Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Муҳаббат қўшиғи


Ўлмас УМАРБЕКОВ – (1934–1994). Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Тошкент давлатуниверситетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. Ўнлаб ҳикоялар тўпламлари чоп этилган.“Севгим, севгилим” қиссаси, “Одам бўлиш қийин” романи, “Қиёмат қарз”, “Кузнингбиринчи куни”, “Аризасига кўра”, “Шошма, қуёш!” каби ўнлаб драматик асарлармуаллифи.

1

Кимнинг овози бу? Ким куйлаяпти? Булбулмикан сайраётган? Саъвамикан?Булбул эмас сайраётган, саъва ҳам эмас, Бай Василнинг гўзал қизи – Атина-ку бу!

2

Бай Василни ўлдиришди. Қоратоғ этагида, маккор ёвнинг ўнтасига бас келди убир ўзи. Ўн биринчи ёв ташланиб, қилич санчди бағрига… Етти ёшли ўғли Илчо,гўзал қизи Атина энди ёлғиз, етим қолди иккиси.

3

– Ўғлим, – деди ўлаётиб Бай Василь Илчосига. – Сўзларимни унутма: ўч олгинсен душманлардан, ҳам асрагин опангни!

4

Бай Василни кўмдилар, Марица қирғоғига. Илчо билан Атина-чи, етим қолдииккови!

5

Кунлар ўтди, ойлар ўтди, Атина – енгилтак қиз, оғир жангда ҳалок бўлганотасини унутди… Қачон кўрманг, деразанинг ёнида ё кўчада. Тоғу тошда акси садоқўнғироқ овозидан. Кўнгил қўйди Атинага йигитларнинг қанчаси. Дейишардиғурур билан: “Ким куйлаяпти экан? Булбулмикан сайраётган, саъвамикан? Булбулбундай куйлолмайди, саъвалар ҳам! Бай Василнинг гўзал қизи Атина – бу!

6

Шўрлик Илчо совчилардан гангиб кетди, ахийри йигитларга жавоб айтди,отасидек салмоқлаб:– Атинанинг ўзида гап, ихтиёри ўзида!Атина-чи? У ҳеч кимни ёқтирмасди, суймасди. Қаҳ-қаҳ уриб йигитларни мазахқилиб куларди. “Кимга кўнгил қўяркин у, кимга салом бераркин?” Қишлоқдагибирон одам буни сира билмасди…

7

Кунлар ўтди, ойлар ўтди, йил ўтди. Лаънати ёв яна келди бостириб.

8

Кўчалар қон. Доду фарёд тутиб кетди оламни.

9

“Э, Парвардигори олам! Ўзинг мадад бер, босқинчини еримиздан ҳайдайлик”.

10

Ёшу қари жангга кирди… Тангри бермади мадад. Беглар беги қилич солдишафқат қилмай ҳеч кимга! Гўдакларнинг устида у тулпорини ўйнатди, кексаларнингкўзёшига парво қилмади мутлақ, мевалари ҳил-ҳил пишган боғларни пайҳон этди,ўт чақнади кўзларида, оғзи олов пуркади, ятағони чақмоқ чақди йигитларнингбошида, аёлларнинг кўкрагидан қон аралаш сут оқди…

11

Ҳаммасини кўриб турди деразадан Атина, киприклари маржон такди аламзадаёшидан. Шу топ нима бўлди ўзи?! Биби Марьям, кўмак бер! Беглар беги дубулғасиучиб тушди бошидан. Кўриб қолди унинг юзин ногоҳ бизнинг Атина…– Йигит бўлса шундай бўлса! – деди яшиндек чақнаб. Ҳали бундай латофатникўрмаганди умрида. Қошлар мисли шоҳи чойшаб гулидаги ёй каби, бургутнигоҳ санчилади ўкдай қизнинг қалбига. Чўчиб тушди қиз бечора ва севинчданбўшашди… Ғойиб бўлди жангга кирган йигитларнинг барчаси, қони дарё бўлганПётр, Стефан ҳам йўқолди, қўнғир сочли Минчо, Генчо, Аспарухлар йўқолди…Қулоғига кирмай қолди аёлларнинг йиғиси. Нима бўлди ўзи шу топ? Биби Марьям,кўмак бер!

12

Севиб қолди Бай Василнинг гўзал қизи Атина, севиб қолди отасининг ашаддийдушманини, она юрти унга берган нонни ҳаром қилди у, отасини унутди у ва зотиниунутди.

13

Гайдукларим, азаматлар, нафратингиз ўринли! Аммо қўшиқ тугамади, қулоқберинг, тугатай.

14

Оғир жангда беглар беги ғолиб чиқди. Асирлар занжирбанд бўлди. Ўлжалархачирларга ортилди.

15

Тўхтанг, тўхтанг! Ким келмоқда? Келаётган ким ўзи? Кампирми у, ё бевамиёлғиз қолган бу юртда? Йўқ! Атина, Бай Василнинг гўзал қизи – Атина!

16

Келинчакдай ясанган у. Лабларида табассум, юришлари товус каби хиромон вамулойим. Тўғри келди майдонга у, салом берди ғолибга – бекка назар ташлади ваоймомодек эгилди, кейин эса ипакдек овози ила деди:– Бегим, сенга ошиқ бўлдим, қулингман мен шу кундан! – шундай дея тиз чўкдиқиз тулпор билан ёнма-ён.

17

Ҳамма ҳайрон. Ҳатто, бек ҳам ҳайрон бўлди аввали. Кейин қизни даст кўтардива ўтқазди олдига, момиқдай оқ кўкрагидан бўса олди лаънати!

18

Оҳ, Атина, ноқобил қиз, сени нима жин урди?! Қаердасан, Илчо, отанг ҳурмати –кўр опангни!

19

Беглар беги отига қамчи босди, йўлга тушди асирлар. Қаердасан, Илчо, отангҳурмати – кўр опангни!Ё ўч олгин хўрланган зот, тупроқ учун улардан, ё бўлмаса бош олиб кеталамдийда қишлоқдан.

20

Илчо хомуш. Кўзи йўлда, карвон кетган томонда.– Ота, ўзинг қўлла, – дерди ичида у дам-бадам. – Қувватинг бер қўлларимга, ўчолайин душмандан…Шунда бирдан билаклари кучга тўлди ғойибдан, уйга кирди, отасининг камаринибоғлади, елкасига милтиқ осди, қилич тақди белига:– Ота, ўзинг қўлла мени, қувватинг бер қўлимга!

21

Беглар беги куйламоқда Атинага жўровоз, асирларнинг қўллари мушт, лаблартугун, бошлар хам.– Бадбахт дунё! Бай Василда нима қасдинг бор эди? Бечора қиз юрагинизаҳарладинг не учун?!

22

Олисдан бир отлиқ кўринди. Қўллар бўлди соябон. Бу – хўрланган ер ўғлони! Бупаҳлавон азамат – Илчо!

23

Девдек наъра тортди, Илчо, беглар беги тўхтади. Атинани титроқ босди,хўжасига ёпишди.

24

– Эй, лаънати беглар беги! Юрак бўлса отдан туш, куч синайлик якка-якка, ёбўлмаса ўликсан!

25

Беглар беги ёйдек эгри қиличини суғурди, ботир Илчо шердек бўлиб қаршисигаюгурди.

26

Олишдилар роппа-роса уч кеча-ю уч кундуз, қилич синиб, навбат келдиханжарга…

27

Укасининг ботирлиги Атинани шод қилди. Кўпик сочди беглар беги дошберолмай ҳужумга. Боши узра ўйнаб кетди ботир Илчо ханжари. Шу топ… Нимабўлди ўзи?! Биби Марьям, кўмак бер! Лаънати қиз қалқон қилди бекка ўз кўкрагини!Юрагини кесиб ўтди укасининг ханжари… Беглар беги эса қочди отга қамчи урибкетма-кет. Йиқилди қиз.– Бегим, тўхта! – бек томон қиз чўзди қўл. Ва лек беги тўхтамади, чанг ичидайўқолди…

28

Оҳ, Марица, Марица, ғамгин ва сокин дарё, қирғоғингда мозорлар – кимларнингқабрлари? Гўр бошида дев қаддини букиб йиғлаётган ким ўзи?!– Бай Илчо бу. Бай Василнинг содиқ, асл фарзанди. Қабрларда Бай Василь ҳамАтина ухламоқда… Йигирма йил бўлди Илчо ҳар кун келар бу ерга, қабрларга янгигуллар қўяди-да, йиғлайди:– Ота, мени кечиргил, гуноҳимдан ўтгил сен… севикли Атинангни асрабқоломадим мен!

1970 йил

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil