ДАВР РОМАН КЎЗГУСИДА

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Қорақалпоғистон халқи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маърифий ва маънавий-маданий ҳаётида туб бурилишлар юзага келди. Бинобарин, бадиий тизимда, айниқса, миллий романнависликда сўз, ижод ва эътиқодга муносабат жиддий янгиланди. Бунинг натижаси ўлароқ мавзу, ғоя ва тарихий ҳақиқатни ўзгача ўлчамларда баҳолаш тарзи теранлашди. Айнан 90-йилларнинг биринчи ярмида майдонга келган Тўлепберган Қаипбергановнинг “Нариги ­дунёга – отамга мактублар”, Ҳусниддин Ҳамидовнинг […]

Давомини ўқиш

БЕТАКРОР МАЪНАВИЙ ХАЗИНА

Ҳаёт ҳақиқатларини образлар орқали бадиий ҳақиқатга айлантиришда санъатнинг бошқа турларига қараганда адабиёт анча фаол. Шунингдек, инсонларнинг ҳаётга, жамиятга қарашларини шакллантиришда, дунёни идрок этишда ҳам адабиёт санъатнинг бошқа турларидан алоҳида ажралиб туради. Бинобарин, инсонлар ҳаётига, дунёқарашига, тафаккури ва туйғуларига улкан янгиланишлар олиб кирган истиқлол даври қорақалпоқ адабиёти олдинги давр, аниқроғи шўро даври адабиётидан жиддий фарқланади. Адабиёт […]

Давомини ўқиш

Зулф – сўфиёна истилоҳда олам рамзи

Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади: “Зулф деб жалолий сифатлар ва жамолий тажаллиётга айтилурки, улар мутлақ жамол ваҳдати яширин қолишининг сабабчисидир”. […]

Давомини ўқиш

ЭЗГУЛИККА ЭШ КЎНГИЛ

Навоий вилояти адабий муҳити ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Бу ерда туғилиб, вояга етган, бугун самарали ижод қилаётганларнинг кўпчилиги рес­публика миқёсида танилган. Баҳриддин Садриддинов, Музаффар Жаҳон, Салима Умарова, Одил Ҳотамов, Ҳамдам Эшонқулов, Раҳим Қодир, Жалолиддин Юсупов, адабиётшунос олим профессор Абдуҳамид Холмуродов, ёшлардан Дилобар Аслиддин қизи, Дилноза Абдуҳамидова, Ифтихор Хонхўжаевларнинг номи адабиёт аҳлига яхши таниш. […]

Давомини ўқиш

“БОЙЧЕЧАК” ­­– БАҲОР ҚЎШИЈИ. . . МИ?

Сўз санъатининг қадимий тур ва жанрлари қоришиқ ҳолда инсон нутқи шакл­ланиши биланоқ унинг қалб истаклари сабабли юзага келган. Халқ оғзаки ижоди халқ томонидан яратилиб, даврлар оша яшаб келаётган турли кўринишдаги бадиият намуналаридир. Халқимизнинг кўп асрлик тарихи давомида эртак, достон, қўшиқ, лапар, масал, мақол, топишмоқ, нақл, латифа, ривоят ва шу кабилар яратилган, оғиздан-оғизга ўтиб, сайқалланиб, такомиллашиб […]

Давомини ўқиш

ЧАВАНДОЗ ҚАМЧИСИДАН ЧАҚНАГАН ҚИССА

Cўз санъати ўзини бадиий образлар орқали намоён қилади. Бадиий образ эса кўзгуга қараб ўз аксимизни кўрганимиз каби ижодкор руҳиятидаги бизнинг аксимизга ижодкор томонидан берилган холис қарашдир. Бадиий образда характер ёки борлиқнинг яхлит тасвири тўлалигича ва бор мураккабликлари билан ижодкор онги орқали асарга кўчиб ўтади. Бу жараёнда у инсон ва оламнинг қуруқ тасвири бўлиб қолмай, ижодкорнинг […]

Давомини ўқиш

Жавобсиз қолган “дўстлик” таклифи

Аксарият замондошлар каби камина ҳам facebookда вақтни беҳуда ўтказиш касалига дучор бўлганман. Лекин бошқалардан кўра устунроқ бир жиҳатим бор – халқимизнинг кўзга кўринган, қалам тебратиб, бир нималар қоралаган вакилларига дўстлик таклифи жўнатиб қўяман. Улар билан гаплашмасам, танишмасам ҳам, фаолиятидаги янгиликлардан хабардор бўлиб тураман. Шу денг, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамга ҳам дўстлик таклифи жўнатиб қўйибман. […]

Давомини ўқиш

МАҲМУД ШОИР СЎЗИНИНГ ЖАРАНГИ

Бадиий асарни тушуниш, англаш, ҳис этиш, унинг гўзаллигини сезиш, таъсирини туйиш, бошқаларга юқтириш, ёлғизликда эслаш – ҳар бир инсонда кечадиган индивидуал руҳий ҳолат, албатта. Бироқ англанган, тушунилган, хаёл уфқида акс этган гўзалликни тушунтириш, унинг беғуборлиги ва таъсир қувватини англатиш, завқ-шавқ илдизини муҳокама қилиш осон эмас. Ҳар қандай гўзал бадиий ҳодисанинг қайсидир қирраси сирлилигича, қайсидир жиҳати […]

Давомини ўқиш

ТУЙҒУЛАР САМИМИЯТИ

Мустақиллик даври жадал тараққиёт ва глобаллашув жараёнлари шиддатига ҳамқадам бўлиб келаётган диёримизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, кўзланган олижаноб мақсадлар бадиий ижод аҳлини ёшлар маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада ўстириш, уларни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этишдек машаққатли, айни чоғда хайрли юмушларни бажаришга ундаши табиий. Бинобарин, ўзбек болалар шоирлари, ёзувчи ва таржимонлари, мунаққидлари олдида […]

Давомини ўқиш

Ёмғир – томирвойларга Ёмғир – томирвойларга кўкламдан келган совға

  Эртаклар Бор экану йўқ экан, Салом сизга эртаклар. Бобожоним айтгандек, Яхшиликка етаклар. Дарди борларга даво – Эртаклар буюк ҳаким. Бу гал ҳам қизиқ эртак Айтар Қундуз амаким: – Аълохонда кўрдимми Ака-ука Гриммни? Айтмайман Кайни ўқиб Роса йиғлаганимни. Антуанга қандайин Мактуб юбориш мумкин? Кичкина шаҳзодани Тушимда кўрдим бугун.         Беш Каминаю камтарин […]

Давомини ўқиш