ҚАЙҒУЛАР БАҒРИДА УЛҒАЙГАН ШОДЛИК

Ўзбек халқи қадимдан меҳрибон, ўз дарди қолиб, ўзгалар дарди учун куйиниб яшайдиган жонсарак халқ. Бу менталитетга хос хусусиятлар халқнинг оғзаки ижодидан тортиб, бадиий ижод маҳсулигача ўз аксини топган. Ўктамой Холдорованинг яқинда нашрдан чиққан (“Камалак” нашриёти, Тошкент, 2016 йил) “Меҳр гули” номли қисса ва ҳикоялари жамланган тўпламини ўқиган киши ўзининг олис болалигига, меҳрибон қадрдонлари, момоси ва […]

Давомини ўқиш

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Бутун Ўзбекистонда бўлгани каби бугунги кунда Андижон вилояти ҳам улкан бун­ёдкорлик майдонига айланган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва юксалишлар жараёнида меҳнаткаш халқимиз ҳамда тадбиркор юртдошларимизнинг хизмати беқиёс, албатта. Ҳар бир эзгу иш замирида халқ манфаати, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаровон яшашларига имкон яратиш каби олий мақсадларимиз мужассамдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил июнь ойида вилоятимизга […]

Давомини ўқиш

ТАРИХНИНГ ШАФҚАТСИЗ САБОҒЛАРИ

Истеъдодли ёзувчи Алишер Ибодиновнинг “Худоёрхоннинг сўнгги кунлари” асарини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Муаллиф тинимсиз изланаётгани, эъти­борга молик тарихий манбаларни синчиклаб ўргангани яққол кўриниб турибди. Қўқон хонлиги тарихига доир илмий тадқиқотлар, хотиралар, Аҳмад Заки Валидий, В.Наливкин, Н.Остроумов, Ибрат домла, тошкентлик қози Сатторхон Абдулғаффоров, Мулла Олим Махдум, Мирзаолим Мушриф ва бошқаларнинг китобларидан келтирилган муҳим иқтибослар ўқувчида жиддий […]

Давомини ўқиш

ЙИЛЛАРГА ТАТИГУЛИК КУН

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси йўлланмасига биноан Хоразмга сафар қилганимда бир кунимни ўз қишлоғим Ижтимоият томошасига бағишладим. Тўртинчи май… Уйимдан чиқиб, сал юриб темир йўлни кесиб ўтдим. Миям дам олмоқда – бу ерда Тошкентдагидай шовқин йўқ, Тошкентдагидай шошқалоқлик йўқ. Мошинларнинг ва одамларнинг шовқинлари мени чарчатган. Мана, икки ёқда улкан яшил чўмирмадек товланаётган гужумлар орасида маза қилиб нафас […]

Давомини ўқиш

СЎЗ ҚАДРИНИ БАЛАНД ТУТГАН ЭЛ

Хоразм аҳли азалдан ўз қадрини ва сўз қадрини юксак тутиб келади. Бетакрор шоир Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳам “Билмаган сўз қадрини, не билгуси ўз қадрини”, деган сатрини бежиз битмаган. Назаримда, бу сатрни “берилган сўз – ваъдани қадрламаган ўз қадрини билмайди”, деб талқин қилиш ҳам мумкин. Бугун вилоя­тимизда амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилаётган дастурлар мамлакатимизда амалга ошаётган хайрли […]

Давомини ўқиш

ОНА ҲИСЛАРИНИНГ ИФОДАСИ

Алла қўшиқлари дунёдаги барча халқларда мавжуд. Бу қўшиқда ҳар бир халқнинг бой тарихий тажрибаси, маданияти, меҳнати ва маиший фаолияти билан боғлиқ тасаввурлари мужассам этилган. Бу қўшиқнинг асосий функцияси болани ухлатиш, бироқ унинг вазифаси бу билан чегараланмайди. Алла қўшиғи тарбияловчи ва соғломлантирувчи хусусиятга ҳам эга. Алла жараёнида гўдак такрорланувчи сокин оҳанг воситасида тинчлантирилади, бунда сўзлар, такрорланувчи […]

Давомини ўқиш

МАЪРИФАТГА ЙЎЛ ОЧГАН ЗАМИН

Қадим юнон солномачиси Истахри Самарқандни шундай таърифлаган: “Мароканд Суғди шундай жойки, у мен кўрган бошқа ҳеч қайси шаҳарларга ўхшамайди. Бирорта тепаликдан туриб атрофга қаралса, кўз фақат яшилликка тушади. Ҳар бир қалъа ва шаҳар ям-яшил дарахтлар қўйнида кўринади. Гўё яшил парчадан тикилган либоснинг ҳар қаерида ярқираб кўринган безаклардек, ариқлар, ҳовузлар ва чиройли қалъалар бор…” Қадим солномада […]

Давомини ўқиш

КИТОБХОН ВА ИЖОДКОР ЎРТАСИДАГИ КЎПРИК

Адабиётнинг тараққий этиши, юксалиши маълум даражада адабий танқидчиликка ҳам боғлиқ. Бу борада унинг вазифаси салмоқли. У ҳар бир нашр этилган асарни алоҳида ёки умумлаштирилган ҳолдами, албатта, баҳолаши лозим. Баҳоланмаслик адабиётдаги лоқайдликни келтириб чиқаради. Лоқайдлик эса саёзликнинг доясидир. 2016 йилда адабий танқид ўз вазифасини қай даражада бажарди? Биз бу йўналишда яратилган асарларни адабий жараённинг турли қирраларини […]

Давомини ўқиш

БУНЁДКОР ЭЛ ҲИММАТИ

Она Ўзбекистонимизнинг бугунги кўрку жамоли, бўй-басти, жаҳон ҳамжамиятида эгаллаб турган ўрнини бундан атиги чорак аср муқаддам тасаввурга сиғдириб бўлармиди? Йўқ, албатта. Яқин ўтмишда инқирозга юз тутиб, парчаланиб бораётган шўролар иттифоқига қарам халқлар муаммолар гирдобида қолиб, бир амаллаб кун кечириш ғамида эди. Пештахталари ҳувиллаб қолган дўконлару бозорларимиздан барака кетган, “Эртага қандай кун кўрамиз?” деган қўрқув, ваҳима […]

Давомини ўқиш

“ШУНДАЙ ЎЛКА ДОИМ БОР БЎЛСИН!..”

Одамлар бир-бирлари билан кўришганда нима ҳақда гаплашишади? Ўзаро ҳол-аҳвол сўрашишади, ҳаёт тарзи, туриш-турмуши ҳақида суҳбат қуришади, хайрлашаётиб, тинчлик-омонлик тилашади. Оддий мулоқотнинг ўзида халқимизнинг меҳр-оқибати, бағрикенг табиати шундоққина кўриниб туради. Баъзан хориж фильмларида, эътибор қилсангиз, қаҳрамонлар учрашишганда оддий салом-аликни ҳам насия қилиб, муомалага киришиб кетаверади. Бизда-чи? Сўз боши – ассалом! Айтайлик, ҳосил йиғиштираётган юртдошимиз ҳузурига келган […]

Давомини ўқиш