Тўлқин МУҲИДДИН

Адашмай десанг – кўп тингла
* Нигоҳингизни бугунга эмас эртага қаратинг, бугун
ўтиб бўлаяпти, эрта эса энди келяпти.
* Маънавият осмонидаги ҳар бир ёруғ юлдуз жамият
устунини бақувват, умрбоқий қилади.
* Мевали дарахтга отилган тош сингари кўнгли очиқ
одамлар ҳам кўп озор чекишади. Барибир уларнинг умри
мазмунли ва ибратлидир.
* Ғирром одамнинг умри ғафлатда ўтади.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 9-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *