Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

АМИР МУЗАФФАРНИНГ ИЖОДКОР ФАРЗАНДЛАРИ

Шерхон ҚОРАЕВ – филология фанлари бўйича фалсафа доктори. 1977 йилда туғилган.
Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
“Aвлиёлар авлиёси”, “Навоий ўқиган китоблар”, “Навоий адабий мажлислари”, “Навоий
мажлислари” каби рисолалари, эликка яқин асарлари, монографиялари, беш юзга яқин
илмий мақолалари нашр этилган.

Бухоро амири Амир Музаффарнинг ўн тўрт ўғли бўлиб, шуларнинг тўрт нафари
ижод билан шуғулланган.
Манғитлар сулоласининг ижодкор вакилларидан бири шоир Саййид Нуриддин
тўра Амир Музаффарнинг иккинчи ўғлидир. Манбаларга кўра, “чор истилоси
даврида ота (Амир Музаффар) ва тўнғич ўғил Абдумалик тўра ўртасида ихтилоф
чиқиши натижасида Амир Музаффар уни тожу тахт вориси ҳуқуқидан бутунлай
маҳрум этади. Айни пайтда Чоржўй беги вазифасида турган бошқа ўғли –
Нуриддинни тожу тахт вориси этиб тайинламоқчи бўлиб турганда, у тўсатдан вафот
этади. Шундан сўнг бошқа ўғли – Абдулфаттоҳни тахт вориси этиб тайинлайди. Уни
ҳатто 1869 йилда рус императори Александр III ҳузурига юбориб, тахт ворислиги
учун розилигини олади.
Аммо бу ўғли ҳам тўсатдан вафот этади. Амир Музаффар бу жудоликлардан
сўнг суюкли ўғли – Абдулаҳадни тахт вориси этиб тайинлайди”1.
Тарихчи Зиё Садр “Шарифжон Махдумнинг шахсий кутубхонаси” асарида
манғитларнинг мазкур шоир шаҳзодаси – Саййид Нуриддин Тўра ҳақида сўз
юритиб, мадҳ этади: “Фасоҳат ва чечанлик майдони чавандози ва заковат ўлкаси
ҳукмдори, хушбаёнлик тўпининг байроқдори, сухандонлик осмонининг юлдуз
минган шоҳсувори, дилга ёқар шеърлар нозими ва олий байтлар шоири, кўпни
билувчи фозил ва ширинзабон донишманд, бошдан-оёқ оқил саналган шаҳзода,
яъни Чаҳоржўй (Чоржўй) волийси, салтанат меваси, одоб эгаси Саййид Нуриддин
Тўрадир”2. Бундан маълум бўладики, шаҳзода бадиий ижод билан шуғулланган.
Ҳатто шеърларини тўплаб, девон тузган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Амир Музаффархоннинг яна бир ўғли зуллисонайн шоир3 Бухоро ҳукмдори
1 Хаитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. Т.: “Mashhur-Press”, 2018. – Б.81.
2 https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/tarix/ziyo-sadr-sharifjon-mahdumning-shaxsiy-kutubxonasi-02.html
3Karayev Sh. The History of the literary nights of the poet Sayid Abdulahad Khan, the ruler of Bukhara Emirate. //
International Journal of European Research Outrut. Impact Faktor.9.1. https: // ijaretm. Com / index. Php /IJERO / article
view/923.Vol.2 December (2023). – P.64 – 68.
120
Шарқ юлдузи
Амир Музаффарнинг ижодкор фарзандлари
Абдулаҳадхон ҳам “Ожиз” тахаллуси билан форсча-тожикча ҳамда ўзбекча шеърлар
битган:4
Қил мурувват ҳолима эй хўбларнинг сарвари,
Токи бўлғай меҳнату андуҳ ҳижрондин нари,
Ожизи бечораға кўрсат юзингнинг ахтари,
Чеҳра кўрсат қилма истиғно Амирға эй пари,
Кўрмаса бир дам қачон сабру қарори бор экан.
Ўзбекча шеърлар ёзган Абдулаҳадхон Умархон Амирийнинг қатор ғазалларига
муҳаммаслар боғлаган5. Муҳаммад Али Балжувоний “Тарихи нофеий” асарида
ҳукмдор шоирни “султони замон, шоири офоқ ва даврон, булбули бўстон”6
деб атаган. Девон тузган, “Абдулаҳадхон “Ожиз” тахаллуси билан танилган
соҳибидевон шоир эди”7.
Манбаларда ёзилишича, Амир Саййид Абдулаҳад фиқҳ, мантиқ, фалсафа
илмларини устозларидан ўрганиб, адабиёт соҳасида чуқур билимга эга бўлган.
Унинг саройи фозиллар, шоирлар, ёзувчилар билан доим тўла эди”8. Абдулаҳаднинг
тарбиячиси бўлган Ҳамид Маъқул унда илмий қизиқишларни уйғотишга муваффақ
бўлган. Амир Абдулаҳадхон жуда ўқимишли ва зиёли бўлган. Ўзбек тилидан
ташқари форс ва рус тилини мукаммал билган. Фаранг тилида гапира олган. Араб
тилида Қуръонни яхши ўқиган9. Амир Абдулаҳадхоннинг маданиятли, маърифатли
ва одил раҳбар бўлганлиги Садриддин Айнийнинг “Эсдаликлар” китобида, Афзал
Пирмастийнинг “Тазкират уш-шуаро” асарларида ёритилган (Бухорода битилган
байтлар, Т.:1962. – Б.110)10.
У ҳаёти давомида зиёли, илм-фан намояндаларини ўз атрофига тўплаган11.
Адабий базмлар ташкил этган12. Мушоиралар ва шеърий баҳслар уюштирган13.
Аҳмад Дониш адабий базмларни “ашула ва рақс” йиғинлари деб атаган14. У
ҳукмдорнинг отаси амир Музаффар ҳам ўғли каби айшу ишрат билан машғул
бўлганини ёзган: “Кеч киргач бир жамоа эркак ва аёл раққосалар, амир хизматидаги
эркагу аёллар ўрда саҳнига рақс ва ашула билан кириб келарди. Шаҳар аҳолиси
эшитсин деб қўшиқ нақоратига баланд овоз билан “Ҳазрати олийлари саломат
бўлсинлар” деб куйлаган. Бу мажлиснинг бошланиши хуфтон намозига азон
4 Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007. – №2. – Б.7-8.
5 Қайюмов П. Тазкираи Қайюмий. Т.: Қўлёзмалар институти, 1999. – Б.460–463.
6 Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий. Т.: Академия, 2001. – Б.44.
7Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Т.:
Маънавият, 2004. – Б. 25.
8 Саййид Мансур Олимий. Бухоро – Туркистон бешиги. Бухоро, 2004. – Б.68.
9 https://m.facebook.com/726997644080431/photos/a.729005473879648/1532782686835252/?type=3
10 https://m.facebook.com/726997644080431/photos/a.729005473879648/1532782686835252/?type=3
11 Қораев Ш. Бухоро амири Абдулаҳадхон саройи адабий муҳити ва шеърият кечалари тарихи / “Фан, иннова
цион техника ва технологияларнинг ривожланиш истиқболлари” номли Республика конференцияси материаллари
тўплами. Қарши, ҚИАИ. 2023. – Б.648–651.
12 Аҳмад Дониш. Рисола ёхуд манғитлар хонадони салтанатининг қисқача тарихи. Таржима, изоҳлар ва кириш
сўз муаллифи Қ. Йўлдошев.Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси ДИН, 2014. – Б.124.
13 Саййид Мансур Олимий. Бухоро – Туркистон бешиги. Бухоро, 2004. – Б.62–69.
14 Аҳмад Дониш. Рисола ёхуд манғитлар хонадони салтанатининг қисқача тарихи. Таржима, изоҳлар ва кириш
сўзи муаллифи Қ.Йўлдошев. Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси ДИН, 2014. – Б.124.
№ 8 2024 121
Шерхон ҚОРАЕВ
айтилиш вақтига тўғри келарди”15. Тарихчи Ҳалим Тўраевнинг ёзишича, Амир
Абдулаҳадхон Карманада турган вақтида ўзининг Чармгар чорбоғидаги саройида
адабий кечалар ўтказиб, унга маҳаллий шоирлар ва шеърият ихлосмандлари,
олим ва фозилларни таклиф қилган. Бундай мушоираларда Рудакий, Фирдавсий,
Бедил, Ҳофиз, Алишер Навоий ва бошқа таниқли Шарқ шоирларининг ғазаллари
ва рубоийлари билан биргаликда сарой шоирларининг шеърлари ҳам ўқилган16.
Бундай йиғинларда Абдулаҳадхон Ожиз ўз шеърларини ўқиб берар, адабиёт
соҳасида чуқур билимга эга эканлигини намойиш қиларди.
Амирнинг севган шоири Шоҳин Малик бўлиб, у сарой шоири ҳисобланар
эди17. У амирга бағишлаб қатор қасидалар ёзган ва Чармгар чорбоғидаги адабий
кечаларда қатнашган18.
Амир Абдулаҳад адабиёт ва санъат ихлосмандларидан моддий ва маънавий
кўмагини дариғ тутмаган. Бухоро шаҳрида энг бой шахсий кутубхона амирнинг
қозикалони Шарифжон Махдум кутубхонаси ҳисобланган. Яна бири
Абдулаҳаднинг укаси Сиддиқхон тўра (тахаллуси Ҳашмат)га қарашли бўлган.
Ҳашмат Карманада яшаган ва шахсан Амирнинг топшириғи ҳамда унинг тарафидан
ажратилган маблағларга қимматбаҳо қўлёзма китоблар йиққан19.
Афзал Пирмастий, Мулло Шариф Анбар, Мирза Шамсиддин Дойи, Муҳаммад
Аминхўжа Эшон каби кўплаб шоирлар амир ҳомийлигида ижод қилган. Уларнинг
ижодида Оллоҳ таолога илтижо, маъшуқани тасвирлаш, (ҳукмдорни) мадҳ этиш
яққол кўзга ташланади20. Қаҳрамон Ражабов Амир Абдулаҳадхон даврида унинг
Бухоро ва Карманадаги саройларида тарихчи олимлар Аҳмад Дониш, Мирзо
Азим Сомий Бўстоний, Мирзо Салимбек (Салимий), Муҳаммад Шарифхон (Садр
Зиё), Ҳамид ибн Бақохўжа, шоирлар Афзал Пирмастий, Шоҳин Малик, Ҳожи
Неъматулло Махдум (Муҳтарам), Мулло Абдураҳмон (Тамкин), Муҳаммад Содиқ
Хўжа Гулшаний, Қори Раҳматуллоҳ Бухорий (Возеҳ)лар яшаб ижод қилишганини
ёзган21.
Абдулаҳадхоннинг рағбат ва ҳиммати билан Афзал Пирмастий (1915 й.в.э.),
Неъматулла Муҳтарам (1920 й.в.э.), Мирсиддиқ Ҳашмат (Амирнинг укаси), Абди
кабилар тазкиралар тузиб, анъанавий тазкирачиликни янги-янги асарлар билан
бойитдилар”22. Маълумотларга кўра, “Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг тавсияси
билан Бухорода XX аср бошида Афзал Махдум Пирмастий тузган “Афзали ут тазкор
фи зикриш шуаро вал ашъор” (“Шоирлар ва шеърлар ҳақида Афзал тазкираси”)
деб номланган тазкирада XIX аср охири ва XX аср бошида яшаб, ижод қилган 135
нафар шоир ҳақидаги маълумотлар жамланган. Бу даврда яна қатор тазкиралар
тузилиб, анъанавий тазкиранавислик янги асарлар билан бойитилган.
Хусусан, (Абдулаҳаднинг укаси) шаҳзода Саид Мир Муҳаммад Сиддиқ Ҳашмат
15 Кўрсатилган асар. – Б.87.
16 Ражабов Қ. Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007 йил, февраль. –
№2. – Б.36–38.
17 Иноятов С., Тўраев Ҳ., Ҳайитова О. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т.: “Шарқ” НМАК БТ, 2004. –
Б.32.
18 Хаитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. –Т.: “MASHHUR – PRESS”, 2018. – Б.96.
19 https://m.facebook.com/726997644080431/photos/a.729005473879648/1532782686835252/?type=3
20 https://m.facebook.com/726997644080431/photos/a.729005473879648/1532782686835252/?type=3
21 Ражабов Қ. Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007 йил, февраль. –
№2. – Б.36–38.
22 Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Т.: Маънавият, 2004. – Б.
14-15.
122
Шарқ юлдузи
№ 8 2024 123
Амир Музаффарнинг ижодкор фарзандлари
тузган “Тазкират уш – шуаро” номли тазкирада Бухорода яшаб ижод қилган
олтмишдан ортиқ шоир, уларнинг тахаллуси, таржимаи ҳоли, машҳур шеърлари
ҳақида сўз боради. Ҳожи Абдулазим Шаръий тузган “Тазкираи шуарои Абдулазим
Шаръий” номли тазкирада XIX аср охирида Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда яшаб
ижод қилган шоирлар ва олимлар ҳақида сўз юритилади. Неъматулла Муҳтарамнинг
насрий матнда форс тилида ёзган “Тазкираи Ҳожи Неъматуллоҳ Муҳтарам” номли
тазкирасида XIX аср ва XX аср бошида Бухорода яшаб ижод қилган шоирларнинг
тахаллуси, исми, насаби, ёзган асарлари тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Ожиз тахаллусли амирнинг шеърларидан ҳам намуналар келтирилган.
Абдий Мирабдуллахўжанинг “Тазкираи Абдий” (Ёки “Тазкират уш-шуарои
мутааххирини Бухоро”) ҳамда “Тазкират уш-шуаро” (1904) номли тазкираларида
Амир Абдулаҳад даврида яшаб ижод қилган 118 нафар шоир ҳақида маълумотлар
жамланган”23.
Нақл қилинишича, шоир ва тарихчи Мирзо Сомий қариган чоғида
Абдулаҳадхоннинг саройидан қувилади. У саройга қайтиш ва олдинги мавқеини
тиклашга анча ҳаракат қилган. Саёҳат қилишни хуш кўрадиган ва саёҳатлари
ҳақида китоблар ёзган Амир Абдулаҳад назарига тушиш учун араб ёзувчиси Ҳусайн
ат-Тавиронийнинг саёҳатга бағишланган асарини таржима қилиб, таржимасини
Абдулаҳадга бағишлайди. Бундан ташқари, ўзининг “Миърот ал-хаёл” асари билан
ҳам худди шундай йўл тутади. Асарининг бошида, охирида ва махсус бобларда
Амир Абдулаҳадни хушомадгўйлик билан мақтайди:
Вале махдуми ман шахсест доно,
Суханро назди у қадрест воло.
Дилаш аз гармийи маъни ба чўш аст,
Рауф асту ҳалиму айбпўш аст.
“Миръот ал-хаёл”нинг хотимасида Сомий амирга мурожаат этиб: “Ёмғиру
шамол таъсир этмайдиган устувор бино ижод қилиб, унинг қабулига ҳавола
қилаётганини” таъкидлайди ҳамда подшоҳдан ўзини афв этишини сўрайди:
Талаб фи ризойи шаҳриёрам,
Ба хабари афву ризо матлаб надорам.

(Мазмуни: “Шаҳриёрим ризонинг талабгориман, Унинг кечирими ва ризолиги
хабаридан бошқа мақсадим йўқ”.)
Хуллас, шоир Мирзо Сомий саройдан четлатилганидан то “Миръот ал-хаёл”
ёзиб тугалланган 1904 йилга қадар амир Абдулаҳадга узрхоҳлик билан қасида-ю
шеърлар битиб, ундан кечирим сўрайди ва ўзининг оғир аҳволини баён қилади, бир
неча асарлари ва таржималарини унга бағишлайди”24.
Саёҳат қилишни хуш кўрадиган Амир Абдулаҳадхоннинг Россияга навбатдаги
сафари 1892 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, бунда у ўғли Мир Саййид
Олимхонни Петербургдаги ҳарбий олий мактабга ўқишга жойлаштириш мақсадида
борган ва ўзининг 1892 йил декабрь – 1893 йил февраль ойлари давомидаги сафари
тафсилотларини кундалик тарзида ёзиб борган. Тарихчи Шарифа Эсонованинг
ёзишича, бугунги кунда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида амирнинг
23 https://www.bukhari.uz/?p=21939
24 https://www.bukhari.uz/?p=15879
Шерхон ҚОРАЕВ
Петербург сафарлари хотираларини ўз ичига олган иккита кундалиги сақланмоқда.
Бу асарлар ўз даврининг ёзма ёдгорлиги бўлиб, Амир Абдулаҳад ижодининг янги
қирраларини очишга ёрдам беради25. Абдулаҳадхоннинг 1892–1893 йиллардаги
Петербургга сафари ҳақида маълумот берувчи “Рўзномаи сафари Фитербурх”
(“Петурбург сафари кундалиги”, №2869) 72 варақдан иборат бўлиб, унда амирнинг
Бухородаги кузатув маросимидан бошлаб то Петербург ва Москвада уюштирилган
қабул маросимлари, император Александр III ва Россия империясининг йирик
давлат арбоблари билан ўтказилган учрашувларигача батафсил баён қилинади26.
Ушбу кундалик Исмоилбек Гаспринский томонидан 1894 йилда Қозонда “Бухоро
амири ҳазратларининг кундалиги” сарлавҳаси остида нашр қилинган27. Мазкур
асар 1998 йилда “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журналининг 3-4-сонларида
ўзбек тилида чоп этилган28. 2023 йилда эса Амир Абдулаҳадхоннинг “Фетербурғ
сафари” номли китоби нашр этилди29.
1893 йилнинг февраль ойида амир Боғчасарой, сўнгра Севастополь шаҳрига
боради ва у ерда Исмоилбек Гаспринскийни қабул қилиб, суҳбатлашади ҳамда
Бухорога таклиф қилади30. Бухорога келганда, Амир Абдулаҳад ҳузурида бўлиб,
унга Бухорода янги усул мактаблари очишни таклиф қилади. Таклиф амир
томонидан қабул қилиниб, отаси номи билан аталувчи “Музаффария” жадид
мактабини очишга рухсат беради. Мактаб 1904 йилда Бухорода очилади31. Амир
билан учрашувларда Исмоилбек “Сафарномаи олия” (Амирнинг саёҳатномаси)ни
китоб ҳолида нашр қилишга ва Бухоро аҳолиси учун “Муаллими лисони русий”
номли бир дарслик ёзишга ваъда беради32. Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг
“Кундалиги” ва Исмоил Гаспиринскийнинг (Бухоро амирлигига сафарга оид)
“Туркистон саёҳатномаси”33ни ўқир эканмиз, XIX аср охирида Бухоро амирлиги ва
Россия, шунингдек, ҳозирги Туркманистон, Озарбайжон, Грузия давлатларининг
ижтимоий, иқтисодий ва маданий тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўламиз34.
Тарихий манбаларда Сиддиқхон Тўра Ҳашмат акаси амир Абдулаҳадхон
саройининг машҳур тарихчиси бўлгани ёзилган35. Айрим асарларга кўра, Чоржўй
беги бўлган Сиддиқхон отаси Амир Музаффар вафот этган 1885 йилдан сўнг ўттиз
беш йил (1885–1920) давомида сиёсий ҳаётдан четлаштирилиб, фан ва адабиёт
билан шуғулланган. Уч – тўрт йил ичида Ҳашмат тахаллуси билан шеърлар ёзиб,
25 Иноятов С., Тўраев Ҳ., Ҳайитова О. Амир Абдуаҳадхон даврида Кармана. Т.: “Шарқ” НМАК БТ, 2004. – Б.36.
26 Ражабов Қ. Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007 йил, февраль. –
№2. – Б.36–38.
27 Точный перевод дневника его светлости эмира Бухарского // Представлят И.Гаспиринский из Бахчисарай.
Казань, 1894. – С. 140.
28 https://www. Bukhara.uz/?p=12632
29 Амир Абдулаҳадхон. Фетирбурғ сафари. Таржимон Абдусаттор Жуманазар. Т.: Академнашр, 2023. – Б.128.
30 Қораев Ш. Жадидчилик ҳаракати асосчиси Исмоил Гаспирали ва Бухоро амири Абдулаҳадхон ижоди //
Жадидларнинг илмий-педагогик мероси: тарих ва замонавийлик мавзусидаги илмий-амалий конференция мате
риаллари. Самарқанд: 2023 йил 29–30 ноябрь. – Б. 36–41.
31 Иноятов С., Тўраев Ҳ., Ҳайитова О. Амир Абдуаҳадхон даврида Кармана. Т.: “Шарқ” НМАК БТ, 2004. – Б.


  1. 32 https://www. Bukhara.uz/?p=12632
    33 Исмоилбек Ғаспирали. Туркистон саёҳатлари. // (Қрим-татар тилидан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси). // – Тош
    кент, Жаҳон адабиёти, 2010. – №10. – Б. 30–65.
    34 https://www. Bukhara.uz/?p=12632
    35 Ражабов Қ. Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007 йил, февраль. –
    №2. – Б. 36–38.
    124
    Шарқ юлдузи
    Амир Музаффарнинг ижодкор фарзандлари
    Бухоро аҳлига танилиб қолган36. “Худди шу даврда Чоржўй беги бўлган Сиддиқхон
    отасининг ўлимини билмаган ҳолда рухсатсиз у билан учрашиш мақсадида
    Бухорога келади. Отасининг ўлимини ундан яширадилар. Чунки Сиддиқхон ҳам
    тахт даъвогари эди”37. Дарҳақиқат, бу шаҳзода ўттиз беш йил қаттиқ назорат остида
    уй қамоғида яшаган38. Албатта, “Айнийнинг манғитлар сулоласи хонадонининг
    вакилларидан бўлган, бойлик, шон-шуҳрат ва тожу тахтга қизиқмай ўзининг бутун
    умрини илм-маърифатга бағишлаган Муҳаммад Сиддиқхон Ҳашмат Бухорийга
    оид фикри анча қизиқарлидир: “Муҳаммад Сиддиқхон Бухорий – биродари
    Абдулаҳадхон ва жияни Олимхон даврида ўттиз беш йил (ҳижрий 1303–1338)
    маҳбусликда эди. Шу давр мобайнида ўзини илмий ижодга ва китобдорликка
    бағишлади. Бухорода Ҳашматнинг хусусий кутубхонасидек бирор машҳурроқ
    кутубхона йўқ эди”39. Ҳашмат Бухорий форсий, туркий ва арабий тилда шеърлар
    битар эди. Турли рисолалар ёзди, таҳрир этди. Жумладан, “Номаи Хусравон” номли
    тазкирага таълиф берган эди. Ҳашмат Бухоро инқилобидан кейин 1339 ҳижрийда
    ўттиз беш йиллик маҳбусликдан озод этилиб, Бухоро шўролар жумҳурияти
    ҳукуматида кутубхоначи бўлиб хизмат қиларди. Лекин 1341 ҳижрийда (милодий
    1923 йилда) ўзининг айрим авлодлари (амирзодалар) ва амир хонадони вакиллари
    қатори Афғонистонга жўнатилди”40.
    Садриддин Айний эса ўзининг “Намунаи адабиёти тожик” номли тазкирасидаги
    “Муҳаммад Сиддиқхон Ҳашмат валади Амир Музаффар” зикрида Бухоро
    амирининг бу ўғли араб, тожик ва ўзбекча шеърлар битганини қайд этган. Шаҳзода
    “Ҳашмат” ва “Воҳид” тахаллуслари билан шеърлар ёзган41.
    Шаҳзода “Девон” тузган бўлиб, у олтмиш саккизта ғазал, иккита қасида, тўққизта
    мухаммас, битта маснавий, битта марсия – таркибанд ва бошқа шеърлардан
    иборат42.
    Бинобарин, Зиё Садрнинг “Шарифжон махдумнинг шахсий кутубхонаси”
    китобида ёзилишича, “Ҳашмат” тахаллусли тўра бўлмиш Саййид Мир Сиддиқ
    тўрамиз мағфират маконли Амир Музаффар Баҳодирхоннинг азиз ўғли бўлиб,
    бу саодатли тўра ўттиз икки йил (Юқорида айтиб ўтганимиздек, Айний ўттиз
    беш йил деган) тутқунлик ва банд асирлигида турган, ўша муддат мобайнида
    замонасида расм бўлган барча илму ҳунар ва фазилатларни ҳеч кимдан таълим
    олмасдан туриб, фақат ўз тиришқоқлиги орқасидан ўзлаштирган.
    Айниқса, нужум, ҳаттотлик соҳаси ва олий даражалиги барчага маълум ҳандаса
    фанини ўзида мавжуд фазлу камол билан ўрганиб, яхши китоблар ва ҳуснихатда
    битилган қўлёзма асарлар йиққан. Унинг қўлёзма китобларининг кўп қисми
    36 Иноятов С., Тўраев Ҳ., Ҳайитова О. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т.: “Шарқ” НМАК БТ, 2004. – Б.
    20.
    37 Хаитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. –Т.: “MASHHUR – PRESS”, 2018. – Б. 83.
    38 Мусалиева О. Амир Музаффарнинг тарихнавис ўғиллари // – Т.: Мозийдан садо, 2004. – №2 (22)-сон. – Б.
    30–33.
    39 Вохидов Ш. Жизнь посвященная вечности. О цареевиче Мухаммад Сиддик Хашмате, сыне эмира Музаффар
    (1864–1932): жизнь и научное наслидие.// Молодой ученый. – 2015. – №15 (95). – С .495–501.
    40 https://www.buhari.uz/?p=23239
    41 Вохидов Ш., Темиров Ш. Амирзода Мухаммад Сиддик Хашмат ибн Амир Музаффар (1864–1932) – штри
    хи к автобиографии и наследии./ История и культура Узбекистана в системи цивилизации Центральной Азии II
    Международная научно – практическая конференция. Карши, КарИЭ. 22-23 сентября 2023 г. – С.37.
    42 Вохидов Ш., Темиров Ш. Амирзода Мухаммад Сиддик Хашмат ибн Амир Музаффар (1864–1932) – штри
    хи к автобиографии и наследии. / История и культура Узбекистана в системи цивилизации Центральной Азии II
    Международная научно – практическая конференция. Карши, КарИЭ. 22-23 сентября 2023 г. – С.41.
    № 8 2024 125
    Шерхон ҚОРАЕВ
    ноёб асарлар бўлиб, ул ягонаи фарзона тўранинг кутубхонасидан жой олган”43.
    Тарихчи олим Ҳалим Тўраев Сиддиқхонтўра Ҳашмат “Тазкират уш-шуаро” номли
    антология тартиб берганини айтиб ўтган44. Маълумотларга қараганда, ““Тазкират
    уш-шуаро муосир”да Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистонда яшаб ижод
    этган тўқсон икки нафар шоир ҳақида маълумот берилади45. “Тазкират уш-шуаро
    муқаддимин”да эса XVIII – XIX асрларда фаолият кўрсатган саксон тўққиз шоир
    ижоди ҳақида сўз боради. Йигирма йиллик меҳнат маҳсули бўлган “Тазкират
    ус-салотин” Шарқ ҳукмдорлари тарихига бағишланади46. Бухоро шаҳзодаси
    забардаст хушнавис ва маҳоратли ҳаттотлардан бўлган47. Тарихчилар Ш.Воҳидов
    ва Ш.Темировларга кўра, ижодкор шаҳзоданинг “Аҳдномаи мусолиҳаи давлати
    Бухоро ва Русия дар соли 1280”, “Зикри Мир Остонқул ибни Аббосбий”,
    “Баёни аҳволи салотини ўзбакия”, “Санъатли хатлар ва қитъалар”, “Қоидаи хат
    навиштан”, “Жадвали қуръа ва истихрожи фол”, “Дафтари мусаввада”, “Мажмўаи
    аҳкоми зоижа ва ашъор”, “Вазоиф-ал-ашъор”, “Муножати манзума”, “Муножоти
    таржума”, “Таржумаи аҳволи Хожа амир Муҳаммад ал-мутахаллис ба Дардо”,
    “Таржумаи аҳволи Сиддиқхон ибн амир Музаффар”, “Адъия”, “Силки дурар
    ли акмали расул-ил-атҳар”, “Маснавии интабаҳ жамеъ ал-матъун ва матъуна”
    каби асарлари мавжуд48. Ҳашматнинг асарлари орасида “Баёни аҳволи салотини
    ўзбакия” (“Зайли тарихи Муқимхоний”) номли тарихий асар, ғазал, мухаммас,
    қасидалардан тузилган девон, тазкиралар (“Тазкират уш-шуаро”), “Мажмуаи
    зоижа аҳкоми нужум” (“Юлдузлар ҳолати асосида толеномалар мажмуи”),
    “Мажмуаи ал-баёз” (Адабий – тарихий тўплам), каби рисолалари алоҳида ўрин
    тутади. Шунингдек, Ҳашмат ҳаттотлик билан шуғулланган ва бир қанча асарларни
    кўчирган49.
    Амир Музаффарнинг ижодкор фарзандларидан яна бири ўзбек тарихчиси
    Саййид Муҳаммад Носир (Носириддин тўра) тўрадир50. Унинг номи манбаларда
    Носириддин ал-Ҳанафий ал-Ҳусайний ал-Бухорий ёки Муҳаммад Носир, ёхуд
    Саййид Носириддин Саййид Амир Музаффариддин тарзида учрайди. Носириддин
    тўранинг ҳаётига оид маълумотлар етарли даражада тадқиқ этилмаган. У бир умр
    Бухоро аркида яшаган ва ўзининг қўрғони, шахсий кутубхонасига эга бўлган51.
    Қаҳрамон Ражабовга кўра эса, Мир Носирхон Тўра тарихчи сифатида акаси Бухоро
    амири Абдулаҳадхон саройида хизмат қилган52. Тарихчи Ҳалим Тўраевнинг
    43 https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/tarix/ziyo-sadr-sharifjon-mahdumning-shaxsiy-kutubxonasi-01.html
    44 https://telegra.ph/Amirzoda-%D1%9EIkashunosning-Buhoraga-oid-tad%D2%9%Bi%D2%9Boti-10-10
    45 https://moluch.ru > archive
    46 Вохидов Ш., Темиров Ш. Амирзода Мухаммад Сиддик Хашмат ибн Амир Музаффар (1864-1932) – штри
    хи к автобиографии и наследии./История и культура Узбекистана в системи цивилизации Центральной Азии II
    Международная научно – практическая конференция. Карши, КарИЭ.22-23 сентября 2023 г. – С.40-41.
    47 https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/tarix/ziyo-sadr-sharifjon-mahdumning-shaxsiy-kutubxonasi-02.html
    48 Вохидов Ш., Темиров Ш. Амирзода Мухаммад Сиддик Хашмат ибн Амир Музаффар (1864-1932) – штри
    хи к автобиографии и наследии./История и культура Узбекистана в системи цивилизации Центральной Азии II
    Международная научно – практическая конференция. Карши, КарИЭ.22-23 сентября 2023 г. – С.41.
    49 Ўзбекистон тарихига оид манба ва тадқиқотлар.(XIX–XX аср бошлари). Масъул муҳаррир: Д.Зияева. Т.:
    “Nurafshon business”, 2022. – Б.2022. – Б. 49.
    50 https://uztext.com/104245-text.html
    51 Мусалиева О. Амир Музаффарнинг тарихнавис ўғиллари // – Т.: Мозийдан садо, 2004. – №2 (22)-сон. – Б.
    30–33.
    52 Ражабов Қ. Амир Абдулаҳадхон ёхуд “Ожиз” ҳукмдор. // – Бухоро, Бухоро мавжлари, 2007 йил, фев
    раль. – №2. – Б. 36–38.
    126
    Шарқ юлдузи
    Амир Музаффарнинг ижодкор фарзандлари
    ёзишича, “Саййид Муҳаммад Носир “Тўраи жилав” (Жиловланган тўра) номи
    билан бир умр аркда, унинг кутубхонасида ижод билан шуғулланган.
    Бухорода совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин унинг ижоди ва тадқиқот
    ишлари давом этган. 1912 йил Бухорода ташкил топган дастлабки илмий
    ўлкашунослик жамияти – “Тарихи анжуман” ўз таркибига В.Бартольд, А.Семенов,
    П.Солиев сингари атоқли олимлардан ташқари, бир гуруҳ маҳаллий зиёли
    маърифатпарварларни бирлаштирган эдики, улар сафида Саййид Муҳаммад Носир
    ҳам бор эди”53.
    “Тарихи анжуман” жамияти вазифаси доирасида амалга оширилган ягона
    иш, назаримизда Саййид Муҳаммад Носир томонидан тайёрланган “Тадқиқоти
    арки Бухоро” асаридир54. Ўз даври учун интеллектуал салоҳиятга эгалиги ва
    бир неча мустақил асарлар, жумладан, “Туҳфат аз-зойирин” (“Зиёратчиларга
    туҳфа”), “Ҳоди ул-зойирин” (“Зиёратчиларни ҳидоят қилувчи”), “Кунуз ал-атқиё”
    (“Тақводорлар хазинаси”), “Осор ус-салотин” (“Султонлар ҳақида хабарлар”) каби
    рисолалар муаллифи бўлганлиги ва энг асосийси, Бухоро аркининг тарихи, тарихий
    топографиясини яхши билганлиги туфайли, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи
    назар “Тарихи анжуман”га қабул қилинади ва унга Бухоро арки тарихи, тарихий
    топографияси бўйича рисола тайёрлаш вазифаси топширилади.
    Бухоро аркининг тарихи, тарихий топографияси тўғрисида муаллиф
    маълумотлари қанчалик қисқа, оддий бўлмасин, ушбу маълумотлар аркнинг
    кейинги тадқиқоти ва малакали олимлар томонидан юқори профессионал даражада
    ўрганиш учун кенг йўл очиб берди55. Саййид Муҳаммад Носирнинг ёзишича,
    “Ҳозирги ҳукумат фармонига мувофиқ, жумҳурият шўроси томонидан биз – етти
    нафар кишини, яъни Ҳожи Мулло Абдурауф афанди “Фитрат”, Саййид Муҳаммад
    Сиддиқ, қози ул-қуззот, олам аҳли муллозодаси домулло Муҳаммад Шариф Зиё,
    Мулло Салимбек, жаноб Ҳожи Мулло Саййид Маҳмуд муфтий ва бу фозиллар
    хизматкори Саййид Муҳаммад Носир “Анжумани тарих” (“Тарих анжумани”)
    аъзолари сифатида ҳар куни арки олийга бориш ва унинг ободлигию вайроналиклари
    сабаблари борасида олий мадрасада тадқиқотлар ўтказишга тайинланган эдик.
    Алҳамдуллоҳ, (масалани) назардан ўтказиш ва кенгашувдан сўнг кўп нуқсонлар
    эгаси бўлган бу ожиз банда, яъни Мир Муҳаммад Носир ибн Музаффархон (қабри
    нурга тўлсин) ушбу азизлар кўмагида ҳамда Аллоҳ таоло мадади ва Ҳақ субҳонаҳу
    ўз фазли ва карами билан муваффақ этиши туфайли (тегишли маълумотларни)
    бир мухтасар ва мўъжаз рисолага тўплаб, у “Бухоро арки ҳақида таҳқиқот” деб
    номланди”56.
    Носириддин тўра “Туҳфат уз-зоирин” китобини 1906 йилда тамомлаган57. Мир
    Садр Шарифжон Махдумнинг қайд этишича, “Саййид Музаффар Баҳодирхоннинг
    ўғли Саййид Носирхон ўзининг “Туҳфат ил-зойирин” номли китобида шундай
    ёзган: Анча йиллар ул жаноб (Қори Абдураҳим)нинг ҳузурида турдим ва ул зотдан
    содир бўлган ҳайратга солувчи одатдан ташқари ҳодисани кўрдим. Аниқроғи, ул
    53 Саййид Муҳаммад Насир Ибн Музаффар. Таҳқиқоти арки Бухоро. Форс тилидан таржима, сўзбоши, изоҳлар
    ва кўрсаткичлар муаллифи Ғ. Каримов. Т.: Тафаккур, 2009. – Б.11-12.
    54 Ўзбекистон тарихига оид манба ва тадқиқотлар.(XIX–XX аср бошлари). Масъул муҳаррир: Д.Зияева. Т.:
    “Nurafshon business”, 2022. – Б.2022. – Б.48.
    55 https://telegra.ph/Amirzoda-%D1%9EIkashunosning-Buhoraga-oid-tad%D2%9%Bi%D2%9Boti-10-10
    56 Саййид Муҳаммад Насир Ибн Музаффар. Таҳқиқоти арки Бухоро. Форс тилидан таржима, сўзбоши, изоҳлар
    ва кўрсаткичлар муаллифи Ғ.Каримов. Т.: Тафаккур, 2009. – Б.11-12.
    57 https://uztext.com/104245-text.text.html.
    № 8 2024 127
    Шерхон ҚОРАЕВ
    зот башоратидан сўнг ўша кечаси сарвари анбиёнинг чеҳраларини мушоҳада этиш
    давлатига муяссар бўлдим. Қарангки, тонг отгунча бир эмас, икки марта бундай
    шарафга мушарраф бўлдим ва тонгда пирим хизматига етишгач, мусофаҳа
    қилиб, табрикладилар”58. Демак, бу маълумотнинг ўзи Носирхон тўранинг
    сўфий олимлардан бири бўлганини кўрсатади. “Осор ус-салотин” китоби эса
    шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулолалари тарихига бағишланган59.
    Мухтасар айтганда, Амир Музаффарнинг барча фарзандлари истеъдодли бўлиб,
    адабиёт ва санъатни қадрлашган, атрофларига шоирларни тўплаб, шеърият кечалари
    ташкил этишган. Биз юқорида Амир Музаффарнинг фақат тўрт ижодкор ўғли –
    Нуриддин, Абдулаҳад, Сиддиқхон ва Носириддинлар ижоди ҳақида тўхталдик,
    холос. Бизнингча, унинг бошқа фарзандлари ҳам ижод билан шуғулланган бўлиши
    эҳтимолдан холи эмас. Келгуси тадқиқотлар бу масалага ойдинлик киритади, деб
    ўйлаймиз.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil