Турсун АЛИ – 1952 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги
ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Зангори дарвоза”,
“Юракдаги сўзлар”, “Ёруғ кунлар”, “Изтироб остонаси”, “Тун товуши”, “Ёлғизим”,
“Уйғоқ сукунат”, “Ой япроғи”, “Қор шуъласи”, “Қуш пати” каби кўплаб китоблари чоп
этилган.
Бу дунёнингҚувончи кам,Дарду ғами – зиёда.
Эркин ВОҲИДОВ
Дебоча
Инсон қисмати, о,
рангин,
сирларга тўла.
Юрагим кўтарганин мен
Қай бирин ёзмадим,
Қай бирин ёздим.
Инсон суврат
Ила сийратин
Дастлаб чиздим руҳимга.
Эй озодлик
Кўчасидаги
Азиз ўқувчим,
Қалбим парчаларин
Бахш этдим сизга!
Мен бир саёҳатга чорлайман Сизни,
Капалак йўлидай ажаб саёҳат.
Озодлик
кўчаси
Достон
Бу дунёнинг
Қувончи кам,
Дарду ғами – зиёда.
Эркин ВОҲИДОВ
30
Шарқ юлдузи
1
Озодлик кўчаси
Ажаб бир маъвога қолгандим келиб,
Хиёбон,
гузар,
равот эдими,
билмам.
Қай бир шаҳарда эканим мавҳум,
Қандайдир Истиқлол кўчаси дедилар бирдан.
Мен бу маъвони
Озодлик кўчаси дедим.
Озодлик кўчасида кетаётирман,
атрофимда турна қатор одамлар.
Ҳамма шамолдай ўткинчи.
Бирин туртар тирсаклари билан,
Бирин йиқитар пишқириб от каби.
Бири қуёндек дикирлар,
Хаёлдай сўнгсиз дунёда.
Тошбақа мисоли бири имиллар,
Ахборотларга тўла сертўлқин дунёда.
Бири қимирлар йўқсил дунёда,
Бири инқиллар сил дунёда…
Ногоҳ, кўзим диёрида,
Жулдирвоқи кийинган,
Мудраган,
Ҳассага таянган
бир одам.
Ранг-рўйи сомон,
Бесару беҳол.
Балки,
Ишчи бўлган у.
Балки, гапдон раҳбар,
Бошида ўргимчак тўридек
Оқ толалар.
Чўпдек танаси бешиктебратардек тебранар.
Балки, у фозил инсондир
Сотқиндир, эҳтимол…
О, ким бўлишидан қатъий,
Инсон у.
Қачондир у ҳам бўлган бахтли,
Қачондир у ҳам бўлган тахтли.
Балки, умри кечган шодлик қучоғида,
Қайнаган,
пишган
у ҳам ҳаёт ўчоғида.
Яна билмадим,
У каззобдир,
ўғри,
муттаҳам.
№ 10 2024 31
Турсун АЛИ
Ё қиморбоз,
“ё Жамшид!” ила
ўт аётир умр сарбони.
Балки,
“Пахта иши”да,
Осилган кўксига туҳмат тоши.
У бир кимсадир,
чор,
ночор.
Учолмай осмонга,
Қучолмай булутни,
Ярадор қуш каби,
Букун Озодлик,
Эрк кўчасида тентирар.
Не бўлса ҳам,
Уни қисмат солган шу кўйга.
Мен эса
Гоҳ ўйчан,
Гоҳ ғамгин,
Кузатгайман уни…
У қаёққа бораётир?
Балки, манзил яқин,
Балки, узоқ юрар йўл.
У ким бўлишидан қатъий,
Менинг замондошим эрур.
2
Озодлик кўчасида бораётир у1,
Лаблари пичирлар:
“миллатнинг ўзлигини англамоғидир”,
“миллатнинг ўзлигини янгиламоғидир”,
“Маърифатли миллат эканлигимизни унутдик”.
“Ахир,
ўзни йўқотдик,
ниҳоят,
т
тик тургай
б
опдик”, дея
улутдай сочлари,
пирпирар найзадек киприклари,
учар қошлари,
мўйлаблари…
“Наврўз,
ҳайитларнинг тикланиши
бу
илк қадамдир”.
Озодлик,
эрк шаббодаси,
1 Профессор Бегали Қосимов ҳаёт йўли назарда тутилган.
32
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
не тонг миллат кўксин эркаласа онадек,
бошин силаса отадек, дея
гулдирайди овози,
миллатни уйғотди илму сози.
“Мустақиллик йўли
янги йўлдир ҳамиша”, дея
қадам босар,
дадил,
мардона у.
Озодлик кўчасида яна учратдим уни,
Кетар ўйчан ва ғариб.
Оқарган сочлари оқдан-да оқарган,
киртайган,
қизарган
теран кўзларида
шуълаланар уфқ.
Умр жўшиб,
тўлиқиб,
тиниқиб,
Оқар сокин дарёдек.
Унинг қўнжи тўла сарғайган,
баргдай ҳилвираган варақларга.
Беҳбудий,
Мунаввар қори,
Абдулла Авлоний,
Мирмуҳсин Шермуҳаммедов,
Яна мен билган-билмаган, қанча китоблар…
Олим пичирлар,
Улар-ла сўзлашар,
Бўзлашар.
Ненидир излашар.
Ёхуд
Алар сатрларин этар юрагига жо.
Балки,
Хаёлий дунёда
Сураётгандир шахмат.
От ўйнатиб,
Рақибига деётгандир “шоҳ-мот”.
Тўсатдан хаёлим кўкида,
Қуёшдек чарақлар талабалигим.
Савол ёмғирида жимжит
ғўрлигим-ла,
сўлиган майсадик сўлдим.
“Адабиёт тарихи”н ўқимай,
билмай Яссавийни,
№ 10 2024 33
Турсун АЛИ
билмай Бобур, Навоийни,
келманг қошимга, дея
суриб қўйди “имтиҳон дафтарчасин”.
…Домла дея бераман овоз,
У мени эшитмас,
қарамас,
пайқамас,
Ўз дунёсида у.
Унга
керакмас,
бас,
ҳеч кимнинг сўзи.
Ёлғизлик хилватгоҳида қолган у.
Миллатдош,
Шогирдлар:
“Туркия жосуси” дея
Юз ўгирганда,
Асарларига “қора” чапланганда,
таҳририят,
ноширлар сукунат кўлига чўкканида
“Миллат жадидлари” ҳақида қўлёзмаларин –
Ижодини жаҳонга танитмоқ истаганда,
Таққа-тақ ёпилган йўл,
Қайрилган қўл,
Танҳолик куйин чалган миллат олими.
Кимдир ўшанда чопди боладек ортидан,
Синиққан,
Дарз кетган,
Яраланган қалбни бўлди овламоқ,
юпатмоқ,
ов
Бироқ…
Сўз айтмади,
Йўлдан қайтмади.
Бораверди у кўзин тикканча уфққа.
О, юрагин чангалласа
Бармоқлари шафақдан-да қизил эди унинг.
Йўқ,
йўқ.
Қонли уфқ сари кетди у.
Мен ишонаман,
Қўллайди жадидлар руҳи уни!
3
Озодлик кўчасида унинг-ла кўришдик2,
Ниҳоят озод эди озод Ватанда.
утмоқ.
2 Адиб Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) қисмати асосида ёзилди.
34
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
Дарахтларга тикилди,
қўл узатди,
қучди,
япроқларин ёр каби ўпди.
Баъзи инсонлар-чи,
озод одамдан ҳамон ўзин тортди.
Шамолдек кезарди улар кўзларида қўрқинч,
Қаҳрли довул сузарди сўзларида,
Ва кимнингдир юрагида балқирди ўкинч.
Нечун қўрқмасин?
Ўкинмасин нечун?
Ахир бир гўдак,
йигит бўлгунга қадар,
Унинг умри панжара ортида кечса,
Қўрқинч,
Юракларда бўлгай ўкинч, бешак.
У адиб эди – миллат йўлида,
Чўлпон,
Фитрат,
Қодирийга қўл берган.
Юлинган,
куюнган.
Яна қанча юрт ойдинлари йўлидан юрди,
Тоғ йўлидаги сувдек урилди,
с
Барибир ҳақиқатни ёзди.
Юрагида миллат қайғуси кезди.
Дилидан тўкилган дурлари,
руҳида чақнаган сурурлари,
Тақиқланди,
Ярадай эзилди,
Майсадай янчилди.
Бироқ,
Йўлидан қайтмади сира.
Қайсар эди арслондек.
Тоғ лочинидек учқур эди.
Не айтса яшиндек тили,
урилди,
Ненидир сиғдирса паёнсиз дили,
Сўзидан у қайтмади,
Қайтмаганидек изидан шер,
Фақат,
Фақат қоғозга тўкди дард-изтиробин.
“Босмачи” босмачи эмас,
У миллат одами,
Одилдир қадами,
Дея кўксига урди ханжардек қўл.
№ 10 2024 35
Турсун АЛИ
“Ҳақиқий босмачи, ай, “ана булар”,
Ахир
Улар қўли остида миллат изиллар…
Нечун юртда сотқинлар?
“Беш юлдуз” кўксига таққан,
бошда шапка кимгадир ёққан”.
Дея эзилди,
ўртанди,
Ўзин ўтда ёқди.
Ўзин сувга отди.
“Йўқ,
Эрк бермайман,
тил сотмайман” дея дарёдек қалқди.
Охир кишанланди озод Ватанда.
Қўлёзмалар топталди,
Ёндирилди не-не китоблар.
Ҳақиқат эгилар,
б
укилар,
Бироқ, синмас,
ёнмас,
сувга чўкмас.
Қамоқхонада итдек қопдилар,
Қайгадир отдек чопдилар,
маҳв этгали,
Етмади сўзларин қудрати.
У тик тураверди Фориш тоғлари мисол.
Йиллар экди юрак кенгликларига,
соғинч,
ўрт аниш,
Ичида юксалди тоғлари,
Шовуллади боғлари.
Юрагидан кетмади доғлари…
Вақт денгизида қалқди,
к
ёниш
уруғларини.
емадек
балқди,
юзди.
Ва озодлик кўчасин кезди.
Уммон каби кўнгилни очди,
Олов ҳисларини дурдек сочди.
“Ўлмас қоялар” дея кўкрак керди у.
Бугун Ватан осмонида,
Юлдузлар сафида порлар сўнмаган юлдуздек.
Дунё шундай яралган азал:
Эрк, Озодлик кўчасида кураш этади давом!
36
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
4
Озодлик кўчасин касалхонасида3
Суҳбат қурдик,
унинг ила,
У бемор,
нафасда,
димоғда,
дорилар иси.
Кўзларида,
сўзларида
руҳида,
борлиғида кезар ғамгин ҳолсизлик…
“Бир пайтлар елкаси бургут қўнадиган қоя эди унинг
озод инсон бўл”, дея ҳайқирарди.
“Асли бўйинг осмон баробар,
Ҳашорат бўлишга кўникканинг учун
Буни сезмайсан”, дея ёнарди,
Ёнаётган дарахт мисоли.
Ёнарди товони,
Ёнарди кўкси.
Ёнарди сочлари,
Вужуд-вужуди.
Ҳақиқат чарх урарди қаламида,
Ҳақиқат қалқирди аламида,
У ёт эди ёлғонга,
Бош эгмади ўғри,
каззобга.
Фикр-ёди адабиёт
Жон тикди йўлига
Ўзига ундади уни Давлат раҳбарлари,
Изга солмоқ бўлди қандайдир идоралар.
“Прага”га чорлади яшашга,
ишлашга.
Ҳаммасига силтади қўл.
Афзал эди ўзи барпо этган йўл!
Бораверди шиддат-ла.
Эгилмай,
букилмай.
Не жафолар кўрди ўнг-сўлида.
Қора туҳмат тошлари отилди.
Яшайверди “Элим, юртим” деб,
У қон ичди.
Зеро,
3 Адабиётшунос, шоир Раҳимжон Раҳмат билан юзма-юз суҳбат, Рауф Парфининг “Сайланма”
китобидаги “Жаннат соғинчи” номли мақоласи ҳамда интернетдаги чиқишлари асосида ёзилди.
№ 10 2024 37
Турсун АЛИ
Адабиётнинг юраги қондир.
У қон кечди,
Адабиёт кўйида.
У қон кечди,
Ҳақиқат қўйнида.
Йўлдан қайтмади, қайтмагани каби арслон.
Ёд олди Оташин шоир сатрларин.
Рауф Парфи шеъриятин севди,
ардоқлади,
Осмон қадар кўтарди даст:
У қуш эди,
Қуш эди бутоғда.
Сайради ўртаниб,
ёниб,
ва маҳзун.
Уйи йўқ эди,
Йўқ эди дони
Лекин бор эди виждони.
Чин шоир қитъалар кашф этгай,
Унда улкан салтанат барпо бўлғай.
Балки Рауф Парфи
Салтанат яшар абадий.
Янтоқзор аро кетиб борар у,
Гарчи товонларидан тирқирар қон,
Бораверар тикканча нигоҳин орзулар сари.
“Шеър оҳангида ички ботиний оҳанг,
Ҳаттоки,
Оҳангда маъни бор,
Унда денгиз теранлиги мужассам”.
У шеърни шундай шарҳлайди,
Юракни чархлайди.
Мен унинг товушсиз фарёдин тингладим:
Шаҳарни тарк этдим,
Аъло билдим туғилган қишлоғим,
Ва кўҳна Фарғона канали соҳилларин.
Граф Толстой каби,
юртимдан ер олдим.
Экдим пахта,
Буғдойларим шовуллади меҳрим қуёши остида,
Боғларим кўкарди Ватан тупроғида.
Эзгу ишлар бошида кездим,
Ким сўраса кўмак елкамни тутдим,
ўзни унутдим.
Узатдим қўл,
Олисларни этдим яқин йўл.
Далаларим каби адабиёт гуркиради қалбимда.
Дея аччиқ ва ширин ҳасратларини ёзди
дастурхонга.
38
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
Ай, у жамиятнинг кир кўчаларини фаррошдек
т
озалайди,
Юрт осмонини шаффоф, беғубор кўрмоқ истайди.
Кўзлари ҳайқирди,
айқирди:
Шеър шоирнинг уйғоқ ҳолда кўрган тушидир.
Ай, айрим шоирларни истеъдод юки тошдек
босиб қолади, боёқишлар бир умр тош остидан
чиқиб кетолмай шу ҳолатда ижод қилади…
У
Беихтиёр болалигини эслади,
ўйлади:
Болалигимдан тонг саҳар булбул овози
ва азон товушини эшитиб улғайдим.
Дарвоқе, энамнинг уйида катта бўлганман.
Уй мачитга яқин эди, азон баралла эшитилар,
мен ҳамон азон товушида яшаяпман.
Шеър ўқинг, сизни ўртаган сатрлардан:
Гапир менга, эй улуғ Турон4,
Арслонлар ўлкаси!
Сенга не бўлди?!
Қуллик чуқурларига
Недин тушдинг?!
Кучингми кетди?
Кимсасизми қолдинг?..
Шеър ўқинг ўзингиздан, шоирим:
Инсон ярадор қуш,
Озгина учади,
Оғриққа чидолмай,
Яна учади,
Яна қулайди.
Шеърни ўқигач, кўзларимга тикилди узоқ.
Унинг туйғулари,
ҳаяжони,
ҳислари уйғоқ.
Адабиёт Ойдек порлоқ!
5
Озодлик кўчасида ранги тўкилган5,
девори нураган,
Томи эски уй.
Соҳибаси Раҳбар опа, унинг.
Сочларига аллақачон қор ёққан,
Букчайган дарахтдек қадди.
4 Фитрат.
5 Хумсонлик Раҳбар опа билан кечган суҳбатдан.
№ 10 2024 39
Турсун АЛИ
Аммо
сўзлари,
кўзлари,
одимлари кўклам нафасидек тетик.
Бироқ
Булоққа чўккан тошдек,
Ғам бор ич-ичида.
Суҳбат қурдик унинг-ла,
Қисмат,
ҳаёт,
ҳақида.
Қизиган темирдек
Қизиди суҳбат.
У эзилди,
юраги тўкилди,
Кипригига инди изтироб:
Эрим ўлди
етмиш уч ёшда,
Чалинмай касалга сира.
У уста эди қишлоққа танилган,
кўпчилик суйган.
Ўқимаган бўлса-да,
ўхшатишарди уни
кўриниш,
овозин.
“Ўткан кунлар” киносидаги
Отабек отаси Юсуфбек ҳожига.
Оталари ўлмасмиди, балки
Олти фарзанд бошоқ доналаридай
Кетмаганида сочилиб олти қитъага,
Икки қиз
хорижда ўқиди
Тил билди.
Турмуш қурди.
Қолиб кетди бутунлай ўша ёқларда.
Бир қиз дом-дараксиз кетди,
Учган юлдуздек.
Ўғилларнинг бири Чирчиқда,
Эру хотин олди-сотди қилар бозорда.
Болалари “дом”да ўз-ўзин эплар бинойидек.
Бирови “Қозоқ”да оиласи ила.
Кенжамиз шу уйда эди икки фарзанд-ла
Уйни таъмирлайман дея,
Отаси кўнмаса-да
Кетган эди Россия томонга излаб иш.
Хотини хиёнат кўчасида кезинди бесар.
Эри келгач,
“Ёлғизликка чидолмадим” дебди номуссиз.
40
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
Болалар-чи, деса,
Болалар ўз йўлида, дегач,
Ҳаёсизни отасин уйига қўйгач,
Россияга кетди дили вайрон у.
Ҳайҳотдек ҳовли қолди ҳувуллаб.
Оталарин юраги-да увуллади.
Уйга кирди,
чиқди,
Овоз ҳам бермай,
жон берди.
Балки боёқиш чидолмади ёлғизликка.
Оталари ўлмасмиди, агар болалар…
Ҳаёт-ҳаёт экан-да.
Бир дастурхон узра жам бўлган хонадон аҳли,
Кун келиб тариқдай кетса сочилиб,
Не қиласан?..
Секингина тингладим Раҳбар опа ҳаёт китобин варақлаганда.
Бироқ,
Киприкларим намланганин кўрсатмадим,
Билдирмадим ич-ичимдан бўзлаганим.
Дарвоқе,
Эркак йиғламайди,
Йиғласа ҳам унсиз йиғлайди.
Суҳбатимиз поён топганда,
Хумсон осмонида ой
Кириб кетди булутлар қаърига жимжит.
6
Озодлик кўчасин улкан қасрида6,
Кўкка ўрлар товуш – шеър ўқир шоир:
“Пушкин шеъри ҳали янграрди мағрур
Лермонтов чарақлар назм осмонида.
Шоир бўлиш қийин,
Шоир бўлиш оғир.
Шундай буюкларнинг каҳкашонида”.
Шоир бўлиб туғилди,
Гар жусса кичик,
Улкан шоир бўлди, бетакрор беҳад.
Аммо қисмат уни не кўйга солди,
Йўлидан қайтмади қонида ғайрат.
Шеърлар битаверди кеча-кундузлар,
Навоийни устоз дея юкунди.
Яссавий, Машрабдан ўқиди бетин,
Абдулла Қодирий романи йўлдош,
Юракка жо этди Фитрат ижодин,
Ғафур Ғулом, Ойбек унга бош бўлди.
6 Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов қисмати ва шеърияти асосида ёзилди.
№ 10 2024 41
Турсун АЛИ
Порлаганда кўкда дурахшон юлдуз,
Шуъласида Пушкин шеърин ўрганди.
Гуриллади ижод,
чақнар шеърият,
Назм осмонида туғилди юлдуз.
Ёниқ сатрларда янграр ҳуррият,
Ўтни ўчирувчилар топилди афсус…
Шеърлар тақиқланди – чиммат тортилди,
Дунёни ҳовуз дер “тилла балиқча”,
Наҳот,
Бухорони ташлаб кетганди?
Булбулу товуслар, бу сўз ошиқча…
Наҳот,
қуш оёғи ғўзага ўхшаш?..
Инсон тафаккури этмас тасаввур.
Бундай шеър –
сатрлар қалбга солар ғаш,
Қани адабиёт,
қани ёруғ нур?..
“Тарих бизлар учун жангга кирганда,
Нима керак яшаш ўргимчик мисол.
Озодлик, йўлингга ғов бўлганларга,
Найзадай санчилу, тезроқ бўлақол…
Ҳуррият шундайин эзгу сўзларким,
Унинг замирида энг олий қисмат…
Унда мен ахтарган энг порлоқ инсон,
Унда мен истаган синмас ҳақиқат!”
Ёрилган ярани
шеърий сатрлар
Тағин ҳам ёрди-ку,
йўқ бундай эмас,
Ҳаддан ошса наҳот?
Йўлин йўқотса
Ушлаб қололмаймиз уни бир нафас…
Бундай ғояларни кўтармас замон,
Шеърингизга тамом урилди тамға!
Ўзгача бўлиши шарт, сизнинг қаҳрамон,
Асраб уни қолди шеър аҳли зўрға.
Истеъдоднинг йўли “Оқ” бўлган қачон?
Кўришгани каби ай, икки тўлқин.
Курашиб яшаган вужуддаги жон,
Теграсин қуршаган, кин,
ҳасад,
сотқин.
Барчасига чидар, эзилмас сира,
Парво ҳам қилмади куйлади шоир.
42
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
Мисралари гарчанд маъюс ва хира
Лекин барчаси ҳам қалбига доир.
Теграсида юлдуз мисол шогирдлар,
Интилди,
эргашди тинглади уни:
Гоҳи сатрларим аччиқ фарёдим,
Кимдир тинглар, кимдир тингламас буни.
Сулув қиз руҳидай нозик эрур шеър,
Кимдир уни англар,
кимдир англамас.
Баъзида сўзларим оловдай ёнар,
Қай инсон руҳини куйдирар сармаст.
Бўғзимда асабий алвон қичқириқ,
Кимнидир қопади қутурган итдай.
Жим яшар руҳимда
сокин ҳайқириқ,
Ҳамла қилса ҳиссиз ямлайман китдай.
Гоҳи пари қизлар йўлимни тўсгай,
Юракни тингламоқ бўлғай хилватда.
Шеърим даъво бўлсин оғриқли қалбга,
Ҳаяжон,
туйғулар жўшсин сийратда.
Инсон устун бўлмас,
бу муқаррар гап,
Бироқ,
шоир сатри қолади мангу.
Бошда Ғафур Ғулом дўпписи ила
Америка ерига бош қўйди ёҳу.
“Мен шоирман,
Истасангиз шу,
Ўзимники эрур шу созим.
Бировлардан олмадим туйғу,
Ўзгага ҳам бермам овозим”.
Озодлик кўчасида Шоир муаззам эди сир:
Нега ўлимидан сўнг Шеъри ўқилади?
Ўқилади оташин сўзи?
Зотан, Шеърият бир тариқат каби муқаддас,
Зотан, Шеърият Шоирнинг ўзи!
Табаррук Чиғатой тарафдан келур,
Барҳаёт шоирнинг овози мағрур.
№ 10 2024 43
Турсун АЛИ
7
Озодлик кўчасида рассом устахонаси7,
Девори униққан,
синиққан,
Ранг-рўйи сўниққан.
Бино соҳибаси эл таниган мусаввир.
Асарларин севаман,
Ранглари ранг бахш этар руҳимга.
Зеро,
Устахона деворларида тоғлар
Қўр тўккан.
Дарахтлар осмонга ўрлаган,
Дуркун новдалари ранги юрагимга бўйлаган.
Япроқлари шовуллар,
Қўшиқлар куйлар.
Сармаст тинглайман, сайраб юрагим:
Бир аёл нон ёпар тандирга,
Сувратда узилган нонлар
Чўғ каби ялтирар,
Нон ҳиди димоқни яйратар.
Сувратда шовуллар буғдойзор
Бепоён денгиздек.
Қуёш юз очаётган тонг,
Кўзи юлдуз келин кўча супурар,
Юзларида кулар кулдиргич.
Ҳовлида кув шопирар бошига рўмол танғиган аёл.
“Қурей-қурей” қўй ҳайдар адирга
чўпон,
Эгнида оқ яктак,
Бошида дўпписи гарчи униққан.
Эски шаҳар…
Қадимий эшиклар зулфинлари очиқ.
Бағирлари ўйиқ.
Масжидлардан азон овози келар.
Қодирий кезган кўчалардан
оёқ товуши елар.
Рассом устахонаси…
Гўёки хорижга сафар қилгандай,
Бошқа бир бўлимга ўтаман ўйчан.
Сувратда ёш аёл қўшиқ куйлаяпти,
Сочлари тўзғиган,
изғиган.
Кийим йиртилган.
Овозида мунг бор,
йиғи бор.
Ёнида гўдаги,
ялангбош,
ялангоёқ.
7 Мусаввир Дилором Мамедова ижоди ва ҳаёти асосида.
44
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
Эгнидаги кўйлак ямоқ.
Аёл куйлаяпти,
ҳеч ким тингламас,
уни англамас.
Қўлларин чўзганча куйлаяпти қўшиқ.
Балки
Хайрия сўраяпти.
Аёл ўтинаяпти…
Сувратда бир йигит,
ўспирин,
Сочи қора,
Кўзи қора,
Бадани буғдой ранг.
Мўйлаби сабза.
