Абдураззоқ Обрўй. Ҳазиллар

ҚЎШНИЛАРИМ Битта уйда яшаймиз, Ким баландда, ким пастда. Наҳорги ош дейишса, Тўпланамиз бир пастда. Бир қўшнимиз мансабдор, Баланд курси эгаси. Бири эса бозорда, Бор янги “Нексия”си. Қалампир қалампир-да, Қўшсанг тоза асал ҳам. Орамизда йўқ эмас, Ишсиз, бекоркасал ҳам. Кексалари ҳам бисёр, Чиққанлар нафақага. Бизлар роса иноқмиз, Бўлмаймиз табақага. Нурмат бобо бир кун дер, Шопириб кўк […]

Давомини ўқиш

Шерали Турдиев. Маърифат ва истиқлол фидойиси

Ашурали Зоҳирий ХХ асрнинг бошлари ва 20-йилларда Туркистондаги маданий ва маърифий ҳаётнинг таниқли намояндаларидан бири эди. Лекин у 30-йиллар охирида қатағонга учраб, ҳаёти ва фаолияти, мероси узоқ йиллар ўрганилмай келинди. 50-йиллар охирларида расман оқлангандан кейингина Ашурали Зоҳирий биографиясига доир маълумотлар кўрина бошлади. Ашурали Зоҳирий 1885 йилда Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Завқий каби машҳур шоирлар ватани – […]

Давомини ўқиш

Дилнавоз Юсупова. Фурқатнинг “илми шеър қоидаи авзонини баёни” дастхати

Шарқ шеършунослигининг асосини аруз илми ташкил этади. Даставвал, араб олими Халил ибн Аҳмад томонидан яратилган бу таълимот, кейинчалик араб олимларидан Ибн Абду Раббиҳнинг “Ал-иқду-л-фарид”, Ибн ас-Саррожнинг “Меъёр фи авзони-шеър”, Соҳиб ибн Аббоднинг “Ал-иқнаъ” ва “Ал-ваъфа”, Абу Закариё ал-Хатиб Табризийнинг “Ал-кафи фил ва л-қавофий”, Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг “Мафотуху-л-улум” каби асарларида давом эттирилди. Аруз илмий-назарий таълимот сифатида, […]

Давомини ўқиш

Исломжон Ёқубов. Адиб соғинган манзил-маъволар

Истиқлол йилларида даврнинг интилишлари билан қалам аҳлининг бадиий идрок этиш услуби ўртасида ўзаро пайвасталикнинг юзага келиши ифода тарзида ҳам ижтимоийликни келтириб чиқармоқдаки, бу илгари кўрилмаган янгиликдир. Бунинг намуналаридан бири сифатида истеъдодли адиб Луқмон Бўрихоннинг “Темирйўл” романини айтиш мумкин. Асарда тарих, бугун ва келажак муайян мафкура талаблари асосида эмас, балки миллий манфаатлар нуқтаи назаридан бирлашган. Муҳими, […]

Давомини ўқиш

Сувон Мели. “ЯНГИ ТАНҚИД” (Ғарб адабиётшунослигидаги бир оқим ҳақида)

Муттасил ўтишга мойил вақт ҳаётни, адабиётни ва адабий таффакурни тўхтовсиз янгилаб боради. Вақт-замон тақозоси билан адабиётни, хусусан, бадиий асарни тамоман бошқача баҳолаш зарурияти, аниқроғи, эҳтиёжи пайдо бўладики, бу нарса бирор мамлакат, ҳудуд ёки миллат адабиётшунослиги ва адабий танқидни анчайин ўзга қиёфага солиб юборади. Умуман, аввалдан маълум ҳодиса ёнига “янги” сифати тақалиши муайян ижтимоий онгда ушбу […]

Давомини ўқиш

Бегойим Холбекова. Ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар тарихидан

Ўзбек адабиёти жаҳондаги энг қадимий адабиётлардан бири ҳисобланади. “Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 2003 йилда нашр этилган биринчи жилди (тузувчилар – профессорлар Насимхон Раҳмон ва Ҳамидулла Болтабоев) сўзбошисида ўзбек адабиётининг (умуман, қадимги туркий адабиётнинг) илк даври тўғрисида фикр юритилиб, милоднинг V асридан бошлаб адабиётда алоҳида бурилиш юз бергани таъкидланади ва шу сабабли ўзбек ёзма адабиётини Х […]

Давомини ўқиш

Сўз хизматида кечаётган умр (Маҳмуд Саъдий билан суҳбат)

– Инсоннинг шаклланишида, ҳатто, пайти келиб касб танлашида оиланинг, болаликнинг ўрни муҳим. Боланинг оила муҳити, унинг муаммолари – иссиқ-совуғини эрта англаши, ундаги қийинчиликларга аралашиб яшаши баъзан унинг келажагини ҳам белгилаб қўяди. Тенгдошлари кўча чангитиб юрганда, уйдаги муаммолар оғирчилигига шерик бўлган бола эрта улғаяди. Сизнинг бугунга келиб моҳир муҳаррир, адабиёт кишиси бўлиб етишишингизда оиланинг, сиз яшаган […]

Давомини ўқиш

Ғулом Каримий. Пайғамбарнинг хирқаси. Эссе

2009 йил август ойи бошида, Шаҳрисабз туманига сафарим чоғида, ҳамроҳим – Лайлакон қишлоғи фуқароси, собиқ курсдошим Манзар Абдулғайров Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳи алайҳи васалламнинг табаррук хирқаси сақланишини айтиб қолди. Эшонзода дўстимнинг бу гапидан таажжубимни яширолмадим, шунинг билан бирга, Муҳаммад пайғамбар с.а.в. хирқасини сўфий Увайс Қаранийга васият қилгани ҳақидаги ривоят ёдимга […]

Давомини ўқиш

Муаттархон Жўраева. Фаолият ва масъулият

Адабиётнинг бош масаласи – инсон шахсини тарбиялашдир. Инсон деган сўз адабиёт учун умумийроқ, янграйди, чунки ҳар қандай инсон ҳам шахс бўлолмайди, адабиётнинг вазифаси – шахс етиштириш. Бу вазифа – адабиёт олдидаги азалий вазифа, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Адабиётга кириб келган ҳар бир авлод ўз олдига бу вазифани қўйган ва уни ўзича ҳал этишга […]

Давомини ўқиш

Дилмурод Қуронов. Портретдаги мусаввир сийрати

Танқидчиликдаги адабий портрет истилоҳи, тўғрироғи, унинг асоси тасвирий санъатдан ўзлашгани барчага маълум. Тасвирий санъатдаги портрет кишининг мусаввир тасаввуридаги акси – унда прототипнинг мусаввирга аён бўлган моҳияти оний лаҳзадаги қиёфасида муҳрланган. Адабий портрет ҳам шундай, уни ўқиган ўқувчи ёзувчини шахс, ижодкор сифатидаги асосий чизгилари билан яхлит ҳолда тасаввур этади. Портретни томоша қилиш асноси таниш қиёфада нотаниш […]

Давомини ўқиш