КЎЗГУ

Бугун Бойболаев учун муҳим кун. Тумандан катталар келишади. Номзод топилгунча бўш турган бир раҳбарлик лавозимидан умидвор одам учун ўзини кўрсатиб қўйишнинг айни вақти. Аёллар сардори Раҳима опанинг келишини эшитиб, айниқса, ҳаловатини йўқотди. Туманда бу дангалчи опанинг гапи – гап! Меҳмонларни сийлаш учун уйига олиб кетиш мартабасини тиш-тирноқ бўлиб талашган Бойболаев маҳалладагиларни кўндиргач, оёғини қўлига олиб […]

Давомини ўқиш

ҚЎШАЛОҚ ДАҲМАЗА

Иссиққина сандалда ўтириб нонушта қилаётган эдим. Кутилмаганда эшик шарақлаб очилиб, хотин ҳовлиққанча уйга бостириб кирди. Унинг қўлидаги қурум босган тандир косовни кўриб, шошиб қолганимдан пиёладаги қайноқ чойни тўкиб юборай дедим. – Тез ташқарига чиқинг! – деди у. – Итимиз қутурибди. – Эсинг жойидами? Мушукдай беозор кучукчаям қутурарканми? Хотинимнинг қўрққанидан қулоқлари битиб қолган шекилли, гапимни эшитмади. […]

Давомини ўқиш

ЎҒУЗХОННИНГ СЎНГГИ ҚУРУЛТОЙИ

Қисса 1 Тонг юзида бокира қиз жилмайиши, майсада ҳавас, зилол сувнинг кумуш жамалакларида иддао. Нега? Нега Кун нуридан Бош Қўрғонга камалак ёғду тушди? Нега бизга эмас?! Дарахт шохлари ҳасадни супуриб ташлаб, нозик қўлчаларини ҳавасга узатди. “Бизга ҳам ўша ёғдудан бир қатим насиб этсин”. Кенг, қалин, сербутоқ, сердарахт бепоён ўрмоннинг нафаси хушбўй; унинг ўзига келганига анча […]

Давомини ўқиш

Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга буюради: “Уйғон! Шарққа шоир ташриф буюряпти”. Беихтиёр айтаман: – Ўзим кутиб оламан, Мирзо ака! Муждани […]

Давомини ўқиш

Ўшанда ҳам куз эди

Низом институтдан қайтганда ойиси ичкари уйда ким биландир гангур-гунгур гаплашиб ўтирарди. Она унинг шарпасини дарров сезди. Суҳбатини тўхтатиб, одатдагидек енгил, шарпасиз қадамлар билан унинг ёнига келди. – Келдингми, болам? – Ҳим, яхши ўтирибсизми? – Шукур. Меҳмон бор. – Ким? – Лутфи опоқинг. – А?! – Низом эндигина ечган костюмини негадир қайтадан кийди. – Нега? Нега […]

Давомини ўқиш

Ёмғир остида

Дарсдан шошиб чиқдим. “Ана холос”, – деб юбордим ёмғир аёвcиз қуяётганини кўриб. Аксига олиб, бугун бир кўргазма ташкилотчилари билан суҳбат уюштиришим керак эди. Шундай ёмғирда бориш шартмикан-а? Бугун бормай қўяверсам-чи? Йўқ, эртанги дарсга бирор “нарса” тайёр бўлиши керак! Мени фик­римдан қайтармоқчи бўлгандай ёмғир ҳам савалаб қуярди. Соябонимни очдим-у, бекатга югурдим. Бироз кутдим… Кутиш асносида бекатнинг ортида […]

Давомини ўқиш

Аҳмаджон Мелибоев. Эркин Сиддиқ нима дейди?

Латифагўй, беназир инсон Эркин Сиддиқов ҳангомаларини кўпчилик адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Уларни тўплаб “Хотин йўғида” сарлавҳали бир китоб қилдим. Тезда тарқалиб кетди. Ўқиб кўрсам, кўп ҳангомалар қолиб кетибди. Эркин ака билан нашриётда бирга ишлаган ҳамкасблари мен эшитмаган яна қанча ичакчўзди воқеаларни ҳикоя қилиб беришди. Ўз-ўзидан “Хотин йўғида”нинг иккинчи, қайта ишланган ва тўлдирилган нашри юзага келди. […]

Давомини ўқиш

Ёқуб Умар ўғли. Ўн доллар (ҳикоя)

Тез-тез хорижга чиқиб, юрт кўрган ҳар қандай киши каби, Қодир ҳам божхонада ишлаган одамларнинг феъли-хўйи ва хатти-ҳаракатларидан ўша мамлакат ҳақида ҳақиқатга яқин хулоса чиқара оларди. Божхона хизматчисининг қовоғи солиқ, назари муздай совуқ, безовта бўлса, бу: “Оёғингни ўйлаб бос ва ҳушёр бўл! Бу мамлакатда шоширтириб қўядиган турли-туман қийинчиликларга дуч келишинг мумкин”, – дегани эди. Ходимлар очиқ […]

Давомини ўқиш

Шомирза Турдимов. Сиртлон (ҳикоя)

У кун қизиган пайт, тиқилинч автобусда уйига қайтди. Бир томони рўзачилик, иссиқда йўл юриш оғир келдими, юзлари қизариб кетди. Эшик очган қизи уни кўриб ажабланди: – Ичдингизми? Савол унга эриш туюлди. Кесатиб жавоб берди. – Пиво! – Вой, рўзангизчи? – Ухлади. – Ичганга ўхшаяпсиз. – Ўзинг ўхшайсан. У жаҳл билан ички уй тамон юрар экан […]

Давомини ўқиш

Cалим Абдураҳмон. Қайтиш (ҳикоя)

Оқ тулпор булутлар узра парвоз қилармиш. Исмат фермер ёлларидан маҳкам тутиб, “чу, жонивор, чу!” деб бақирармиш. Икки ёнидан қанот ўсиб чиққан тулпор яна ва яна юқорига кўтарилармиш. Лекин шу пайт қанотлари йўқолиб, қуйига шўнғиган эмиш. “Чу, жонивор, чу” деганча уйғониб кетди. Тепасида хотини турарди. – Тушингизда ҳам от чоптириб юрибсизми? – жилмайди у. Ҳамон гарангсиб […]

Давомини ўқиш