Мулланафас. Шеърлар

УМИД ДАРЁСИНИ ҚУЛОЧЛАБ СУЗИБ Умид дарёсини қулочлаб сузиб, Канорин майл этиб чиқа билмадим. Оламни ҳаваслаб айланиб, кезиб, Не яхши-ёмонга боқа билмадим. Сайлаб севдим сени улуғ элларда, Гул юзли гўзаллар, инжа белларда, Эрам бўстонида, беҳишт, гулларда, Булбул бўлиб, қанот қоқа билмадим. Агар боқса, гул юзидан нур олар, Ниқоб тортса, кулли жаҳон ўт бўлар, Кулиб боқса, кўп […]

Давомини ўқиш

Матназар Абдулҳаким. Нур васли

Алишер Навоий “Чор девон” ларининг дебочасини шундай байт билан бошлаганлар: Ашрақат мин акси шамсил каъси анвор-ул-худо, Ёр аксин майда кўр деб жомдин чиқди садо. (Яъни, ҳақиқат (ҳидоят) нурлари қуёш косасидан акс этиб чи¬қиб кела бошлади, ёрнинг аксини майда кўр деган овоз жомдан садо берди.) Алишер Навоий айтаётган бу “садо’’ – нур овози. Мулки борлиқда ҳақиқат […]

Давомини ўқиш

Ҳусниддин Шарипов. «Шоҳмот достони» китобидан

ЎЗИМ ҲАҚИМДА – Келинг, бир ўйнаймиз, – дейди Баҳодир. – Ўйнамайман, – десам, боқади ҳайрон. Унингча, на жасур ва на даҳодир Шоҳмотдан бебаҳра яшаган инсон. Боланинг гапида жон бор, албатта, Лекин, ўз-ўзимни айласам сўроқ, Шеъриятдан ўзга касбу санъатда Менга ишқибозлик ёқади кўпроқ. Ҳа, ҳа, томошани кўраман афзал, Гарчи ўйнашга ҳам ақлим етади. Кишилар кўпинча ўйлаган […]

Давомини ўқиш

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Этакдаги кулба (ҳикоя)

Жимжит Қишлоққа жимжитликни бузиб ўхшовсиз бир девона оралади. У бир маром ва бир оҳангда нималардир деб жар солар, ора-чира жинкўчанинг икки томонидаги пастқам уйларга ва ундан ҳам пастқам эшикларга кўз ташлаб, гўё жарига жавоб кутар эди. Ер юзида пайдо бўлганидан бери Қишлоқ бунақа девоналарни, ҳар турли келган-кетганни кўп кўрган. Бирда: «Қайчи-пичоқ ўткирлайма-а-ан! Ўроқ-кетмон эговлайма-а-ан!» деб […]

Давомини ўқиш

Жуманиёз Жабборов. Уйқусиз кеча (икки пардали драма)

Қатнашувчилар: Акбар ота Моҳира Тоҳира – отанинг қизлари. Шоира Адҳам Баҳром – отанинг куёвлари, яъни божалар. Ботир Дилбар – отанинг набираси. БИРИНЧИ ПАРДА Акбар отанинг осойишта ва саришта хонадони. Чароғон ва кўркам зал. Диванда ёшгина талаба қиз Дилбар журнал варақлаб ўтирибди. Эшик тақиллайди. Қиз эшикни очади. Остонада қувноқ қиёфада шу хонадоннинг ўртанча қизи Тоҳира ва […]

Давомини ўқиш

Икбол Мирзо. Заветное желание в душе своей таю

ИКБОЛ МИРЗО, народный поэт Узбекистана ТИХО ЛИЛСЯ ЛИСТОПАД С тихим шелестом осени поздней опускался в саду листопад. И в душе равнодушно-холодной начинался осенний разлад. Я смотрю: всё кругом изменилось, что сияло как звезды вчера, То сегодня от взгляда застыло, как холодной порой мошкара. Я покинул родные пределы – не ступить мне на отчий порог. Оказалось, […]

Давомини ўқиш

ҚУТЛИБЕКА. Шеърлар

ХАЛҚИМ Юлдуз сўнмай дарвозасин кенг очиб, Фаришталар йўлларини супурган. Нон увоғин қумри қушларга сочиб, Нафасидан гул ифори уфурган, Зариф кўнгил чамандорим сиз мани, Кўнгли камга ҳовандарим сиз мани. Елкасига боласини миндириб, Бир қувончга биттадан тўй тўйлаган. Ичи куйса, қоратолни синдириб, Ҳуштак ясаб, «Чўли ироқ» куйлаган, Гоҳ созчи, гоҳ қаламдорим сиз мани, Машраб феълли қаландарим сиз […]

Давомини ўқиш

Ҳалим Карим. Шеърлар

* * * Кўнгил ҳаловат истайди бирам, Ҳануз ўз ҳолига уни қўймайсан. Сочларимга, ахир, оқлар инса ҳам, Нечун тарк этмайсан, нечун қийнайсан? Кўнгил ҳаловат истайди бирам, Қўй, энди ситамни, қўйгил, мендан кеч. Эй менинг сарғайган сўлғин хотирам, Нечун бедор тунни қиладирсан эш? Умидим узилган сўнгги даракдан, Армонлар дилимда ётар қатма-қат. Ҳижрондан қонталаш бўлган юракдан Қайга […]

Давомини ўқиш

Ойгул Суюндикова. Шеърлар

* * * Шом қўнади шаҳарга сим-сим, Кенг кўчалар нурафшон, равон. Кўз олдимда очилар тилсим – Осмон борган сари чароғон. Шом кўнади шаҳарга сим-сим. Осмон тиниқ тортиб келади, Шуълаларми жим-жим бўлинди. Ичимдагин ким ҳам билади, Ёлғизликнинг бағри тилинди. Осмон тиниқ тортиб келади. Бу кўнгул ҳаловат истайдир, Яшамоқ кечибди ким учун осон? Шамоллар қистайди, қистайдир, Яшагинг […]

Давомини ўқиш

Абу Али Ибн Сино. Ишқ ҳақида рисола

Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан! Сен, Абдуллоҳ ал-фақиҳ ал-Маъсумий, мендан ишқ ҳақида қисқача бир рисола ёзиб беришни сўраган эдинг. Қуйида сенинг истагингни бажо келтириш ва сенга манзур бўладиган бир рисола битишга ҳаракат қилдим ва барча имкониятларимни ишга солдим. Рисола етти фаслдан иборат: Ҳар бир жонзотнинг жавҳаридан келиб чиқадиган ишқ тўғрисида; Оддий жонсиз мавжудотлар (маъданлар)га […]

Давомини ўқиш