Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

ДИРЕКТОР АЛБАТТА КЕЛАДИ

Абдуқодир МАМАНОВ – 1954 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг
(ҳозирги ЎзМУ) ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Ҳикоя ва ҳажвиялари
республика матбуотида чоп этилган.


Ҳажвия
Бу ташкилот муҳташам қилиб қурилган уч қаватли кўркам бинода жойлашган,
атрофи баланд темир панжаралар билан ўралган ва қора рангга бўялган.
Ичкаридаги эскириб кетган тахта ўтирғичларда ёши катта чоллар, аёллар, ёш
болали жувонлар тизилишиб ўтиришибдилар, асаблари чарчаганлиги юзларидан
сезилади. Улар бошлиқ жанобларини эрта тонгдан пойлашмоқда, аксарияти
нечанчи бор келиши. Бошлиқ ёрдамчиси, бўйинбоғ тақиб олган олифта йигит
“Қабулхона”дан чиқиб, “Битта-битта кирасизлар, навбат билан, спискага қараб,
тушунарли-ми? Ҳали хўжайин келмади, келиши билан чақираман, кутинглар!”
деб, қўлидаги қалин жилдли дафтарини қўлтиғига қистириб, хонасига кириб
кетди ва ичидан “шарқ” этиб қулфлаб олди.
Бошлиқ соат тўққиздан қабулни бошлаши керак эди, мана, соат ўн бир
бўлаяптики ундан дарак йўқ. Аксарияти эрта тонгдан келиб олган кутувчиларнинг
асаблари чарчади. Кўпчилиги кеча келиб, рўйхатга ёзилиб кетган. Ҳалиги
йигит залдаги шов-шувдан безор бўлиб, эшикдан отилиб чиқди: “Бироз сабр
қилсаларинг бўлмайдими? Ахир, айтдим-ку, бошлиқни муҳим ишлари чиқиб
қолибди!” деб ичкарига кириб, эшикни ичкаридан бекитиб олди. Залда яна шов
шув бошланди.
Ташқаридан бир енгил машина келиб тўхтаганлиги овози келди, эшиги “ширт”
деб ёпилганидан сўнг –“вич, вич” деган овоз янгради. Келган машинанинг эшиги
ва қулфи ёпилган эди. Айрим пойловчилар “Бошлиқ келгандир” деган хаёлга
бориб, ғимирлаб қолди.
Афсуски, бошлиқ эмас, бир олифта-сатанг жувон “тақ-туқ, тақа-туқ”лаб кириб
келди. Жувоннинг ёши йигирма бешлар атрофида, кўзлари ва қошлари “қаламқош”,
лаблари қип-қизил, худдики бир дона қизил атиргулни ютиб юборгану, унинг
қизил япроқлари оғзидан бўртиб чиқиб, ланг очилиб тургандек, қора кўзойнакни
пешонаси юқорисига қўндириб олган, қоп-қора сочлар елка бўйлаб, сочилиб
кетган. Қабулхонага кириб келиши биланоқ, атрофдагиларга салом бериш у ёқда
турсин, ҳатто назар-писанд қилмасдан шартта қабулхона эшигини тортиб, силтай
бошлади, очилмагач, қаттиқ тақиллатди: “Ким бор? Очинг! Бу ман, Мажуман!”
Барчани кўзи унда, айниқса фермерлар суқланиб қарашди.
Ичкаридан “ширқ” этган овоз эшитилди ва ҳалиги йигит эшикни шартта очиб,
“Мажуни” киритиб, ичкаридан яна ёпиб олди. Залда яна ғала-ғовур, шап-шап,
қўпол сўзлар тарқалди, аёллардан бириси: – “Мажу бўлмай ўл, Мавжудаман деб
қўяқол, ўзиям байталга ўхшаркан. Бир неча дақиқадан сўнг “Мажу” ичкаридан
чиқди. “Мажу” қўлидаги қимматбаҳо телефонни териб, атрофдагиларга заррача
эътибор бермай, юқори қаватга чиқиш зиналари томон юраётиб, гап бошлади:– Асомайким! Бормисиз, жаноби олийлари! Нима бўлди, ҳалиям ўзингизга
келмадиз-ми, вой-в-ў-ў-й? – …– Келасиз-ми, бир соат бўлди-ю, кутвотганимга, бунчаликмас-де, окоси! Ҳа,
қабулхонадаман, тезроқ келинг, жоним!– …– Ҳа, бир талай! Вуй-й, бунча сассиқ бу жой, ҳидига чидаб бўлмайди! Тезроқ
кела қолинг! Зарур гапим б-о-о-р, шошвобман-д-е!– …– Вой-вой! Нима қила-м-а-н эрни, бошимга ураман-ми!? Манга ер керак,
эрмас, тушундингиз-ми, кўп ер керак! – Эр керак дедими? – киноя қилди фермерлардан бир бақувватроғи.
“Мажу” унга бир ноз қараш қилиб, нозланиб, иккинчи қаватга, бошлиқнинг
хонаси томон “тақ-тақ, тақ-туқ”латиб кўтарилиб кетди.
“Мажу” юқорига йўқ бўлиб кетгач, залда яна шов-шув бошланди, қабулни
интизорлик билан кутаётганларни нигоҳларида норозилик, ғазаб ва нафратни
сезиш мумкин эди. Чол ўтирган жойидан жаҳл билан, сапчиб туриб кетди,
оғзидан ғўлдираган товушлар чиқа бошлади: – Мана энди бошлиқни келиши
аниқ. “Мажу” келган жойга у албатта келади. Мана қўлга тушди…

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil