
Салима ЖУМАЕВА – Филология фанлари номзоди. 1965 йилда туғилган. Қарши
давлат университетини тамомлаган. “Таълим жараёнида мифологик образларни
ўрганиш”, “Халқ эртакларига тарихий ёндашув”, “Халқ эртакларида образлар талқини”,
“Туркий халқлар адабиёти тарихи”, “Халқ эртаклари” мавзусини ӯқитишда интерфаол
методлардан фойдаланиш” номли ўқувуслубий қўлланмалари, “Мутолаа маданияти ва
ифодали ӯқиш” фанидан ӯқув қӯлланма, юздан ортиқ илмий ва илмийметодик ҳамда
ӯттиздан ортиқ публицистик мақолалари хорижий ва республикамиздаги журнал ва
тўпламларда нашр этилган.
Миллий адабиётимизда миллий маънавий дунёқараш ҳамда поэтик
тафаккурнинг миллат қайғуси билан нафас олишига боғлаб талқин этилган асарлар
талайгина. Чуқур фалсафий фикр, дардчил туйғулар соҳиби таниқли шоир
Икром Отамуроднинг “Сен” номли достони шу маънода нуктадон қалб даъвати ва
эҳтиёжи билан ёзилган асарлар сирасига киради.
Достонда поэтик идрокнинг ўзига хослиги, умумий оҳанги, руҳи давр
ижодкорларини мудом ўйга толдирувчи муаммолар, уларни қийнаган миллий
оғриқлар, изтиробга солган кечинмалар фонида акс эттирилади. Илк мисралардаёқ
асарнинг мазмуни тўла ифодаланишга қаратилиб, унинг номланишига ҳам асос
бўла бошлайди:
…Сен йўқ эдинг… Келдинг…
…Йўл – соғинч… …Вақт – соғинч…
Макон – соғинч… …Сусамбил…
Кангул – соғинч… …Ҳақ – соғинч…
Имкон – соғинч… …Ў, танг дил…1
Достоннинг умумий оҳанги, руҳини англамай туриб, лирик қаҳрамон руҳияти
ни пайқаш анчайин мушкул. Чунки асл бадиий асар бузилмас яхлитлик саналади.
Эътибор берайлик, шоир “Сен йўқ эдинг…” дея кимга мурожаат қилмоқда? Одатда,
тил илми нуқтаи назаридан қаралганда, “Ў” ҳайрат, ишора объекти саналади.
Хўш, “соғинч” сўзи орқали шоир нималарни назарда тутади? Бу жумла зиммасида
қандай юк бор?
1 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 19-бет.
Устоз Маҳкам Маҳмуд Андижоний Икром Отамуроднинг “Сопол синиқлари”
номли тўпламига ёзган сўзбошисида ўқувчи диққатини қуйидагиларга қаратади:
“Тангрининг яккалиги – тавҳид илми барча илмларнинг заминидир, бу илм
Аллоҳни танишга, билишга ўргатади. Навоий ижодий меросини яхши билувчи
шоирларимиздан бири истеъдодли ижодкор Икром Отамурод “Сен” номли
достонида Тангрини таниш ҳақида ёзади”2.
Дарҳақиқат, Икром Отамурод кенг билим ва чуқур тафаккурга эга ижодкор.
У ижодий изланишларининг маълум босқичида Шарқ мумтоз адабиётининг улуғ
вакиллари Фаридуддин Аттор, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий шеърияти
ҳамда “Минг йил нарисидан бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан
улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари”ни (Хуршид Даврон)
ўқиб-ўрганишга жиддий киришди. Айниқса, Фаридуддин Аттор ва Алишер
Навоий ижодини кўп йиллар давомида ўрганиш, бу шеъриятда бадиий сўз шукуҳи
ва поэтик фикр тартиби ҳамда таркибини туйиш шоирнинг қалбида муқаддас
Қуръон ва Ҳадис илмини ўзлаштириш эҳтиёжини пайдо қилди. Инсонни маънавий
камолот сари етаклагувчи асрор – Қуръони Карим эканлигини дил-дилдан ҳис
қилган шоир узоқ йиллар давомида Муҳаммад Ғаззолий асарларини ўқиш
ўрганиш билан машғул бўлди. Ва табиийки, буларнинг бари унинг шеъриятида
намоён бўла бошлади. Шунга кўра таҳлилимиздаги достон маъно-моҳиятига кўра
серқатламлилиги, рамзийлиги, метафораларга бойлиги ва фалсафий мушоҳадалар
кўламининг кенглиги жиҳатидан ўзига хос. Асарнинг асосий мотивлари – Вақт,
Макон, Кангул. Уч фалсафий тушунча воситасида бир бутун яхлитлик касб этади.
Яна бир муҳим жиҳат, Маҳкам Маҳмуд Андижоний қайд этганидек, асарда илоҳий
тавҳид: оламнинг ягоналиги, ягона абадий ва азалий борлиқ, заррадан коинотгача
Унинг қудрати ва измида эканлигига ишора қилинади ва у соғинч кечинмаларида
руҳиятнинг ягона қайғусига айланади.
Маълумки, “Адабиётдаги ворисийлик, анъаналарга содиқлик ҳар бир миллий
адабиётдаги ўзига хослик, миллий қиёфанинг йўқотилмаслигини кафолатлайди. Бой
анъанага таянган адабиётнинг ривожланиш имкониятлари, табиийки, бошқаларга
нисбатан юқори бўлади”3. Таъкидлаш ўринлики, асарга ижодий ёндашувда устоз
шоирнинг фольклор анъаналаридан фойдаланиш маҳорати диққатни тортади.
Яъни, достонда тилга олинган “Макон – соғинч… Сусамбил” манзили рамзий
маънода қўлланилган. Маълумки, ўзбек халқ оғзаки ижодида “Сусамбил” номли
жуда машҳур эртак мавжуд. Унда ҳикоя қилинишича, Сусамбил – эрк, озодлик
ва фаровон маскан сифатида таърифланади. Эмишки, Сусамбилда адолатли ва
осойишта ҳаёт барқарор. Унда ҳамма тўқ, тенг ва озод. Макон соғинчи тасвирида
ҳам рамзийликка ишора мавжуд. Зеро, достон воқеалари бошида Сусамбил бежизга
тилга олинмаган. Чунки Сусамбилга элтувчи катта йўл – Ҳақни танишга олиб
борувчи, мақсадга етказувчи, саодатга сазовор қилувчи йўл – ҳувайдо4 (манзили
аниқ, ошкор), бироқ бу манзилга борар йўлда кўп синовлар мавжуд. Унга инсон
софлик, поклик, диёнат, маънавият ва юксак ахлоқлилик билан эришади. Шундан
шоир:
2Маҳкам Маҳмуд Андижоний. Руҳ парвози // Икром Отамурод . Сопол синиқлари. – Тошкент:
Ganjina. 2022. 5-бет.
3 Қуронов Д. Адабиёт назарияси асослари. – Тошкент: Академнашр, 2018. 444-бет.
4Арабча – аниқ, ошкора, белгили каби маъноларни англатади. // Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2
томлик. 2-т. – Тошкент: 1981, 328-бет.
…Сени билмасдим… …Билдим…
…Канглумга бир уфун югурди,
армонларим сирилди – шайдо.
Англолмадим, менда бу сирни
ҳувайдо, ҳувайдо, ҳувайдо…5
деб (Англолмадим, менда бу сирни) армонланади. Таъкидлаш ўринлики, ҳар бир
ижодкорнинг ижод жараёнида ўзи яшаган давр руҳи, мафкураси шубҳасиз, унинг
асарларига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, ҳар бир асарнинг вужудга келишида
муаллифининг маънавий етуклиги ва тафаккур тарзи муҳим роль ўйнайди. Чунки,
“…санъаткорнинг эстетик идеалига ўз даврининг илғор ижтимоий мақсади ҳам
сингиб кетади”6. Шу маънода, Икром Отамурод асарларини поэтик тафаккурнинг
миллат қайғуси билан нафас олишига боғлаб ўрганмоқ лозим. Таҳлилимиздаги
достонда ҳам ҳеч қандай йўсинда изоҳлаб бўлмайдиган истибдод ва мутелик
фалсафаси билан кишанлаб ташланган миллат тафаккури, “…Ҳақни танишга
даҳрий советлар йўл бермаган замон тасвири берилади”7.
Достонда Икром Отамуроднинг юрак қўрида тобланган сўз оддийликка, бир
хилликка бўй бермай, “канглуни” куйдириб, оловлатиб, бадиий сўзга дўнади ва
ижтимоийлик касб этиб, китобхон қалбига йўл олади. Айни шу ўринда соҳир сўз
устасининг йиллар давомида тўпланган тажрибасидан келиб чиқувчи шоирона
қалби, сўзни чуқур ҳис эта билиш қобилияти намоён бўлади. Эҳтимолки, айни
шу дарди дун шоирни ўқувчига яқинлаштиради. Шу сабабли шоирнинг барча
достонлари умри ҳайрат тилсими узра юксак савияда яратилади ва ижодкор
ҳолатини мангуга муҳрлайди.
Маълумки, “…истеъдодли шоирлар илгари сурмоқчи бўлган ғояни шеър
сарлавҳаси замирига сингдиради. Сарлавҳа эса мавзудан келиб чиқиб белгиланади.
Номланишда ярим мазмун ўз ифодасини топса, мавзу билан уйғунликда эса
ўз мантиқий асоси ва моҳиятига эга бўлади. Бу ҳол, айниқса, устоз шоирлар
ижодида ёрқин ўз ифодасини топган”8. Айтиш мумкинки, устоз шоир Икром
Отамуроднинг таҳлилимиздаги “Сен” номли достонининг сарлавҳаси мазмун
моҳияти билан бирга талқин ҳақиқатига асосланиб танланган. Унда маҳзунлик
кайфияти бутун шеър ҳароратида акс эттирилган. Лирик қаҳрамоннинг соҳир
орзулари эса армонга эврилиб қолган. Бадиий воқеликнинг реал манзараси теран
мушоҳада натижасида эстетик қадриятларни мужжасам этган. Бироқ ижодкор
фитратидан ўсиб чиқаётган ҳаётий мушоҳада залвори мудом эзгуликнинг
қошида. Соғинч ҳисси уфурган мисралар (…Сен йўқ эдинг.. Келдинг..) поэтик
матн табиатини янада мукаммалроқ акс этишига замин ҳозирлайди. Соғинч
манзаралари акс этган мисралар:
… Йўл – соғинч… …Вақт – соғинч…
Макон – соғинч… …Сусамбил…
5 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 19-бет.
6 Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Тошкент: Шарқ, 2004.52-бет.
7 Маҳкам Маҳмуд Андижоний. Руҳ парвози // Икром Отамурод . Сопол синиқлари. – Тошкент:
Ganjina. 2022. 5-бет.
8 Каримов Ҳакимжон. Истиқлол даври адабиёти.(Дарслик) –Т.: Янги нашр, 2010. 17-бет.
китобхон тасаввурида турфа шаклларда жонланади. Асар сюжетини яхлит тизимга
солишда муҳим роль ўйнаган замон ва макон тушунчаси эса ўзига хос қолиплов
усули бўлиб, Илоҳий соғинч ҳисси билан суғорилган сатрларда Румий ижодига хос
фалсафийлик, Имом Ғаззолий қарашларини умумлаштирувчи ирфоний тушунчалар,
Навоий лиризмида илгари сурилган теран тафаккур муждалари кўзга ташланади.
Шу боисдан ҳам соғинч сўзининг такрор келиши бири иккинчисини тўлдиради.
Яъни, шоир соғинч сўзига ижтимоий маъно юклаб, уни асар моҳиятини очувчи
тимсол даражасига кўтаради ва ўз бадиий мақсадлари ифодаси учун ҳар бир банд
сўнггида мукаммал шаклий уйғунликдаги:
Сени билмасдим… Билдим …
Сени танимасдим… танидим …
Сени топмагандим… топдим …
Соғинчларнинг бузилди тахи …9 [1.19].
мисраларни келтиради. Унда шоирнинг ички кечинмалари, ўй-хаёллари, дарду
армонлари, изтироблари бор бўйи билан гавдаланади:
Нигоҳим кўшкида эркалаб
Елдирим саболар гулузор.
Минг йилки канглумни тилкалаб
Бир исм яшайди интизор…
Сени топмагандим… топдим … 10
Асар мутолааси давомида шоир бу тасвирни бекорга келтирмагани, унда
ижодкорнинг ғоявий-бадиий мақсади мужассамлиги англанади. “Шоир Ҳақни
таниш барча инсоният учун буюк ҳодиса эканлигини “Сени танимасдим…
танидим” сўзлари билан шарҳлайди”11. Зеро, “Сиёсат эркинликка эга бўлмаган
халқда адабиёт шундай бир ягона минбарки, унинг юксаклигидан туриб, халқ ўз
норозилигини ва виждонининг фарёдини эшиттириш мумкин”12. Англанадики,
бу мисралар шунчаки қуруқ, жонсиз ёки жимжимадор сўзлар тизмасидан
ташкил топмаган. Бундай ўринларда шоир рамз ифодаларда “кангли”нинг турфа
эврилишлари-ю, жилваларига ўрин беради.
Достон матни ўзига хос тузилишга эга: унда насрий ва шеърий парчалар
алмашиниб келади. Шоир асар ғоясини теранроқ очиш учун шу йўлдан боради ва
ўзи айтмоқчи бўлган фикрни тасвирий ифодалар воситасида, образлар, тимсоллар,
ҳолатлар орқали кўрсатиб беради.
9 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 19–20-бетлар.
10 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 19-бет.
11 Маҳкам Маҳмуд Андижоний. Руҳ парвози // Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент:
Ganjina. 2022. 5-бет.
12 Герцен Л. И. Об искусство. – М.: Искусство, 1953. 193 стр.
…Соғинибсоғиниб кутганим – дунём …
Юракюрагим талпинган биттам…
“Мана шунинг ўзи бахт… Ғийбату ташвиш, алдамчи шодлигу яна нималаргадир
тўлибтошган ҳаётда сизнинг борлигингиз нималаргадир ундайди… Нималарнидир
ваъда қилади… Ҳозир тун… Мен хонамда ёлғиз ўтирибману хаёлим олис
олисларда… Хазон босган йўлкалардами… уфқдан отилган найзалардами… Хуллас,
қаерлардадир… Шуниси аламлики, …ҳозир Тошкентда ҳам тун… Ўртада масофа
бор…
БУЮК МАСОФА – ОЛИСЛИК …”13
Достонда ифодаланган етакчи сўз калит – “БУЮК МАСОФА – ОЛИСЛИК”
эканлигига урғу берилиб, у катта ҳарфлар билан ёзилади. Воқеа ва ҳодисаларнинг
рўй берадиган ўрни, жой – Макон ҳамда объектив борлиқда содир бўлувчи воқеа,
ҳодиса ва шу кабиларнинг қанча давом этишини билдирадиган бўлак – Вақтга
ишора тарзида қўлланилувчи асосий ғоя эса “БУЮК МАСОФА – ОЛИСЛИК …”
тарзида босқичма-босқич тиниқлашиб, янада мукаммал кўриниш ҳосил қилади.
Айни ўринларда шоир руҳиятнинг муҳим мезонларидан бўлмиш – ички кечинмалар,
туйғулар, ҳислар инъикоси орқали инсон қиёфасининг маънавий ҳолати тўла
намоён бўлишига эришади. Таъкидлаш лозимки, бу каби жиҳатлар Икром Отамурод
ижодининг ўзига хослигини белгилайди.
Имкон – соғинч… Ў, танг дил…14
Ҳар қандай ижод маҳсули борки, у образли ифода натижасидир. Шоир
достонларида қофиябозлик кўзга ташланмайди, мисраларда жумлаларнинг
жойлашиши, шаклигача бошқа ижодкорлардан фарқ қилади. Масалан, шу биргина
“Ў” товушидан иборат нидо саҳифа-саҳифа баённинг вазифасини уддалаб, бир дунё
жумлалар ишини умумлаштириб бермоқда. Бу шунчаки тасодифий ҳолат эмас.
Тасвир маҳоратини юксак даражада эгаллаган, ҳолат ва руҳият мутаносиблигини
чуқур англаган ижодкор сифатида шоир атайдан шундай ифода йўсинини танлайди.
Бу каби жиҳатларни бир асар мағзига заргар каби жойлаш шоирнинг юксак
маҳоратидан далолат беради. Шунинг баробарида истак, хоҳиш, имкон ва ирода
йўналишлари достоннинг табиий сувратини янада гўзаллаштирган.
Хулоса қилиб айтганда, адабиётшуносликка оид тадқиқотлар таниқли шоир
Икром Отамурод бадиий дунёсининг ҳали илғанмаган жиҳатларини, очилмаган
қирраларини таҳлил этиш зарурлигини тақозо этмоқда. Шоирнинг “Сен”
номли достони миллий адабиётимиз сатҳларида миллий қадриятлар, давр ва
инсон муносабати ҳамда поэзияда инсоннинг ички ҳиссиёт дунёсини очишга
қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
13 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 23–24-бетлар.
14 Икром Отамурод. Сопол синиқлари. – Тошкент: Ganjina. 2022. 19-бет.