Category Archives: Наср

Рисолат Ҳайдарова. Учинчи башорат (тарихий ҳикоя)

Мовароуннаҳрда саратон иссиқлари авжга чиққан пайт. Саҳарги салқинлик кўп ўтмай кундузги жазирама билан алмашади. Қуёш гўё одамзод, наботот ва ҳайвонот оламини ўз қудратига яна бир бор ишонтиришга қасд қилгандай… Бутун борлиқ, ҳатто шамол ҳам нафас олмай қотган каби. Уч ошёналик…

Абдуқаюм Йўлдошев. “Энди нима қиламан?..” (ҳикоя)

Жанжал яна эрталабдан, нонушта маҳалидан бошланди. – Дадаси… – деди зорланиб Холниса. Акбарали аввалига ўзини эшитмаганга солиб кўришга уринди, ҳатто жон-жаҳди билан газета ўқиётгандай тутди. Аммо Холниса бўш келадиган аёллардан эмас. – Дадаси… – деди жувон бу сафар сал зардали…

Шодмон Отабек. Сўнгги дарвеш

Янглишмасам, ўшанда биринчи курсда эдик. Ётоқхонада биздан уч-тўрт босқич юқорида ўқийдиган талабалар ҳам бор эди. Аралаш-қуралаш яшаганимиз учун бутун туриш-турмушимиз ўртада, ошкора, ўзаро кирди-чиқди, қўшничилик одатий ҳол эди. Шундай бир ҳолат сира эсимдан чиқмайди. Юқори босқичда ўқийдиган, бўйи ўртадан пастроқ,…

Абдунаби Абдиев. Муаллақ одам (қисса)

– Айтинг, мен кимман ўзи, кимман? Гоҳо асов сойдек пишқириб, баъзан тошбақадек судралиб ўтаётган умрингиз мобайнида қулоғингизга чалинган саволлар силсиласида бундан кўра мавҳум ва бетайини эҳтимол учрамас, бу савол оғриғини сўроққа тутгувчидан ўзга ким ҳам билсин. Бинойидек гурунг бериб ўтирган…

Иброҳим Чориев. Дадамнинг иши (ҳажвия)

Комилжон ҳар доимгидек бугун ҳам ишидан барвақт қайтди. Эшикни очиб, уни хуш табассум билан қарши олган хотини Ҳалимахон меҳрибончилик билан ҳол сўради: – Яхши келдингизми дадаси? Чарчамадингизми? – Раҳмат. Ўзларинг тинч ўтирибсизларми? – Шукр. Ҳалимахон эри қўлидан пакетни олиб, ошхона…

Оллоназар Абдиев. Тузоқ (қисса)

I. ОҒИР ЖИНОЯТ Соат кечки тўққизлар чамаси. Мамбет Камолов ўзи очган жиноят ишининг расмий томонларини тугаллаб қўйиш мақсадида ҳужжат ёзиб, ишхонасида ҳалиям ўтирибди.Чин юракдан, ихлос билан ишлайдиган касбнинг ўз гашти бўлади. Ишлаганинг сайин роҳатланасан. Кўнглинг жўшиб, руҳинг юксалади. Мамбетнинг тергов…

Тўхтамурод Зуфаров. Мақом зарбларига йўғрилган юрак

Бадиҳа Д е б о ч а Азим шаҳар Тошкентнинг гавжум кўчаларидан бири… Кўча чеккасидаги пиёдалар йўли бўйлаб аллома Юнус Ражабий юриб келмокда… у ҳар бир қадамини юрагининг урушига мослаб олгандек, бир меъёрда қадам ташлайди. Айтишларича, мақом зарблари инсоннинг юрак…

Оноре Де Бальзак. Даҳрийнинг ибодати (ҳикоя)

Фанни бебаҳо физиологик назариялар билан бойитиб, ёшлигиданоқ ном қозонган доктор Бъяншен Оврупа медиклари томонидан маърифат маркази деб ҳисобланган Париж медецина факультетида терапевт бўлиб ишлашидан анча бурун жарроҳлик қилган эди. У талабалик йилларида фан осмонининг ёрқин юлдузларидан ҳисобланган буюк француз жарроҳи…

Она – инсоният бешиги (Суҳбат)

Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева билан суҳбат – Ойдин опа, сизнинг ижодингиздаги энг латиф, энг ҳароратли сатрлар онага бағишланган. Ҳатто, бир китобингиз “Мушфиқ онажон” деб номланади. Шу боис, суҳбатимизни онангиз ҳақида сўздан бошласак. – Онамнинг исмлари Тошбиби бўлган. Онам Бўстон…

Собир Ўнар. Бибисора (қисса)

Уларда дард ва изтироб не қилар, Улар фақат кишнаб юрган йилқилар. Ўлжас СУЛАЙМОН Мактаб ҳовлиси катта танаффусда ўйинқароқ болаларга тўлиб кетади. Айниқса почтачи қўниш ака келса худо урди – кейинги соатга бир гуруҳ бола кечикиб киради. Чунки почтачи опкелган хатларни…