Роберт Бёрнс. Шеърлар

ВИЛЛИ Омади чопмаган Вилли, Бозорга борди бир кун. Сотиб, эски ғижжагини Бошқа мол олмоқ учун. Сотмоқчи бўлдию аммо Ғамли кўзи ёшланди. Шўрлик Вилли ташвишланма, Дарҳол уйга отлангин. – Алмисоқдан қолган хароб Матоҳинг сот, ўтирма. Бир қадаҳдан келтир шароб, Бўлди, бошинг қотирма. – Ғижжагимни сотганимда Эсдан оғардим буткул. Ахир, қанча бахтли дамда Менга ҳамроҳ бўлган ул?!. […]

Давомини ўқиш

Шудринглар сочган тонг… Мушоира

Салима УМАРОВА * * * Сенинг зарра тупроғингга меҳр бериб, Ҳар чечагинг, гиёҳингга меҳр бериб, Кўксим тўлди саодатруҳ туғёнларга, Ноил бўлдим, ёруғ ният – имконларга. Заҳмат элин армонларин олиб жонга, Умидларинг заррасини солиб жонга… Азобларда минг эврилдим – улуғлашдим, Ҳақ йўлида дарёдайин тўлиб – тошдим. Қалб – руҳимга ишқ ҳайратлар берган ўзинг, Синовлардан синмай ўтдим, […]

Давомини ўқиш

Жалолиддин Румий. “Маснавийи маънавий”дан

ХАЛИФАНИНГ ЛАЙЛОНИ КЎРГАНИ Халифа сўради: – Сенмисан Лайло, Дардга йўлиқтирган Қайсни бедаво? Қани, телба қилар гўзалликларинг, Бошқа гўзаллардан афзалликларинг? Лайло дер: – Товшингиз кўтарманг, бас, сиз, Чунки халифасиз, Мажнун эмассиз. Мажнун кўзларининг нури йўқ сизда, Самовий ҳолат йўқ юрагингизда. Унинг уйғоқлиги ухлоқдан ўтар, Унинг ухлоқлиги уйғоқдан баттар. Ҳеч нарсани кўрмас фидойи эди, Ҳушини йўқотган савдойи […]

Давомини ўқиш

Шавкат Раҳмон. Шеърлар

ЭСДАЛИК Унутганим йўқдир ҳали ўрикзорни, асов сойни, сой бўйида кўздан холи бақатерак ўсган жойни. Унутганим йўқдир ҳали ўйинқароқ зилол сувни, тол тагида шом маҳали ғира-шира икки қувни. Ёдимдадир ўшал дамлар, кулгуларинг эди сўлим, ҳали йироқ эди ғамлар, дунёда йўқ эди ўлим. Қовжирадим ёз гулидай соғинганча ўшал жойни, холи кеча, етим ҳулво, ярқираган улкан ойни… * […]

Давомини ўқиш

Ғулом Мирзо. Зарра- зарра томади толе (шеърлар)

* * * Озроқ елса шабада, Зикрлари беҳисоб. Хивчину шох-шаббада Шитирлари беҳисоб. Ёмғир ювса мабодо, Ҳузурлари беҳисоб. Новдаларин дуога Чўзурлари беҳисоб. Япроқдек бир қалбимда Шукронам қанча, билмам? Лек юзлаб юрак – баргда Шукурлари беҳисоб. * * * Қуёшдек бошимдан балқсанг кун бўйи, Ойдек осмонимда қолсанг тун билан. Яшасам ҳамиша васлингга тўйиб, Хайрлашгим келмас сен билан. […]

Давомини ўқиш

Зулфия Мўминова. Дилимдан сўз очсам…

* * * Ота, умрим ўтгани сайин Яқин келди Ватан деган сўз. Шундан, ўтган куним азиздир, Шундан, келар кунларим азиз. Ватан деган сўз билан боғлиқ Қайғум гўзал, қувончим гўзал. Кўзларимнинг иссиғи шу сўз, Ҳаётимнинг мазмуни ўшал. Булоқлари дардимга дармон, Шамоллари олтин тароғим. Тупроғини кўзимга суртсам Равшан тортар чашми қароғим. Ватан десам онам келади Оқ рўмоллар […]

Давомини ўқиш

Турсун Али. Қуёш оҳангларин сочар борлиққа

Ижодхона Кенг-тор ижодхона. Униққан стол. Китоб жавонидан қўзўалар аста: Томасс Манн, Думбадзе, Ҳомер, Бокаччо, Цветаева шеър ўқийди хаста, Теран денгиз каби сертўлқин Байрон. Лабда ёнаётган аччиқ папирос, Қимтиниб туради Муҳаммад Раҳмон. Ўтли қўлин чўзар: Маркес, Сервантес. Гўзал Биатрисе Янг, Оҳ, дилбар аёл. Ой каби нур тарар жимгина, бедор. Бехосдан барчани чулғайди хаёл. Куйлайди Висоцкий ёниқ, […]

Давомини ўқиш

Йўлдош Эшбек. Кўнглимда қайнайди бир булоқ

* * * Сузар дарёда бир ой тўлқинлари бахтиёр. Атрофда ёруғ чирой, ойдинликда ифор бор. Ой чиқиб борар узоқ, чўзиб қолар соҳил қўл. Йўл топиб тўхтар қирғоқ, ўзин сувга отмас йўл. Бурилиб, соҳил бўйлаб бўйнин чўзиб югурар. Атрофга сурма бўйлар таратиб ой улгурар. Чўчиб, уфққа бир қараб шўнғир дарё мавжида. Келар шафақ ярқираб – ошиқ […]

Давомини ўқиш

Садриддин Салим Бухорий. Дунё гўё улкан куртак…

* * * Дилларда умидлар уйғонди, Паҳлавон Маҳмудлар уйғонди, Ошиқу обидлар уйғонди, Наврўзинг муборак, Ватаним! Аббосинг, аслида, Алпомиш, Бу олқиш жаҳоний, бу олқиш, Ўзбекнинг зарбаси бу эмас туш, Наврўзинг муборак, Ватаним! Тушларинг ўнгларга айланди, Тунларинг тонгларга айланди, Ёвларинг гунгларга айланди, Наврўзинг муборак, Ватаним! Ўзбекнинг зарби ҳам зарб экан, Жаҳон лол, бу ажиб ҳарб экан, Рингларда […]

Давомини ўқиш

Ҳалима Аҳмад. Яшил (баллада)

Эй, қайғу билан бахтни яраштирувчи, Эй, Ажал кўзларини қамаштиргувчи, Ўзимни ўзимда адаштиргувчи Ноламга гул тиккан- тонгни кўрдингми, Кўрдингми иситмаси баланд шафақни… Бу лаҳза кўнглимнинг ямоқларига Ошиқ этгим келар ҳар бир япроқни. Хаёл кенгликлари яшил ва қўнғир, Соғинч боғларида мудрайди кунлар Қовжираган эрта ташналигида Томирда ҳаллослаб чопади хунлар Самонинг ортида куйган бир юлдуз Кулларин тўрт ёнга […]

Давомини ўқиш