Тўлан Низом. Умр қасидаси

Вақт ўтаяпти, умр ўтаяпти, Дарё манзилига етаяпти, Дунё бирдай бефарқ кетаяпти, Энди ҳеч не бўлолмас мадад, Дам ғанимат, дийдор ғанимат. Айтарингни айтиб қол тезроқ, Ёзарингни ёзгил эртароқ, Мижжа қоқма ўчмасин чироқ, Сени асло босмасин ғафлат, Дам ғанимат, дийдор ғанимат. Бойлик йиғиб қайга қўйгансан, Молу мулка балки тўйгансан, Кимни севиб, кимни суйгансан, Қани улар, бировин кўрсат, […]

Давомини ўқиш

Дилмурод Қуронов. Ўйлашга ундовчи асар

«Боқий дарбадар»нинг жанрини муаллиф роман деб белгилабди. Эҳтимол, айни ҳол диди анъанавий романлар руҳида тарбият топган ўқувчида эътироз уйғотар ҳам. Ахир, бунда яхлит бир воқеа бўлмаса, кўп планли сюжет асосида воқеликнинг кенг эпик манзараси тасвирланмаган бўлса, марказида қаҳрамон турмаса… – нимаси роман?! Жаҳон адабиёти тажрибаларидан, хусусан, Ғарбда ярим асрлар илгари бошланган “янги роман” бобидаги изланишлардан […]

Давомини ўқиш

Тошпўлат Аҳмад. Ана офтоб чиқди – нур шарораси (шеърлар)

СИРЛИ СЎЗ Дерларки, ҳар кимга нону насиба, Қушларга ушоғ ҳам тайин ризқу рўз. Булбул ботқоқлардан излар жозиба, Менинг излаганим эса сирли сўз. Шабнам қатрасида қуёш ёлқини, Куртакнинг кўзида тасвири наврўз. Саҳрога хуш ёқар шамол шовқини, Менинг юрагимга эса сирли сўз. Булут – кўкда кезган туманли хаёл, Хаёлларга чўмиб милтирар юлдуз. Кимга тасаллидир ўша эҳтимол, Менинг […]

Давомини ўқиш

Сирожиддин Саййид. Оққан дарё оқадими?..

Шуни ҳисобга олиш зарурки, Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба – Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланади, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай шароитда 30-40 йил аввал, собиқ совет даврида ишлаб чи¬қил-ган, мазкур дарёлар юқори қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйи¬ча лойиҳаларни амалга оширишга ҳар […]

Давомини ўқиш