Category Archives: Адабиётшунослик

ОЗОД КЎНГИЛ ҲИКОЯСИ

ОЗОД КЎНГИЛ ҲИКОЯСИ

Замонавий ўзбек ҳикоячилиги бугунгача бир нечта хронологик ҳамда поэтик босқичларни босиб ўтган бўлса, буларнинг орасида ўзининг бадиий тасвир усули ва қаҳрамонлар табиати нуқтаи назаридан алоҳида ажралиб тарадиган босқич мустақиллик даври ҳикоячилигидир. Мустақиллик даври ўзбек ҳикоячилиги бадиий сюжет, композиция, услуб янгиланишлари…

СЎЗНИ  ТОВЛАНТИРАЁТГАН ШОИР

СЎЗНИ ТОВЛАНТИРАЁТГАН ШОИР

Атоқли шоир Икром Отамурод бир суҳбатида шундай деган эди: “Шоир шеър ёзишда сўзларни ҳисоб-китоб қилиб ўтирмайди. Шеър ёзиш режали иш эмас. Шеър­нинг мисралари, қофиялари табиий йўсинда қуйилиб келаверади. Уни нари-бери “суриш” мушкул. Мен қўллаган барча сўзлар, жумладан, сал тушунарсиз, ғалатироқ…

ШОИРНИНГ  БЕТАКРОР  УМР КИТОБИ

ШОИРНИНГ БЕТАКРОР УМР КИТОБИ

Адабиёт – ҳаёт кўзгуси. Кўзгу бўлганда ҳам инсон ва жамият ҳаётини бор мураккаблиги билан акс эттириши жиҳатидан у санъатнинг бошқа турларидан алоҳида ажралиб туради. Тарихий шароит, ижтимоий-сиёсий ҳаёт адабиётда ўз ифодасини топгани каби баъзан унга ўз таъсирини ҳам ўтказган. Адабиёт…

ТАРИХГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

ТАРИХГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Ёзувчи, драматург ва тарихчи олим Абдуқаҳҳор Иброҳимов ўзининг навбатдаги кенг қамровли асари – “Илдизим ва ўзим”ни беҳудага “тарихий ҳужжатли роман” деб атамаган. Бу тарихий ҳужжатли романда мемуаристика, эссе, рисола, публицис­тика, тарихшунослик, элшунослик, анъанашунослик жанрлари унсурлари ажиб тарзда уйғунлаштирилган. Ўз вақтида…

ИККИ ДОСТОН ҲАҚИДА

ИККИ ДОСТОН ҲАҚИДА

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг “Очиқ деразалар”идан тортиб, “Қуш йўли”сини ҳам ўз ичига олган йигирма уч йиллик (1970-1993 йиллар) қизғин ижоди маҳсуллари билан танишган йилларим шоир ижодига тааллуқли бирор-бир нарса ёзаман, деб ўйламаган эканман. Замона зайлиданми ёхуд шоир асарларини мутолаа…

ХХ АСР ХИВА  ТАЗКИРАЧИЛИГИ

ХХ АСР ХИВА ТАЗКИРАЧИЛИГИ

Мумтоз адабиётшуносликнинг асосий жанрларидан бири бўлган тазкира туркий тилда Алишер Навоий ижодида илк бор кузатилган бўлса, Навоийдан кейинги туркий ва форсий тазкирачилик тараққиётига “Мажолис ун-нафоис” сезиларли таъсир кўрсатгани бу асарнинг форс тилига уч марта таржима этилиши, туркий дунёда унга назира…

УСТОЗНИНГ УЧ САБОҒИ

УСТОЗНИНГ УЧ САБОҒИ

Талабаларга дарс берганларнинг ҳаммаси ҳам устоз деган номга муносиб бўла олмас экан. Буни шу даргоҳда таҳсил олганларнинг гап-сўзларидан ҳам илғаб олиш мумкин. Очил Тоғаев шундай эътирофга сазовор бўлган домлаларимиздан биридир. Мен у кишини кўп хислатлари билан ажралиб турадиган олиймақом Устоз…

ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИДАН ЛАВҲАЛАР

ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИДАН ЛАВҲАЛАР

Зарафшон водийси қадимий маскан. Водийнинг ўрта қисмида жойлашган Зиёвуддин, Кармина воҳалари узоқ ўтмишга эга бўлган кўркам манзиллар ҳисобланади. Салтанат соҳиби Амир Абдулаҳадхоннинг (1893-1910) Миёнкол маркази бўлмиш Карминада яшаб мамлакатни бошқариши Миёнкол ҳудудининг ҳар жиҳатдан ривож топишида бениҳоя катта аҳамиятга эгадир.…

НАВОИЙ  ШЕЪРИЯТИДА МУҲАББАТ МАҚОМИ

НАВОИЙ ШЕЪРИЯТИДА МУҲАББАТ МАҚОМИ

Алишер Навоий шеърияти чуқур рамзий маъно, мазмун ва ишоралардан иборат бўлиб, ирфоний моҳият касб этади. Унинг ҳар бир ғазали, ҳар бир байти орифонадир. Буюк шоирнинг ўзи буни эътироф этар экан, инсоннинг йўқликдан бор этилиб, яратилишидан мақсад – унинг маърифатга эришмоғидир,…

УЛУҒ АДИБНИНГ МУНАҚҚИДЛИК  ФАОЛИЯТИ

УЛУҒ АДИБНИНГ МУНАҚҚИДЛИК ФАОЛИЯТИ

Одатда, таниқли ёзувчилар маҳоратли мунаққид ҳам бўлишади. Абдулла Қодирий, Садриддин Айний, Мухтор Авезов, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, шунингдек, рус мумтоз ёзувчилари Лев Толстой, Фёдор Достоевский асарлари мажмуасида илмий-танқидий мерос ҳам салмоқли ўрин тутади. Қолаверса, танқидчилик бутун адабиётнинг маърифий даражасини…