Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

СУМАЛАК

Даврон УЛУҒМУРОД
Даврон УЛУҒМУРОД – 1972 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини
(ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. Ижодкорнинг “Адиблар”, “Китоб ўқиш одоби”, “Қўлёзмадан
китобгача” китоблари чоп этилган.

– Бригадр, ҳой, Тўйли бува! Ким бор?
Кўча томондан келган чақириқни эшитиб икки овсин шоша-пиша, югургилаб
ҳовли юзига чиқишди. Иккисининг ҳам юзлари бўғриқиб кетган, кўзлари ачишиб,
ёш оқарди. Улар шунчалик ўзларини йўқотиб қўйишган эдики, бирининг бошидаги
рўмоли қийшайган, бошқаси эса оёғига ковушини пойма-пой илиб олганди. Бу
икки аёлнинг шу тобдаги ҳолатини кўрган одам, ёв қувдимикин, дейди. Лекин шу
пайтда иккисининг ҳам наздида бундан кўра ёв қувгани яхшироқ эди. Ёвдан-ку
қочиб қутулса бўлади, лекин Холмат раисдан эса йўқ! Қанча одамнинг бошига
етмаган дейсиз, бу Холмат раис. Бурноғи йили Қўшон буванинг ўғли Дўлоннинг
сигири пахта майдон четида ўтлаб бориб қолганда қаердандир етиб келган Холмат
раис сигирини четга қайтаришга келаётган Дўлоннинг устига от бостириб бориб,
унинг чопонининг ўнгиридан ушлаб, улоқ чопгандек узангисига қистириб олганча
ўқариқ четидан анча жойгача судраб бориб чалпак қилиб ташлаб кетган экан.
Дўлон бечора шунда қаттиқ қўрққанидан Дўлон дудуқ деган лақаб ҳам
орттириб бўлган. Яна қайсидир йили – колхознинг лалми ерига экилган ғалла
майдонларининг адоғи йўқ пайтлар, эрта-индин ўрим бошланади деб турилган
кунларда Шерхон буванинг эшаги қозиғидан бўшалиб ғалла майдони томон
улоқиб кетади. Буни узоқдан кўриб қолган Холмат раис отини гижинглатиб етиб
келади-да, эшакнинг нуқтасидан ушлаганча эски қирққулочгача судрагандек
олиб бориб, ярми кўмилиб қолган бўлса-да ҳали ҳам ваҳимали бўлган қудуққа
жониворни ташлаб юборади. Эшакнинг бўйни синиб ҳанграш тугул хириллашга
ҳам улгурмай нобуд бўлади.
Мана шу баджаҳл, бераҳм Холмат раис нақ эшигинг тагига келиб чақириб турса
ким ҳам ўзини йўқотмайди, дейсиз? Шўрқудуқда бундай одам ҳали туғилмаган

бўлса керак. Яна икки овсин ҳеч кимдан сўрамай ошхонанинг ҳамма туйнукларинибекитиб, олов ёқиб, яширинча сумалак қайнатиб турган бир пайтда келиб қолса-я!Аёлларнинг довдираб, югургилаб қолишгани сабаби шундан эди. Тўйлибригадир уйда бўлмаса Холмат раиснинг олдига ким ҳам чиқарди?Катта овсин – Парда келин секин дарвоза олдига яқинлашиб:– Асс-а-ассалому алайкум, раис бува… Бригад бува уйда йўқ эди-я, азонлабчиқиб кетганича ҳали қайтмади, – деди журъатсиз овоз билан.– Шийпонга борсам йўқ, ишчилар ҳам билмайди… Қаерга кетган ўзи?Айтмаганмиди… – деди раис ярим ўдағайлаган овозда.– Қаёққа кетганини аниқ билмадиму, пилла боқаётганлар барг йўқлигиданнолишаяпти, дегандай бўлувди. Пиллага барг қидириб Жомга кетганмиканлар,янаям билмадим…Парда келиннинг бу гапидан кейин Холмат раис ҳар доимги одатини такрорлабшоп мўйловининг бир четини тортиб қўйди.– Ҳа шундайми, келса менга учрашсин: идорада бўламан, – деди-да, отинингбошини буриб йўлига равона бўлди.Икки овсин эса бир балолардан қутулгандай бир-бирига суянгача ерга ўтирибқолишди.– Ё, Худо ўзингга шукур-а, ўзингга шукур бир фалокатдан асради-яХудожоним, – деди Қизларжон келин мажолсизланиб.Шу пайт… Шу пайт иккалови ҳам нимадир ёдларига тушиб қолдида ошхонатомон югуришди. Эшикни очишлари билан ичкарида қамалиб турган тутун гупэтиб ташқарига отилди.– Сумалагимиз тагига олиб кетмаган бўлса бўлди-я, Холмат раис сумалакпишираётганимизни билиб қолганида кунимизни кўрсатар эди, – деди Қизларжонкелин.– Яхшиям отаси уйда йўқлигига… Раис ҳовлига кирмади, бўлмаса… У ёғиниўйлашга ҳам қўрқаман-а, – деди Парда келин.Улар қозон устига қўлбола узун дастали капкирларни кўндаланг қўйиб кандирдастурхонни ёпишган, унинг устидан Карим бувадан қолган эски чакмоннибостириб қўйишган эди. Қозонни очишди. Қозонда қизғиш рангга кириб қолгансумалак биқирлаб қайнаб турарди.Чиройда бир-биридан кам бўлмаган икки овсин энди бир гапириб ўн кулишарди.Уларнинг юзида аввалги қўрқув, ваҳимадан асар ҳам йўқ, юзлари ял-ял ёнарди.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil