Category Archives: Наср

РАЖО

РАЖО

Ҳикоя Саратон касаллиги дейишди. У эси оғиб қолгандек бир нуқтага термилиб ўтирди, ўтирди. Касалхонанинг сим каравотига тикилди. Қолган бир ҳовучгина умри ҳам шундай хоналарда, касалхонама-касалхона, докторма-доктор сарсон бўлиб, азобу оғриқлар ичида ўтишини, кун ўтган сайин заҳа еб, ингичкалашиб бораётган ипдек…

УХЛАМА, ҚУЁШ!

УХЛАМА, ҚУЁШ!

Қисса Чироқ ўчган заҳоти ҳужра зулматга чулғанди. Қизиқ! Деразадан на шамол, на тўзон, на иссиқ, на совуқ кира олади. Лекин қоронғилик кира олади. Ўзи билан бирга қўрқувни ҳам етаклаб киради. Кундузи бирортаси ҳам ёдга тушиб, кўз олдида эласламайдиган қўрқинчли алланимабалолар…

Нажмиддин Кубро

Нажмиддин Кубро

Ҳикоя Чингизхон уч ўғли – Жўжихон, Чиғатойхон ва Ўктойхонларни Хоразмни ишғол этиш учун улкан қўшин билан жўнатганига ҳам, мана, етти ой бўляпти. Ғалабадан эса ҳамон хабар йўқ. У ўзини безовта қилаётган бу муаммо хусусида тун бўйи ўйлайвериб толиқди, фақат тонг…

ТАНБУР ВА КУМУШ ТЎҒНОҒИЧ

ТАНБУР ВА КУМУШ ТЎҒНОҒИЧ

Ҳикоя Бу олам – танбур. Унинг қорни бўш, сип-силлиқ, дастаси дағал. Тор бўшлиқ томонга интиларкан нохун уни ортиқ азобламайди, бироқ шунда нозик куй ҳам тугайди. Қачонки, у бутунлик томонга интилса – аксинча ҳолат юз беради. * * * Дераза рахида…

Ҳазрати Хизр изидан

Ҳазрати Хизр изидан

БИРИНЧИ ҚИСМ Қизилқумдаги воқеа Қисса Кун қизиб кетган эди. Саҳро аллақачон жонланган, майда жонзотлар қум ва кесаклар аро ризқ илинжида чопишар, суғурлар инларидан чиқиб, қаққайиб туришар, катта бир тошбақа қумни силжита-силжита имиллаб, сал наридаги янтоқ соясига етиб олишга уринарди. Хиёл…

БОЛА НИГОҲИ

БОЛА НИГОҲИ

Ҳикоя Адҳам энди беш ёшдан ошди. Бугун негадир онасининг кўнгли ғаш; юриш-туриши ҳам, гаплари ҳам бошқа. – А-я! – деб қичқирувди, онасининг жаҳли чиқди. – Жим бўл, бақираверма! Адҳамнинг дўндиққина гавдасида ҳайрат аломати зоҳир бўлди. Лекин онасининг “Зилола, укангни кўчада…

Кетмонга суянган одамлар

Кетмонга суянган одамлар

Эссе Ҳали ўн-ўн бир ёшлардаги ғўр бола эдим. Хуфтон пайти ёвондан ҳориб келган энам остонага ўтирди-ю қон туфлади. Қўрқиб кетдим. Онам шўрлик оҳистагина кўзларини юмиб, “отангни чақир”, дея зўрға пичирлади… Бу пайтда отам Оқ жангал деган далада чигит экишга ер…

ЧАРОС

ЧАРОС

Ҳикоя Эрта тонг эди. Эндигина кўтарилган офтобнинг илиқ нурлари деразаларга тушиб, уйларни ёрита бошлаган эди. Ишга вақтлироқ бориш, тўғрироғи, олтин куз ҳавосидан тўйиб нафас олиш иштиёқида уйдан чиқдим. Бироз этни жунжитадиган шабада эсарди. Кечаси ёмғир ёғиб ўтибди шекилли, асфальт йўлка…

ОЙ ЖОДУСИ

ОЙ ЖОДУСИ

Новелла 1 Ой – мунгли сайёра. Муаллиф Дераза рафида ойнинг нимранг шуъласи. Нимранг: на мовий, на сариқ, ва на оқ. Шундай ҳолатни нимранг деса тўғри бўлармикин? Бу оқшом унинг ёруғида жуда кўп ранглар бордай. Тўлишган ой нурига хос рангни тополмади…

МАТОНАТ

МАТОНАТ

Қисса 1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор…