Category Archives: 2013 йил, 6-сон

Ҳалима Аҳмад. Яшил (баллада)

Эй, қайғу билан бахтни яраштирувчи, Эй, Ажал кўзларини қамаштиргувчи, Ўзимни ўзимда адаштиргувчи Ноламга гул тиккан- тонгни кўрдингми, Кўрдингми иситмаси баланд шафақни… Бу лаҳза кўнглимнинг ямоқларига Ошиқ этгим келар ҳар бир япроқни. Хаёл кенгликлари яшил ва қўнғир, Соғинч боғларида мудрайди кунлар…