Нўмон Раҳимжонов. Эстетик мезонларнинг янгиланиши

Сўз санъатининг ижтимоий-эстетик вазифаси Барча замонларда бадиий сўз акобирлари миллатнинг маънавий-интеллектуал маданият тарихини, чинакам бадиият солномасини яратишда, адабиётнинг назарий асосларини шакллантиришда мутафаккир ҳам бўлишган. Беруний ва Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий, Алишер Навоий ва Бобур, Чўлпон ва Фитрат, Абдулла Қодирий ва Ойбек, Буало ва Лессинг, Дидро ва Вольтер, Гёте ва Пушкин, Шиллер […]

Давомини ўқиш

Оллоназар Абдиев. Тузоқ (қисса)

I. ОҒИР ЖИНОЯТ Соат кечки тўққизлар чамаси. Мамбет Камолов ўзи очган жиноят ишининг расмий томонларини тугаллаб қўйиш мақсадида ҳужжат ёзиб, ишхонасида ҳалиям ўтирибди.Чин юракдан, ихлос билан ишлайдиган касбнинг ўз гашти бўлади. Ишлаганинг сайин роҳатланасан. Кўнглинг жўшиб, руҳинг юксалади. Мамбетнинг тергов ишига аралашиб, меҳнат қилаётганига ўн йилдан ошди. Шу давр мобойнида ўқишда олган назарий билимларни амалда […]

Давомини ўқиш

Тўхтамурод Зуфаров. Мақом зарбларига йўғрилган юрак

Бадиҳа Д е б о ч а Азим шаҳар Тошкентнинг гавжум кўчаларидан бири… Кўча чеккасидаги пиёдалар йўли бўйлаб аллома Юнус Ражабий юриб келмокда… у ҳар бир қадамини юрагининг урушига мослаб олгандек, бир меъёрда қадам ташлайди. Айтишларича, мақом зарблари инсоннинг юрак урушига ҳамоҳанг эмиш. Юнус Ражабийнинг босган ҳар бир қадамида худди шу ҳолат мужассам топгандек эди… […]

Давомини ўқиш

Бобур Элмурод. Билмай кириб қолдим ҳаётингизга (шеърлар)

* * * Борлиғингни ютдим амаллаб, Сеҳргарга айландим зумда. Фаслларни қўйибман қамаб, Тўрт фасл ҳам менинг измимда. Бир кечада ўғирлаб олдим, Ўтганингда гап отган сойни. Қайтишимда сўмкамга солдим, Осмон узра осилган ойни. Яна нима чиқди эсимдан, Тағин қолиб солмасин ғавғо. Фақат қолиб кетарди мендан, Қоронғуга беланган ҳаво. Ва, ниҳоят, келдим ёнингга, Буюр, ерга чўккаладим тиз. […]

Давомини ўқиш

Марғуба Мирқосимова. Истеъдод ва матонат

Осмонўпар Нурота тоғ тизмаларига туташиб кетган Молгузар тоғлари этагида гўзал ва серфайз Жиззах шаҳри қад ростлаган. Бу кўҳна шаҳри азимдан қанчадан-қанча алломалар, шоиру адиблар, давлат арбоблари етишиб чиққан. Улар ўзбек халқининг шуҳрати ва довруғини дунёга таратганлар. Ўзбек адабиёти ва маданиятининг буюк сиймоси, оташин ватанпарвар шоир Ҳамид Олимжон, йирик давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов, шунингдек, […]

Давомини ўқиш

Роберт Бёрнс. Шеърлар

ВИЛЛИ Омади чопмаган Вилли, Бозорга борди бир кун. Сотиб, эски ғижжагини Бошқа мол олмоқ учун. Сотмоқчи бўлдию аммо Ғамли кўзи ёшланди. Шўрлик Вилли ташвишланма, Дарҳол уйга отлангин. – Алмисоқдан қолган хароб Матоҳинг сот, ўтирма. Бир қадаҳдан келтир шароб, Бўлди, бошинг қотирма. – Ғижжагимни сотганимда Эсдан оғардим буткул. Ахир, қанча бахтли дамда Менга ҳамроҳ бўлган ул?!. […]

Давомини ўқиш

Олимжон Давлатов. Бир байт синоати

Уй бино айлаб ажабтур элни меҳмон айламак, Улки бу уй ичра беш кун меҳмоне беш эмас. Алишер Навоий шеъриятида тушунилиши осон бўлган байт ва ғазаллар талайгина. Бундай ғазалларни шарҳлашда одатда шеърнинг бадиий-эстетик жиҳатига кўпроқ эътибор берилади. Жумладан, юқорида келтирилган байтда “беш кун” ва “беш эмас” ибораларида сўз ўйини – тажнис санъати қўлланилгани боис, алоҳида диққат […]

Давомини ўқиш

Шудринглар сочган тонг… Мушоира

Салима УМАРОВА * * * Сенинг зарра тупроғингга меҳр бериб, Ҳар чечагинг, гиёҳингга меҳр бериб, Кўксим тўлди саодатруҳ туғёнларга, Ноил бўлдим, ёруғ ният – имконларга. Заҳмат элин армонларин олиб жонга, Умидларинг заррасини солиб жонга… Азобларда минг эврилдим – улуғлашдим, Ҳақ йўлида дарёдайин тўлиб – тошдим. Қалб – руҳимга ишқ ҳайратлар берган ўзинг, Синовлардан синмай ўтдим, […]

Давомини ўқиш

Ижодкор масъулияти (facebook саҳифаларидаги кескин баҳс)

ЖИДДИЙ ВА КЎЧА АДАБИЁТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР Жиддий адабиёт миллат маънавиятини бойитишга хизмат қилса, кўча адабиёти эса, аксинча, асрлар мобайнида томчи-томчи йиғилган ана ўша маънавий бойликни челаклаб тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, адабиёт ранг-баранг бўлмоғи керак. Чунки ўқувчилар адабий дидининг ўзи турфа рангда. Лекин хилма-хиллик дегани орада савиясиз асарларга ҳам рухсат бор, дегани эмас. Баъзан […]

Давомини ўқиш

Жалолиддин Румий. “Маснавийи маънавий”дан

ХАЛИФАНИНГ ЛАЙЛОНИ КЎРГАНИ Халифа сўради: – Сенмисан Лайло, Дардга йўлиқтирган Қайсни бедаво? Қани, телба қилар гўзалликларинг, Бошқа гўзаллардан афзалликларинг? Лайло дер: – Товшингиз кўтарманг, бас, сиз, Чунки халифасиз, Мажнун эмассиз. Мажнун кўзларининг нури йўқ сизда, Самовий ҳолат йўқ юрагингизда. Унинг уйғоқлиги ухлоқдан ўтар, Унинг ухлоқлиги уйғоқдан баттар. Ҳеч нарсани кўрмас фидойи эди, Ҳушини йўқотган савдойи […]

Давомини ўқиш