

Абдулахат Қаҳҳоров. Маърифат осмонидаги юлдуз

Абдулахат Қаҳҳоров, социология фанлари доктори, профессор МАЪРИФАТ ОСМОНИДАГИ ЮЛДУЗ Ўрта асрлардаги буюк Шарқ мутафаккири, ўз ижоди билан ижтимоий фалсафа, тилшунослик, мантиқ, адабиётшунослик, шеърият, ижтимоий лингвистика, табиатшунослик ривожига улкан ҳисса қўшган, бой мероси жаҳон фани тараққиётига жиддий таъсир кўрсатган Маҳмуд Қошғарийнинг…

Ҳабибулло Ҳайдар. Қор элаган кун (ҳикоя)

Тонг-ла аёлимнинг ҳиқиллашидан уйғониб кетдим. – Нима бўлди? – …Онам… онам бечора қор тагида қолдилар. Йиғлайвериб кўзлари шишиб кетибди. Дераза оша ташқарига нигоҳ ташладим. Ишкомлар ва девор усти оқариб кўринди. Икки қарға ёнғоқ шохида қўнишиб ўтирибди. Қайнонам омонатини топширганига уч…

Рисолат Ҳайдарова. Учинчи башорат (тарихий ҳикоя)

Мовароуннаҳрда саратон иссиқлари авжга чиққан пайт. Саҳарги салқинлик кўп ўтмай кундузги жазирама билан алмашади. Қуёш гўё одамзод, наботот ва ҳайвонот оламини ўз қудратига яна бир бор ишонтиришга қасд қилгандай… Бутун борлиқ, ҳатто шамол ҳам нафас олмай қотган каби. Уч ошёналик…

Абдуқаюм Йўлдошев. “Энди нима қиламан?..” (ҳикоя)

Жанжал яна эрталабдан, нонушта маҳалидан бошланди. – Дадаси… – деди зорланиб Холниса. Акбарали аввалига ўзини эшитмаганга солиб кўришга уринди, ҳатто жон-жаҳди билан газета ўқиётгандай тутди. Аммо Холниса бўш келадиган аёллардан эмас. – Дадаси… – деди жувон бу сафар сал зардали…

Абдухалил Маврулов. Маънавият – эҳтиёж маҳсули

Мамлакатимизда барпо этилаётган демократик, ҳуқуқий, инсонпарвар жамиятнинг асосини маънавият ташкил этиши, шубҳасиз. Шу маънода, комил инсонни тарбиялаш, шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, аслида, мамлакат ва миллатни юксалтириш мақсадига қаратилган. Инсон маънавий оламининг юксалиши билан боғлиқ турли қирралар хусусида фикр юритиб, Президентимиз Ислом…

Турсунбой Адашбоев. ПАРОДИЯЛАР

ЁЛҒОН АЙТСАМ.. Кўзларинг бир жодуки, билсанг, Етти иқлим қолгусидир лол. Сажда этгум, ишора қилсанг, Соҳиби кўз, эй қоши ҳилол. Темур УБАЙДУЛЛА. “Кўзларинг” шеъридан. * * * Эҳ, бу кўзлар, дунёдек чексиз, Осмон каби тубсиз, бепоён. Сажда учун ишора шартмас, Бошгинамни…

Шодмон Отабек. Сўнгги дарвеш

Янглишмасам, ўшанда биринчи курсда эдик. Ётоқхонада биздан уч-тўрт босқич юқорида ўқийдиган талабалар ҳам бор эди. Аралаш-қуралаш яшаганимиз учун бутун туриш-турмушимиз ўртада, ошкора, ўзаро кирди-чиқди, қўшничилик одатий ҳол эди. Шундай бир ҳолат сира эсимдан чиқмайди. Юқори босқичда ўқийдиган, бўйи ўртадан пастроқ,…

Дилшода Муборакова. Тасвир қирралари

Замонавий миср адабиётида “янги роман” йўналишида ижод қилаётган адиблардан бири Суналлоҳ Иброҳим ҳисобланади. Суналлоҳ Иброҳим ижтимоий ҳаётга фаол аралашган, ундаги муаммоларни чуқур англаб, нозик ҳис қила олган ёзувчи сифатида инсоннинг ранг-баранг ички дунёси, дард-ташвишлари, орзу-умидларини бадиий таҳлил қилади. Ёзувчининг “Бу…