Етти ёшимда бу дунёни тарк этган соддагина, озгина деҳқон,
озгина шоир отажонимга бағишлайман.
Муаллиф
Қуёшнинг илк нурлари осмон бағрига тиғ ура бошлаганда, масжид дарвозасидан
чиқаётган одамларнинг басма-бас йўталишлари ҳўлланган ойимсупургининг шолча
узра сирпанишидек умум висир-висирларга қоришиб, тонг ҳаловатини бузаётгандек
туюлади. Намозхонлар ҳар кунгидек гуруҳ-гуруҳ бўлиб, қишлоқнинг чувалашган
кўчаларига сочиладилар. Яна дилларга, тилларга дунё ташвишлари қайтгандек гапсўзлар аста-секин ғийбатга товун тус олиб, беихтиёр тириклик домига тушаётганини
биров англаб, биров англамай қолади. Ланг очиқ дарвозалардан одамлар биринкетин сепсилиб бораверади.
Икки ёки уч кишилашиб орқама-кетин юришади. Бу адад, айниқса, бомдодга
вафодорроқ. Катта анҳор бўйидаги кўчага бурилишганда, доимгидек, Тиркаш
вакил иккиси қолишди.
– Ўн кунча банисада ётиб чиқувдим, ҳожим, – деди Тиркаш вакил бошқаларнинг
олдида гапириб ўтирмадим қабилида. Авваллари, раҳбарлар билан салом-алиги
бор пайтларда-да, ора-сира уни Ўктам Султонович деб чақириб қоларди. Ҳар
ҳолда, амалдор одамга шундай аташим ёқади, деган бўлса керак-да. Ўтган йили
ҳаж зиёратига бориб-келгач, аниқроғи, курсини тарк этиб, нафақага чиққач, Ўктам
Султонович дейишга кўпам тили айланмай қўйди, “ҳожим”, “Ҳожи ака”лаш маъқул
кўрина бошлади. Аслида у ҳожидан уч ёш катта.
– Мачитда гапиргандай бўлишувди, – ўзига ёқмаса-да, одатга кўра сўзини сохта
мулозаматга қориштирди Ўктам ҳожи, – бориб кўролмадик ҳам. Тузукмисиз энди
ишқилиб?
– Раҳмат, яхши бўп қолдим. Сиз бормасангиз ҳам қизингиз жуда яхши қаради.
Ҳар куни қайта-қайта хабар олиб турди. Йўқ дориларниям топиб берди. Тағин
бепул денг. Зап эсли қизингиз бор-да, ҳожим. Мени нуқул “Вакил тоға” дейди-да,
қаранг. Куламан, холос.
Ўктам ҳожининг кўнгли эриди – одатда бировдан фарзанди ҳақида яхши гап
эшитган кўнгилчан оталарда шунақа бўлади. Лекин ичидагини ташига чиқармади.
– Яхши қараган бўлса хурсандман, Тиркаш ака, – деди шунчаки гапираётгандай. –
Ҳа, энди бир ернинг одамимиз, қарайдиям-да! – Сўнг қизининг соддадиллик билан
айтган гапидан завқланганини ҳам яширолмай, жилмайди-да, ўзича хаспўшлаган
бўлди: – Аммо “Вакил тоға” деганидан хафа бўлманг. Эсини таниганидан бери
одамлардан нуқул иккинчи отингизни эшитавергач, қулоғида қотиб қолган-да, ака.
– Нимага хафа бўламан-эй! – Унинг Вакил исмига яраша феъли тутди: – Омма
кепатамни кўриб, катта дўхтирлар ҳам кичкина одам эмаслигимни фаҳмлашди
шекилли. Қизингизгаям ўшалар яхши қарагин, дейишган бўлишса керак-да.
– Шунақа бўлса керак, – дея билинар-билинмас жилмайди Ўктам ҳожи.
Тиркаш вакил унинг юзидаги маънони тушундими ёки фаросати ҳуружланиб,
хафа бўлмасин дедими, лойсувоқ гап қилди:
– Асли қизингизга яхши тарбия бергансиз-да, ҳожим. Унинг муомаласидан
кўнглим эриб, индамай кетаверишга бетим чидамади. Элдан уққанимни қилиб,
беш-ўн сўм пул берсам, олмайди-да. То қайта хафа бўлса денг… Мен ҳам бопладим:
сездирмай хонасига ташлаб чиқдим. Ҳа, энди униям тирикчилиги бор.
– Бекор қилибсиз, – деди ҳожи жиддий. – Тирикчилигига яраша ойлиги бор,
ахир.
– Ҳа, энди элдан қолмай деб… – Бу пайт толкўчага етиб қолишганди. Тўғрига
юрилса, икки уй нарида Вакилнинг дарвозаси келади. Ҳожи эса, сўлга қайрилиши
керак. Шунинг учун мулозаматни олдин Тиркаш вакил илиб кетди: – Қани, ҳожим,
нонуштани бирга қилайлик!
– Раҳмат, Тиркаш ака, болалар кутиб қолади. – Шундай деб индамай кетаверса,
ўзбеклиги нима бўлади – бу ҳам илтифот кўрсатди: – Ундан кўра, сиз бизникига
юринг, гаплашиб ўтирамиз.
– Раҳмат, раҳмат, кириб ҳам қолармиз…
Ўктам ҳожи кичкина, сўлим кўчасига бурилди-ю, тағин ҳар кунги кўйига тушди:
қулоғи қолиб бағри ҳам ҳувуллай бошлади. Масжидга чиқишининг боиси-да, бир
томони, шундан – дардим арир дейди, ҳар тугул андармонлик истайди. Бу ерда эса,
ёлғизланди дегунча аҳволи мана шу…
Кўчаси чиндан-да сўлим. Юзини сийпалаётган тонг ели ҳам бунда зиёдароқ ва
ҳатто ҳузурбахшроқдек туюлади… Хотин-халаж, айниқса, ёш келин, қизларнинг
эпчилроқлари сув сепиб, супуриб-сидиришни у намозга чиқиб кетаётганда –
қоронғида бошлашади. Бошқалари кечроқ. Айни дамда кўча кимсасиз, жимжит.
Бу маконни зийнатлаган анҳордан майин тароват, намчил йўлдан хушбўй уфуриб,
дилни яйратади. Аммо унинг эзғин хаёллари аримайди.
Авваллари ундай эмасди: онда-сонда бомдодга чиқарди, шошиб уйига қайтарди.
Хаёлида эса, ишга боришдан ўзга ўй ҳам, ташвиш ҳам йўқ. Кўнгли ҳаловатли
эди. Уйда бўлса, қирқ йиллик синаштаси, беозоргина, мулойимгина, дилкашгина
хотини дастурхон ёзиб, дамлаган чойини сочиққа ўраб, кутиб ўтирган бўларди.
Бирга нонушта қилишарди. Келини эрта уйқудан турса-да, қайнота-қайнонасига
ҳалал беришни истамасмиди ёки улар билан ўтиргани ийманармиди, ўз ишлари
баҳона ҳар ерларда уймалашиб юраверарди. Эр-хотин ўзларига ёқадиган
алланималар ҳақида гаплашишар ва бу суҳбатлари тугамайдигандек, шу каби,
мутлақо эсларида қолмайдигандек ҳам туюларди. Энди ўйласа, ўшанда хотини уни
атайлаб гапга солар экан, кайфиятини хушлаш учун-да. Аммо буни жуда усталик
билан уддаларди. Масалан, олти яшар невараси ўзининг атрофида шунчаки
бедор учаётган арини кўриб, “қутқаринг, бувижон”, дея чинқириб қочиши-ю,
қўшнининг лайча кучуги кўчадан ўтиб бораётган бегона хотинни акиллаганча
қувиб қолганигача кула-кула гапириб берарди. Ора-сирада хотин-халажнинг
ғийбатнамо алмойи-алжойи гапларидан қўшиб қўйишни ҳам унутмасди. Бу эрига
ёқишини билгани учун ҳам эринмасди. Токи ўғли юз-қўлини ювиб, дастурхонга
ўтиргунча, у ёқда эса, неваралари аясига эркаланиб минғирлай бошлагунларигача
аёлининг ҳангомалари тўхтамасди. Кейин эса, кўчадан хизмат машинасининг овози
эшитилгач, ишга боришга тараддудланишга тушарди. Кийиниш учун уйга кирса,
хотини ҳам эргашарди. Уст-бошини эгнига илгач, елкаларини ва негадир ҳатто
бўйинбоғини силаб қўйишни-да унутмасди. Охирида юзига жуда-жуда ярашган
ёқимли табассумини, меҳрли нигоҳини ҳадя этарди. Бир умр шундай бўлган. Ҳаҳа, кўпларнинг наздида, амал-мансаб туфайли “шишиб-кўпчиган” “ҳамиша баҳор”
Ўктам Султонович умр бўйи хотинининг меҳру эҳтиромидан куч олиб яшаган.
Биров эшитса кулади, дарров “хотинбой ака”ларнинг қаторига қўшиб қўйишлари
ҳам мумкин. Ўзбекман деган эр кишига бунақаси эп эмас, Худо сақласин. Ўша
бахтли онларини, қалб ҳаловатларининг боисини, хотинининг қазосидан кейин,
ўзи ҳам энди-энди тушуниб етяпти, ҳис этаяпти. Йўқ, баъзан тушунолмайди, ўйлаб
ўйининг охирига етолмайди: хотин зоти ҳам эрига, худди онаси каби, мана шундай
самимий муносабатда бўлиши мумкинми? Ўзбекнинг баъзи аёллари уйни супурибсидириб, кир-чирни ювиб, овқатни пиширишни эрим олдидаги бурчим, унинг
кўнглига қараганим, деб ўйлашади. Бундан ортиғидан билиб-билмай сўз очилса,
икки ўртада тушунмовчилик юзага келиб, ҳатто даҳанаки жанг бошланиб кетиши
ҳам мумкин. Айримлари бўлса, эрини болаларимнинг отаси, боқувчиси, гоҳо
кўнглини овлашимни истайдиган бир одам, дея тасаввур қилишади – шу, холос,
ортиқ эмас! Ҳа, энди, барча билганидек, эридан бойлик, тақинчоқлар кутадиган,
уни занжирланган итдек тутиб, сийловига сийлов бағишлаб, озгина хатосига
тонналаб ноз-истиғно, инжиқлик ва жанжал балоларини ағдарадиганлар ҳам бор.
Ва ҳоказо… Бу ҳақдаги гап асло тугамайди… Энди тушуниб етяптики, хотини
унақаларга мутлақо ўхшамасди, бутунлай бошқача эди. Эҳтимол у эрини ўзига,
ўзини унга дўст деб билармиди? Ҳатто ундан-да зиёдадек туюларди. Чунки ҳожи
умри мобайнида қанча дўст деб билганларининг шапалоқларини, “юмшоққина”
тепкиларини емади. Ҳа-ҳа, хотинининг эрига муносабати баридан эзгу ва баландда
эди – бу аниқ: уни ҳеч қачон, баъзи аёлларга ўхшаб, бегона деб билмаган. Эҳтимол
ҳамма гап шундамиди?
Дарвозахонадаёқ юраги бир буради. Кўксига кафтини босганча ўғлининг
“Кобальт”ига суяниб, пича турди. Уйдагилар кўриб қолишидан ҳадиксираб, у ёқ-бу
ёққа қаради: ҳеч ким йўқ. Ўзини ўнглаб, “ёпиқ” четидаги сўри сари юрди. Келини
нонуштани тайёрлаб, устини ёпиб қўйганди. Хонтахтада сочиққа ўралган чойнак –
чой. Ҳамма нарса олдингидек ўз ўрнида, унга мунтазирдек. Фақат хотини йўқ.
Унинг бағри баттар ҳувуллаб, бўғзига нимадир тиқилди. Обдастада қўлини ювиб,
артаётганда ошхона тарафда келини кўринди.
– Ассалом алайкум, дадажон, яхши келдингизми? – деди қўлини кўксига қўйиб,
бироз тўхталаркан.
– Ваалайкум ассалом. Раҳмат, қизим. – Сўрига чиқиб, тўрга сурилди: барибир,
ўз жойига ўтмагунича қўйишмайди. – Яхши ётиб турдингларми? Ҳотамжон қани? –
Бу энди беихтиёр айтилган гаплар эди.
– Юз-қўлини ювиб, уйга кириб кетди. Ҳозир чиқиб қолади, дадажон. – Келин
егуликлар устидаги сочиқни олиб, чой қуйиб узатди. – Чойни қайтариб, ўраб
қўйгандим. Ёки янгилайми, дадажон?
– Йўқ-йўқ, чойнакни ўзимга бериб, ишларингизни қилаверинг.
– Хўп бўлади, дадажон.
– Баракалла, қизим. Болалар ҳали турмагандир?
– Энди уйғотаман.
Келин ичкарига кириб кетди. У чойдан ҳўплаб, ҳар кунгидек дўпписини ечиб,
ёнбошига қўйди. Дўппига энди-энди ўрганаяпти, авваллари, барча амалдорлар каби,
зарурат бўлганида киярди. Қурғур яхши нарса-ю, бироқ ичига суриладиган елими
чатоқ бўларкан. Бошни бирам қиздиради, айниқса, иссиқ кунлари. Шундай пайтда
ечгудай бўлсанг, димоғингга ҳиди гуп этиб урилиб, кўнглингни алағда қилворай
дейди. Дўппидўзлар эл ичра тарқалган фалончининг дўпписи устига бир товоқ ош
қўйсанг, қилт этмай кўтаради, деган гапни барчага исботламоқчи бўладиларми,
елимни обдан чаплашгани-чаплашган… Чап қўлида мўйловига туташ ихчам мошгуруч соқолини силаб қўйди-да, нондан ёнғоқдек учириб, ямларкан, ортидан чой
ҳўплади.
Уйдан ювиниб-таранганидан юз-кўзи чарақлаган ўғли чиқиб келди.
– Ассалому алайкум, ҳожи дада! Яхши ётиб турдингизми? Намозларни яхши
ўқиб қайтдингизми? – дея шўх эпчиллик билан сўрига сакраб, отасининг ўнг
томонига ўтирди.
– Аллоҳга шукур, болам! – унга ўғлининг бунақа эрка муомалалари хуш ёқарди. –
Маза қилиб намозларни ўқидик. Ўзинг қалайсан?
– Кеча сизнинг олдингиздан уйга кирдиму, роса чарчаган эканманми, тошдек
қотибман.
– Эрта ётган яхши-да, ўғлим.
– Қани, патаха қилинг, дадажон.
Ота шошиб дўпписини кийди.
– Омин, бугунги кунимиз хайру баракотли бўлсин! Оллоҳу акбар! – Ўғил
отасининг олдидаги чойнакни ўзи томон тортиб, пиёласига чой қуйди-да, сўради:
– Чойдан қуяйми, дада?
Ҳожи пиёласини бўшатиб, узатди. Ўғил чой қуйиб, отасига қайтараркан, уй
тарафга овоз қўйди:
– Чойни янгила, ҳўй!
Ота беозор танбеҳ берди:
– Секинроқ гапир, болаларингни турғизаяпти. Борини ичиб туравер!
Ўғил отасининг феълини билганидан, “хўп, дада”, деди-да, мийиғида билинарбилинмас жилмайди. Ҳожи шу келинини яхши кўради. Сира овозини кўтармайди,
қовоқ уйишни-ку, мутлақо билмайди. Хотини раҳматли қайноналигини қилиб,
олдинига сал-пал танбеҳнамо гаплар билан сийлаб, баҳонада чийраб юрди. Аслида
буларнинг уйида, улус наздидаги, қайнона-келин можароси ҳеч қачон бўлмаган.
Бунга отанинг закоси, онанинг юмшоқлиги ёки икки келиннинг тарбияси
сабабмиди – айтиш қийин. Эҳтимол бу ўша айтилган сифатларнинг уйғунлигидан
бино бўлгандир… Раҳматли хотини қарайдики, синовкаш сўз пайконларини ҳарчанд
отмасин, ўзлари билан қолган кичик келинидан миқ этган товуш чиқмаяпти. Ҳатто
ўқитувчилигини ҳам пеш қилмайди – ақллиман демайди-да! Бу ёқда эри мақташини
қўймайди: “Келинга ёлчидик шекилли, онаси! Бунинг одобини қарагин!” Аёл эса,
ичида хурсанд бўлса-да, сир бой бермайди: “Кўпам мақтайверманг, кўз тегиб
кетмасин тағин!” Кўпни кўрган эмасми, билади-да – шу келинининг юзида ҳаё,
уятчанлик шундоққина балқиб туради.
Уй остонасида уйқусираётган болаларини зўрлаб етаклаб чиқаётган келин
кўринди. Олти яшар ўғил, тўрт ёшли қизалоқ ҳам инжиқланишиб, тинмай кўзларини
уқалашар, онасининг қўлларини силтаб, тортқилашарди.
– Шошилмай ишларингизни қилиб олаверинг, қизим! – деди ҳожи меҳри билан
сийлаб.
– Бўлдим ўзи, дадажон, – дея ҳамон кичкинтойларни судрарди келин.– Фақат
мановиларингиз юз-қўлларини…
– Йўқ!.. Йўқ!.. – деб у ён-бу ён буралишди болалар.
– Ўҳ-ўҳ-ўҳ!.. – эркаловчи оҳангда салкам хитоб қилди ҳожи. – Менинг асалларим
туришибди-ю!.. Менинг шакарларим туришибди-ю!.. Қўяверинг, қизим, буларнинг
бетини фаришталар ювиб қўяди. Қани-қани, бу ёққа келишсин-чи!..
– Ма, чойни янгила, – дея хотинига чойнакни узатди Ҳотам.
Келин чойнакни олиб, ошхонага кетди.
Болакай шошиб сўрига чиқиб, бобосининг қучоғига сингди-да, кўксига бошини
қўйганича кўзларини уқалади.
Қизалоқ дадасига ёпишди. Уни авваллари, гўдаклигида-да, бунақа пайтда
бувиси олиб ўтирарди. Буни эслолмаслиги аниқ, аммо вужуди нималарнидир
ҳис қилармиди, дастурхон устида кўпинча ё дадасининг, ёки аясининг қучоғига
ошиқади.
– Уйқуга тўймадингизми? – дея бобо болакайнинг бошини силаб, пешонасидан
ўпди. – Аянгиз уйғотвордими?
– Ҳмм…– деди кичкинтой эркаланиб.
– Боғчага боришингиз керак-да, ўғлим, шунинг учун уйғотган. Боғчага
борасизми – ўртоқларингиз олдига?
– Ҳмм..
– Қани, бўлмаса чой ичволинг-чи! Қаймоқ ейсизми, пишлоқми?
– Кофе… пишлоқ.
Келин чойнакни эрининг олдига қўйиб, ўғлига деди:
– Ҳозир кофе олиб келаман. Опоқдадангни чарчатиб қўймагин!..
– Полвон ўғлимнинг эси кўп, мени чарчатмайди, а? – Бобо набирасининг
бир қўлига нон, иккинчисига пишлоқ тутқазди. – Қани, оғзингизга солинг-чи. –
Сўнг дадаси қаймоққа теккизиб бераётган нонни лунжини шишириб ямлаётган
қизалоққа қаради. – Она қизим нима ичади?
– Кофе, – деди қизча мунчоқдек кўзларини чақнатиб ва оғзидаги эзилган нонни
кўрсатиб эснади.
– Мачитда одам кўпдир, а, дада? – сўради ўғил, қизчаси тиқилмаслиги учун тоби
кўтарилиб қолган чойдан ҳўплатиб ва яна кичкина бўлак нонни қаймоққа ботириб,
унга тутаркан.
– Бомдодда ҳийла кўп бўлади, мачит тўлаёзади. – Ҳожи тағин набирасининг
бошини силаб, меҳр-ла кўз ташлади. – Ҳуфтонда ҳам шунақа. Бошқа пайтлари
унчаликмас. Кўпчилик ишда бўлади-да.
– Жума куни мачитнинг ҳовлисиям тўлиб кетади, а?
