Хосият РУСТАМОВА

ҒАМГИН НОВДАЛАРГА КУЗ БЕРАР САБОҚ
Шамол аччиқланиб гоҳ,
Тескари бурар юзин.
Қарайди бошдан-оёқ –
Кўзи сузилган узум.
Кўлмакларда қуш ини,
Хазонла ётар чириб.
Куз ўтади кўксини –
Пуч ёнғоққа тўлдириб.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *