Евгений ЕВТУШЕНКО: Шуурим неларни хотирламоқда

                   * * * Мажнунтол тагида ўйларга толдим, Кездим қирғоқларни  бесадо, бесас. Қандайин  бахтиёр этай севгилим, Бунга  минбаъд  балки иложим етмас.   Оздир унга болалар, тўкин  ҳаёт, Меҳмондорчилигу кинолар аҳён. Қолдиқсиз ва тугал керакман, ҳайҳот, Мен эса бор-йўғи қолдиқман,  аён.   Замон дарахтига елкамни тутдим, Шохлари елкамни кетди-ку ўйиб. Севгилимга эса қолмади елкам Йиғламоғи учун […]

Давомини ўқиш

Элбек ШОЙИМ: МИТТИ ҲИКОЯЛАР

БИРОВНИНГ ҲАҚИ Биз томонларда катталар ҳалигача янги уй қуриб, алоҳида кўчиб чиққан ёш ­оилага рўзғорнинг баракаси бўлади, деб қурби етса сигир, жуда бўлмаса, боқиб катта қиласизлар, дея бузоқ беради. Янги ҳовлига кўчаётганимизда Зарҳол момом сизларга атагандим, деб Узуншох (шохлари кийикникидек узун бўлгани учун бу сигирни биз шундай атардик)ни бизга берган эди.  Қурилишдан ортиб қолган ёғочлардан […]

Давомини ўқиш

Ёзувчи Асад ДИЛМУРОД билан мунаққид Дилноза Тўраева суҳбати

ИНСОН ҚАЛБИ ЭНГ ГЎЗАЛ ТИМСОЛ Янглишмасам ижодий такомил, аввало, тафаккур ва тасаввур, истеъдод ва эътиқод аталмиш илоҳий тўртлик тотувлиги, қолаверса, моддий ва руҳоний борлиққа муҳаббат, букилмас сабру бардош, муносиб тажриба ва билим  шарофати туфайли қарор топади. Шунга биноан изланиш умр бўйи чексиз уқубат оғушида тобланиш, яъни сўз сеҳрини пухта ўрганиш, сўз қалбини эринмай тинглаш, турфа […]

Давомини ўқиш

Даврон РАЖАБ: КЎНГИЛ ЯНА КУЙ ИСТАЙДИ

 Тонг қўшиғи Мен сени хўб асраб юргандим, Шуми бахтинг, айт, шуми умринг?! Гапирсам тин олабошлар тонг, Йиғлай бошлар баргларда шудринг.   Айт, ҳали сен ишонганимми, Сенга айтганмидим сирларимни Ҳали сен излаб топинганимми?! Гапирсам тин олабошлар тонг, Йиғлай бошлар баргларда шудринг.   Сенга борим, бахтимни берсам, Сийратимни қалбимни йўйсам, Бутун ҳаётимни сенга топширсам… Гапирсам тин ола […]

Давомини ўқиш

Саидвафо БОБОЕВ: ХАЛОСКОР ХАБАР

Ҳикоя Мен айтиб бермоқчи бўлган бу воқеа собиқ шўролар даврида юз берганди. Полкимиз Байкал ортидаги кичик бир шаҳарчада жойлашганди. Зобитлар турли миллат вакилларидан иборат бўлган аскарларга нафрат ва алам билан муомала қиларди. Миллатлар ўртасида турли низолар қўзғаш, аскарларни бир-бирларига қарши қайраш уларнинг кундалик юмушлари эди. Тагиров деган бир кавказлик сержант уларга бош-қош. Талакиян, Заракуа деган […]

Давомини ўқиш

Минҳожиддин МИРЗО: ҚУЁШ ЮРАГИМГА СОЧДИ ТАФТИНИ

Шивирлама, шаббода Шивирлама, хаёлим бўлиб, Лабларимга томизма бода. Жоним ҳозир кетар тўкилиб, Шивирлама, менга шаббода.   Нафасингни ўхшатдим жуда, Менга азиз бўлган нафасга, Қўй, жонимни учирворасан, Зўрға солдим ўзи қафасга.   Шивирлама, менга шаббода, Қўзғатма дил япроқларини. Кўтаролмас энди вужудим, Бу юракнинг титроқларини.   Сочларимни силама, кетгил, Чидолмайман меҳрингга ортиқ. Қўйгил мени, буткул унутгил, Энди […]

Давомини ўқиш

Абдураҳим ЭРКАЕВ: АБДУЛЛА ОРИПОВ ФЕНОМЕНИ эссе

ФАҚАТ САВОБ БОРКИ, ДУНЁ БУС-БУТУН Шоир 1981 йилда инфаркт ўтказди. Касалликдан аста-секин ўнгланиб, яна эҳтиросларни жунбушга келтирадиган, ўқувчини чуқур хаёлга, ўйга чўмдирадиган шеърлар, кичик лирик поэмалар ёза бошлади. 1982 йилда ёзилган “Ҳайронлик”, “Сенга бу дунёнинг гули, неъмати”, “Савоб”, “Қонуният” каби мавзулардаги битик­ларда яна эҳтирос ва тафаккур кучи уйғунликда намоён бўлади. Аввалгидай баравж пардаларда куйлаш соғлиқ […]

Давомини ўқиш

Саъдулла ҲАКИМ: ҲАЁТ МАКТУБИНИ БИТАР ШИВИРЛАБ

Кўнгил   Осонмас оламни англамоқ тўкис, Ғубор йўқ боболар иштибоҳида: “Наҳанг кифтидадир  сув узра ҳўкиз, Арзу замин эса  ҳўкиз шохида”.   Бугун бу чўпчакка ишонмас ҳар  ким, Ибтидо тарихин  кўпчилик билар. Заиф  фаразларни этар чилпарчин, Аллома Ньютон “гурзи”си билан.   Бу бор гап. Бош эгиб илм қошида, Мен уни рад этгум  англаган сари. Ҳўкиз шохида […]

Давомини ўқиш

Қул УБАЙДИЙ(1486–1546): УЛ ПАРИВАШ ВАСЛИНИ ҚИЛҒИЛ ХАЁЛ 

* * * Гул сори қилмон назар зебо жамолинг борида, Кўзга олмон сарвни нозик ниҳолинг борида.   Қилмади ҳусн аҳлиға ҳаргиз вафо ҳусну жамол, Қил вафо, эй бевафо, ҳусну жамолинг борида.   Истамон ҳайвон суйин, босмон, доғи ичмон ани, Дамбадам жон бергучи ширин зилолинг борида.   Ҳар сори қилса азимат, борғил ул дилдор ила, Қолма […]

Давомини ўқиш

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД: ЁЛҒИЗ Қисса

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, Сирожиддин Аҳмад, Баҳодир Карим ва Хондамир Қодирийга миннатдорлигимни изҳор этаман. Муаллиф – Отқа қоққан тақадек, […]

Давомини ўқиш