Наср

МУТАХАССИС ФИКРИ

Ҳажвия – Илгари биноларни оққа бўяшарди. Ҳозир кулранг мода бўлган, – тумандаги филиалига ташриф буюрган шаҳар корхонасининг раҳбари янги тайинланган директорга маслаҳат берди. – Ишни ободонлаштиришдан бошлаганингиз яхши, албатта,...
Давоми »
Наср

ГУЛ КЎТАРИБ КЕТАЁТГАН ЭРКАК

Ҳикоя Гулдаста кўтарган эркак шаҳарнинг гавжум кўчасидан ўтиб боряпти. Каттакон ва кўркам, гул бозоридаги энг чиройли, шу чиройига яраша энг қиммат гулдаста. Балки қиммат сотиш учун махсус парваришланган гуллардан...
Давоми »
Наср

ИСТИҒФОР

ИККИНЧИ ҚИСМ “…Уч кунки, буюк хоқон безовта, олисдаги вассал вилоят қўзғолон кўтарган”. Бу хабарга дастлаб у ишонмади. Сабаби, исёнчилар йўлбошчиси ўзининг эски қадрдони. Улар ҳокимият илинжидаги қонли муҳорабаларда баҳамжиҳат...
Давоми »
Наср

ЙЎЛОВЧИ

Ҳикоя Тракторчиларнинг бугун ҳам ишлари унмади. “Туф” деса тупук музлайди. Ер метин бўлиб қотган, ярим таноб ҳайдалмасдан лемех ё қайрилиб қолади, ё плуг синади. Темирга қўл урилса чиппа ёпишади....
Давоми »
Наср

БОЗОР

Ҳикоя Камол акага “…Элнинг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг, аввало, унинг бозорларига қара”, дейди донишманд халқимиз. Дарҳақиқат, бугун вилоятимизда фаолият кўрсатаётган деҳқон бозорларида сотувчи ва харидорлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни,...
Давоми »
Наср

ОДАМ БЎЛМАГАН МОЛДЎХТИР

Ҳеч ким ҳам ҳавасдан пиёниста бўлмайди. Одамни одам ё зўрлаб, ё алдаб алкаш қилар экан. Бунга Улпат молдўхтирнинг ҳаётини бемалол мисол қилса бўлади. У пайтлар молдўхтир деганлари анқонинг уруғи...
Давоми »
Наср

АЗА

Йўл бўлинди, қисматлар айрилди. Эр исёнга келди: “Уч талоқсан! Кет”, деди. Бу бор-йўғи уч сўз эди. Лекин атига шу уч сўз дунёни остин-устун қилишга кифоя бўлди. Бу уч сўздан...
Давоми »
Наср

Қишнинг сўнгги оқшоми

  Февраль ёлғондакам қовоғин уйди. Қолгиси келяпти, лекин илож йўқ. Шодмонқул Салом Азизим, ойдин тунда тоғ қоясида қолиб кетган кишининг танидан қорнинг изғиринли совуқлари ўтиблар кетганида кўкдаги ойнинг ёғдусига...
Давоми »
Наср

ДАШТДАГИ ОЛОВ

“Момобулоқ” туркумидан Дашт. Ҳар ер-ҳар ерда пастқамгина лойсувоқ уйлар. Узоқларда фақат қўй-қўзилару уюр-уюр отлар кўзга ташланади. Гоҳ-гоҳида оқбош ва янтоқни эринибгина чайнаётган туяларнинг ўкириги эшитилади. – Тезроқ юр, –...
Давоми »