Саъдулла СИЁЕВ

ЖУРНАЛИМ – УСТОЗИМ


Эртасига эрталаб умримда биринчи бор “Шарқ
юлдузи”нинг остонасини ҳатладим. Носир ака ўрта бўйли,
оқ-сариқдан келган, юмшоқ сўзли киши экан. У менинг
қайси макондан эканлигимни, қаерда ўқиганлигимни
суриштирди. Сўнгра: – Гап бундай, шоир, – деди (Кейин
билсам у киши ҳамият юзасидан ҳамма ижодкорларни шоир
деб чорлар экан). – Тунов куни радиодан икки ҳикоянгизни
эшитдим. Менга маъқул бўлди. Тилингиз равон экан.
Мутойибага ҳам оз-моз майлингиз борга ўхшайди. Ўша
ҳангомаларингизни менга етказинг. Кўплашиб ўқиб
кўрайлик. Бизга ёқса, эҳтимол, журналга берармиз.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *