Хуршид ДАВРОН

ТУМАНЛАРНИ ҚУЧОҚЛАГАН ТОНГ
Англамоқ оғирдир кеча сўзини,
У кимни чақирар кундуз ичидан.
У кимга бермоқчи, ахир, ўзини
Сув ичирган каби бўш ҳовучидан.
Ҳей, кўксим асири, қушча, алданма,
Бу олов ўзгадир, бу сас ўзгадир.
Сен уни тинглама, унга тиланма,
Сен қора дунёни чиқиб ўзгартир.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 8 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *