Гавҳар ИБОДУЛЛАЕВА

Тожмаҳал

Ўтди неча замон, неча бир фасл,
Қутлуғ бир сабоқни сўйлаб турар у.
Ишқи йўқлар учун бир нафас тинмай
Мангу муҳаббатдан куйлаб турар у.

Тожмаҳал – дилларнинг пок саждагоҳи,
Қаршингда тиз чўкар ўзин билган зот.
Тожмаҳал – заминга қўмилган орзу,
Тожмаҳал – осмонга санчилган фарёд!

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 9-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *