Азиз САИД: БУЛУТ НИМАГА ЎХШАЙДИ (Ҳикоя)

Вақт ҳассасини тўққилатганча тобут кўтарган одамларга қўшилиб, дарвозахонадан чиқиб кетди. Гўё ҳамма ёқ бўшаб қолгандай шипшийдам ва жимжит бўлиб қолди. Васила момо бошидаги оқ рўмолининг бўйнига ўраб боғланган икки печи ечилиб кўксига тушиб қолганини ҳам сезмас, қайғу ва ғамга беланган қайнсингиллару овсинлар, келинлару жиянларнинг овозларини ҳам эшитмас, гўё бир умр елкасида кўтариб келган зил-замбил юкни […]

Давомини ўқиш

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: ИККИЛАНМАЙ ҚАЙТА БОШДАН БОШЛА ЙЎЛИНГНИ!

   Шукр Суратимда хушқилиқ, хандоним ўзим билан, Сийратимда зулмату зиндоним ўзим билан.   Пишган кузги буғдойдай қушга таландим десам, Шукриллаҳ, чин мағзим, чин доним ўзим билан.   Қушлар бирам чорлади, йироқ беҳишт боғларга, Кетмадим, жон қоришиқ маконим ўзим билан.   Бир аёлман бахт туйган, гоҳо бахтидан куйган, Салтанатим, саройим, султоним ўзим билан.   Сизни жоним […]

Давомини ўқиш

Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ:  “СЕН ҲАМ ДАРЁ, МЕН ҲАМ ДАРЁ!..”

Ўзбек ва қирғиз адабиёти орасида муштарак жиҳатлар кўп. Бу ҳол сўз санъатининг боши бўлган фольклор қиёсида айниқса яққол намоён бўлади. Шунинг учун ҳам гапни ўзбек ва қирғиз фольклоридаги уйғун ҳамда фарқли жиҳатлардан бошласак. Сўз санъати уруғ-қабилалар, элатлар билан бир вақтда дунёга келади. Турли уруғ ва элатлар кейинчалик қайси халқ таркибига кирган бўлса, шу миллатнинг оғзаки […]

Давомини ўқиш

МИРИЙ: БИР ТАБАССУМ БИРЛА ОНИНГ ДАРДИҒА БЕРГИЛ ДАВО

* * * Ишқинг, эй гул, заъфаронзор этти юз, қаддимни ё, Эй камон абрў, камон қаддимни қилмиш ғам дуто.   Шайъалиллаҳ, деб, сари кўюнг аро туттум Ватан, Шоҳлардин ул муносиб сўрмоқ аҳволи гадо.   Мунисим йўқдур десам, ҳолим, рақибим беадад, Ваҳким, ҳолим забун, аъдо фузун, кўп можаро.   Юзда холингму десам, қолмиш кўзумни мардуми Тармашиб […]

Давомини ўқиш