Нодир ЖОНУЗОҚ

САСИНГ ТУЙСАМ САФАРЛАРДА
Бу қисмат – азалда бўлган асли ҳал,
Фақат буни дилдан англамоқ лозим.
Халққа хизмат учун берилгай амал,
Фидойи бўлмоққа ҳар бир лавозим.

Қадам бос улуснинг кўзига қараб,
Кўзингни ёпмасин ширали таъма.
Шаксиз, инсон бўлиб туғилиш шараф,
Яхши инсон бўлмоқ – олий мартаба.
«Шарқ юлдузи» 2020йил 3-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *