Сайёра РАҲИМИЙ – 1966 йилда туғилган. Шоиранинг “Ҳазин куй”, “Дилкаш
наволар”, “Зарралардан яралган дунё”, “Севгизорлар макони”, “Мақтанчоқнинг аҳволи”,
“Қувноқ болалар” китоблари нашр этилган.
Юракни
минг асра ётлар кўзидан,
Амр этса зарар етар барибир.
Ўқталиб турганда адаш сўзидан,
Мушт уриб ёради исёнкор таъбир.
Чўлтоқ ўйлар билан
олғир истак ҳам.
Инқилоб қилади
кўнгилистонда.
Кўзёшлар оқими
ҳеч топмас барҳам,
Хатолар ҳимоя
истар ҳар жонда.
Қалблар меҳр кони биландир бардам.
Танлов борар охир
Мен бор томонда…
Келганларга ҳар он,
ҳар лаҳза, кунни
Айёмлаб бўяйман,
севинч рангига,
Сўнг ечиб очишга
тайёр тугунни,
Шайланиб бораман
Севги жангига.