Хуршид ДЎСТМУҲАММАД: ЁЛҒИЗ. (Қисса)

Бир бор экан, бир йўқ экан, қади-им ўтган замонда, йўқ, айни бизнинг замонда, Тошкент деган томонда, шаҳарнинг Эшонгузар отлиқ депарасида мулла Ростгўй деган одам яшаган экан. Муллалиги учун ростгўйми, ростгўйлиги муллалигиданми – билиб бўлмас экан. Болаликдан кўп мактаб кўрган, хат-саводли амаки экан. Кўрган-эшитган воқеаларидан турфа мақолалар ясаб ташлайверар, ёзганларини дам газит, дам журналларда бостиришни одат […]

Давомини ўқиш