![](https://sharqyulduzi.uz/wp-content/uploads/2024/12/image-2-1024x603.png)
![](https://sharqyulduzi.uz/wp-content/uploads/2024/12/image-3-1024x576.png)
Зилола ШУКУРОВА – филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 1984
йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ўзбек
тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. “Фольклор матншунослиги” номли ўқув
қўлланма, “Қисаси Рабғузий” асари таҳлили ва матний тадқиқи” монографияси ҳамда
қирқдан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Муаттар АҲМЕДОВА – 1994 йилда туғилган. Ислом институтини тамомлаган.
“Қисаси Рабғузий” асари нусхалари ва матний-қиёсий тадқиқи” мавзусида ўнга яқин
мақолалар муаллифи. «Марваридлар шодаси» номли таржима китоби чоп этилган.
XIV асрда яратилган Носириддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий”
асарида инсон ва жамиятнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги пайғамбарлар
ҳаёти ва фаолияти мисолида очиб берилади. Ислом тарихи ва пайғамбарлар
фаолияти билан яхши таниш бўлган ижодкор асарни ёзишда Қуръон, Ҳадис, фиқҳ,
ақоид каби исломий илмларни яхши билса-да, бироқ ўзигача яшаб ўтган, ислом
оламида етук олимлардан Абу Исҳоқ Найсобурийнинг форсча “Қисас ул-анбиё”1,
Ваҳб ибн Мунаббиҳнинг араб тилидаги “Каъб ул-ахбор”2 асаридан фойдаланган.
Ёзувчининг маҳорати шундаки, у атрофимизни ўраб турган наботот ва ҳайвонот
олами ҳақидаги баъзи халқ оғзаки ижоди намуналарини ҳам ўта моҳирона
пайғамбарлар фаолияти билан боғлайди. Жумладан, Рабғузий “Қисаси Рабғузий”
асарида ҳам наботот оламининг пайдо бўлиши, ўзига хос хусусияти, инсон ҳаёти ва
тақдирига таъсири масаласида қизиқарли ва ранг-баранг маълумотлар келтирадики,
уларни асосан, Одам Ато ва Момо Ҳаво яшаган давр билан изоҳлайди. Бинобарин,
уларнинг жаннатдан қувилишида ҳам тақиқланган мева сабабчи3.
Инсоният тараққиётига мислсиз даражада таъсир қилган меванинг айнан нима
эканлигига қадимдан шу кунга қадар олимлар ҳам, оддий китобхон ҳам бирдек
қизиқиб келмоқда. Маън қилинган мева ҳақида кўплаб афсоналар келтирилган
бўлиб, уларда олма, анжир, беҳи, шафтоли4, зайтун5 эканлиги айтилган. Бутун
1Абу Ишоқ ан-Найсобурийнинг тўлиқ исми Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Хазомий
ан-Найсобурий. Фақиҳ ва муҳаддис бўлган. Туғилган йили ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Милодий
933 йил (ҳижрий 321 йил)да вафот этган.
2Ваҳб ибн Мунаббаҳ ибн Комил ибн Сийж ибн Зи Кибор. Милодий 655 (ҳижрий 34) йилда
туғилган. Улуғ тобеъинлардан бўлиб аввалги ўтганлар ҳақидаги қиссалар ва хабарларни ривоят
қилиши билан машҳур бўлган. Милодий 738 (ҳижрий 114 йил)да вафот этган.
3 Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – Б. 22.
4Мифологическая энциклопедия. googleweblight.com/i?u=http://myfhology.info/planta/yabloniya.
html
5 Мифологическая энциклопедия. googleweblight.com/i?u=http://myfhology.info/planta/figa.html
дунёда машҳур бўлган афсона вариантидан фарқли
ўлароқ, нега Рабғузий тақиқланган мевани айнан
буғдой дея талқин қилган?
Бу саволга жавоб топиш учун, энг аввало, диний
манбаларга юзланамиз. Чунки ислом илмидан
яхши хабардор бўлган адиб асар руҳиятидан
келиб чиққан ҳолда шу мазмунда яратилган
адабиётлардан фойдаланган бўлиши мумкин.
Диний манбаларда тақиқланган мева ҳақида
айрим маълумотлар учрайди. Хусусан, “Қуръони
карим”нинг Бақара сураси 35-оятида “Ва айтдик:
“Эй Одам, сиз жуфтингиз билан жаннатни
маскан тутинг ва ундан хоҳлаган жойларингизда
бемалол таомланинг. Фақат мана бу дарахтга
яқинлашмангки, у ҳолда золимлардан бўлиб
қоласиз”6 деб берилади. Кўринадики, “Қуръони
карим”да тақиқланган мева ҳақида айтилган, бироқ унинг қандай мева эканлигига
аниқлик киритилмаган.
Ман қилинган мева ҳақида аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
қуйидаги сўзлари ҳам Муқаддас китобда битилган сура ва оятларни тасдиқлайди:
“Ман қилинган дарахт қайси дарахт эканлиги ҳақида узундан-узоқ тортишишлар
бўлган. Ҳар ким ўзи билган дарахтнинг номини айтган ва ушбу гапни тасдиқлаш
учун далил ва ҳужжатлар келтиради. Аммо, тўғрисини айтганда, бировга ушбу
дарахтнинг исмини билиш билан фойда ёки билмаслик билан зарар етмайди.
Агар уни билиш зарур бўлса, Аллоҳ “Қуръон”да ёки пайғамбаримиз ҳадисларида
айтган бўлур эди”7. Демак, диний адабиётларда номи тилга олинмаган тақиқланган
меванинг фольклор намуналарида турлича аталиши дунё халқларининг тафаккур
тарзи, дунёқараши ва илмий билишга бўлган эҳтиёжи нуқтаи назаридан келиб
чиққан. Юқоридагилардан маълум бўлдики, Рабғузий фақатгина “Қуръони
карим”даги оят ва сураларга таянмаган.
Иккинчи манба сифатида муаллиф бошқа диний адабиётлардан фойдаланган
бўлиши мумкин, дея “Библия”ни кўздан кечирамиз. Унда эса бу мева “Яхшилик
ва ёмонликни англаш дарахти”8 деб номланган. Шоирона тилда “Ҳақиқатни
топиш”, “Моҳиятни англаш” истиоралари билан қўлланувчи бу дарахтнинг
айнан шу ном билан аталишини олимлар маълум рамзлар билан боғлайдилар.
Уларнинг фикрича, бу дарахтнинг илдизи инсоният тараққиётининг “беҳушлик
ҳолати”, танаси “ўзини англашнинг бошланиши”, шохи ва барги эса “ўзини англаш
воситаси”9 деб талқин қиладилар. Агар инсон онги тараққиётининг умумийликдан
6 Қуръони карим. Ўзбекча изоҳли таржима. Алоуддин Мансур таржимаси. – Тошкент: Чўлпон, –
Б. 9.
7Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 1-жуз. – Тошкент: Шарқ, 2009. – Б.
37, 664.
8Библия. Книги свяшенного писания ветхого и нового завета. 1-том. – М.: 1990, – С. 6; Библей
ского энциклопедия. Российское библейской общество. ‒ М., 1996. – С. 195.
9 Мифологическая энциклопедия. googleweblight.com/i?u=http://myfhology.info/planta/wood-knew.
html
хусусийликка томон ривожланишини шу шаклда босқичма-босқич таҳлил қилсак,
унинг мевасини “ўзини ўзи англаш ҳосиласи” десак тўғрироқ бўлади. Демак,
“Библия”да келтирилган тақиқланган меванинг туб негизида рамзийлик ётади
ва у инсоният тафаккурининг “портлаш” жараёни сифатида баҳоланади. Чуқур
мантиқий ёндашувга асосланган таъқиқланган меванинг бу вариантидан ҳам
“Қисаси Рабғузий”да фойдаланилмаган. Адиб бошқа қиссалардаги каби фольклор
намуналаридан қўшимча манба сифатида мурожаат қилган бўлиши мумкин, дея
оғзаки ижод намуналарига мурожаат қиламиз.
Ўз-ўзидан савол туғилади: адиб бу мева ҳақида гапирганида нимага асосланган?
Маълумки, муаллиф асарни ёзишдан аввал кўплаб манбаларни ўқиган, таҳлил
қилган ва уларнинг орасидан ҳақиқатга яқинини саралай олган донишманд
бўлган. Буни биз биргина “Дурустрак қавлда ул йиғоч буғдой йиғочи турур”10 деб
берган изоҳидан англаймиз. Шунингдек, муаллиф тақиқланган меванинг буғдой
эканлигини диний нуқтаи назардан тушунтиришга уринади, яъни “Мавло азза ва
жалла Одам яратмазда ашну ер юзинда халифа яратурман… буғдойдан еди тесалар,
чиқмоқға сабаб бўлғуси учун”. Ислом таълимотининг асосий шартларидан бири
тақдири азалга ишониш, ҳар бир келадиган синов Аллоҳдан эканлигига амин
бўлиш ва сабр қилишдир. Ана шу ғояни қисқа сатрда сингдирган муаллиф Тангри
Таоло ҳали ўн саккиз минг оламни йўқлик қаърига чўмдирган бир пайтда ер юзида
Унга ибодат қилувчи бандаларини яратишни ихтиёр қилганлигини эслатади. Ана
шу ҳукмнинг амалга ошишида буғдой бир восита вазифасини бажаради. Одам Ато
ва Момо Ҳаво эса Олий ҳукмни бажарувчи бандалардир.
Рабғузий буғдойни Одам Ато ва Момо Ҳаволарнинг жаннатдан чиқишига восита
қилиб кўрсатмасдан, унинг бошқа бир жиҳатини ҳам таъкидлайди, яъни “Тақи
жавоб: Изи азза ва жалла тақдир қилмиш эди. Дунёда одамийнинг еми буғдой
бўлғусини хитоб қилди”11 деган иккинчи сабаб билан фикрини тўлдиради. Тангри
уларни ерга туширса-да, ташлаб қўймади, ризқлантирди, буғдойни инсонларнинг
севимли егулиги бўлишини истади. Агар ўйлаб қаралса, грек ва африка халқлари
афсоналари билан “Қисаси Рабғузий”даги ҳикоятларнинг илдизи бир ўзакка
тақалгандек. Чунки уларнинг сюжети турлича талқин қилинган бўлса-да, бир
мотивнинг ўзгаришга учраган вариантларидир.
Аннотатция
Мазкур мақолада Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши ҳамда унинг ўзбек
адабиётига таъсири масаласи Носируддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий”
асари мисолида кўрсатиб берилган. Мақолада асарнинг ҳамд қисми ҳамда Одам Ато ва
Момо Ҳавонинг жаннатдан қувилишига сабаб бўлган “тақиқланган мева” билан боғлиқ
лавҳа таҳлил қилинган.
Annotation
In this article, the issue of the introduction of the religion of Islam to Central Asia and its
influence on Uzbek literature is shown on the example of Nasiruddin Burhoniddin Rabguzi’s work
«Qisasi Rabguzi». The article analyzes the praise section of the work and the scene related to the
«forbidden fruit» that caused the expulsion of Adam and Eve from Paradise.
10 Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – Б . 20.
11 Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – Б. 22.