Қирқ йилда қирқ чокдан сўкилди сабрим
Орифжон КОМИЛ – 1985 йил туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтини(Ҳозирги СДТУ) тамомлаган. Ижодкорнинг “Хаёл рақси” номли китоби нашр этилган. * * *Салом,кўксимдаги азалий оғриқ,дунё каби кўҳна ибтидоий ғам.Юрак қўрғонини истило қилганисёнкор туйғулар салом сизга ҳам. Ҳазрати Одамдан мерос атиқаузун-узун ўйлар, хаёллар салом.Юзта авлиёни юз йил қийнаганжавоби топилмас саволлар салом. Салом,мийсоқдаги аҳдни унутгантупроқ танасига маҳлиё руҳим.Салом,ёш […]