Йилларни кафтида ғижимлар аёл
Дилноза КАМОЛ Ҳайрат Куз.Изтиробларга тўла тўлин ойниелкасида опичлабсўнгги йўлга кузатаяпти булут…ёмғир қуяди шекилли…Куз.Янги туғилган ойниелкасида бешикдай авайлабтурибди булут…ёмғир қуяди шекилли… Узум доналари Стол устида узум доналари…Чалғиди хаёл.Узумдек ширин болалик,Узум доналаридек сочилган дугоналар…Тақдир ва йилларниКафтларида ғижимлар аёл.ҳаммасини ўзгартириш мумкин эди…Йўқотилган болалик,йўқотилган кулгуларйўқотилган вақт…Болаликўзи қаердан бошланади… қаерда тугайди?Кун ва тун қўшилиб кетганидансоат милларига қарамай қўйганидами…рўзғор камини тўлдириш […]