– Ҳа, энди, жума намози бошқача-да, болам. Худога шукур, юртимиз
иймонлиларга бой бўлиб бормоқда. – Ўктам ҳожи, бир умр мансабда яшаб,
намозни ёлчитмай, кеч бошлаганидан, бунақа гапларни ҳатто ўз болаларига ҳам,
ийманиброқ гапиради. Одамлар “Ўзинг кимсану…” деб қолишмасин дейди-да.
– Мен ҳам ишдан нари жумага чиқиб турибман, ҳожи дада, – илк бор
суюнчилади ўғил.
– Бу ишинг яхши, ўғлим! Қолган намозларниям ўқисанг, ундан-да яхши.
– Шу кунларда бошлаш ниятим бор, дада.
Келин иккита финжонда қайноқ қаҳва келтириб, бирини қайнотасининг,
иккинчисини эрининг олдига қўйди.
– Энди-чи, полвоним, – деди бобо болакайнинг икки қўлтиғидан ушларкан, –
сиз бу ёққа ўтиб, ўтириб туринг. – У набирасини аста кўтариб, ёнига ўтқазди. Сўнг
қаҳва ичидаги қошиқчани айлантиришга тушди. – Мен кофени совитиб берай, а?
– Ҳмм..
У бу тотли онларнинг тугашини сира-сира истамасди…
Келин болаларини кийинтириш учун ичкарига олиб кириб кетди. Ўғил эса
чойининг тагини ҳўплади-да, пиёласини тўлатиб чой қуйгач, “мен ҳозир, дада”, дея
одатдагидек машинаси сари юрди. Уни ўт олдириб, бир-икки бўғриқтириб газладида, тўртала эшигини ҳам ланг очиб қўйиб, жойига қайтди.
– Машинангни сал секинроқ ҳайдагин, а, болам, – доимги гапини беозорроқ
айтди ота.
– Хўп, дада, – ўғил чойдан ҳўплаб, падарига ҳижолатли боқди. Олдинлари
бунақа гапларни онаси такрор-такрор айтганларини эслаб, юраги зил кетганини
сездирмади. – Кундузи ёлғиз ўзингиз зерикиб қолмаяпсизми?
Бу каби гапларни фарзандлари тугул, бошқалардан ҳам кўп марта эшитган.
Ҳар гал бағри зириллайди. Бегоналар-ку, майли, шунчаки савол қилишар,
лекин болаларининг чиндан қайғуришаётганини ҳис этади. Барчалари мени деб
беҳаловат бўлишяпти дея юраги эзилади. Агар хотини ўлмаганида, бу таърифсиз
оғир савдолар йўқ эди. Ҳаммалари ўз ташвишлари-ю югур-югурлари билан банд
бўлишарди. Отасини соғиниб-нетишса, излаб қолишарди. Кўришганда эса меҳру
оқибатларини ҳозиргидек унинг пешонасига ниқтаб гапириб ўтиришмасди.
Баъзилар кўпинча аёллар-у, аёллар-бу, дея маломат ёғдиришни яхши кўришади.
Бошларига мановинақа кўргилик тушганлар бўлса, тез “мулла” бўлишади. Мана,
сизга ўзбек хонадонида аёлнинг ўрни: усиз ҳамма нарса остин-устун, гўё оиланинг
ҳаёт-мамот масаласи кўндалангдек. Шўрлик эрнинг бўғзидаги ҳаво таъмини эса,
агар уни ҳаво деб бўлса, ўзидан ўзга билмас.
– Нега зерикаман, ўғлим, ана, телевизор бор. Кейин ўзинг олиб келиб берган
“Тавба китоби”ни ўқияпман. Зериксам… – Ҳожи у ёғига нима дейишини билмай,
дудуқланди. Аслида эса телевизор кўрса, калласига ҳеч нарса кирмайди. Кун бўйи
зерикиб, юраги сиқилганидан нафақат уй, ҳовлига ҳам сиғмай қолади. Лекин буни
ўғлига айтиб бўладими, ишга ҳам бормай, ёнида ўтириб олар. Намоз пайти оз-моз
чалғийди, холос.
– Зерикмаётган бўлсангиз – яхши, дада. Кейинчи, кирларингизни келинингизга
уялмай бераверинг. Ахир уям ўз болангиздай гап. Ички кийимларингизни айтаманда…
Ҳожи қизарди.
– Ички кийимларимни беролмайман-да, – гапини биров эшитиб қолса, уят
қиладигандек ўғлининг сўзини бўлиб, каловланди. – Уят бўлади-ей, болам!..
– Бўлмаса, Раъно келганида айтинг, ювиб беради.
– Синглингдан ҳам ҳижолат бўламан-да… Ке, шу гапларни қўй. Худо бир йўлга
бошлар.
– Шунақасиз-да, ҳожи дада, – ўғил отасини нигоҳи билан эркалаб жилмайди.
– Аслида-ку, феълингизни билганимдан, йигирма комплектдан ички кийим ва
пайпоқларни шифонерингизга солиб қўйдим. Янги-янги кияверинг, дадажон,
тугаса яна олиб келиб бераман.
– Бекордан пул сарфлаб, а, болам!.. – ота баттар ҳижолат бўлди.
– Нега бекордан бўлади-ей!.. Сиз у ёғини ўйламанг.
– Хўп-хўп, болам, барака топ. Кейин келинга қаттиқ-қуруқ гапириб юрмагин,
а! Келиним тузук. Ўғлингга гапирган бўлиб, ҳамма кийим-бошимни сўрайди. Мен
ўзим…
Оҳорли устларини кийган кичкинтойлар кўзларни яшнатиб чиқиб келишди.
– Нима егингиз келса, менга айтинг, дада, дарров олиб келиб бераман. – Ўғил
кафтларнини дуога очди. – Қани, ҳожи дада, дуо қилинг! Невараларингизни боғчага
ташлаб ўтиб кетмасам, аясини қийнаворишади, биласизу…
– Қани, бўлмасам, илоҳо омин! – деди ота ўзини дадил кўрсатишга уриниб. –
Оллоҳим ўз паноҳида асрасин! Касб-корингга барака берсин! Невараларим ҳам,
ка-атта йигит-қизлар бўлишсин, Оллоҳу акбар!
Ўғил дарвозахона сари юраркан, деди:
– Қани, опоқдада билан хайрлашингларчи!
Болалар кўзлари машинада, қўлларини апил-тапил силкишиб, чийиллашди:
– Хайи-й!..
– Хайи-й!..
Бобо ҳам қўлини кўтарди.
– Хайр-хайр, асалларим!.. – Шунинг ортидан қулоқларига таниш ҳувуллаш
урила бошлаганини ҳис этди. Бу машина дарвозадан чиқиб, товуши узоқлашгани
сари зиёдалашаверди. Билади, азобли ҳувуллашнинг омонат кушандаси, айни
дамда, фақатгина келинининг шарпаси эди…
Келини олдин ланг очиқ ровотни ёпиб, катта тавақасини ичкаридан тамбалади.
Сўнг ийманиб келиб, чойнак билан битта пиёлани қайнотасининг олдида қолдирдида, дастурхонни йиғиштириб, ошхона тарафга ўтиб кетди. Бироздан кейин ортига
қайтаркан, секингина деди:
– Иссиқ чой дамлаб, термосга қуйиб қўйдим, дадажон. Мабодо қайноқроқ
ичкингиз келиб қолса-да.
– Раҳмат, қизим, баракалла! – деди у уйга кириб бораётган келинининг ортидан.
Шу топда ўзи истамаётган ёлғизликда ёлғиз қолишни истаётганини ҳис этди.
Тезроқ ишга кетгани тузук, у ёқдан-бу ёққа ўтиб турса, ҳижолат бўлади.
Келини иш кийимидалигидан ийманиб, боши тугул қаддини ҳам хиёл букиб
олганди. Қўлидаги сумкасини қандай ушлашни билмаётгандай довдирар, қайнотаси
томонга қарашга уяларди.
– Мен ишга бориб келай, дадажон, – деди ер остидан. – Тушликда келиб, овқат
қилиб бераман. Бугун дарсим озроқ.
– Овора бўлманг, қизим, – дея шошқин талмовсиради ҳожи. – Пешиндан
қайтаётиб, гузардан сомса олиб кира қоламан…
Лекин бу гапи ёлғон эди, пешин намозини кўпинча уйда ўқирди.
Келини индамади, демак, овқат пиширгани барибир келади. Ўғли қаттиқ
тайинлаган-да.
Мана яна ёлғиз қолди… Дарвоқе, чиндан ҳам пешинда масжидга боргиси
келмайди Ҳуфтонда ҳам. Чунки бунақа пайтларда одамлар намозга эртароқ
чиқишади. То азон айтилгунича ташқаридаги сўриларда ўтиришади. Унинг
наздида, мана шуниси хавфли: билиб-билмай майда-чуйда, хаёлида ғийбат дегиси
келди-ю, масжид ҳурмати тезда миясидан қувди, дунёвий гапларни минғирлаб
қолишади. Қишлоқдаги хотинча уйдирмалардан тортиб, сиёсатгача унутишмайди.
У узоқ йиллар амалдор бўлиб ишлаганидан умр бўйи бунақа гаплардан сақланиб
яшади. Ҳозир эса, қулоғига кирди дегунча асаби чирсиллайди. Шуям иш бўлди-ю,
дейди ичида, ҳеч қурса, масжидни, намозни ҳурмат қилишмайдими! Энг ёмони,
ўзларини қишлоқнинг устуними, эгасими деб билгувчи уч-тўртови бор: фисқу
фасодни қўйинг, ҳатто шу ерда туриб, кимларнингдир тақдирларини ҳал этишади,
ўзларича ҳукмлар чиқаришади. Маҳалла-кўйнинг посонгисига дахлдор ҳар хил
узун қулоқ гапларни шу ерда урчитиб, элнинг оғзига солишади. Шунинг учун
асосан бомдодга, жума намозига чиқади.
Нафақа ёшига етгач, ишдан кетмоқчи бўлди. Аммо жамоа ҳам, юқоридагилар
ҳам қўйишмади: ростми-ёлғонми “Бизга кераксиз”, дейишди. Ўзининг ҳам кўп
йиллик “қадрдонларидан узилгиси келмади”, ишда қолди. Бир йил ўтиб-ўтмай,
эпчилгина, соғломгина хотини бирдан тўшакка михланди. Бироқ узоқ ётмади. Учтўрт куннинг ичида ранг-рўйи сарғайди. Охирги куни тепасидан кетмаётган эрига
узоқ тикилди.
– Сизга қийин бўлади, – деди юрак-бағри ўртанганидан овози хазинлашиб. –
Сизга жуда қийин бўлади, дадаси! – Кўзларида ёш милтиради.
Бу савдони бошидан ўтказгангина биларкан. Кўпчилик эркаклар учун, ёши элликолтмишдан ўтгач, мабодо хотинлари вафот этишса, ҳеч нарса ўзгармайдигандек
туюлади. Нари борса, ўзлари шундай ўйлашади. Енгил хаёллилари эса, хотин қуриб
кетибдими, тағин биронтасига уйланаман-да, дейишади. Чиндан жуфтларидан
айрилишганда бўлса, кўп ўтмай, хонадонларига аста-секин таъсир этувчи зиёнзалолат тушганини кун сайин жон-жонларидан ҳис қилиб боришади. Атрофларидаги
ўзлари кўниккан барча нарсалар ўзгаради, тартиб-қоидалар, ҳаракатлар издан
чиқади: муҳит, муомалалар, гап-сўзлар, тутумлар, ётиб-туриш ва ўйлар остин-устун
бўлади. Ҳатто таомлар таъмсиз, ютилаётган ҳаволар оғир-оғир туюла бошлайди.
Ўтаётган вақт буларни зиёдалаштиради, холос. Бу ҳолат, зиёли, ўқимишли, меҳроқибатни юқори қўйган оилаларда, айниқса, бағоят қийин кечади… Раҳматли
хотини “Сизга жуда қийин бўлади”, деганда шуларни назарда тутгани аниқ. Ростдан
ҳам унга оғир бўлди: қорни тўқ, усти бут, тоза-озода, фарзандларининг эъзозида.
Аммо юраги бўм-бўш, дунё ҳувуллайди, холос, ҳаётидан маъно аригандек… Бир
йил ўтиб-ўтмай, ўз хоҳиши билан ишдан бўшади. Ишлаб тургани тузукмиди – бу
энди кейинроқ хаёлига келди-ю тез унутди. Хотини иккови учун, ҳажга боришни
мўлжаллаб, пул жамғариб юрарди. Маҳалла рўйхатидаги навбати етган экан, йўли
очилди. Ўғиллари ҳам озми-кўпми маблағ қўшишди. Бу хурсандчилик аёлига насиб
қилмаганидан афсусланиб, кўнгли бузилди. Бироқ хайр-хўш, дуои фотиҳалар билан
сафарга отланди. Бир томони, дили ёришишини истагани, Худодан овунч-юпанч
тилагани учун ҳам зиёратга борди. Билгувчиларнинг маслаҳати билан хотинини
ҳам бенасиб қилмади – ҳаж ибодати кунлари унга тегишли ақчани махсус идорага
тўлаб, “ҳожи бадал” амалини бажарди. Унинг қувонганини айтинг: Оллоҳ қабул
айлаган бўлса, хотини ҳам узоқ йиллик орзусига – ҳожиликка етишди. Кўзёшлари
тинмади, дуолар, илтижолар қилди…
Мана энди, пайғамбар алайҳиссалом ёшига етиб, ҳувуллаган ҳайҳотдек ҳовлида
етим болакайдек мунғайиб ўтирибди… Нигоҳи ҳар тарафларда тентиди, лекин
бирон нуқтада қўним тополмади. Жимжитлик қулоқларини ёриб юборгудай куч
28 Шарқ юлдузи
Наби ЖАЛОЛИДДИН
олди. Юраги сиқилди. Тавба, бунақа одам эмас эди-ку? Унга нима бўляпти ўзи?
Юзлаб одамларни бошқарган, уларнинг ҳар бирига у ёки бу маънода гап-сўз
тополган, пайти келса, танбеҳ ва баъзиларга маслаҳатлар беролган, эл тилида
айтганда, ҳайбатидан от ҳуркадиган инсон шу аҳволга тушиб турса-я! Эҳтимол
ҳолидан бехабар баъзи бировлар устидан кулиб ҳам юришгандир: бир хотинлик
жонинг бор экан-ку, деб-да! Ростдан ҳам шундайми? Ёши кексалик сари оға
бошлаган эркакларнинг хотинлари ўлса етимдек бўлиб қолишади, дейишарди –
чин экан-да. Бу фақат ўзбекларгагина хос савдо бўлса керак. Акс ҳолда, дунёда
хотинсиз эркаклар камми?!.
Нигоҳи темир сўрток устида ястанган ток шохлари оралаб жимирлаб, кўзни
малоллантирган офтоб шуълалари парчаларидан сурилиб, дарвозахона шифтига
урилди. Ундаги хийла эскирган каттагина қандилга авваллари ҳам кўп тикилган ва
ҳатто шу кўйи хаёллар сурган. Қалби беихтиёр орзиқди. Қандил тепасидаги хасхашакнинг тартибсиз учларига кўзи тушиб, шуурида эндигина хотиралар милтирай
бошлаганида, “Бизни эслаётганмидинг? Биз бу ёқдайдик”, дегандай иккита мусича
қаёқдандир келиб, унинг “чўмич”ларидан бирига – аниқки, “юмшоққина” уясига
қўнди-да, бир неча марта ёқимли “қу-қу”лашди. Қанотлари эпкинида кўчган
қуруқшаган енгил хашаклар учиб, айлана-айлана ерга қўнди. Ўйлари тиниқлашди:
ҳар йили шу жойга бир жуфт мусича уя солади, тўғрироғи, тайёр “қўналға”ни
бирров “таъмирлашиб”, яшай бошлашади, бола очишади. Балки келаси йили
айнан ўша қушлар қайтиб келишмас, аммо унга ҳамон илк марта кўзи тушган
эски қадрдонларидай туюлаверади. Ҳозир ҳам анчадан бери кўрмаган яқинларини
учратгандай кўнгли эриди. Маҳзун кечмишига малҳамдай, ўша пайтда унча назарига
илмаган, энди эса, дил ва шуурига ҳузур бахш эта бошлаган хотиралари уйғонди…
Мусичалар учиб, қўнганда кўчгувчи қовжироқ хас-хашаклар ерга тушиб, кўпинча
дарвозахонани ивирситиб юборар, ҳатто бир нечалари қандил четида осилиб, кўзга
хунук кўринарди. Бу унга ёқмасди, албатта. Унда ҳали бағри бутун эмасми, бир
куни узун ёғочни олиб, қуш шўрликларни ҳайдашга тушди. Болалигида онаси
ва умуман кўпчилик катталар мусича-ю қалдирғочларни ушлаб бўлмаслигини,
кимки тутса, қўллари қалтираб қолишини такрор-такрор айтишгани эсида. Бошқа
болалар қатори у ҳам бу гапга ишонарди ва қушларга озор беришдан сақланарди.
(Ҳалиги гапни одамлар табиатан нозик ва беозор қушларни хавф-хатардан ҳимоя
қилиш учун ўйлаб топишганини кейинчалик тушунган, албатта). Ҳозир эса, капкатта “болакай” мусичаларга озор бериш тугул, калтак билан ростмана турткилаб,
ҳайдарди. Ўшанда хотини қаердайди, ёдида йўқ, бирдан пайдо бўлди-ю, унга
юмшоққина танбеҳ берди.
– Ҳой, дадаси, нима қиляпсиз гуноҳга ботиб?
У эса, бузғунчиликка берилиб кетганидан, аёлига қайрилиб ҳам қўймади.
– Буларга қўйиб берсанг, – деди, кетгиси келмаганидан, гоҳ у, гоҳ бу “чўмич”га
ёки қандилнинг шифтига маҳкамланган жойидаги тугунига қўнаётган мусичаларни
чўчитишга уриниб, – ҳаммаёқни ахлату гўнгга тўлдириб юборади. Буни қарагин! –
дея ерга ишора қилди.
– Сизга оғири тушяптими, айланай дадажониси?! – хотини қўпол гапириб,
эрининг ёш боладай қайсарлигини қўзитиб қўйишдан сақланди. – Мусича минан
қалдирғоч ҳар кимникига ҳам уя солавермайди. Яхши одамларникини танлайди,
қўйинг!
Эр тўхтаб, калтагини тик тутганча, аёлига қараб деди:
– Шуларни ҳайдамасам яхши одам бўп қоламанми?
– Яхшиларнинг яхшиси бўласиз!.. Тегманг, болаларингизнинг ишларига, – аёл
“болаларингизга” деса, бирон ёмонлик рўй беришидан чўчиб, “ишларига” сўзини
қўшиб, юмшатган бўлди, – зиён етиб қолмасин тағин.
Бу эса эрининг этини зириллатиб юборди-да, ўша ернинг ўзида, қўлидаги ёғочни
шошиб ерга ташлади.
– Тегмасам тегмабман-да! Нима, менинг бошқа ишим йўқми, – дея сўзини
ҳазилга буриб, сўри томон юрди. – Бўлмасам, дарвозахонани тез-тез супуриб
туринглар-да, хоним!
Аёл ёқимли жилмайиб, эрига меҳрли қараб қўйди.
– Хўп бўлади, дадаси.
Қулоғига хотинининг овози урилгандай бўлиб, юраги ҳаприқди. Мусичалар
унга ташаккур билдиргандай яна “қу-қу”лаб қўйишди. У совиб қолган чойини бир
кўтаришда ичди-да, ўрнидан турди. Тавба, бунақада ақлдан озиш ҳеч гапмас-а!
Сўридан тушиб, шиппагини кияркан, бироз тўхталди. Ҳозир кўчага чиқмагани
тузук, чунки ишлайдиганлар аллақачон кетиб бўлишган, бундан бу ёғига хотинхалаж, айниқса, катта ёшлилари анҳор бўйини эгаллашади. Келин-кертаклар
бўлса, эмизикли болалари билан айланишади. Фалокат босиб, синфдоши Қумрига
рўпара келиб қолса борми, “ҳожим”лашни бошласа, қочишга имкон топиши
мушкул. Умуман аёлларга кўринмагани маъқул: хотини ўлгандан буён унга
бошқача қарайдиган бўлишган – ё тул қолганига ичлари ачийди ёки ёши бир жойга
борган бева эркакнинг асл кепатаси қандай аҳволга келишини тузукроқ билишни
исташади, шекилли-да… Кўчага чиқмади. Қўлларини орқасига қилиб саҳн бўйлаб
юраркан, томорқасидаги экин-тикин ва мева-чеваларга қаради. Ростдан ҳам ўзига
бирон эрмак топмаса бўлмайди, чоғи. Шу ниятини, яқинда гап келганда, болалик
ошнаси Эралига айтди:
– Икки-учта қўй қилволсам, вақтнинг ўтиши осон бўлармиди, дейман-да.
Зерикмасдим ҳам.
– Буни яхши ўйлабсан, – деди, бировнинг иши тушса, хамирдай кўпчиб ақл
ўргатишга ўтиб кетадиган, оғзининг иштонбоғи омонатроқ бўлса-да, соддадил
оғайниси. – Сен амалдор ўтган одамсан… и-ии, одамсиз, ҳожим, оғир иш
қилолмайсиз. Омма қўй боққанингиз тузук, – хаёлни олади.
– “Сен”лаб гапиравер, олифтачилик қилмай, – дея ёшлик пайтларидагидек араз
товун тўнғиллади у, – “сиз”ласанг, сени “сен”лаб гапирганимдан ҳижолат бўп
кетяпман.
– Олдин амалдор эдинг, одамларнинг олдида “сен”лагани тортинардим-да.
– Ўшандаям мен сенга “сиз”ла демаганман. Ўзинг…
Эралининг феъли тутди.
– Биласан, менга сенинг амалинг копейкайди. Қадрдон ошнам бўлганинг учун
ҳурматингни сақлай дердим-да. Ҳозир бўлса… Ҳа, энди, ҳожи одамни “сен”лаб
турсам, яхшимас-да.
– Ўзи-чи, энди ёшимиз бир жойга борди, бир-биримизни “сиз”лаб гапирганимиз
тузук. Нима дединг?
– Тўғри айтасиз, ҳожи ака, – дея атайлаб қитмирона жилмайди Эрали. Сўнг
унинг ранжиб қолишини ўйлабми, дарров гапини тўғрилади. – Қўй боққанингиз
яхши, ҳар ҳолда покизароқ иш. Фақат…
– Дарров ҳафсаламни пир қилмагин энди!.. – деди унинг ҳазилкаш, иш
бузуқилигини эслаб, ҳожи. – Фақат дедингми, тамом…
– Э-э-э, шошмай туринг-да, ҳожи ака, – Эрали бурнини чимдиб, тараддудланиб
олди. – Қў-ўй нозик нарса, тез-тез ўлиб туради – бу эскилардан қолган гап… Хўп,
сиз қўй боқсангизу биронтаси ўлиб қолса, нима бўлади? Феълингизни биламан-да,
бир ҳафта аза тутворарсан… и-и, узр… сиз. Кўнглингиз нозик, хафа бўп кетасиз-да.
Ҳожи бўшашди.
– Ростданам шунақа бўлса, чатоқ экан. Хўш, унда нима қил дейсан? – бирдан
ҳалигина айтган гапи эсига тушди. – Узр… Хўш, ҳожи аканинг ошнаси, нима қил
дейсиз? Ё бузоқ боқайми? Кичикроқ новвос-да.
– Йўқ, қишда қийналасиз, ошна! Қишда молга қараш учун мол бўлиш керак.
Бўлмайди!.. – Эрали ростмана бош қотираётгандек қиёфага кирди.
Ҳожининг зардаси қайнади.
– Об-бо-о, у десам, бу дейсан, бу десам!.. Жа ақлли эдинг-ку, бирон маслаҳат
бер!..
– Беринг, денг, ҳожи ака, беринг!.. – қитмирона тиржайди Эрали.
– Об-бо-о!.. – дея кетвормоқчи бўлди ҳожи.
– Яхши-яхши!.. – уни тўхтатди Эрали. – Дарров хафа бўлмай туринг-да! Энг
маъқули-чи, сиз гул етиштиришни ўрганинг. Тувак-да!
– Нима?! – хиёл жаҳли чиқди ҳожининг.– Мени масхара қилишга ўтдингми
энди?.. Нима, мен сенга ёш келинчакманми?!.
– Бердисини айтгунча шошилмай туринг-да, ҳожи ака! – дея жиддийлашаркан,
тағин бурнини ушлаб қўйди уста маслаҳатгўй. – Аввало, гулни фақат келинчаклар
етиштиради деб сизга ким айтди?
– Ҳа, энди… Умуман, хотинлар-да…
– Бекор айтибсиз! Қанча эркаклар тувакда гул етиштириб, сотиб, тирикчилик
қилишади. Кейин… – Эрали бир нарсани эслашга урингандай бироз тўхталиб олди. –
Ҳалиги бир шоир ўтгану, ичувчилар яхши кўрадиган…
– Умар Хайёмми? – зиёлилигига бориб, дарров эслатди ҳожи. – Иннайкейин-чи,
уни фақат ичувчилармас, ҳамма яхши кўради.
– Ичкилик… Эскичасига май ҳақида ёзгани ростми, ахир? “Май ичсанг, оқилу
доно билан ич”, деб-да, – Эрали дўстига қойил қилдимми қабилида қаради. – Ўша
шоир ҳам уйида гул ўстирган экан. Томоша қилиб маза қиларкан.
– Сен буни қаёқдан била қолдинг? – сўради ҳожи, ўз дарду ташвишини ҳам
ёддан чиқариб.
– Бизни китоб ўқимайди, дейсиз-да, а? – дея наштарини хезлаб қўйди Эрали. –
Лекин биз тез уқамиз, ошна. Бир куни имомимиз гапириб қолди. Мачитда гул
экаётганимизда-да. У ҳалигиндақа… Диниймас-да… Китобларниям кўп ўқийди…
– Имом ичувчилар яхши кўрадиган шоир ҳақида гапирдими?– энди қитмирона
тегишди ҳожи.
– Омма-чи, ҳожи!.. – хўроздай хурпайди Эрали – индамаса, жа, а!.. Эрмак
керакми ўзи сенга?!.
– Керак, керак… Ҳазиллашдим, қани, гапир-чи!..
– Ҳе, ўша ҳазиллашган сени! – Эрали ҳоврини пасайтириш учун бир-икки томоқ
қириб, бурнини ушлаб қўйди. – Одамнинг гапини охиригача эшитинг-да мундоқ!..
Гул покиза нарса, қараб-нетиш ҳам осон. Кўкартирволсанг, баҳри дилинг очилади…
Уйингда хона кўп, қишда сақлаганиям қийналмайсан. Доим хаёлинг гулда бўлади,
ҳожим!..
– Хўп, яхши, ишонтирдинг, – деди ҳожи уйи гулга тўлиб қолгандай юзи ёришиб. –
Гулни қайдан оламан? Унга қарашни кимдан ўрганаман?
– Шунақасиз-да, ҳожи ака, ҳеч нарса эсингизда турмайди. Ахир хотиним гул
жинниси-ку!..
– Э-э-э, айтгандай, а, Эрали! – чинакамига хурсанд бўлиб кетди ҳожи. – Унда
юр, ҳозироқ уч-тўртта обкетақолай!
– Шошилманг-да, ҳожим, – тағин донишманд қиёфасига кирди Эрали. –
Олдин мен хотинимга айтай. Кичикроқ тувакларга ҳар хил гуллардан ўтқазсин.
Ўзингиз кўтаролмайсиз. Ўғлингиз минан машинада борсангиз, юклаб берамиз,
обкелаверасиз. Ҳам хотиним уларга қараб-нетишниям ўргатади.
– Майли, шундай қиламиз. Раҳмат-эй, ошна, яхшиям сиз борсиз! – деди ҳожи,
қалбида илиқлик туйиб.
Олдинги куни ошнаси гуллар тайёр бўлганини айтди. Энди ўғлини бўш вақтида
тутиб, бир ҳафсала қилса, гулчиликни бошлаворади. Ниятини келинига ҳам истабистамай гапиргандай бўлувди, қувониб кетди. “Мен ҳам қарашаман, дадажон”,
деди уятчанлиги хиёл аригандай очилиб. “Уч-тўртта гулим бор, лекин сира
кўпайтиролмаётгандим. Мана, энди, уйимизни гулга тўлдирворамиз, дадажон!”
Ҳар бир одамнинг кўнглида бирон нарсага ишқибозлиги бўлади. Шундан гапирсанг,
дил ёриб, асл қиёфасига киради. Келини шўрлик қайнонасининг қазосидан кейин
рўзғор ишида ёлғиз қўл бўлиб қолди. Икки боладан ошиниб, қизиққан юмуши
билан шуғулланиши осонми!.. Атрофга орзиқиб назар ташлади. Наздида, ҳаммаёқ
гулга буркангандай туюлиб кетди. Вужуди енгиллашаётганини ҳис этди. Гул
барибир яхши нарса-да! Дўстини эслаб, қалби ёришди: яхшиям сен борсан, ошна!..
* * *
Ҳотам дарвозадан чиқаркан, бўғзига нимадир тиқилди. Уловини одатдагидек
аста йўрғалатди. Орқа ўриндиқда нималарнидир чуғурлашаётган болаларига
қайрилиб, гапирган ҳам бўлди, аҳволи ўзгармади. Уйдан оғир бир дард билан
чиққанини ҳис этди. Қайта-қайта ютинса-да, барибир бағри ҳаприқаверди. Толкўча
адоғида кўприкдан бурилаётганда кўзларининг четлари ачишди.
– Ҳаҳ, дадажоним-а! – деди икки қўлида рулни қаттиқ чангаллаб. Киприкларининг остидан ёш сизди. Шунинг ортидан бўғзи очилиб, чўзиб хўрсинди.
Катта йўлдан ўнгга бурилди. Ярим чақиримчадан кейин боғча келади.
Болаларини опаларига топшириб, яна ортига қайтади. Бугун ҳам шундай қилди.
Эндигина машинасига шахд берганда, қўлида кичкинагина қора халтача кўтариб,
бошини эгганча хаёлчан бораётган Эралига кўзи тушди. Дадасининг дўстларини
кўрса, уловини тўхтатиб, сўрашиб ўтади – бу падарининг насиҳати, шунинг учун
сира канда қилмайди. Энг ёқимлиси, уларнинг хурсанд бўлганини кўриб, ўзи ҳам
яйраб кетади…
– Ассалом алайкум, Эрали бува! – деди темир тулпорининг олдидан ўтаркан,
юзи чарақлаб, икки қўлини узатди.
Эрали истарали одам, жилмайса, олам дўстига айланади.
– Ие-ие, Ҳотамбой!.. Ваалайкум ассалом! Яхшимисан? Омонмисан? – у
сўрашиши ортидан йигитнинг елкасига қоқиб қўйди. – Даданг яхшими? Соғми?..
– Раҳмат-раҳмат, Эрали бува. Ўзингиз қалайсиз? Бардаммисиз? Уйдагилар? –
эрталабки қуёш фақат Ҳотамнинг юзига нур сочаётгандек эди.
– Шукур-шукур!.. Ҳмм, ишгами, болам?..
– Ишга, ишга, Эрали бува. Ўтиринг, обориб қўяман.
32 Шарқ юлдузи
Эрали дўкондан нимадир сотиб олгану, энди атайлаб оёқларининг чигалини
ёзиб қайтаётганди.
– Биз энди, пиёда юрганимизга хурсандмиз, болам. Сен боравер! – бирдан
доимгидек ҳазилкашлиги тутди. – Менга қара, дадангдан мен айтган меросни
сўрадингми? Акангми, синглингми уриб кетишмасин тағин! Сен кенжатойсан-а…
Аммо Ҳотам жиддий гапирди:
– Дадамда мерос нима қилади, бува! Биз учун соғ-саломат юрса бўлди. Уйжойларимизни қилиб берган бўлса…
– Ҳўй, бола, сен хомлик қилма! – беозор қитмирлигини қўймасди Эрали. – Неча
йиллаб амалдор ўтган одамда пул бўлмайдими? Бир милён “кўки”дан келавер!..
– Э-э-э, биласизу, дадам ҳалол одам…
Унинг гапини эшитиб, Эралининг қалбини ҳузурбахш туйғу сийпалаб ўтди:
дўстим барибир бахтли инсон!
Ҳотам эса, мудом сўзларди:
– Си-из ҳазилни қўйинг, Эрали бува! Яхшиси, менга ёрдам беринг.
– Нима ёрдам? Қани, гапир-чи! – дея донишмандона қиёфага кириб, бурнини
чимдиди ота қадрдон.
– Дадамни уйлантирсакми, дейман-да. Ёлғизликда жуда қийналяпти.
– Ҳе, яшавор, ота ўғил! – салкам хитоб қилди Эрали. – Манови ҳақиқий ўғил
боланинг гапи бўлди. Отангни ўйлабсанми, сира кам бўлмайсан.
– Шунга-а… нима қилишни билмаяпмиз-да…
– Нега билмайсан? Ўзига айтдингми, ахир? Бунинг уятли жойи йўқ.
– Дадамга бу гапни қандай айтаман-ей, бува?.. – ростмана қизарди Ҳотам. – Уятку!
– Аканг-чи?
– Акам мендан баттар, умуман гапиролмайди. Синглим бўлса, бу ишга мутлақо
қарши.
– Қиз бола шунақа бўлади-да, болам. – Эрали ниманингдир режасини қилгандай
ўйчан тортди.– Нафсиламрини айтганда, отангиздан андиша қилганинглар ҳам
тузук. Майли, ўзим бир гаплашиб кўраман. Рози бўлса, у ёғи кейин.
– Раҳмат, Эрали бува! – деди Ҳотам ўнг қўлини кўксига қўйиб. – Мен ишдан кеч
қолмай, бўлмасам. Хўп, хайр, – ва уловининг эшигини очди.
– Майли, кеч қолма! Дадангга салом айт, – деди-ю, бир-икки қадам ташлаб
тўхтади. Аллақачон жойига ўтириб олган Ҳотамга ойна оша тайинлади: – Ҳўв,
дадангга айт, бизникидан гулларни тезроқ олиб ўтиб кетинглар.
– Хабарим бор, бува, – ойнадан бўйнини чўзиб, овоз берди йигит. – Бугун кечки
пайт ўтамиз.
– Шунақа қил, Ҳотамбой, баракалла! – дея йўлига равона бўлди Эрали. – Кейин
гўё ўзига гапирди: – Дадангга эрмак бўлади-да, болам…
Гузардан туман марказига борадиган йўлга бурилганида, синфдоши Адҳамни
кўриб қолди. Ишга кетаётганда унга тез-тез рўпара келиб туради. Дарров тўхтади.
– Тезроқ ўтир, ошна, – деди эшикни очиши ҳамоно, – кеч қоляпман. Эртаматан
клиентлар келадиганди, – дея қўлини узатиб сўрашди-ю, газни босди. – Яхшимисан?
– Раҳмат, жўра, ўзинг қалайсан? – Адҳам новча, қотма йигит. Кўзлари ҳамиша
маҳзун боққанидан, бир қарашда, хафага ўхшаб кўринади.
– Яхшиман, раҳмат. Йўлда Эрали бува билан гаплашиб, ушланиб қолдим.
Биласану, ёмон ҳазиллашади.
– Дадангнинг ошнасими? – Адҳамнинг овози бўлакчароқ чиқди.
Ҳотам унинг дардини яхши билганидан, зимдан қараб қўйди: чиндан кайфияти
тушкун эди.
– Ҳмм, Эрали бувам-да! – Ҳотам машинасини бағоят эпчиллик билан
бошқарарди. – Нима гап, шаштинг паст?
Адҳам бундай ҳамдардликни доим кутгану, аммо ҳеч кимдан эшитмаган одам
алпозида гўё ингранди:
– Ҳа, энди… Бирон маслаҳатчинг бўлмагандан кейин…
– Маслаҳатчинг, мана, менман-да, жўра, – дея ҳазил баҳона уни чалғитмоқчи
бўлди Ҳотам. Бироқ бошига жиддий бир ташвиш тушганини сезди. – Қандай
маслаҳат керак? Ишхонангда тинчликми ишқилиб?
– Худога шукур, тинчлик. Лекин анови Темир Қодиров аралашгудай бўлса…
– Ҳожи бобоми? У чолнинг сенинг ишингга нима дахли бор?
– Сенга гапириш осон, отанг бор, – деди Адҳам йиғлагудай бўлиб.
Ҳотамнинг юзига кимдир шапалоқ тортиб юборгандай бўлди: яхшиям отам бор!
Аммо миясига урилган фикрдан қўрқиб кетди: мабодо ўлиб қолса-чи?!
– Ишим нозик, биласан, – тушунтиришга уринарди унинг кечмишидан бехабар
Адҳам. – Сал нарсага… Агар Темир Қодиров аралашгудай бўлса… Рости, бир
неча марта дадангнинг олдига ўтмоқчи бўлдим. Маслаҳатга-да! Кейин, онангдан
айрилиб, ўз дарди ўзига етиб ошаётгандир, дедим-да, шаштимдан қайтдим. Ҳам
Ўктам ҳожи бувамнинг салобатиям бор, ҳаддим сиғмади-да, ошна…
– Жа қизиқ одамсан-да, Адҳам, – дея унинг дилини авайлаб танбеҳ берди Ҳотам. –
Кириб юрган уйинг, бемалол боравермайсанми. Дадам унақа кўрингани билан ёш
боладай содда, кичик кўнгил одам… – У тезликни пасайтириб, мактабга бораётган
бир тўда кичкинтойларга йўл берди. – Нима гап ўзи? Мундоқ гапирсанг-чи! Балки
дардингни дадамга ўзим етказарман, эҳтимол икковимиз бирга кирармиз.
– Яхши бўларди, – дўстининг ҳамдардлигидан Адҳамнинг ташвиши аригандай
бўлиб, енгил тортдими, чўзиб хўрсинди. – Майли, сенга айтай, ошна, сал дардим
енгиллашар. Бир куни Темир ҳожининг дўконига кировдим. Биз тенги ўғли очадику… – манзилга етиб қолишганидан бор гапни тез-тез гапириб берди…
* * *
Сўрида болишга ёнбошлаволиб, китоб ўқиётган Ўктам ҳожи толиқдими,
кўзларини юмиб, қаддини ростлади. Китобни ёпиб, ёстиқ устига қўйди. Қуёшга
боқиб, вақтни чамалади: ўн иккига етган. Пешинга ҳали бор. Нигоҳи доимгидек
атрофда тентиради. Тикилгулик нарса топилмади, шекилли, бир лаҳза тин олдида, “Оллоҳ, ўзингга шукур!” дея, кафтларида юз-кўзини ишқалаб, соқолини
силади. Бир пайтлар вақт дегани қандай ўтиб кетганини пайқамасди. Энди эса,
эшак аравани улов тутгандек қадам санайди-я!.. Қорни жуда унақа очмаган бўлсада, шуурида тушлик ташвиши ғимирлади. Келини овора бўлиб келиб ўтирмагани
тузук эди. Эҳтимол шериклари мактабда овқатланишар. Шундай қилишганиям
яхши-да: гангир-гунгир валақлашиб, сал ёзилишади. Қишлоқ аёли уйидан, ишидан
ошиниб, бирон ерга чиқолмаса. Бир томони, кўпчилик ўқитувчилар уйларида
тушлик қилишади, дейишади. Авваллари шунақа эди, ҳозир балки бошқачадир.
Нима бўлганда ҳам, болаларининг уни деб безовталанишаётгани ёқмаяпти, йўқ,
ёқмаяптигина эмас, юрагида ортиқчалик ҳиссини уйғотмоқда. Шунинг учун ҳам
ўзини қўйгани жой тополмаяпти… Қарайдики, хаёллар тағин қисди-қафасга олгудай.
Чалғимаса бўлмасди, ўй дегани эзиб ташлаши аниқ. Тавба, одамлар, айниқса,
олдинги даврнинг чоллари бекорга носми, тамакими чекишмас экан-да. Унга ўхшаб
ёлғиз қолишганда чувалашган фикру хаёлларини йиғиштириб олиш учун хумор
босдига эрмак қилишган бўлишса керак-да. Унақалар ҳозир ҳам борку-я!.. Баъзилар
эса, ичкиликка — ружу қўяди – бу ёмон, буткул одамгарчиликдан айиради. Ичади,
ҳамма нарсани унутади-да, ухлайди. Карахт ҳолда уйғонгач, яна барини бошидан
бошлайди. Э-э-э, ундай кундан Худонинг ўзи асрасин! Умуман, нима балоларни
чекиш ҳам, ичкилик ичиш ҳам шайтоннинг найрангларидан – бу энди масжиддаги
гаплардан… Сўридан тушиб, у ёқ-бу ёғига қаради. Ҳали ўғлим билан гулларни
олиб келсак, анови ерга, саҳннинг четини мўлжаллади, териб қўямиз. Ўн бешта
тувакда дедими? Бир-икки йилда кўпайтириб ташлайди. Ана унда ҳаммаёқ, у ёнверига мамнун боқди, гулга тўлади. Ҳар куни сув қуяди, тагини юмшатади, тағин
нималардир қилинса керак, Эралиданми, хотиниданми сўраб олади. Яхшиям,
бахтига, умринг узоқ бўлгур, шу дўсти бор!.. Муҳими, доим ёқимли, ҳам фойдали
иш билан банд бўлади. Наздида, тевараги буткул гулга тўлганди. Айтгандай,
невараларидан эҳтиёт ҳам қилиши керак: улар гулни билишармиди, тўғри келган
жойини узиб кетишар…
Сўрида қолган телефони овоз берди. То етиб боргунича ҳаддан зиёд шанқиб
юборгандек туюлди. Зерикиши ариб, қулоғидаги ҳувуллаш нари кетишидан
умидланиб, юраги орзиқди. Мурватини босиб, қулоғига тутди.
– Ало… Ваалайкум ассалом.
– …
– Раъно қизим, сенмисан?
– …
– Худога шукур, болам.
– …
– Ҳаммалари яхши.
– …
– Овора бўлиб нима қиласан, қизим, ишингдан қолиб… Кўчадан бирон нарса
олиб кириб ерман.
– …
– Соғиндингми? – Ҳожининг овози хазинлашди. – Унда майли. Менам соғиндим,
жоним болам!
– …
– Нега соғинмай, соғинаман-да! Сени кўрсам, онангни кўргандай бўламан-ку,
асал қизим! Дарров йиғламагин-да! Унда менам йиғлавораман! – бармоқларида
кўзларининг четини артди.
– …
– Шунақа қил, қизим, йиғлама!
– …
– Майли, кела қол… Айтгандай, келин тушликда келаман, овқат қилиб бераман,
деганди.
– …
– Хўп, шундай қил, овора бўлиб юрмасин.
– …
– Хоҳлаган нарсангни обкелавер, жоним қизим. Сен нима обкелсанг ҳам мен
маза қилиб еявераман.
– …
– Кабобнинг ўзи бўлади, тандир сомсани нима қиласан?
– …
– Бирга есанг, майли. Юмшоқроғидан олгин.
– …
– Хўп-хўп… Эҳтиёт бўлиб келгин!.. – Ҳожи телефонни ўчириб, маҳзун
жилмайди. Кўзларининг четлари йилтиради. Худди онасининг ўзи-я, умринг узоқ
бўлгур, ўйлади бағри ёқимли жимирлаб, гаплари одамни эритворади. Касаллари
ҳам уни шунинг учун яхши кўришади-да. Дўхтир дегани шунақа ширинсўз бўлиши
керак-да!..
Телефонни эндигина хонтахта устига қўймоқчи бўлганди, яна жиринглади.
Дарров қулоғига тутмай, кўзларини қисиб, рақамига қаради: Ҳотамжон экан.
– Ҳа, болам?
– …
– Ваалайкум ассалом.
– …
– Оллоҳга шукур, яхшиман.
– …
– Зерикканим йўқ, ўғлим.
– …
– Ҳа, тушлик обкеламан, деди. Овора бўлиб…
– …
– Яхши бўлди, синглингни роса кўргим кеб турганди. Сен ишингдан қолма.
– …
– Хўп… Хўп, менга қара, ўғлим, бугун эртароқ келгин-а! Эсингдадир?
– …
– Яхши… Бўпти…
Телефонни ўчирди. Кайфияти хийла кўтарилиб, юзи ёришди. Шу топда нима
биландир машғул бўлгиси келиб кетди. Бирдан сўрининг суянчиғига тиралган
болишларни ёнбошига олиб, тўшакларни тўғрилашга тушди: силтаб қоқди,
текислади, сўнг ёстиқларни бир-икки кафтлаб, чиройли қилиб суяб қўйди.
Қизимнинг келишига хунук бўлиб турмасин, дея хаёлидан ўтказди. Юмушнинг
тез тугаб қолгани ёқмади. Тағин у ёқ-бу ёққа аланглади. Шунинг ортидан нигоҳи
осмон сари оғди. Намоз вақтини тусмоллади. Камига телефонининг соатига ҳам кўз
ташлади: ҳадемай азон айтилади… Шошилмай бориб, саҳн четида турган кўрани
олди, ундан ошхонага ўтди. Олдин кўрага яримлатиб совуқ сув қуйди. Уйдаги ҳар
хил электр анжомларини қандай ишлатишни тушунавермаганидан келини тайёрлаб
қўйган иккинчи термосдаги қайноқ сувни чапиштирди… Мустаҳаб қилиб қайтгач,
чўнқайиб, ҳафсала билан таҳорат олди. Юз-қўлини артаётганда азон янгради.
Илоҳий чорлов ҳурматидан сўри четига омонат ўтириб, унинг якунини кутди.
Қизи шошиб кириб келганида, у айвонда намоз ўқирди. Раъно қўлидагиларни
хонтахтага қўйиб, отасига бирров қараб олгач, кўнгли хотиржам бўлди шекилли,
ошхона сари юрди: яхши, кеч қолмабман. Чой-пойни дамлагунимча намозни
тугатади. Электр човгумга сув қуйиб, мурватини босгач, кирчимол дастурхонни
олиб, ортига қайтди. Нарсаларни бир четга суриб, дастурхон ёзди. Пиёла, ликоб ва
санчқиларни ювиб, артди. Халтадаги иккита обинонни дастурхонга қўйди, кабоб
билан сомсаларни ўроғлиқ қолдириб, тоби қочмаслиги учун устига сочиқ ёпди.
Чойни дамлаб келганида, дадаси юз-кўзи чарақлаб сўри ёнида турарди.
– Келиним, – дея қизидан олдин гап бошлади. “Келин” деса, уни бегоналаштириб
юборадигандек андишада, – термосга тайёр чой дамлаб қўйганди, қизим, овора
бўлибсан-да!
Раънонинг хаёли отасида, қалбида соғинч, ачиниш туйғулари ғалаёни бўлса-да,тилидан беихтиёр жавоб янглиғ сўзлар учди:– Қайноқроқ бўлсин, дедим-да, – чойнакни дастурхонга қўйиб, отасигаяқинлашаркан, хиёл тўхталиб олди-да, инграгандай товуш чиқариб, бағрига отилди.– Дадажон, яхшимисиз?! – деркан, икки юзидан ўпиб, кафтлари билан силади.Кўзлари жиққа ёшли эди. – Дадажоним!.. Онажонимдан ёдгорим менинг!.. –Отасининг кўзларига мўлтираб тикилди. – Тузукмисиз?!Ҳожи ўзини тутишга ҳар қанча уринмасин, кўкси кўпчигани майли, ёшлари унгабўйсунмасди. Қизини қучоқлаб эркаламоқчи бўлди-ю, лекин овози хазин, ҳасратлиэшитилди:– Келдингми, асал қизим?.. – пешонасидан ўпиб, бошини силади. – Йиғламагинда, она қизим! Мениям йиғлатиб!..Онасининг ўлимидан кейин Раъно доим шунақа – дадасини кўрди дегунчакўзлари ёшланганини билмай қолади. Ўзбекда азалий гап бор: қиз бола отагамеҳрибон бўлади. Худди шунингдек, қизлар онаси ўлгандан кейин чинакам етимбўлишармиш. Баъзилар қизларини алқагиси келса, бу дунёни тарк этсам айтибйиғлагувчим бор, деб қувониб ҳам қўйишади. Ўктам ҳожи ҳам, жуда унақа гапирибюрмаса-да, ана ўша тоифадан. Ора-сира “оқдир-қорадир” фарзанднинг бори яхши,дея шукрона келтиришни-да унутмайди.Раъно бурнини торта-торта бармоқларида кўзёшларини артди.– Бўлди-бўлди, йиғламайман, дадажон! – авайлаб қўлидан тутиб, сўри сариундади. – Қани, сўрига чиқинг, дадажон, овқат совиб қолмасин.Ҳожи ўтиргач, орқасига болиш қўйди. Ота дуога қўл очганди, сўри четигаомонат чўкиб, унга эргашди.– Илоҳо, омин! – дея одатига кўра кўзларини юмиб олди ҳожи. – Тинчликомонлик, хотиржамлигини берсин! Оиланг минан соғ-саломат бўлгин! Сен мениқадрласанг, сени Оллоҳ қадрласин, Оллоҳу акбар!Раъно кафтларини юзига сургач, шошиб чойни қайтарди. Халтадан икки сихкабоб билан битта сомса олиб, ликобга солди-да, отасининг олдига қўйди.– Қани, дадажон, олинг! Совимасин…Иккинчи ликобни ўзи томон суриб, нонни синдираётганда, унинг ҳаракатларинибеихтиёр завқ билан кузатиб ўтирган ҳожи сўради:– Неварам яхшими? Катта бўп қолгандир?– Яхши, юрибди, дадажон, – деркан, чой қуйиб узатди Раъно. – Ҳозир боғчада.Тили роса ширин чиқяпти. Опоқдадамга бораман, дейди.– Умри узоқ бўлсин! – ота қайноқ чойдан нафасини қўшиб ҳўплади. – Дадасиямяхши юрибдими?– Раҳмат, яхши. Иши кўп-да.. Дадажон олинг, совиб қолмасин.– Қани, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! – сомсани олиб, у ёқ-бу ёғига қараркан,деди: – Бугун тушлик, сенинг шарофатинг минан, тағин шоҳона бўларкан-да…Қани, ўзинг ҳам ол!– Хўп, дадажон! Мана…– Бу ёққа келганингни эшитиб, хўжайинингни жаҳли чиқмайдими? – оғзидагилуқмани юмшатиб олгач, чайнашдан тўхтаб, сўради ҳожи. – Рухсат олдингми,ишқилиб?– Рухсат олдим, дадажон. Куёвингиз сизни доим сўраб туради. Менборолмаяпман, сен тез-тез хабар олгин, дейди.– Барака топсин, куёвим яхши йигит, – деди ҳожи сомсани тугатиб, чойҳўпларкан. – Ҳа, энди қадрига етгин, дейман-да!– Бизникига ҳам келиб, ётиб кетсин, дейди, – Раъно дадаси уларникида ҳечқачон ётиб қолмаслигини билса-да, эрини мақташ учун шунчаки гапирди.Турган гапки, ота ҳам, “Қайнона, қайнотангнинг олдида қандай ётиб қоламан?”демади-да, ғирт ўзбекона мулозамат қилди:– Бораман, қизим. Худо хоҳласа, албатта ётиб келаман.Раъно дадасининг қўлидан бўш пиёлани олиб, чой қуйиб қайта узатаркан,кабобни санчқида сихдан чиқаришга уринаётганини кўриб, ўрнидан турди-да, унгаяқинлашди.– Келинг, дадажон, – деди ёқимли табассумини ҳам ҳадя қилиб, – қийналманг.Мен тушириб бера қолай.– Бу аёлларнинг иши эмас-ку, қизим, – дея ҳазиллашган бўлди ота.– Шунақаликка шунақа-куя, аммо, менимча, қизлар дадаларига илтифоткўрсатишларига рухсат этишади. – Раъно бопладимми дегандай қош-кўзларинисузиб, лабини чиқиллатиб қўйди-да, дарров гапни чалғитишга ўтди. –Болалигимизда дам олиш кунлари баъзан кабобхўрликка олиб борганларингизэсингиздами, дадажон?Бирдан ҳожининг кўнгли ёришиб, хиёл энтикканини ҳам билмай қолди.– Нега эсимда бўлмасин, она қизим!..– Шопирга жавоб бериб юбориб, хизмат машинангизни ўзингиз миниболардингиз, – деди Раъно гўё болалигига қайтгандай бидиллаб, қўлини ишданузмай. – Онам раҳматли, акаларим – ҳаммамиз битта столни тўлдириб ўтириболардик. Қирқма, лўла кабобларни уйиб ташлардингиз. Ким қайсинисиданхоҳласа, тўйгунигача ерди…Ҳожи қизига завқ ва меҳр билан тикилар, ширин хотираларни эслаб, юрагиорзиқарди.– Онанг раҳматли лўла кабобни яхши кўрарди. Юмшоқлигига бўлса керак-да.Ҳозиргилар қийма дейишади, а?..– Гоҳида бизга қирқма кабобни қандай ейишни ўргатиб қолардингиз.Эсингиздами?.. “Буни ликобга туширсанг совиб, мазаси кетади, дердингиз.Акаларимга, “Ўғил бола мановинақа қилиб ейди”, деб сихдан тишингизда сидирибердингиз. Аям раҳматли бўлса, “Болаларга беодобликни ўргатяпсиз-ку”, дея норозибўларди. – Раънонинг кўзлари тағин йилтиради. – Биз роса кулардик. Акаларимкабобни сизга ўхшаб ейишга тушиб кетишарди. Қандай бахтли эдик-а, дадажон!Ҳожи бўғзига тиқилган нарсани ташқарига чиқармасликка уриниб, оғир ютинди.– Сенларни яйрасин деб қизиқчилик қилардим-да, қизим. Кўпчиликнинг олдидакабобни унақа қилиб еб бўлмайди, хунук кўринади. – Санчқида бир бўлак гўштниоларкан, қизига меҳрли боқди. – Биз ҳозир ҳам бахтлимиз, асал қизим. Айниқса,сен: чиройли оиланг, ширин ўғилчанг бор!..Раъно нон ямларкан:– Тўғри-и!.. – деб қўйди билинар-билинмас хўрсиниб…Ширин дийдор, ота-бола учун, таомни икки ҳисса мазали қилиб юборди. Раъночойнинг тагини – “роса пишган” қисмини дадасига қуйиб узатаркан, соддадилларчааразли оҳангда гўё ғудранди:– Анови Вакил бува бор-ку, дадажон, бизда ётиб чиқди…Ҳожи жилмайди.– Вакил бува эмас, Тиркаш бува, дегин. Айтди, сизларда даволанибди. Яхшиқарабсан, сендан хурсанд бўлди.– Ўзимизнинг маҳалламиз одами, яхши қарамасам уят бўлар, – қизнинг кўзлариёш болаларникидек жовдираб, у ёқ-бу ёққа тебранди-да, гапидан чалғиб сўради: –Нега Вакил дейишади ўзи?Ота кулиб чой ҳўплади.– Бир пайтлар колхоз деган нарсалар бўларди…– Биламан.– Унда бир неча бригада, ҳар бир бригадада икки-учтадан звено бўларди. Звенобошлиғини “звеновой” дейишарди. Битта звенода ўнтагина одам бўларди-ю, лекинбаъзи “звеновой”лар ўзларини катта амалдордай тутиб юришарди. Соддаликданшунақа қилишганда… Тиркаш акаям “звеновой” бўлган. Бир куни район (туман)га борганида, “райком”нинг иккинчи секретари (ҳозирги ҳоким ўринбосари)га йўлиқиб қолибди. У Тиркаш акани таниркан. Айни ягана ишлари авжигачиққан вақт экан-да, у пайтлари шунақа эди – ҳамма пахтани ўйларди. Секретарьҳазиллашганми, бошқами, ким билсин, хуллас, Тиркаш акага, “Сиз ягана ишларибўйича фалон-фалон бригадаларга райкомнинг вакилисиз, назорат қилиб туринг”,деб қўйган экан-да, Тиркаш акани эртаси куни кўрганларнинг оғизлари қийшайибқолган, – ҳожи бошини силкиб, жилмайди. – Бошида беш сўмлик, сертешикшляпа, дазмолланмаган оқ нейлон кўйлагига ола-чипор галстук (бўйинбоғ) тақиболган, қаёқдандир топган-да! Журналсимон катта дафтарни қўлтиғига қисволиб,далаларни айланишни бошлаган. Олдинги одамлар шунақа содда эди-да, қизим.Тиркаш ака асли беғубор инсон, кўнгли тоза!..Раъно қизиқ ҳангомадан ҳам кўра, дадасининг кайфияти кўтарилганидантаъсирланиб, яйраб кулди. Сўнг:– Содда бўлмай кетсин, ўша Вакил бува, – деди қўпол гапиришни истамаётганинисездириб. – Банисадан чиқишда иш кўрсатиб кетибди-да, дадажон.– Ҳмм, нима қилибди? – дея сўради ота, унинг айтмоқчи бўлган гапини билибтурса-да, атайлаб талмовсираб. Бироқ ҳамон чеҳрасидан табассум аримасди.– Охирги куни пул берувди, олмагандим, – хиёл қизишиброқ тушунтира кетдиРаъно. – Хайрлашгани кирганда столда қолдирибди.– Ҳа, энди, индамай жўнаворгани кўнгли бўлмаган-да, – таскин оҳангидадеди ҳожи. – Одамлар шунақа-да, болам! Яхшиликка йўйиб қўяверасан… Менгаҳаммасини айтиб берди…– Майли, тушунаман, лекин унақа қилмасин-да! Жамоадагилар менинг пулолмаслигимни яхши билишади. Шунинг учун кўпинча ҳайиқиб туришади. Касалларэса, ҳурмат қилишади. Ўша беш-ўн сўм пулни деб… Ўшандан бери ҳаловатимйўқолган, дадажон. Ҳозир келаётиб, пулини бериб қўяй, деб Вакил буванинг… –Раъно жилмайди, – Тиркаш буванинг-да… уйини чақирсам, хотини чиқди. Ўзинамозга кетган экан. Чолингизга бериб қўйинг, дедим…Ҳожи жиддийлашди.– Яхши қипсан, она қизим, ҳалол бўлганинг яхши, – деди, сўзларига ҳеч бирўзга маъно юкламай. – Аммо одамларнинг кўнглини оғритиб қўймагин. Айтдимку, содда одамлар, деб. Минг овора бўлганинг билан, улар бундан ортиғинитушунишмайди. Ҳатто мени назарига илмади, деб диллари оғриб қолиши мумкин.– Нима қилай, дадажон, – дея ҳижолатли минғирлади Раъно, – шунақа олдибердилар менга сира ёқмайди-да!..– Майли, оғирроқ бўлавер, қизим!.. – ота уни чалғитмоқчи бўлди: – Ишингга кечқолмагин тағин.– Ҳозир ишхонамизнинг машинаси келади, – деди Раъно туришга шайланиб. –Патаҳа қилинг, дадажон, дастурхонни йиғиштириб турай…№ 6 2024 39Мерос* * *Рустам тушдан кейин анчагача ёзув-чизув ишларини қилди. Ниҳоят бошиникўтариб қарайдики, хона тамаки тутунига тўлган. Феъли шунақа – бир юмушгашўнғиса, кетма-кет чекаверади. Кейин эса, манови аҳвол… Иккинчи деразанингҳам бир қанотини очиб, ташқарига юрди: “Тоза ҳаво олмасам, ўпкам ёрилиб кетадиҳозир! Шу топда кепатамни дадам кўриб қолса борми!.. Бирон марта чекканимникўрсатмаганман. Лекин дадам сезгир, ҳид-пидидан билсаям индамаса керак-да.Шундай бўлса ҳам ҳар замонда, “Сигарет чекмагин, арақ ичмагин”, дейишниунутмайди… Дадамни кўрмаганимга бир ҳафта бўлдиёв! Соғиндим. Ёлғизликдақийналмаяптимикин? Қийналаётгани аниқ. Укам ҳам ҳар гаплашганда шунгаишора қилиб қўяяпти-ку. У дадамнинг ёнида, аҳволини мендан яхшироқ билади.Буни аслида ўзим ҳам англаб турибман: онамиздан кейин дадам кун сайин ўзиниолдириб бораяпти – бу рост. Тавба, олдинлари баъзилар “Ишимдан ўзиниб, отаонамдан хабар ололмаяпман”, дейишса, ҳайрон бўларди, ҳатто куларди. Мана,энди, ўзининг бошига тушиб турибди-ю! Туман ҳокимининг ўринбосарлиги ҳамжуда серғалва иш экан-да: тиним йўқ. Эрталабки саккиздан то тунги ўн бир-ўниккигача банд бўлишади. Мана, ҳозир ҳам, у телефонининг соатига қаради – ўнбеш дақиқадан кейин мажлис бор. Камида икки соат залда ўтиришади. Сўнгра бирнималарни ямлаб, кечки овқатнинг аламини олишгач, ҳокимнинг кунлик сўроқсаволларига жавоб топишлари лозим… Ҳокимлик олдидаги чиройли шаклгасолинган арчалардан бирининг ёнида тўхтаб, тамаки тутатди. Дадамга бир телефонқилиб қўйсамми? Ҳар куни ишга келаётиб, кириб ўтай дейману, алланималарнингандишасида тортинаман-да. Қанақа алланималар, бор гаплар-ку, эрталабда ҳамманимагадир ҳозирлик кўради. Айниқса, аёлларнинг юмуши кўп бўлади. Ош-нониниедириб, кийим-бошини кийдириб, эрларини ишга, болаларини мактаб ёки боғчагайўллашлари керак. Сўнг уйларини саранжом-саришталаб, ўзлари ҳам ишгажўнашади. Буларнинг бари айтишгагина осон, холос, анча-мунча одамни чарчатади.Шуларни ўйлаб, ҳижолат бўлади. Мабодо эрталабда кириб борса, укаси-ку майли,келини шунчаки отасини кўргани келибди, демайди-да, меҳмондай муомала қилади.Бу эса, келин бечора учун қўшимча ташвиш-да – шуниси ўйлантиради. Кечқурунбўлса, ишдан кеч қайтади. Бемаҳалада кириб борса, келин билан укаси тугул, ҳаттодадасини ҳам безовта қилади. Худо хоҳласа, шу якшанба куни бир амаллайди…Телефоннинг мурватини босиб, дадасига чақирув йўлларкан, шунчаки у ёқ-буёқда тентиган нигоҳи беихтиёр ҳокимлик биносига кираверишда, сояда турганикки одамга тушди. Ота-бола бўлишса керак: отанинг бошида уринганроқ дўппи.Кийим-боши оҳорсиз, ёши элликдан ошган. Кўринишидан ўттиздан ўтган хиёлбўйдор ўғилнинг ангори эса, замона ёшлариникидан асло кам эмас. Унинг қўлидапапка – қандайдир қоғозлар. Икки “паншахаси”ни тез-тез беўхшов сермаб, шундоқҳам қизариб, мўлтираб турган отасига нималарнидир тушунтиради. Рустамнингшуурида улар ҳақидаги фикр эндигина бир ўзанга туша бошлаганда, телефондададасининг овозини эшитиб, дарров чалғиди.– Ассалому алайкум, дадажон! Яхшимисиз? Соғлиғингиз яхшими? Меняхшиман, дадажон. Ҳаммалари яхши. Соғиниб кетдим-да, дадажон! Ҳа, ишдаман.Ҳа-ҳа, вақтида овқатланаяпман. Хўп-хўп!.. – “Бечора дадам”, дея хаёл қилдиРустам, унинг гапларини тингларкан, миясининг қайсидир бурчагидан бўш жойтопиб: ўзи нима аҳволда-ю, мени ўйлайди. Ҳокимиятдаги ишларнинг чек-чегараси40 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИНйўқлигини яхши билади-да, шунга ташвиш қилади. Бир жиҳати, ўзи ҳам раҳбарўтган – пала-партиш овқатланишнинг касри бегона эмас.– Ишимизни биласиз-ку, дадажон. Бўлмаса-ку ёнингиздан сира жилмасдим.Йў-ўқ, хавотир олманг, ишга жуда жиддий қарайман. Ўзингиз ўргатгансизку! Хўп-хўп… Шунинг учун укамга ҳавасим келади-да, ҳар куни ёнингизда.Укам яхши қарайди, биламан. Суриштириб тураман. Раъноми? Ўзи, уйдагиларияхшийканми? Кабобхўрлик денг. Ота-бола роса маза қилибсизлар-да. Соғинади-да,дадажон! Сиздек отасини соғинмайдими?! Мен ҳам соғинаман! Ўзингиз қийналибқолмаяпсизми? Камчиликлар бўлса, умуман нима керак бўлса, айтинг. Майли, ҳамманарса етарли бўлса ҳам, менгаям бирон нарсани буюринг, бажариб маза қилай. Ишбуюришларингизни ҳам соғинганман, дадажон!.. – ёшланди шекилли, тамаки тутганқўлининг бўш бармоқларида кўзларини артиб, бурнини тортди. Бир хаёлда тутунсўрди. – Худо хоҳласа, якшанба куни эртаматан ишга бирров учраб қўйиб, бораман,дадажон. Йў-ўқ, чекканим йўқ! – У оғзи-бурнидан бурқсиб чиқаётган тутунларни,худди дадаси кўриб қолаётгандек, шошиб қўлида ҳайдаркан, бошини сермаб,жилмайди: ҳамма нарсани сезади-я! Сигарети қолдиғини нарироқдаги чиқиндиқутисига ташлади. – Нима олиб борай? Нега овора бўламан? Хўп-хўп… Мен соппасоғман, дадажон, хавотир олманг. Сиз ўзингизни эҳтиёт қилинг! Бахтимизга доимсоғ бўлинг, дадажон! Хўп, хўп бўлади. Сизни жудаям яхши кўраман, дадажон!..Хўп, хайр!.. Хайр!Телефонни ўчирди-ю, ерга боққанча хомуш тортиб қолди: ҳаҳ, дадажоним-а!..Онажонимдан ёдгорим-а! Нигоҳи беихтиёр бояги ота-бола томон оғди. Овозлариқулоғига урилди. Кимнидир кутишарди, шекилли. Йигит мудом ўша кепатада,отаси эса, устозидан танбеҳ эшитган муллаваччадай кўринади. Рустам телефонсоатига тағин бирров кўз ташлади-да, бино сари юрди. Эндигина зинапояга оёққўйганида, ёнбошдан ҳалиги йигитнинг дағал овози қулоғига урилди:– Тушунмаганингиздан кейин ҳадеб минғирлайверманг-да, – дерди у зардабилан. – Неча марта айтсам ҳам тағин сўраяпсиз-а, бошимни оғритиб…Рустам таққа тўхтади. Эсини танибдики, бунақа одамларга тоқат қилолмайди:бу йигит-ку, чамаси, отасига шундай муомалада бўлаяпти, ҳатто ёшларнинг етти ётбегона ёши улуғ кишиларга қўпол гапирганини эшитса ҳам оловдек ёнади. Уларгаяқинлашди.– Менга қаранг, оғайни, – деди хокисор отага хайрихоҳона назар ташлаб қўйгач. –Бу киши кимингиз бўлади?Йигит қопиб олмоқчидек бир шашт билан ўгирилди-ю, унинг салобатини,кийим-бошини кўриб, бўшашди. Бир томони, афтидан ҳокимият биноси олдидатургани эсига тушгани ҳам сезилди.– Отам, – дея, ўзи истамаган ҳолда аразлагандай қовоқ уйди.Рустам унинг фаросатсиз тўнкамижоз ёшлардан эканлигини ҳалиёқ тушунганди,энди эса, аниқ ишонди. Шунинг учун дағал овозда кесиб-кесиб гапирди:– Сизни туғиб, авайлаб катта қилган, едириб-кийдирган отанинг сиздан кўрганишу бўлдими, ука?! Ўз отасига ҳам шунақа муомала қиладими?! Фаросат борми?!.Йигит гап қайтаргани ҳайиқди, индамай кўзини олиб қочди.Ота ўғлининг ёнини олмоқчи бўлиб, жилмайишга уринганди, юзи аянчлитиришиб, заҳмат ва изтироб балқди.– Ўғлим ёмон гапирмади, – дея дудуқланди, қизариб-бўзариб. – Ўзи яхши бола…Шу-у… Ишимиз битмай.Рустам отага ачиниб кетди.№ 6 2024 41Мерос– Нима иш билан келувдинглар? – сўради отадан, ўғлига қарашга орлангандай.– Ер масаласида… – деркан, ота гапиролмай қолди.– Кадастр шу ёққа жўнатди, – деди ўғил дадасига кўмак берган бўлиб. Эндиунинг овози, иши битишига умидланганиданми, анча мулойимлашганди.– Қани, папкани беринг-чи, – дея қўлини чўзди Рустам.Бу пайтда мажлисга келаётган одамлар тобора кўпайиб, бирин-кетин ичкаригакириб кетишарди. Аксарияти Рустамга салом бериб ўтишарди.У қоғозларни тез-тез кўздан кечирди.– Сизларни бу ёққа ким жўнатди? – сўради отадан.– Кадастрнинг бошлиғи, – жавоб берди ўғил.– Бўлиши мумкин эмас, – қатъий таъкидлади Рустам.– Бизга қарайдиган ходим бошлиқ айтди, деди.– Бекор айтибди. Мана, ҳокимнинг имзоси турибди, – Рустам папкани йигитгақайтарди. – Қолгани кадастрнинг иши. Бориб бошлиққа учраб, мени айтди денглар.Исмим Рустам, ҳоким ўринбосариман. Исмингиз нима, ака?– Машраб, – деди ота, хурсандлиги сезилса-да, ийманиб.– Мен телефон қип қўяман. Хўп, хайр бўлмасам… – Зинадан бир-икки поғонакўтарилди-да, яна уларга қайрилди. – Бугун борманглар, кеч бўлди. Кадастрнингбошлиғиям ҳозир мажлисга келади. Мен тайинлаб қўяман, эртага олдигакиринглар…Рустам фойедаги одамлар билан сўрашаркан, хурсандликлари шу ердан ҳамбилинаётган ота-боланинг ортидан қараб қўйди. Ўғил отасининг чиғаноғиданушлаб олганди…* * *Ўктам ҳожи бомдоддан қайтиб, дарвозадан кираркан, тўғри гуллари сари юрди.Иккитаси каттароқ, учтаси ўртача, қолганлари кичкина бир хил тусли тувакларқатор тизилган. У қўлларини орқасига қилиб, майда қадамлаб у ёқдан-бу ёққааста бориб-келаркан, навниҳолларига завқ билан тикилди. Кўнгли ойдин-ойдинэди. Бўйи тиззасидан юқорилаб қолган иккита гулининг япроқларини меҳр билансилаб қўйди. Яхши бўлди, дея ўйлади кайфияти ўзига хуш ёқиб, энди зерикмайман.Ошнамнинг хотини бало экан, ҳаммаёқни гулга тўлдириб юборибди! Ўшандатувакларни машинага юклаб бўлишгач, ўғлини, “Сен машинангни юрғизиб тур”,дея нари кетказди-да, минг истиҳолада ошнасига пул узатди. Эрали чўчиб кетгандайўзини ортга олди.– Бу дейман, ҳожи бўлгач, одамнинг эси қочиб кетади шекилли-да, а?! – дедиҳам араз, ҳам пўписа оҳангида. – Бу нима қилганинг, энди?У ниятини хаспўшлаган бўлди:– Бу сенга эмас, ошна, хотинингга. Шунча иш ўз-ўзидан бўлмайди-ку! Қанчақараган, вақт сарфлаган…– Сен бунинг ташвишини қилмай қўя қол, хотинимни ўзим боқволаман, – деятағин тўнғиллади Эрали. – Агар билсанг, хотиним икковимиз сени шу гулларгауйлантирдик. Уларга келинчакка қарагандай қарасанг бўлди.Зап ажойиб ошнам бор-да, меҳри товланиб, хаёл қилди ҳожи, агар у бўлмаса, неаҳволга тушардим?! Ҳозир дардкашим ҳам, маслаҳатгўйим, сирдошим ҳам ёлғиз шудўстим. Феъли-хўйи ҳам зўр: ичидагини сақлаб ўтирмайди, шундоқ айтади-қўяди.42 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИНУ билан гаплашиш ҳам осон. Гулларига қараб, хаёлан “Оббо, келинчакларей!”деркан, юзи ёришиб, жилмайди.Ошхона тарафда келини кўринди.– Ассалом алайкум, дадажон! – деди қўлидагиларни дастурхонга элтаркан. –Дўстингиз росаям зўр гулларни берибди. Ҳаммаси гул очадиган экан. Бугун сувқуймаймизми, дадажон?– Йўқ, – дея энгашиб, кичкина тувакдаги гулнинг остини юмшатган бўлди. –Ошнамни хотинининг айтишича, – гапи ўзига эриш туюлиб, келинига қараб,ҳазиломуз табассум қилиб қўйди, – гулчилик профессори-да, ҳамма нарсанибилади. Хуллас, унинг айтишича, гуллар жой, одам танлармиш. Шунинг учунуларга кўпроқ меҳр беришимиз керак экан.– Хўп бўлади, дадажон! – келин қайнотасининг овозидаги ўзгаришни пайқади:худди қайнонаси тирик пайтдагидек очилиб, завқ билан гапирарди.– Худо хоҳласа, бир-икки йилда ҳаммаёқни гулга тўлдирворамиз, а, қизим? –деди ҳожи келинининг ошхонага қайтиб кириб кетаётганини кўрмасдан. – Чойнингшамасини ҳам энди бегона қилманг, тувакларга тўкинг.Келин ошхона остонасида тўхтаб, овоз берди:– Хўп бўлади, дадажон!Уйдан Ҳотам чиқиб келди.– Ассалому алайкум, дада, – деди зинапоядан қуйиларкан. – Қалай, гулларингизбилан гаплашяпсизми?Ҳожи ўғлининг ўзи томон келаётганини кўриб, қаддини ростлади.– Айёмингиз билан, дадажон! – деди Ҳотам қулочини кериб.Ота ҳам бағрини тутди.– Ўзингга ҳам жума айёми муборак бўлсин, ўғлим!Отасининг кайфиятини кўриб, Ҳотамнинг дили яйраб кетди.– Бахтимизга доимо омон бўлинг, дада! – дея унинг чиғаноғидан тутмоқчибўлди. – Юринг энди, нонушта қилайлик.Ҳожи икки кафтини очиб, бармоқларига қаради.– Қўлларни ювайлик, бўлмаса, – деди жилмайиб.– И, ҳозир… – Ҳотам ошхона яқинида турган кўра сари чопди. Олиб келиб,дадасининг қўлига сув қуйди. Сўнг тез-тез юриб сўри ёнига борди-да, хонтахтаустига дид билан тахлаб қўйилган сочиқларнинг бирини узатди.Келин чойнакни эрининг олдида қолдириб, ичкарига кириб кетди.Ҳотам дадасига чой узатгач, ўзининг пиёласига бир бўлак новвот солиб, устиданмўлгина чой босди. Қаймоққа нон ботириб, оғзига солди. Кавшанганича ҳожигақаради. Димоғи чоғ ота, ҳар кунгидек пайсаллаб ўтирмай, ўғли билан теппа-тенгтамаддига киришганди. Демак, гапирсам бўлади, ўйлади у, кайфияти яхши, малолкелмайди.– Бир маслаҳатли иш борийди-да, дада, – деди, гапирсам майлими қабилида.– Қани-қани, эшитайлик-чи! – янада юзи ёришди отанинг. – Маслаҳатли ишгадарров махси кийдирамиз-да,– дея ҳазил ҳам қилди.Бу Ҳотамга ёқди, завқи келиб, жилмайди-да, дадиллашди.– Ҳалиги, ошнам бор-ку, Адҳам, – деди чой ҳўплаб, – ўшанинг бошига бирташвиш тушибди-да, дада.– Анови етимликда катта бўлган болами?– Ҳа, ўша.– Солиқда ишлармиди?№ 6 2024 43Мерос– Ҳмм… – Ҳотам эндигина гапиришга оғиз жуфтлаганди, дадаси имкон бермади:– Мен шу оғайнингга қойил қоламан, – дея овози шаштланди. – Етим бошиминан Тошкентга ўқишга кириб, битириб келди. Мана, энди туман солиқ идорасидатуппа-тузук ишлаб юрибди, а? Нима иш қилади?– Инспектор.– Ҳа, яхши. Нафсини тийса, бу бола ҳали ўсади.– Тўғри, ишлари жойида, – Ҳотам дадасининг хаёлини асосий гапга буришгауринди. – Лекин…– Хўш, нима гап, гапир! – самимий далда берди ота.– Олдингизга келмоқчи бўлган экан, тортинибди…– Маслаҳат сўрагани отаси йўқ-да, бечоранинг! – деди ҳожи чиндан жони ачиб.Ҳотамнинг юраги жиз этди: ана, отанинг қадри!– Шунга дардини мен орқали айтиб юборди.– Яхши-да, қани, гапир-чи!..– Анови Темир ҳожи бува бор-ку, бой…Ўктам ҳожи ғаши келганидан, “Унинг нимаси бой?”, деб юборди феълига зидравишда. Ёки ўғли билан гаплашаётгани учун очиқчасига кўчиб қўя қолдими?– Хўш, Темир ҳожи нима қипти? – деди “Гапимга парво қилма” қабилида.– Ошнамга ҳар хил ишлар қилиб, кун бермаяптийкан.– Нега?– Бир куни… Темир ҳожининг ўғли гузарда дўкон очади, биласиз. Унингдўконига кирганда, ўғли қўполроқ муомала қилган экан, айтишиб қолишибди.Ишга умуман дахли бўлмаган экан. Лекин у отасига “Солиқчилигини пеш қилди”,деганми, бўлмағур қилиқлар қиляптийкан-да. Шунга ошнам жуда диққат бўлиб,йиғлаворай деди бечора…– Темир ҳожи бу ҳақда мачитда ҳам гапирганди шекилли, қулоғимга тушувди, –дея жиддий тортди ҳожи. – Хўш, қанақа қилиқлар қиляптийкан?– Бир куни ишдан қайтаётсам, дейди ошнам, катта кўчадан бизнинг кўчагабурилишда Темир ҳожи ўзи қатори чол билан турган экан, дейди…– Даврон мироб бўлса керак, доим бирга юришади, – Ўктам ҳожи негадирпаришон тортиб, ўғлининг гапираётганини ҳам унутгандай ғўлдиради: – Давронмироб унинг лайчасидек гап, нима деса сўзсиз бажаради. Бир пайтлар “РайПО”(туман савдо идораси)да раҳбарлигида миробнинг ўғлини ўзига шопир қилволган.Темир Қодиров ўзини қишлоқнинг хўжайиниман деб билгани учун ҳозир доимёнида юради. Эскитдан фитна қўзишга уста икковиям. Бусиз ҳам кўпчилик Темирҳожидан ҳайиқади. Бу Худо урган бандалар қаришсаям инсофга келишмаяпти-я!..Иккови пинҳона “юз-юз” ҳам “уриб” туришади.– Адҳам ҳам шунақа деди. Мироб деганингиз кўзларини олайтириб, бурнибурнига теккудай бўлиб яқинлашибди, – деркан, каттароқ луқмани ютмоқчимиди,шошганидан тиқилиб қолаёзди.Ота буни кўрмаганга олди.– Ўшанда оғзидан арақ ҳиди келибди. Тағин шу туришида, “Ҳмм, бола!” дермишгезариб. Темир ҳожи бўлса, нарироқда турволиб, “Қўй, тек”, деб қўярмиш. Ошнамнима қилишимни билмай қолдим, дейди шўрлик!.. Яна бир сафар…– У ёғини гапирмасанг ҳам бўлади, ҳаммаси тушунарли, – дея ўғлининг гапиникесди ҳожи. – Агар ўшанда ошнанг қўлини сал кўтариб қўйса бормиди, Давронмироб таппа ерга йиқилиб, дод соларди. Шу билан қишлоқда Адҳам кекса кишиниурибди, деган гап тарқаларди. Миробнинг жоҳил ўғиллари нима қилишларини,айниқса, Темир ҳожининг қайрашларидан кейин, ўзинг тушуниб олавер.44 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИН– Шунга ошнам ҳам қўрқаяпти-да! Ўктам ҳожи бувам бирон нарса дебқўярмикин, деб илтимос қилди-да, дада.– У бировнинг гапини оладиган одам эмас, – дея ўта жиддий гапирди ҳожи. –Бўлмаса, саксонга яқинлашиб қолган ҳожи инсон ўғли тенги етим бир болагақасдлашиб, олишармиди? Темир ҳожи одамни қандай бадном қилишни яхшибиладиган эски амалдорлардан. Унақалар билан олишмаган маъқул, ниятигаетмагунча қўйишмайди. Агар Адҳамжон қишлоқнинг бекорчихўжа болалариданбўлганида, Темир ҳожи бу ишларини қилиб ўтирмасди. Демак, у ошнангнингкелажагини, униб-ўсишини кўра билган. Шунинг учун йўлини тўсиб, оёғига болтаурмоқчи. Билиб қўйганинг яхши, ўғлим, Темир ҳожи жуда ёмон одам. Агар уқасдлашса, ошнангга ўхшаганларни ақлдан оздириб ташлайди…– Хўп, унда Адҳам нима қилсин, дада? – куюниб сўради Ҳотам. У ҳайрон эди:отаси ҳеч қачон бунақа батафсил гапирмас, бировни, ким бўлмасин, очиқчасигаёмон демасди. Шундан дўстининг тақдири учун астойдил қайғураётганинитушунди.– Иложи борича Темир Қодировнинг кўзига камроқ кўринсин, – дея тушунтирдиота, атайлаб “ҳожи” сўзини қўшмай, агар унинг исмига бу сифатни тиркаса гуноҳбўладигандай оҳангда. – Узоқдан кўзи тушдими, бошқа ёққа бурилиб кетсин.Унинг гапларига, қилиқларига мутлақо эътибор бермасин. Агар Қодиров унингўз таъсирига тушаётганини сезса, дўстингни эзиб, янчиб ташлайди, билиб қўй. Ушунақа одам-да, сен буни тушунмаганинг ҳам яхши. Сен ҳам дўстингга ёрдам берда: тез-тез бирга тушлик қилиб тур, кўнглини кўтар. Чалғит-да! Бизникига келибтурсин, бирга-бирга гаплашиб ўтирамиз. Хуллас, Адҳамжон камроқ ёлғиз қолсинда. Кейин-чи, ўғлим, – ҳожининг овози юмшаб, меҳри товланди, – дўстингнишунчалик ўйлаганинг учун сенгаям раҳмат!..Ичкаридан болаларини етаклаб, келин чиқиб келаётганда, гап узилди.– Ҳожи одамнинг аҳволи шу бўлса!.. – ўзича минғирлаб қўйди Ҳотам.Невараларини кўриб, отанинг юзи ҳар кунгидан-да ёришиб кетди.– Ўҳ-ўҳ-ўҳ!.. Менинг асалларим чиқишди-ю! – дея овозини эркаловчи оҳанггайўғирди. – Қани-қани, бу ёққа келишсин-чи!..– Олдин юзларини ювиб олишади, а! – ҳар кунги ташвишини қилиб деди келин.– Йў-ўқ!..– дея инжиқланган болалар сўри томон чопишди.– Майли, қўяверинг, қизим, буларнинг юзини фаришталар ювиб қўяди. – Шунингортидан икки кўзини юмиб-очиб, келинига тасалли берган бўлди: – Ҳали боғчагакетаётганда ювишар…Ҳотам болаларини машинага чиқараркан, деди:– Дада, бир жойда зўр қайнатма шўрва қилишади. Жумадан чиқиб, обкеламан,тушлик қилмай туринг. – Сўнг хотини тарафга овоз берди: – Ҳов, овқат соладигантермосни обчиқ!Одатдагидек ҳожининг андишаси қўзиди:– Ишингдан қолмайсанми ишқилиб, болам?..* * *Соат ўн бирларда телефони жиринглади: ошнаси Эрали экан. Қулоғидагиҳувуллаш дарров ариди.– Жумага эртароқ чиқиб, биз томон билан юринг, ҳожим, – деди дўсти эркаловчитовушда, – бир пас гаплашиб кетамиз. Барибир зерикиб ўтиргандирсиз?Бу ҳожи учун айни муддао эди, – кўнгли ёришди.
– Хўш, кимга уйланаман? – сўради, нима дейишини билмаганидан, томдантараша тушгандай.– Уйланишга рози бўлсанг, биронтасини топармиз, – каловланди Эрали.Ҳожи гапни майдалаштиришни эп кўрмай, ичидагини очиқчасига айтди-қўйди:– Шу ёшимда уйланганимдан кейин уйга қандай аёл келишини яхши биласан,Эрали. Минг чиғириқдан ўтган, кимларнингдир қучоғидан чиққан, тўғриси-да, капкатта аёл келади. У бу дунёни, эр зотини ўзича сув қилиб ичиб юборган бўлади…Эрали унинг тобора куюниб бораётганини кўриб, сал чалғитишни кўзлади:– Жа обқочасиз-да, ҳожим! Хотин дегани қучоқласанг, қучоғингга тўлса,кечқурунлари орқангни қашиб қўйса бўлди-да…– Ҳазилни қўй, ошна, – дея ҳожи юришдан тўхтаб, унга тик боқди. – Жиддийгапни бошладинг, энди ҳазиллашмай тур. Бу ҳақда бошқа гапирмайман.– Хўп, ҳожи ака, хўп! Узр!.. – Эрали қўлини кўксига қўйиб жилмайди.– Келадиган ўша аёлнинг, – дея ҳожи юришда давом этди, – ўз дунёқараши,феъли, одатлари бўлади. Уй тутуми қанақа – буниям ўзи билади, холос. Биласан,мен озодаликни, покизаликни хуш кўраман…– Биламан, жа карандасиз, (ҳар бир ҳаракатида озода, покиза эканлигинитаъкидлаб турувчи кишига нисбатан айтиладиган салбий сўз) ҳожи ака…– Хотиним раҳматли ҳам шунақайди… – Ҳожи бўғзига бир нарса тиқилгандайтомоқ қириб олди. – Мен уйланадиган аёл унақа бўлмаса-чи? Нима, қозонимгакир тоғорам аралашиб, яшайвераманми ёки икки-уч кунда хайр-маъзурми?..Қариганимда тағин синовлар тегирмонидан ўтаманми? Ундан кейин, қизим,айниқса, келинларимнинг юзларига қандай қарайман? Уят-ку, ахир! Улар мениқаттиқ ҳурмат қилишади, менга жуда ишонишади. Агар уйлансам, бу ҳурмат, буишонч қоладими? Ўғилларим-чи? Улар ҳам мендан узоқлашишлари тайин. Мабодокелар хотин ичи қора, фитначи чиқиб қолса, мен умр бўйи тиклаган чиройлиоиламни, тартиб-қоида-ю тутумларимни парчалаб ташлайди, болаларимни эса,бир-бири билан юз кўрмас қилворади. Рости, мен биронта аёлни хотинимгаўхшатолмайман!..– Ҳа-а… – дея чуқур ва маъноли хўрсинди Эрали. – Са-ал ваҳима қилвордингуаммо гапларинг тўғри! Мен ҳам ҳеч бир аёлни хотинимга ўхшатолмайман, ошна!– Яна бир гап, дўстим: иссиқ жон, куним битиб, ўлиб-нетиб қолсам, болаларимшўрликларга ортиқча даҳмаза, бош оғриғини ташлаб кетаманми?..– Бу гапингиздаям жон бор, ҳожим! – донишмандона қараш қилди Эрали. –Хотин зотининг ёмони ёмон бўлади. Омма ўғил-қизларингиз сизни ўйлаб,ташвишланишяпти, хавотирланишяпти-да. Буниям ҳисобга олиш керак-да.– Мени ўйлантираётган нарса ҳам шу аслида, – дея ҳожи ўнг қўлинингбармоқларида дўпписини жилдириб, тўғрилаган бўлди. – Болаларим менингташвишимда ҳаловатларини йўқотиб, ҳатто ўзларининг асосий ишлари қолибкетаётгандай туюлади, назаримда. Барака топишсин. Шундан хижолат бўламан,кунларим қийин кечади. – У недир ўйда бир пас жим қолди. – Аслида-чи, ошнафарзанд деганлари отаси ҳақида қайғуришлари ҳам керак-да!..– Тўппа-тўғри! – деди Эрали унинг гапини бўлиб, овози ҳам хиёл баландлабкетди. – Отасига қарамаса, кимга қарайди-ей?! Биз уларни боқамиз деб не кўйларгатушмадик, ахир!..– Ота-онага қараш чин мусулмоннинг иши… – дея сўзини якунлашга чоғландиҳожи. – Мен ўзимни ўзим эплай оламан. Ҳеч йўқ ҳозирча-да. Шунинг учун№ 6 2024 47Меросболаларим менга олдингидай шунчаки оддий қараб, ўз тирикчиликлариниқилишларини хоҳлайман. Мени ўз ҳолимга қўйишса бас. Шунда аввалгидекбемалол аҳил-иттифоқ яшаймиз.Эрали дали-ғули феъли билан ҳам ошнасининг гапларидан мутаассир бўлди,лекин буни ташига чиқармади.– Мен сизни ақлли, ўзимга ўхшаб доно одам деб билардим, ҳожи ака, – деди янаҳазилини бошлаб. – Энди билсам, вообшим умний бўп кетган экансиз-ей.. Қойил!..Масжид яқинлашгани сари кўча намозхонлар билан гавжумлашиб борарди.Улар ҳам кўпчиликка қўшилишаркан, Эрали деди:– Намоздан кейин мени кутманг, ҳожим, кечроқ чиқаман, имомда ишим бор.– Хайрият, – дея қув қараш қилди ҳожи, – ҳеч йўқ қайтишда қулоғим тинч кетарэкан…Эрали юзида гул очилгандай тиржайди…Намоздан сўнг одамларнинг қўл олишиб ёки қучоқлашиб, бир-бирлариниқутлайдиган удуми бор. Ҳожига интилувчилар ҳам кўп бўлди: масжиддан чиққунчаанча киши билан эллашди. Кўчада намозхонлар доимгидек ҳар тарафга йўл солиб,тарқалишди…Қараса, орқароғида Тиркаш вакил келяпти. Кўнгли бир ҳамроҳ истаб турувди,ҳам уч-тўрт ёш бўлса-да, катталиги бор: тўхтаб, яқинлашишини кутди.– Мен борман, деб, мундоқ йўталиб ҳам қўймайсиз-а, Тиркаш ака, – дедиҳазиллашган бўлиб. – Айёмлар муборак!– Раҳмат-раҳмат, ҳожим, ўзларига ҳам!– Тиркаш вакил қўшқўллаб кўришди. –Хаёл минан бўлиб сизни кўрмабман-а, қаранг. Яхшимисиз?– Шукур, ака. Ёлғиз юргим келмай, ўзимча ҳамроҳ қидирётувдим. Яқинроқ дебатайлаб шу ёқдан юргандим-да.– Яхши-да, ҳам салқин, ҳам тинчроқ, – дея “Қани, кетдик” қабилида йўл бошладиТиркаш вакил.Бу пайт одамлар бирин-кетин дарвозаларга кириб, уларнинг олд ва ортида иккиуч кишидангина боришарди.Вакил ердан кўз узмай, хиёл димоғини кўтариб, деди:– Қизингиз ҳалиги пулни ташлаб кетибди, ҳожи! – унинг юзи кўринмаса-да, сўзоҳангидан жилмайгани сезилди.Ҳожи жавоб тополмай, каловланди.– Ёш-да, ака… Узр-да, энди!..Орқадан кимнингдир чақиргани эшитилди:– Ўктам ҳожи, ҳов!..Ҳожига қўшилиб Вакил ҳам қайрилди: эскича яктагининг кўкрак қисминикиндигининг тепароғигача очволган Даврон мироб қилтириқ тўшинингқовурғаларини кўз-кўз қилгандай гердайиб келарди.Ҳожининг юраги увишиб, негадир нафас олиши тезлашди. Вакил эса, парвосизэди. Икковлон ноиложликдан миробни кутиб туришга мажбур бўлишди.– Агар вакилликни ҳам амал деб билсак, – дея мироб улар билан жағи тинмайқўл олишаркан, афтига кинояомуз тиржайиш чаплади, – икки амалдор росатопишибсизлар-да, а! – У ҳар қандай гапим одамларга ёқаверади, дегувчиларданэди.Ўктам ҳожи, ғаши келса-да, у билан тенг бўлишни истамай, индамади. АммоТиркаш вакил ўзини азалдан юқори олармиди ёки ўрталарида сўз “олди-бердиси”бормиди, дарров унинг оғзига ёпиштирди:48 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИН– Турмуғини сув урган яримяланғоч мироблар ўзларини мансабдор дебюришганида, вакилликнинг ўлса ўлиги ортиқ!Даврон мироб сиртига сув юқтирмади: сийрак соқол-мўйлови орасидан кемшикярим-ёрти тишларини намойиш этиб, юзидаги маънони илжайишга менгзади.Орага жимлик чўкди. Бу ҳожига маъқулдек, Вакилга эса, фарқсиздек эди. Бироқмироб икки одамга ҳамроҳ тушдими, гапирмасликни ўзига эп билмасди… Бирзамонлар колхозларда мироб деган лавозим бўларди.Унга эга чиққан одам, шундоғ ҳам калта оқ иштонининг почасини шимарволиб,белдан тепаси яланғоч, ялангбош, ялангоёқ ҳолида оқин сувли анҳорлар ватўғонларга қараб-нетиб, ҳар хил нарсалардан тозалаб юрарди. Даврон мироб анаўша даврлардан мерос, боз устига, касбининг номигина қолган одам эди.– Ҳа, айтгандай, ҳожим, – дея, муҳим гап айтмоқчидай, тараддудланди у. –Анови… Ҳалиги бола бору… Ўғлингизнинг ошнасимиди-ей?! Оти Адаҳамми,чадаҳаммиди?..Унинг гап оҳангидан ҳожининг жаҳли жунбушга кела бошласа-да, ўзини босди.Хаёлан миробнинг дарвозасини чамалади: оз қолди, ҳозир кириб кетади.– Адҳамжон, – исмни атайлаб чиройли айтиб, нодон кимсани инсофгачақирмоқчи бўлди у. – Оти Адҳамжон, солиқда ишлайди.– Ҳа, ўша, – деди Даврон мироб томоғини беўхшов қириб, ёнбошига туфлаганча,соқол-мўйловини силаб қўйди. – Ошнангиз Эралининг, қўшниси-да. Отаси ўлибкетган… Шопир эди. Молга ўхшаган болайди…Ҳожи уни аччиқ гап билан “тузлаш”га хезланаркан, беихтиёр Вакилга қаради.Унинг ҳам энсаси қотиб, бўйни қайиб бораётгандай туюлди. Бироқ нигоҳи биланҳожига, “Қўйинг, ҳозир қутуламиз”, дегандай имо қилди. Бу ноқис банданингмарҳум бир одамни, пинак бўлмай, ҳақоратлаши иккисининг-да энг тоза туйғуларигашикаст етказаётгани аниқ эди.– Ўша бола… – сассиқ оғиздан сассиқ гап иборасини исботламоқчидай чакагитинмасди миробнинг: – Адаҳам-да! Темирбек ҳожининг дўконига кирволиб,ўғлига, “Мен солиқда ишлайман, сени у қивораман, бу қивораман”, деб росадағдаға қилибди…– Йўғ-ей?!. – дея ўзича эътироз билдирди Вакил унинг лофини англабтурганидан.– Жа унчаликмасдирей!.. – қошлари чимирилди ҳожининг. – Адҳамжон яхшибола!..– Тағинам Темирбек ҳожи яхши одам! – валинеъматини мақташга уринди мироб.– Етим бола деб индамади. Бўлмаса, йўқ қилвориш ҳам қўлидан келади. – Сўнгҳожининг бояги гапини эслаб, у томон ўгирилди. – Яхши бола дейсизми? – дедимийиғи чимирилиб. – Жа яхши бола-да!.. Тунов куни Темирбек ҳожи минан кўчадагаплашиб турсак, олдимиздан ўтиб қолди. Салом бериш йўқ!.. Бизга қараб, биргўлаяди, бир гўлаяди! Нима бало, ичиб-нетвоганми деймиз… Темирбек ҳожи тағининдамади…– Уйингизга етдингиз, Даврон ака, – дея унинг дарвозаси томон имлади Тиркашвакил киноя билан.– Қаранг-а, гап билан бўлиб… – Мироб тағин ҳожига қаради. – Сиз, ўқимишли,катта ишларда ишлаган одамсиз. Ўша эси йўқ болага сал насиҳат-пасиҳат қилибқўярмикинсиз, деб айтдим-да бу гапларни. Олса ўзига яхши-да… Тағин ёш боланиғийбат қиляпти деманглару… – У яланғоч кўксига кафтини босиб, сохта мулозаматкўрсатди. – Қани, бизникига марҳамат! Бир пас дам олиб, дегандай…№ 6 2024 49Мерос– Раҳмат, Даврон ака, – деди Тиркаш вакил унинг юзига қарамай. – Озгина тозаҳаво ҳам олайлик…Унинг гапидаги тагмаънони ўзи билан ўзи овора мироб англамади-да, “Майлибўлмасам”, дея уйига кириб кетди.– Тавба, шунақаям ёқимсиз одам бўладими-я! – дея ғўлдиради Тиркаш вакил.Сўнг ҳожига боқиб, унинг юз-кўзидан ўзига хайрихоҳлик қидирди-да, деди: –Шулар ҳам мачитда намоз ўқийди-да, ҳожим?!Ҳамроҳи ундан бунақа гапни кутмаганди шекилли, кўз соққалари у ёқ-бу ёққабеўхшов думалаб, оёқлари чалишиб кетгандай туюлди.– Астағфируллоҳ!.. – деб қўйди эшитилар-эшитилмас ва сўзлари ростманағийбат сари оғаётганини фаҳмлаб, нўноқларча сўзамоллик билан бояги мавзуниэслатди. – Қизим ёшлигига бориб, ўша ишни қилган-да, Тиркаш ака, узр!..Вакил, хаёли бошқа ёқдалигидан унга боқиб, бир зум меровсираб турди-да,“Ошларига пашша тушган” он хотирига урилди.– Нега узр сўрайсиз-эй, ҳожим! – дея парқу танбеҳ берди. – Яна узр сўрайди-я!Аслида қизингиздан мен узр сўрашим керак. Шунақа ҳалол фарзанд ўстирганингизучун сизга минг раҳмат!Ўктам ҳожи қайсар Вакилни ёмон гапдан осон чалғита олганидан ва шу баҳонақизи ҳақида яхши фикр эшитганидан хурсанд бўлиб, кўнгли таскин топди.Аммо бу Тиркаш вакил деганлари асл феълига хиёнат қилса, осмон узилиб ергатушадигандек, гап посангисини ўзи томонга босишни ҳам унутмади:– Мен ҳам умр бўйи қанақа ишларда ишламадим, ҳожи, – рўпарасида собиқкатта амалдор тургани учун “катта ишларда” демади. Бошқа пайт бўлса, ўзини бирпоғона кўтариб оларди. – Кимлар оғзимга қараб турмаган. Анча-мунча одамниётқизиб-турғизардим, биласиз. Лекин биронта одамдан бирон марта бир сўм пулолмаганман – буни ҳам билсангиз керак?– Биламан, Тиркаш ака, – негадир ҳожининг уни мақтагиси келиб кетди: боягидекнажас анқиган ғийбатлардан, майли, сохта бўлсин, мақтов тузук-да!– Шунинг учун ҳам ҳамма сизни ҳурмат қилади-да.– Бу гапингиз тўғри, – дея Вакил овози ортидан қадамларига ҳам салобат юклади. –Бутун тумандагилар яхши танишадиям. Ҳалоллик барибир яхши-да, ҳожим.– Тўғри айтасиз, ака.– Мана, сиз фарзандларингизнинг барини ҳалол, эсли қилиб тарбиялаганлигингиз учун фақат раҳмат эшитиб юрибсиз. Одам шундай бўлиши керак!Вакилнинг дарвозасига етиб келишди. У тўхтаб, ҳожига юз бурди.– Қизингиз ўша пулни олса ҳам хафа бўлмасдиму, – деди, чаккасини қаширкан,фикрини жамлагандай, – омма олмай тўғри қилди. Акс ҳолда, эл орасида Тиркашвакил пора берибди, деган гап урчиб кетарди!.. У оғзини катта очиб, қаҳқаҳа отибюборди. – Қалай?!..Ўктам ҳожи унинг содда, беғуборлигидан таъсирланиб, жилмайди. Қалби эсахандон отиб куларди…Толкўчасига бурилгани ҳамоно йўл патрул хизмати ходимларидек ғоз тургансинфдоши Қумрига рўпара келиб қолса-да. Хаёлидан “Нима бало, мени пойлабюрадими?” деган ўй ўтгани ҳам рост. Аммо бундан ичида дарров изза бўлди…Ўсмирликларида Қумри синфнинг, умуман, мактабнинг олди қизларидан эди. Салэркакшодароқ кўрингани билан икки юзи дуркун, лоладек, қадди-басти ҳам ҳушўғриси эди. Давралар, тадбирлар усиз ўтмасди. Шодон овози, қутқувли кулгисикўпларни ром этганди. Шунинг учун аксари йигитлар унга ошиқ эдилар. Ўсмирликда50 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИНсевги деганлари ишқибозликдан иборат бўлади шекилли-да: билиб-билмай,хоҳлаб-хоҳламай Қумрипарастга айланганлар бир-бирларига сир бермасликкауринишарди. Ўктам ҳам ўшаларнинг бири эди. Бироқ бозоргир Қумри уни писандқилиш тугул, бир-икки масхараси билан шўрлик қалбини шикастлади ҳам… Юлдузқизнинг кўз олар нурлари эса, кейинги ҳаёти давомида, аста-секин сўниб борди.Институтни битириб, бошланғич синфларда дарс берди. Кейин-кейин “педагогик”кофта-юбкаси йиллар оша ҳам ўзгармайдиган, ҳатто яғирлагандай кўрингувчи, болабўлиб – бола, аёл бўлиб – аёл, қўйингки, синчковроқ одамга, эркак бўлиб – эркаккаўхшамаган инсонга айланди. Ҳозир эса, кепатаси эски колхозлардаги бригадирхотинларни эслатувчи чапани кампирлардан бири.Ҳожи баъзан, “Наҳотки шуни яхши кўрган бўлсам?!” дея ичида ўзиниғазаблайди. Айниқса, хотинининг қазосидан сўнг одам билан одам, ўзи ҳамкейинроқ англаганидек, аёл билан аёл бир-биридан кескин фарқ қилишини тушунибетди. Тавба дейди: бу хотин қаёқда-ю, раҳматли аёли қаёқда – Худо бир сақлаганэкан-да!.. Шу ҳолида ҳам хаёлидан ўтган гаплардан уялади: Оллоҳ ўзинг кечир!Ишқилиб қулоғимни қоқмасин-да!..– Ассалому алайкум, ҳожим,– деди аёл икки қўли орқасида, унга қаттиқтикиларкан. – Намозларни эсон-омон ўқиб қайтяпсизми? Айёмлар муборак!..– Раҳмат-раҳмат, синфдош… Ўзингизга ҳам… – дея ҳожи қадамини тезлатмоқчибўлди.– Менга қаранг, ҳожим, – деди Қумри кампир уни тўхташга мажбурлаб. – Ўшандамен катта хато қилганман.Унинг юзидаги табассумни кўриб, ҳожининг эти жимирлаб кетди: бу кайфодамнинг тиржайишига ўхшарди. Аммо содда эмасми, на жўнаворишини, натураверишини билмади.– Меникиям ўлиб кетди, сизникиям, – дерди, сўзлари ҳазил деса, ҳазилга,жиддий деса, жиддийга ўхшамаган Қумри кампир. – Ўшанда сизга текканимда,ҳожим…Шошиб келаётган Ҳотам, толкўчага бурилди-ю, уларнинг ёнида машинасинитўхтатди-да:– Ассалому алайкум, Қумри хола, – дея ойна орқали салом берди.Ҳожининг бўғзида қотган ҳаво ичкари сурилди шекилли, хурсанд бўлганиданқизариб-бўзариб, беихтиёр:– Келдингми, ўғлим? – деб юборди ва уйигача икки қадам қолган бўлса-да,шошиб машинага ўтириб, буюрди: – Ҳайда, болам!..– Хўп-хўп, дада… – Ҳотам отасининг кўйидан ҳайрон эди. – Тушликқилмадингизми ишқилиб?..* * *Хуфтонда намозхонлар озчилик бўлгани учун, бугун ҳам ташқарига чиқибоқ,уясидан қувилган чумолилардек, тез сепсилишди.Эрали жума намозидан кейин, имом билан елка олишишга ишқибозлар кўпбўлишини унутиб, айтолмаган гапини, эртага бомдод ёки пешиндан сўнггақолдирса, осмон узилиб, ерга тушадигандек ҳозир етказишга аҳд қилди. Масжидҳовлисининг, бир неча чироқлар чарақлаб турса-да, катта-кичик дарахтларнингшохлари орасидан олайган қоронғилик ҳайбатиданми, барибир ғира-ширалик касбэтган дарвозага яқин жойида “ҳаҳ” деб имомни кутди.№ 6 2024 51МеросЭрали бунақа нарсаларга эътибор берадиган одам эмас: ҳар бир намоз вақтинингўзига хос жиҳатлари, балки фазилатлари бўлади. Масалан, хуфтондан кейинодамларнинг товушлари, йўтал ва томоқ қиришлари бомдод пайтидагидек тиниқ,жаранглаб эшитилмайди. Негадир ҳорғин, гўё ғўлдираётгандек туюлади. Эҳтимолбу Худойи таоло бандаларига ато этган яна бир ҳикматли куннинг тугаётганигаишорадир. Кишилар бундан буён айтадиган гап-сўзларида мутлақо маъно, нафбўлмайдигандек, дарвозадан чиқиб, ярим қоронғи кўчалар бағрига тез сингадилар.Имом айвонда, масжидга дахлдор бир-икки одамга нималарнидир тайинладишекилли, сўнг аста дарвоза сари юрди. Салласини ичкарида қолдириб, энди дўппикийиб олганди. Ёши элликни қоралаган, ўрта бўйли, сертарош соқол-мўйловли. Унарироқданоқ Эралини таниди.– Ҳойнаҳой мени кутиб турибсиз, а? – деди яқинлашаркан.Эрали ҳалигина сўрашганини ҳам унутиб, шошиб қўл узатди.– Шундай-шундай, имом-домла…Элда, “Топган гул, топмаган бир боғ пиёз”, деган гап бор. “Дунёни ҳамма ўз қаричибилан ўлчайди”, дея адолат тарозусига посанги ҳам қўяди, бу улус. Эралининг ҳамазалдан бир орзуси бор: кўплаб савобталаб одамлар каби масжидга фойдам тегсадеб, охиратдаги ажридан умидвор бўлади. Лекин маблағ, эҳсон борасида имкониятиҳаминқадар. Шу сабабли, хотини иккиси бир муддаога келишганди.– Бирон хизмат бормиди, ака? – сўради имом одатига кўра икки қўлиниқовуштириб.Эрали, ҳозиргача ичида неча бор такрорлаган сўзларини унутгандай, каловланиб,бармоқларида бурнини силади.– Шу-у… Қори ака… Мисол учун, энди дейман-да… Мачитгаям гул қўйсабўладими?Имом намоз боис топган бу қадрдонининг феълини яхши билганидан, фикриниифодалашга қийналаётганини дарров фаҳмлади.– Қанақа гул? – деди уни дадилроқ гапиришга ундаб.– Шу, тувакдаги гул-да…– Гулни мачитга қўйинг-да, ака, – дея жилмайганди, туннинг чироқлар ёруғигаён бермаётган шарпасида имомнинг тишлари ялтираб кетди. – Мачит Худонингуйи ахир, энг чиройли, хушбўй нарсалар ўша ерда бўлиши керак-да!Унинг гапидан завқланиб, Эралининг юраги орзиқди.– Аёлим икковимиз… – деб сўз бошлашга бошлади-ю, хотинини қўшганиданми,айниқса, диндор одамнинг олдида, хижолат бўлди шекилли, бироз тўхталди.– Хўш, нега ўйланиб қолдингиз? – имом уни дарвоза томон юришга ундади.– Шу, хотиним билан, – дея бурнини ушлаб қўйди Эрали, – мачитга беш-ўнтатувакда гул қилиб бермоқчийдик. Савоб бўлар деб…– Жуда савоб бўлади-да! – имом юришдан тўхтаб, у томон қайрилди. – Яхшиўйлабсизлар. Ёшларга айтамиз, қараб туришади.– Ўзим қарайманей, қори ака.– Унда яна яхши. Нима, келинаямиз гулчилик билан шуғулланадиларми?– Ҳ-мм, биз у кишига шогирд, – дея гўё аёлининг маҳрамлик шаънини иҳоталадиЭрали.Дарвоза устидаги чироқ остигача жим боришди. Имом бир зарур гапниайтмоқчидек тараддудланиб, аввалига хиёл хаспўшлаб олди:– Ошнангиз кўринмадими?Сўзсизликдан ўсал бўлаёзган Эрали учун бу савол бағоят пайтида берилди.52 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИН– Ўктам ҳожини айтяпсизми? – деди асл ҳолига қайтиб.– Шундай.– Кўринмади-ю…– Бомдоддан бошқа намозга келмайди, а?– Уйи сал узоқлик қилиб, чарчаб қоладими, билмадим. Ҳали жумага биргакелдик.– Ҳожи ака яхши одам. – Имом чакмонининг пешини қайириб, шиминингчўнтагидан калит чиқарди-да, масжид деворининг ўнг бурчаги ёнида турган“Ласетти”сига бир қур назар ташлаб қўйди. – Жума мавизасида саховатли биртадбиркор ҳақида гапирдим, эътибор бердингизми?– Мачитга олтита “шамол” (вентилятор) олиб берди, электримизнинг пулинитўлаяпти, деганингизми?– Ҳа, ўша, – негадир имомнинг овози баландлаб кетди. – Шу бола ошнангизнингкичик ўғли экан-да?– Ҳотам.– Ҳа, Ҳотамжон. Қанақадир ишлаб чиқариш корхонаси бор экан-а?– Ҳа, қандолатчилик цехи бор.– Шунақа, шекилли.. Дуо қиб туринг, агар ишим юришиб кетса, келаси йилиманови тарафга, – имом масжид биносининг сўл биқинидаги очиқ жойга ишорақилди, – айвон қуриб бераман дейди, барака топсин!– Чет элдан қанақадир дастгоҳлар обкебди деб эшитувдим. Боланинг ишияхши…Сўнгги намозхонлар узоқлашиб, машиналар ҳам камайиб бораётганидан кўчагатобора жимлик чўкарди.– Жамоатнинг дуосини олиб берингу, лекин исмимни айтманг, дейди. – Имомбармоқларидаги калитни беихтиёр айлантирди. – Исмингизни айтиб дуо қилсакҳам айби йўқ, десам кўнмайди. Дадаси эшитиб қолса, хафа бўлармиш. Савоб ишқилсанг бетама қилгин, деб ўргатганмиш…– Ҳа, ҳожи болаларига яхши тарбия берган. – Эрали бир нарса туйқус эсигатушгандай қўшиб қўйди: – Ҳалиги, сизга айтувдим-ку… Дадангнинг меросиданқуруқ қолмагин, деб ҳазиллашганимни. Ўша шу бола-да!– Ёшлар орасида бунақа камтарини кам-да, – имомнинг чиндан ҳаваси келаётганисезилди. Сўнг ҳазилнамо сўради: – Хўш, мерос масаласи кейин нима бўлибди?Отасидан сўрабдими?Эрали хиёл жим қолди-да, деди:– Э-э, ошнамда мерос нима қилади! – унинг овозида дўстига чексиз меҳри борэди, у билан ростмана фахрланарди. – Ўзи яшаётган уй-жойи бор, холос. Меросданқуруқ қолмагин деб ҳазиллашсам, Ҳотам ҳам менинг гапимни айтди. Ростиям шуда – ҳожим ҳалол яшаган, пора-мора олмаган…– Фарзанднинг отаси билан фахрланиши, барибир, яхши-да!.. Мен ҳожи аканингкатта ўғлини тузук биламан. Рустамжонни. Жа яхши бола. Ҳокимиятга иши тушганодамларнинг кўпчилиги унинг олдига киришади. Ўзини катта олмайди-да… Майли,бўлмасам, Эрали ака, – у қўлини кўксига қўйди. – Бомдодгача хайр. Яхши дамолинг!– Майли, имом-домла, – дея илтифот кўрсатди Эрали ҳам. – Эсон-омонуйингизга етволинг.– Ё ташлаб қўяйми, ака? – деди имом улови сари юраркан. – Чарчаб қолманг,тағин!№ 6 2024 53Мерос– Йўғ-эй-йўғ-эй!.. – дея Эрали тек тураверса, гўё имом машинасига зўрлаб ўтқазиболадигандай, шошиб сўлга бурилди. Сўнг ортига қайрилиб эслатган бўлди: –Гулларни эртага пешиндан олдин обкеламан, домла.Бу пайтда имом машинасининг эшигини очишга тутинганди.– Майли, Эрали ака, яхши бўлади… – У чап қўлини эшик, ўнгини машина устигақўйиб, пича жим турди-да, туннинг одобига риоя этган ҳолда аста овоз берди: –Эрали ака-а…Эрали тўхтади.– Лаббай, домла!..– Аслида ошнангиз фарзандларига катта мерос қолдирибди, ака. Ҳалоллик,одоб-ахлоқ, оилага садоқат…* * *Ўктам ҳожи намоздан қайтиб, дарров сўрига ўтириб олмади. Аслида-ку,эскитдан одати шу – бир пас саҳнда кезинади, сўртокда чўзилган токларга қараб,хаёл сурганлари ҳам бор. Ҳатто авваллари томорқани айланиб, мева-чева-ю экинтикинларга кўз ташлаб, ушлаб-нетиб чиқишни ҳам хуш кўрарди. Бу энди раҳматлихотини тириклигидаги гаплар-да… Гоҳида томорқанинг қайсидир жойида турволиб,овоз бериб ҳам қоларди:– Онаси-и!..Хотини уйнинг қаерида не юмуш билан банд бўлса-да, сира-сира малол олмай,унга кўринишга ҳаракат қиларди.– Нима дейсиз, ҳой?!.. – деб ҳам қўярди сўзларида ёқимли оҳангларни сочиб.У хотинини дарров соғиниб қолганидан шундай қилармиди, чақиришгачақириб қўйиб, гап тополмаганидан, шунчаки кўзига илинган нарсага маънисизмаънолар юклаб, нималардир дерди: масалан, “Помидорнинг қизарганиниқара”, “Олманинг барги роса кўпайибди, а”, “Ариқчада сув оқяптийкан” каби ваҳоказолар. Хотини эса унинг феълини яхши билганидан “Шунақами, қаранг-а”,деб қўярди-да, жилмайганча ўз юмушига кетарди. Энди бўлса, алмойи-алжойигапларини эшитадиган аёли йўқ ва ўзи ҳам ҳозир овора бўлиб томорқани айланибўтирмайди… Бир пас гуллари атрофида ғимирлади-да, тунука чойнакда анҳордансув олиб кириб, хафсала билан чулдиратиб тувакларга қуйишга тутинди.Келини гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай ҳар кунги ишлари билан банд. Ана,ошхонадан чиқиб келди. Ҳожининг дилидаги завқи тилига кўчди.– Гулларимиз уч-тўрт кундаёқ хийла ўсиб қолди, а, она қизим? – деди бошиникўтармай.Қайнотасининг кайфияти чоғлигидан, ўйларидан чалғитаётганидан хурсандкелин болаларча беғубор жилмайиб, соддагина мақтови билан сийлади:– Яхши қараябсиз-да, дадажон!Ҳожи ичида яйраб кетди: келиним зўр-да! Омон бўлсин! Келини яна ғойиббўлганини билса-да, барибир сўради:– Ҳотамжон турмадими, она қизим? – бу унинг нимадир дегиси келганиданайтган гапи эди.Келин энди омборчадан чиқиб келди.– Бугун якшанба-ку, дадажон, – деди қўлидаги нарсаларни қаттиқроқ сиқимлаб. –Зарил иши йўқ шекилли, тўйиб ухлаволай, деганди. Нима, уйғотайми, дадажон?– Йўқ-йўқ, майли, ухлайверсин! – Ҳожи гулларини обдан сийлаб бўлгач, ортгансувда қўлларини ювди.– Чойни дамлаб қўйдим, дадажон, – деди келин уйга кириб кетмоқчилигинисездириб. – Менда ишингиз йўқми?54 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИН– Йўқ, она қизим, бемалол бошқа ишларингизни қилаверинг! – Ҳожибилади – келини ҳозир ичкарига кириб, болаларининг ёнига чўзилади. Чункидадасига қўшилиб, улар ҳам ҳали анча ухлашади. Дам олиш кунини шуларҳам фарқлашади-я, хаёлидан ўтказди бобо. Шанба ва якшанбада худди бошқакунлари ишлаб келадиган одамлардек, “Бугун боғчага бормаймиз, дам оламиз”,дея ҳаммаларини кулдиришади. Тинмайди шўрлик, тағин келинини ўйлади у.Авваллари қайнонаси ёрдам берарди. Энди эса, ҳамма юмуш ёлғиз бошига тан.Янаям хотин зоти чидайди-да! Икки боланинг ғишаваси ўзи анча-мунча одамниҳоритади. Майли, дам олволсин… Бугун ҳали дунёнинг кирини ювар…Ҳожи сўрига чиқиб, келини сочиққа ўрашдан олдин чойни қайтарганини билсада, яна ҳафсала билан бир-икки шопирди. Бир тишлам нонни оғзига солиб, ортиданикки дона қора майиздан қўшди-да, аста ямлашга тушди. Пиёлага чой қуйди.Майиз ўта ширинлигидан томоғини куйдиргудек бўлиб, чойни бир неча бор тезтез пуфлаб, ҳўплади. Дарров оғзида ёқимли таъм туйди. Луқмани ютиб, ортиданбосиб-босиб чой ича, бўғзидаги ширин чўғни қувди. Тағин нондан тишлади-ю,лекин энди майизга қарамади. Нигоҳи бўм-бўш ҳовлида тентиди. Олдингидекэзғин ёлғизликни ҳис этмасди. Айни шу кўйи шуурига ўзгача ўй солди: тавба, менчол йиғлоқи қизларга ўхшаб қолаяпман шекилли-да. Ўғил-қизларим, невараларимсоппа-соғ бўлишса, тирикчиликлари бинойидек ўтиб турган бўлса! Оллоҳга шукур,ўзим ҳам саломатман, оёқ-қўлим бут, намозларни қолдирмай ўқияпман. Маҳалла-кўйолдида ҳурматим жойида. Болаларим ҳамиша атрофимда парвона бўлишса – менгаяна нима керак?! Хотиним қазо қилган бўлса нима – ўлган бир уми?! Ҳаммамизнингқисматимиз шу-ку! Мунғайиб, оҳ-воҳ қилиб, бу ёқда болаларни қийнашим, у ёқдахотинимнинг руҳини азобга қўйишим кимга керак! Ахир, сабр, шукур деганлари,айниқса, кексаликнинг зийнати эмасми!.. У бир ҳўплашда пиёлани бўшатиб,кескин ҳаво пуркади-да, кўксини кўтарди. Чеҳраси яна-да очилди. Шу кунларгаетказганига шукур, деди хаёлан, соқол-мўйловини силаб. Қаддингни тик тут,Ўктамбой! Бунақада ҳадемай ростмана букчайиб қоласан! Бу дунёда ҳамма нарсаомонат: қадди-қомат ҳам, куч-қувват ҳам, чирой-чиммат ҳам ва ҳатто азиз жонингҳам! Азалнинг ёзиғи шу, қазо ҳақ! Шундай экан, сенинг қайғу ҳасратларинг,донишмандона туюлган ўй-хаёлларинг ёш боланинг инжиқлигидан бошқа нарсаэмас!.. Ҳа, сени соғиндим, онаси! Аслида доим соғинганман. Демак, бугун сенибир йўқламасам бўлмайди. Балки бундан буён нима қилишим кераклиги ҳақидаақллироқ маслаҳат берарсан? Ҳар ҳолда, тириклигингда буни қойиллатардинг.Тил учида “Аёл кишининг айтганини қилиб бўлмайди”, деганим билан ичимдажон деб турардим. Чунки маслаҳатларинг кўп асқатган-да!.. Ҳожи юзига фотиҳатортиб, дастурхонни қайирди, егуликларнинг устини ёпди. Сўридан тушиб,қулочини керди, қўлларини силтади. Вужуди енгиллашди. Телефонининг соатигақаради: ўн сари оғиб қолибди. Хотинжонимни бир йўқлаб келай, деди ичида, уҳам соғиниб қолгандир!.. Дарвозахонага етиб, болалари ётган уй тарафга овозбермоқчи бўлди: қаёққа кетаётганини айтиб қўяй, деди-да. Аммо ниятидан қайтди:келини шўрликнинг кўзи илинган бўлса, уйғониб кетади. Боз устига, безовтабўлиб, ташқарига отилиб чиқиши ҳам мумкин. Майли, болаларига қўшилиб дамолволсин!.. Шу пайт бир мусича учиб келиб, қандилга қўнди. Қанотлари эпкиниҳожининг юзини силади. Қандил усти шитирлади. Бир неча хашак кўчиб, қуйигаучди. Унинг кўз олдида хотинининг кулиб турган юзи пайдо бўлди. Билинар№ 6 2024 55Меросбилинмас жилмайди. Аёлимнинг қадрдонлари, деди ичида ва сокин қадамлар иладарвозага етиб, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, дея кўчага чиқди.Ўзбекнинг қўни-қўшничилигу маҳалла-кўйчилиги ажойиб нарса-да: кўчагачиқсанг, гоҳо бегона одам йўқдай туюлади. Салом-алиги-ку, ҳикматнинг ўзи… Ҳожиқабристонга етгунча бир неча бор алик олди, майл билдирганлар билан сўрашди.Салом берган ҳам, алик олган ҳам, агар озгина эътибор қилса, қалби ёришганини,ҳеч йўқ, кўз ўнгида бир тилим нур чақнаганини ҳис этади – саломнинг ҳикматишунда. У яхшиликка доя. Ҳожининг юраги бора-боргунча ёруғликка тўлгандекбўлди…Қабристоннинг кичик дарвозасидан кирди. Қалби ҳаприқиб, салом берди:– Ассалому алайкум, ё аҳли қубр!Ким билсин, эҳтимол марҳумлар ҳам алик оларлар?..Қўлларини дуога очиб, қабр аҳлига охират саодатини тилади.Элда, “Бахту қувончдан бошинг осмонга етса ҳам, ғам-ташвишдан қаддингэгилса ҳам қабристонга бор”, деган гап бор. Унинг донишмандона ҳикмати беқиёс:омад, бойлик басма-бас келаверганидан босар-тусарингни билмай бораётганингдамозорга кирсанг, шоҳу гадонинг сўнгги манзилини кўриб, ўзингни босасан, сенгақанот, кибру ҳаво бераётган нарсалар омонат эканлигини англайсан. Дилингқайғуга тўлганда эса, қабристонни зиёрат этсанг, кечмишинг унинг акси бўлади:кечагина товонидан ўт чақнаган турфа инсонларнинг тупроққа қоришганиникўриб, сен куйиб-пишаётган нарсалар ўлимнинг ҳайбатли ҳикмати қошида жудамайда, арзимас эканлигини тушуниб етасан.Бу манзил жуда сокин эди: унинг деворлари ортида жунбушлар ичра қайнаётганфоний ҳаёт – нафслар қутқусида талвасага тушган одамларнинг ва унга ёндошборлиқнинг хилма-хил чинқириқ товушлари ҳам бу сукунатга дахл қилолмаётгандектуюларди. У чиндан-да дахлсиз, озод маъво – охират водийсининг остонаси.Бу ҳашаматдан йироқ, оддийгина қишлоқ мозори эди. Кўплаб қабрлар устигакичкинагина хотира лавҳалари ёки пастак панжаралар ўрнатилган. Йирикроқларибир-иккита, холос. Шаҳарлар қабристонларидаги дабдаба, худди оврўпадагидекким ўзарга мақбара-ю сағана қуришлар ҳали бу ерга (умуман, кўплаб ўзбекқишлоқларига) етиб келмаганди. Сурат туширилган тошлар эса, йўқ ҳисоби. Ҳожигаазали бу нарсалар ёқмайди: мана шу дунёни ҳашаматга тўлдириб ташлаганимиз етар,ҳеч йўқ, охират остонасини тинч қўяйлик, дейди. Марҳумларнинг суратини тиркашбўлса, мутлақо ноўрин. Гўё биров қабрдан бош кўтариб тикилиб турганга ўхшайди.Шунинг учун, ўғилларининг орзу-ниятларига ҳам қарши чиқиб, хотинининг қабриустига камтарона лавҳа ўрнаттирган. Унинг тупроқ боши ҳов, ана, мозорнингўртароғида. У тартибсиз гўрларни босишдан сақланиб, ўзини у ён-бу ён ташлайташлай қадам босиб, кўзлаган жойига етди. Мана, қадрдон кишисининг исмшарифи, туғилиш ва вафоти саналари ёзилган кулранг тош. Ҳожи ўзбек таомилигазид равишда қабр ёнига қозиқ қоқиб, бир метрча келадиган тахтани михлаб, ихчамўриндиқ тиклаганди. Қабр тошини бармоқларида аста силади. Лаблари титраб,бағри эзғин, аммо ҳузурбахш эриди. Кўзи ёшландими, бир-икки бурнини тортиб,ўриндиққа ўтирди. Бошини қуйи эгиб, пича сукутга толди-да, сўнг хазин овоздаҚуръон ўқишга тушди.Рустам бугун якшанбалиги учун ишга соат тўққиздан ўтиб борди. Ҳокимиятдеганларининг энг асосий зийнати ҳам шунда: иш вақти бир кеча-кундуздайигирма тўрт соатдан сал ошади, холос. Эскилар гап келганда ора-сира “Бу56 Шарқ юлдузиНаби ЖАЛОЛИДДИНёғи энди ҳўкиматчилик”, деб қўйишарди. Рустам “отам замонидан” қолган бусўзларни кўпам билиб, тушунавермаса-да, “ҳўкиматчилик”нинг оби-тобини олибулгурганди. Деворнинг қулоғи, шифтнинг кўзи бор қабилида ҳокимиятнинг кўзуқоши – қоровул билан ҳоким ёрдамчисига ров кўриниш берди-да, хонасига кириб,бир пас тимирскиланди. У ёқ-бу ёққа телефон қилди. Ҳар ҳолда амалдорликнингтуссизроқ юзига упа-элик чаплади. Сўнг ёрдамчига, мабодо ҳоким сўраб-нетибқолса, дадасининг олдида бўлишини айтиб, ташқарига чиқди. Ҳукуматга тегишмашинани ҳайдовчисиз ўзи миниши шунақада асқатади: кўрган-кўрмаган назарларолдида беминнатроқ-да…Ишхонаси рўпарасидаги айлана йўлдан бораётиб, пиёдалар йўлакчасиданўтаётган икки одамга кўзи тушди: танишдек туюлди. Хотираси панд бермади – буларахир ўзи тунов куни кадастр идорасига йўллаган ота-бола-ку! Улар бахтиёр эдилар.Ўғил отасининг чиғаноғидан тутиб, йўлакчадан авайлаб олиб ўтар, жилмайганчанималарнидир гапирарди. Рустамнинг қалбини ёқимли ҳис сийпалади, тезроқдадасини кўргиси келиб кетди. Ота-бола бозор-ўчарга тушишгандир-да, дея ўйладисўнг мамнун. Ҳалиги куни ишлари битдимикин?.. Бозорга кириб у-бу егулик сотиболди-да, қишлоғига жўнади… Қабристон дарвозасига кўзи тушиши ҳамоно юрагибир қалқди. Шошиб тормозни босди: онамнинг қабрини зиёрат қилиб кетай!Дарвозадан “бисмилло” деб кирди-ю, бўғзи куйганини ҳис этди. Кўзлари ачишди.Тавба, мозорга кирдим дегунча доим шунақа бўлади-я?! Кайфиятим яхши, хурсандкелсам ҳам шу аҳвол – бир пасда ғам босади. Лекин кейин енгил тортаман –шуниси маза… Кўзлари онасининг қабрини мўлжаллади: ие, дадамми?! Билгандайкирибман-а! Қадамини тезлатди.– Ассалому алайкум, дадажон! – деди овози титраб.Ота бошини кўтариб, ўгирилди: ўғлига тикиларкан, қўлини тутиб турган бўлсада, хаёллари туйқус тўзғиганидан, кўзларини соғинч томчилари хиралаштирганиданва ниҳоят, кутмаганидан ҳадеганда уни танийвермади.– Мен Рустамман! – дея энгашиб, елкасидан ўнғайсизроқ қучоқлади.– Ҳа, сенмисан, болам?! – кафтида унинг юзини силаб, ёнбошга хиёл сурилди. –Кел, ўтир!Ортиқ гапиришмади.– Ўқи! – деди ота аста ва яна бошини эгди.Рустам паст, лекин ширали товушда Қуръон тиловатини бошлади…Машинанинг орқа ўриндиғида бир даста гулни икки кафтида тутганча ўтирганРаъно, ёнида кишининг завқини қистар даражада ёқимли ялпайиб олиб, ҳадебқўлларини гулга чўзаётган тўрт ёшли ўғилчасини ҳафсаласиз ҳаракатлари биланшаштидан қайтаролмагач, булбулни сайратган ифор бўйлини нари қўйиб, боласиниқучоғига олди. Бу шумтака гулларни юлқиб ташлаши ҳам ҳеч гапмас…Машина учкўчадан қишлоғи томон бурилганида, рулдаги эрига деди:– Мозорнинг олдида тўхтайсиз-а, дадаси! Онажонимни бир йўқлаб чиқайлик. –Сўнг бош эгасидан рухсат сўраган бўлиб, қўшиб қўйди: – Майлими?– Мозорга десанг майли, – дея шу пайтда ҳам ҳазил қилишни унутмади эри, –бозорга демасанг бўлди – чиқимга бошлаб!Раъно парвосига олмади – эрининг доимги феъли-да. Ўғлининг жажжибармоқларини ўйнаб, эркаловчи оҳангда деди:– Ширинтойимнинг бувисини кўриб чиқамиз-а? Болакай бошини юқорига буриб, онасига қаради.– Шижи аяйиздими, ая?Бир пасда Раънонинг бўғзига йиғи тиқилгани сезилди.– Эслолмайсан-а, ўғлим? – деди қаттиқроқ қучиб. – Кичкинайдинг-да! Сениросаям яхши кўрарди!Эр машинани қабристон дарвозаси олдида тўхтатаркан, йиғлоқи хотининичалғитиш пайида қитмирона ғўлдиради:– Энди яхши кўрмасин, ишқилиб!.. Гул кўтарволганингдан кўнглимга келувди…Биров боласига шикаст етказиб қўядигандек, Раъно шошиб эрининг гапинитасдиқлади:– Илоҳим, яхши кўрмасин!.. – уловдан тушиб, сўради: – Сиз ҳам кирасизми,дадаси?– Албатта-да…– дея ташқарилади эр. – Қайнонажонимни зиёрат қилмасамбўладими!..Раъно бир қўлида гулдастани бағрига босиб, иккинчисида ўғлини етаклаганча,дарвозадан кирибоқ, онасининг қабри тарафга тикилди.– Дадам шу ерда экан, – деди ўзига гапираётгандай. – Катта акам ҳам… Ҳаҳ,дадажоним бечора-я!..Ўғлини беўхшовроқ тортқилаб, юра бошлаганди, эри тўхтатди:– Болани менга бер! Қабрларга эҳтиёт бўлиб юргин!.. – у кичкинтойни кўтариболди..– Ассалому алайкум, дадажон! – дея Раъно отасининг қарашини ҳам кутмай,қабр тошини силаб, бармоқларини лабига босди. Ҳўнграб йиғлаганча, гулдастанитош остига қўйди. – Яхшимисиз, аяжон!.. Соғиниб кетди-имм!..Ўрнидан турволган акаси шивирлагудай товушда ҳол сўради:– Кел, Раъно!.. Яхшимисан?.. Сиз ҳам яхшимисиз, куёв бола?..Куёв бош силкиб қўйди.Ота ёнбошига сурилди.– Ўтир, қизим…Раъно ўтираркан, чап қўлида дадасини қучиб, юзидан ўпди.– Яхшимисиз, дадажон?!. – деди пинқи овозда.Отанинг кўзлари ҳам мудом ёшли эди. У болаларининг меҳри ва соғинч оғушидаэриб-эриб борарди.Кичкинтой аясига суйкалиб, тиззасига осилганча, ҳайратдан чақнаганмунчоқдай кўзларини дам аясига, дам бобосига ва гоҳо қабр тошига тикиб, ўзичамаъно қидиради.Ака билан куёв икки ёнда омонат чўнқайишди.Барча сукутда.Ҳожи бўғиқ овозда Қуръон ўқишга тушди…Ҳотам уйқудан болаларидан ҳам кейин турди. Улар сўрида чой ичишар, ҳарбир луқма ёки ҳўпламни аясининг эркалашлари, мақтовларига қўшиб ютишарди.Юз-қўлини ювиб болаларининг ёнига борди. Тик турган кўйи ўғлининг бошини,қизининг қулоғини силаб, эркалаб саломлашган бўлди.– Сўрига чиқинг, – деди хотини қаймоққа теккизилган бир бурда нонни ўғлинингоғзига тутиб. – Ҳозир чойни янгилаб келаман.– Дадам қани? – сўради Ҳотам у ёқ-бу ёққа аланглаб.– Билмадим, – дея айб иш қилиб қўйгандек қизариб, мўлтиради хотини. –Сўрида чой ичиб ўтирганди. Мен уйга кирувдим. Болаларнинг ёнига чўзилиб,кўзим илинганини билмай қолибман. Чиқсам, сўрида йўқ…
Ҳотам тоби кўтарилган чойдан пиёлага қуйиб, кўзларини сузганча қаергадиртикилиб, ичаркан, пича жим қолди.– Опоқдадам қани? – сўради ўғли, томдан тараша тушгандай унинг сўзиниқайтариб, лунжларини шишириб нон чайнаркан.У жилмайиб, эндигина ҳазил қилмоқчи бўлганида, қизининг гапи ошиб тушди:– Опоқдадам ўлиб толди (қолди), – деди у қаймоқ юқи лабларига баттар қаймоқчаплаб. – А, ая?.. – аниқки, қизалоқ нима деётганини тушунмасди, аммо гапи худдибиров ўргатиб қўйгандек эшитилди.Ҳотамнинг юраги шиғиллаб кетди.– Унақа дема, эси йўқ, ёмон бўлади!.. – дея келин жовдираганча эрига қарабқўйди. – Опоқдаданг ҳозир келади!..– Опоқдадам кўчада, – деди ўғли билағонларча.Ҳотам чойдан бир ҳўплаб, тагини ёнбошига сочди.– Дадам қаердалигини мен биламан!.. Ҳозир келаман! – дея кўчага отилди.Ўғлининг чинқириб эргашганига ҳам қулоқ солмади.Қабристон узоқ эмасди. Аммо салкам югуриб бораркан, қалби эзиларди: онамраҳматлини соғингандир-да! Эҳ, дадам, дадажоним-а! Изларингизни кўзларимгасурай, ота! Яхшиям сиз борсиз!.. Бирдан иккинчи овоз қулоқлари остидажаранглаб, юзига тарсаки туширгандай бўлди: Соғинади-да! Ўзини умр бўйи оқювиб, оқ тараган, жонининг ярмига айланган жуфти ҳалолини соғинмасинми?!Ўзинг-чи?! Онажонингни соғинмадингми? Соғиндим дейсан-да! Унда айт-чи,шундоққина ҳар кунги йўлинг биқинидаги мозорга қадам босмаганингга неча кунбўлди?.. Энди бағрини ҳузурбахш таскин эпкини сийпалади: яхшиям, бахтимизгакатталар бор – кўп нарсаларни ёдимизга солиб туради! Уларнинг қадамларида,билган инсон учун, бизнинг келар кунимиз – эртамиз унади!.. “Онажон!” дея юрагиоҳ уриб, мозористонга кирди-ю, ёш сиза бошлаган кўзлари аясининг қабри тарафгатушгач, ҳаммасини тушунди: мендан бошқа барча шу ерда экан-ку!.. Жигарлари утомон ўгирилишди. Фақат ҳамон бошини қуйи солиб ўтирган дадасигина қарамади.Қабрлар оралаб қадамини тезлатаркан, бўғзи куйиб, бир қўлини силтаб қўйди.Манзилга етди-ю, “Ассалому алайкум!” дея яқинларининг меҳр балққан ёшликўзларига бир-бир қараб чиқди.– Мен ҳам келдим, дада! – деркан, қиблагоҳининг елкасидан аста қучиб қўйди.Бошқа ҳеч ким билан сўрашмади. Индамай дадаси билан акасининг ўртасига чўкди.Ҳожи унга кўз қирини ташларкан, секингина деди:– Ўқи!.. – бу овозда атрофдагиларга чексиз меҳр, унинг ўзигагина аён фахртуйғулари мужассам эди.Ҳотам сабоқ кўргани учун Қуръонни яхши ўқирди. Ҳозир эса, дили ёруғ-ёруғбўлганидан, солим саслари илоҳ сўзлари билан қовушиб, яна-да соҳир эшитилди.Барчани сел қилди…Ўктам ҳожи, кўзлари ёшли бўлса-да, бағри қувончга тўлиб ўтирар, жонданазиз фарзандларининг бир-бирларидан бехабар ҳолда, бирон таклиф ё чорловсизонасининг мозор бошида бир вақтда жам бўлишганидан мамнун ва бахтиёр эди.Охират остонаси узра буюк калом янграр, Оллоҳ даргоҳида нажот фақат вафақат яхшилигу муҳаббатда эканлигидан хабарлар бераётгандек туюларди. Кимбилсин, балки айни дамда, бу оилани, меҳрибон соҳиби билан бирга тирноқлаббунёд этган марҳума онанинг пок ва шод руҳи ҳам самода Илоҳ сўзларидан масрурчарх урармиди!..