Гўзал БЕГИМ

БАХТ БАҒРИМГА КИРДИНГ ЎКСИНМАЙ
Ва, кутдим, титроқлар кўкаришини,
Мажруҳ баҳор каби чопдим қирма-қир.
Қўлларимни тўлғоқ тутганда ҳар кеч
Қучдим тиканларнинг бўйнида занжир.
Қисмат ўриб қўйган сочимни ёйсам,
Сочилиб кетади орзум тескари.
Кел, ахир, келмасанг, сувга суйкалсам,
Жонимни чангаллар гирдоб гавҳари.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *