ГУЛЧЕҲРА АСРОНОВА: ДИЛБАНД. ҲИКОЯ

  Ғалати бир ҳис билан уйғониб, нимёруғ хонада ётганимни кўрдим. Оппоқ пардалар, китоб терилган токчалар, сандиқ устига текис йиғилган қавима кўрпалар… Ўз уйимдаман! Қайтганимга икки ой бўлибди ҳамки, ҳар сафар уйғонганимда яна ўша манзарани кўришдан қўрқиб, кўзимни очгим келмайди: тор хонада саккиз киши қатор ётибмиз, бурчакдаги стол устида идиш-товоқ, остига сумкалар қалаштириб тиқиб қўйилган, чала бўялган […]

Давомини ўқиш

МУҲАММАД САЛОМ: КЕЛИН. ҳикоя

–  Ҳуув отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: – Туринг, отаси, келиниз чойга чақиряпти, келиннинг қўлидан чой ичмайсизми, отаси? – А?.. Келин… – Отаси аввал қўзғалди, сўнг бошидан кўрпани сураркан, кўзларини очолмасдан уйқусираган каби ғўнғиллади. – […]

Давомини ўқиш

 БАХТИЁР АБДУҒАФУР:СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ (Роман 23-боб)

         Бир кечаю-бир кундуз тўхтовсиз юрганларидан отларнинг силласи қуриди. Бирор жойда тўхтаб уларга дам берилмаса бўлмасди. Бироқ амирлар бу ҳақда султонга айтгани журъат қила олишмас, ҳатто Содирхон ҳам жим эди. Ҳайтовур, султоннинг ўзи нафас ростлашга қарор қилди ва карвонни тўхтатди. Ходимлар дарров унга чодир тикишди. Ювиниб, бирмунча ўзига келиб олган султон негадир […]

Давомини ўқиш

УСМОН АЗИМ: ХОДИМЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ (ҳикоя)

  Биров ишдан кетса, ишхона деган ғовур-ғувур жойдагилар бирдан адолатли фикрлай бошлайдилар. “Э, бекор бўлди-да!”, деб қолади кимдир кечаги ҳамкасби ҳақида. Ҳамма шу фикрга қўшилади. Бошқа биров тўғрисида “бори нимаю, йўғи нима” тариқа – шунчаки бирров гапиришиб қўйишади – қайтиб эсга олишмайди. Бошқа бировлар эса, тирик афсонага айланади: “Мана шу одам бизда ишлаган” қабилида фахр […]

Давомини ўқиш

ХУРШИД ДЎСТМУХАММАД: ЁЛҒИЗ (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади – Отқа қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек – маъориф шўросига сало-о-ом! Махсидўзлик кўчаси қиялик эмасми, кунчиқардан кунботар томон – тепадан пастга – бозор майдонига тушаётган илдамқадамлар орасида ҳам, кунботардан кунчиқар томон – пастдан тепага – бозор майдонидан юқорилаётган оғиркарвонлар орасида ҳам текин томошаталаблар ҳамиша ҳозиру нозир […]

Давомини ўқиш

ҲАЛИМА АХМЕДОВА: КЎЗИМ ГАВХАРИДА САЙР ҚИЛАР ДУНЁ

  Катта танаффуслар Кузак деразаси осмонга яқин, Навраста қиз каби нозланар ёмғир. Ва хазон ҳидидан айланиб боши Соғинчнинг уйида йиқилар кимдир. Шаҳарнинг олифта боғларида жим, Дарахтлар хаёлин чўқийди қарға. Мискин туйғуларни тўзғитиб шамол Бир маҳрам излайди дардин айтарга. …Мен ҳам шамол каби туғёнли бу дам Кетаман болалик юртига томон. Тўхтатаолади мени на замин, Ва на […]

Давомини ўқиш

ОГАҲИЙ: КИ, ЎН САККИЗМИНГ ОЛАМ ЎН САККИЗ ЁШИНГДАН АЙЛАНСУН

ОГАҲИЙ (1809–1874) Ки, ўн саккиз минг олам ўн саккиз ёшингдин айлансун * * * Мунчаким дилкашдурур фархунда дийдоринг сенинг, Тонг эмастур жон била бўлсам гирифторинг сенинг. Ҳусн аро гарчи қуёш олий мақом ўлди, вале, Кўйинга юз қўйғон ул бир ошиқи зоринг сенинг. Маҳв ўлуб дийдоринга гуллар яқосин қилди чок, Боғ аро чун кўрдилар гулзори рухсоринг […]

Давомини ўқиш