Томирларидан қон эмас,
Оқади дарё,
Бўртиган билакда куч ёғилган.
Лаблари пичирлар,
Ҳозир қичқирар,
Нимадир сўрар.
Балки,
Иш ахтарар денгиз бўйидан.
Денгиз эса жим,
Сувлари лим-лим.
Йигит ҳозир чопади,
Ортидаги денгиз сари…
Сувратда қовжироқ дарахт,
Барглари тўкилган,
шохлари
эгилган,
б
Қари танасида қурт ўрмалар.
Қуртнинг кўзлари ажойиб,
о
укилган.
дамга ўхшар.
Дарахтнинг очилган томирлари эса,
Панжаларга менгзар
Ажаб,
Атрофида ҳеч қандай дарахт ҳам майсалар ҳам йўқ.
У ёлғиз,
Мотамсаро аёлга ўхшар.
Менинг тўлиб кетди юрагим,
Негадир йиғлагим келди узоқ.
Сувратда бир анор,
Ироқи дўппидек.
№ 10 2024 45
Турсун АЛИ
Ёрилган,
тилинган.
Пардаси йиртилган.
Доналаридан гўё қон томчилар.
Айримлари ерга сочилган,
кўкси очилган.
Бир оёқ баҳайбат,
узун
аёвсиз янчир анор доналарин.
Эй фалак!
Қани гўзаллик?
Мен топмайин ҳалак!
Ана четда автопортрет.
Булутлар ортидан чиққан ойдек, кўзлар ёғду сочар.
Қисматдан нолимас мусаввир,
Гарчанд турмуш бузилган.
Бузилган уй…
Икки фарзанд унинг қарамоғида,
Бродвей ошён
Ишхона рассомга.
У ерда танилди – қўшиқ айтди ранглар.
Болалар ўсди,
унди,
дарахтлар сингари томир ёйди.
Нечун мунғайсин у,
чексин озор.
Бу кун юртда машҳур мусаввир.
Гоҳ Япон,
Гоҳ Германияда у,
Г
оҳ Новосибир,
Г
Яна мен билган,
оҳ Петербургда,
билмаган
Турфа мамлакатларда ранглар тиллашар,
сирлашар.
Асарлари дунё аро юлдуздек сочилган.
Жаҳон бўйлаб кезгай Ўзбекистон!
Шоиралар кам ўтган тарихда азал,
Мусаввара-ку,
Тополмайсиз кундузи ёқиб чироқ.
Мен ҳайрат рангларига кўзёш-ла боқдим,
Бир шукрона айтиб йиғлардим бироқ.
Хотима
Озодлик кўчаси бесарҳад,
бепоён,
46
Шарқ юлдузи
Озодлик кўчаси
битган ва битмаган бинолар
Салобат-ла боқар ҳар ён.
Ана,
оқ-оппоқ бино,
ойналари-да сувдек зилол биллур.
Қуёш ёғдусидан олгай ранг.
Сал нарида,
томи қон туси,
гўё деразаси
қора кўзойнак таққан,
темир панжаралар оғушида қўр тўккан бино.
Пойидан ўтаман қисиниб,
қимтиниб.
Теграмда дарахтлар – кўм-кўк нафасидан,
нафас олаяпман гуллаганча ўпкам.
Ана,
Анҳор соҳилида “Оқ мачит”,
муаззин чақирар азон.
Кўзларимда паст-баланд уйлар,
Эшиклари очиқ осмон каби,
Шовқин-сурон кўтарар шўх болалар
о, келажак мевалари нақадар тотли.
Мовий ранг мактаблар,
оқ ранг боғчалар,
сарғимтил касалхоналар,
кўзларимдан капалакдек пилдираб ўтар.
Кўк каби ястанган далалар
Қуёш тиғида сув тарар деҳқон,
Мисоли томиримда оқаётган қон.
Озодлик кўчаси бесарҳад
б
Қошимда тоғлар,
г
оҳ мунғаяр,
г
епоён.
оҳ нур тарар.
Ҳали босиб ўтмаган довоним эрур улар.
Ҳув, қабристон эса,
мен,
с ен,
у
боражак уй.
Озодлик кўчаси – осмон қадар узун,
ҳам маҳзун…
Қиссам тугамади,
тугамаганидай дунё!
Мен бу кўчага, албатта, келаман қайтиб…
15–30 июль 2024 йил. Дўрмон