Ойдин ҲОЖИЕВА

           УМР ЧАРХПАЛАГИ
Айб замондами, ўзимиздами
Ё мол-дунёга ўч кўзимиздами?
Ё бизнинг ясаган қобиққа сиғмас
Қулочи кенг ўғил-қизимиздами?

Замона чархига урилиб жонлар,
Ақлимиз пайраха мисоли учди.
Чархнинг қировлари – аччиқ армонлар
Икки чеккамизга оқ бўлиб тушди.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 3-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *