Ашурали ЖЎРАЕВ

ЮРАГИМДА БИР ҚУШ ЙИҒЛАЙДИ
Ҳикоя
Тилини тийиб олмаган бу айёр қуш баъзан сувга тушган тошдай жимжит бўлиб кетади. Индамайди, гўё тилдан қолган кар-соқов. Бир сўз демай юрагимни қон қилади. Шундай кезларда юрагим қафасига сиғмай, тарс ёрилиб кетай, дейди. Ахир мен унинг овозига, пайдарпай берадиган саволларига ўрганиб қолганман-да. У мени жимжитлик билан қийнайди. Мен эса қушнинг сукунатидан эзиламан, унга қўшилиб йиғлагим келади. Лекин кўзларимдан ёш чиқмайди. Йиғлайвериб дийдам қотиб кетган. Ундан кўра тош юмшоқ…

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 9-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *