
Рухсора ИМОМОВА – 1997 йилда туғилган. Бухоро давлат университетининг
филология факультетини тамомлаган. Профессор Ғайрат Муродов билан
ҳаммуаллифликда “Адабиётшунослик назарияси” ўқув қўлланмаси ва “Рауф Парфининг
бадиий маҳорати” монографияси, ўзбек ижодкорлари намуналаридан ташкил топган
“Güçlü o‘zbek şiir seçkisi” антологияси муаллифи.
Сонетларни Петрарка ва Шекспир усулидаги каби турларга бўлишади. Улардан
кейинги яшаб ўтган ижодкорлар иккала йўлдан бирини танлаб, маъқул йўналишда
ёзишда давом этишди.
Петрарка сонетнинг бизгача етиб келган асл шаклига асос солган. Унинг
сонетлари икки қисмдан ташкил топган: октава ва сестет. Бу номлар биз ўйлаган
дек бошқача маъно касб этувчи қўрқинчли атама эмас. Лотинча номланишдан
ўз тилимизга саккизлик ва олтилик деб таржима қилсак бўлади. Биз айтаётган
катрен ва терсетлар айни шу икки катта қисмнинг бўлакларидир. Мазмун жиҳатдан
биринчи катренда мавзу айтилади ва иккинчи катренда фикр кенгайтирилади.
Терсетларнинг илк қисми мавзуни синтез қилади ва охиргиси хулоса беради. Ана
шу шакл ва мазмун Петрарка йўналишига тегишли ва давом эттириб келинмоқда.
Иккинчи йўналиш эса инглиз тилида яратилган Шекспир йўлидаги а-б-а-б, c-д
c-д, e-ф-е-ф, г-г каби қофияланишга эга бўлган сонетлар эди. Бу сонетлар яхлит
жиҳатдан ўзгаришга юз тутганини кўрамиз. Мазмун жиҳатдан эса ривожланиб
келаётган уч катрен учун сўнгги иккилик қисм бир хулоса ясаб қўяди.
Петрарка ва Шекспир сонетларида асосий мавзу ишқ-муҳаббат. Петрарка
сонетларининг пайдо бўлишининг ўзи Лаурага бўлган севгиси таъсирида бўлса,
асосий ижодий методи романтизм бўлган Шекспир бу кайфиятдан чиқиб кетиши
мушкул ҳодиса. Сонет жанрини ишқий лирика шакли сифатида бутун дунё ҳам тан
олиб бўлган.
Ўзбек адабиётида ҳар иккала йўналишдаги сонетлар ҳам учрайди. Усмон
Носир сонетларида Петрарка усулини кўрсак, Рауф Парфи сонетларида Шекспир
йўналишининг устунлигини сезамиз.
Усмон Носир сонет ёзишни бошлаб берган ижодкор сифатида қаралади.
Шоирнинг “Яна шеъримга” сонетини кузатамиз:
Шеърим! Яна ўзинг яхшисан, а
Боққа кирсанг, гуллар шарманда. б
Бир мен эмас, ҳаёт шахсисан, а
Жоним каби яшайсан манда. б
Юрагимнинг дарди – нақшисан, в
Қилолмайман сени ҳеч канда! г
Ўт бўлурми ишқи йўқ танда? г
Дардимсанки, шеърим яхшисан. в
Сен орада кўприк бўлдингда, c
Гейне билан ўртоқ тутиндим. д
Лермонтовдан кўмак ўтиндим. д
Бутун умрим сенинг бўйнингда. с
Саҳарда қон тупурсам, майли. е
Мен – Мажнунман, шеърим, сен – Лайли! 1е
Усмон Носир юқоридаги сонетида терсетлардаги қофия шакли бироз ўзгарганига
гувоҳ бўламиз, аммо сонетнинг бу шакли Шекспир сонетларида яққол кўзга
ташланади. Шекспирда ўн бир бўғинли сонетлар кўп учрайди. Аслида ҳам ямбик
пентаметрга кўра, беш жуфт урғули ва урғусиз бўғинлар сони ўнта ёки ортса, ўн
бир-ўн иккитани ташкил қилади. Фақат Усмон Носир сонетларида бўғинлар сони
тўққизта. Бу шоирнинг услуби билан ҳам боғлиқ, бизнингча.
Ўзбек адабиётида Барот Бойқобиловнинг ҳам бу жанрда самарали қалам
тебратганининг гувоҳимиз. Ҳатто, шоирнинг “Сонетлар” номли китоби ҳам
чоп қилинган. “Муаллиф ўз сонетлар китобида тўрт юзи йигирма битта сонет
келтирган”2.
Таниқли шоир Александр Файнберг ижодида ҳам сонетларнинг ўзига хос шакли
учрайди. Шоирнинг ўттиз тўққиз шеърдан иборат “эркин сонетлар” китоби ҳам
мавжуд.
Ўзбек адабиётида сонет яратган ва сонетнинг мавзу оламини ҳам ўзгартириб
юборган шоир – Рауф Парфи. Шоирда сонетлар туркуми анчагина. Рауф Парфи
сонетларида, асосан, Шекспир сонетлари шакли сақланиб қолган, аммо, уларнинг
мавзуси фақатгина муҳаббат билан чекланиб қолмайди. Сонетларда севги, эрк,
ватан каби мавзулар билан бирга ички кечинмалари тасвирланган шоир лирик
образини ҳам учратиш мумкин. Гўзал лирик қурилишни кўриб, қатларига
сингдирилган чуқур маънолар ҳақида ўйлар эканмиз, ҳар бир ўқувчи сингари бизда
ҳам савол туғилади. Рауф Парфи сонетлари шаклий жиҳатдан сонет қонунларига
тўғри келадими?
Юқорида бир нечта ўзбек адиблари сонетларини бекорга келтириб ўтмадик.
Ўзбек адабиётига ўзбек тили қоидаларига мос бўлмаган сонетлар қандай ҳолда
1 Усмон Носир. “Танланган асарлар” (2 жилдлик, 1-жилд) Т. – 1959. – Б. 48.
2 Адабий тур ва жанрлар. Лирика (Иккинчи жилд). Тошкент: “Фан”, 1992. – Б. 189.
кириб келди? Қайси шоирлар ҳақиқий сонет шаклини сақлаб қола олди, деган
саволларга қисман жавоб топдик. Хусусан, Рауф Парфи ижодида сонетлар туркуми
дастлабки янги шакллардан ҳисобланади. Шунингдек, бу сонетлар шакли бироз
эркинлашган. “Сенсиз” сонетлар туркуми учта шеърдан иборат.
СЕНСИЗ
- Совуқ. Атроф темир. Қўлимни очдим,
Елкамда чатнади қайноқ қўрғошин…
Вайрона қаъридан кўкларга қочдим –
Арзонга олдилар Мажнуннинг бошин.
Раҳмсиз оломон, сизга не керак?
Англадим, жисмимни руҳимни боғлар.
Ваҳий келди менга, чирпанди юрак,
Акс садо берди муқаддас тоғлар.
Шоир тасвирлаётган “Сенсизлик” бу “иймонсизлик” лирик қаҳрамоннинг
қалбидан Оллоҳнинг йироқлашишидир. Аммо бу туйғулар исканжасида қолган
қаҳрамонимиз ўз қалби билан муросасиз жанг олиб боради. Сонет катренлари а-б
а-б шаклидаги қофияга эга. Одатда, октава қисмида ҳеч бир шоирда жиддий шаклий
ўгаришни сезмаймиз. Аммо терсетларни ҳар ким ўз хоҳишига кўра ўзгартиришни
маъқул топган кўринади.
Фароғат зирваси. Олам – билгисиз, с
Охири сен келдинг. Хаёлга толдинг. д
Водий оғушида сўзсиз, белгисиз, с
шоир “Олам – билгисиз” деганда Яратганни назарда тутгани яққол аён бўлади.
иккинчи терсетда Оллоҳга бўлган севгисиз инсоннинг яшай олмаслиги хулоса
тарзида ўқувчига қолдирилади, демак, лирик қаҳрамон ҳам бу севгисиз яшай
олмайди:
Аста одимларла кўздан йўқолдинг. д
Фақат қайга кетдинг, қайларда қолдинг, д
Оҳ, қандай яшайман сенсиз – севгисиз3. c
Кўриб турганимиздек, биринчи сонет тузилиши италян сонетларига риоя
қилган. Мана шу бир туркумнинг ичида икки хил сонет шакли мавжуд. Биринчиси
Петраркага хос бўлса, кейингилари уч катрен ва икки мисрали банддан иборат: - Соҳилда бир ўзим. Денгиз қоронғу, а
Елкансиз кеманинг ичинда шубҳам. б
Ваҳима шивири, бўғзимда оғу. а
Ақлим бир фалокат сезади мубҳам. б
3 Рауф Парфи. Сакина. – Т.: “Муҳаррир”, 2013. – Б. 268.
Ранги ўчган осмон хунук ғулдирар,
Аччиқ чирқиллайди номаълум бир қуш.
Ва ёнимда қонли булоқ чулдирар,
Атиргуллар, сенинг гулларинг беҳуш.
Биринчи сонетда Худодан йироқда яшай олмаслигини тан олган лирик қаҳрамон
ҳамон ўй сурар экан, иккинчи сонетда “аччиқ чирқиллаётган қуш” – иймон ҳақида
гапиради. Шоир лирик қаҳрамоннинг психологик ҳолатини ойдин чизиш билан
бирга сонетлар орасидаги ассотсиатив боғликликни ҳам гўзал образлар воситасида
чизади: рангги ўчган осмон, қонли булоқ, беҳуш гуллар. Иймон инсон томирида
оқиб турган жон каби унга зарур. У ҳаётини англаб етишда ҳам инсонга йўл
кўрсатувчидир. Учинчи катренда севги тимсоли аёл образида гавдаланади.
Феруза, зумуррад гулларинг пайҳон.
Оҳ, тушдинг кемадан. Карнай чалдилар,
Ва кўзга кўринмас қўллар шу замон
Ағдардилар мени, кишан солдилар.
Фарёдим ичимда, отма гулингни…
Отма, ёлғизликдан – бахтли қулингни.
e
e
Илоҳий ишқи билан ёлғиз яшаш лирик қаҳрамоннинг маснади. Лекин уни йўлдан
урувчи, дуога очилган қўлларига кишан солувчи нафсбинликлар ва худбинликлар
ҳам тўла. Аммо Оллоҳнинг чин бандаси унинг бахтли қулидир. Мана шу қуллик
инсонни турфа ёвузликларга тўлган дунёда виждонини асраб яшаш учун ундайди.
Учинчи сонетда Оллоҳ билан бирга бўлган “уйғоқ руҳ” тасвири берилади: - Сўлдирма гулингни, илоҳим, ёнсин,
Еру осмон кўрсин кўз юммай бедор.
Вақт – улуғ ҳакам. Руҳинг уйғонсин,
Асрий умидим – Сен. Сен борсан. Сен – бор.
Ровийлар не учун? Ҳақ ва Ҳақиқат!
Асирлик занжирин парчалаб ташла.
Вужудингни ёқсин аламли фикрат,
Аён ҳақиқатга, Ҳақ йўлга бошла.
Ҳақ йўл сари интилаётган қаҳрамон дастлабки катренда Ҳақнинг борлигини
барчага баралла айта олади, демак, у энди чинакам иймон соҳибига айланди.
Фурсат ўтмоқдадир. Вақт бу – беомон,
Омонат дунёда омонат одам –
Виждон шеваси бор, меҳроби иймон –
Асл инсонларин чорлайди бу дам.
Омонат дунёда одамнинг ўткинчилиги ва асл инсон бўлиш йўли, фақатгина,
“виждон шеваси”дир. Шоир сўнгги икки мисрада лирик қаҳрамонида ҳар қандай
иллатларга қарши курашиш учун парчаловчи куч мавжудлигини айтади. Бу куч,
шупҳасиз, инсон ва Оллоҳ бирлигидир.
Фалакка санчилиб қолган сўзим бор, e
Оловлар, чаманлар ичра ўзим бор. e
Иккинчи ва учинчи сонетларда Шекспир йўналишини кузатамиз. Сўнгги икки
мисралар e-е тарзида қофияланган. Айнан Шекспирнинг пуантоларига ўхшаш
бор кучни сўнгги икки – дистихда ифодалаш. Рауф Парфининг “Тавба” сонетлар
туркумида ҳам инсон ва Оллоҳ мавзуси акс этади. Бу туркумнинг ҳам шакли айни
сонетлардаги кабидир. Демак, Рауф Парфи сонет шаклида ҳар иккала усулдан ҳам
унумли фойдаланган.
Рауф Парфи сонет жанрини ҳам композицион қурилиш жиҳатдан, ҳам
қофияланишига кўра янгилай олган.
Ўзбек адабиётига сонетнинг қофия ва ўн бир бўғинга эга ўн тўрт қатор
шаклидан бошқа хусусиятини сингдириб бўлмайди. Қофияланишдаги эркинлик
сонет жанрининг қадимги наъмуналари қоидаларига риоя қилмасликдай кўриниши
табиий. Чунки сонет жанри пайдо бўлган вақтдаёқ “ёпиқ шакл” яъни ўзгармас
жинсда дунёга келган эди. Аммо кейин пайдо бўлган шакллар ҳам юқорида
кузатганимиз каби ўз манбаларига эга. Ҳар қандай нарса давр ўтавергани сари
ривожланади ёки йўқ бўлиб кетади. Сонет шаклининг бу ҳолатда ўзбек адабиётида
из қолдириши ҳам жанрлар трансформасининг бир кўриниши, холос. Рауф
Парфи ёзган сонетларнинг шаклий ўзгаришли, аммо гўзал наъмуналарида шоир
истеъдодини биз янгидан кашф қиламиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сонет
жанри ҳам трансформацион шакл ҳосил қилиб улгурган қадимий шакллардан
биридир. Рауф Парфи эса бу шаклни янада янгилаган ўзбек шоири.