Назар ЭШОНҚУЛ

ГИРЁН
Она, бу сенга ёзилган мингинчи мактубимдир,
ёзилмаган мактубларим балким ундан ҳам кўпдир, саноқ
нима керак она, сон нима керак?! Бу сенга ҳасрат эмас,
она, бу арз эмас. Менинг ҳеч нарсадан камчилигим йўқ.
Мен ҳамиша сен ҳақингда эслаганимда, сенга хаёлан
биттадан мактуб ёзаман. Бугун ҳам сени эсладим.
Баъзан сиқилиб кетсам, сен билан, баъзан отам билан
ёзмайдиган, ёзсам ҳам барибир йиртиб ташланадиган
мактубларим орқали дардлашаман. Она, бу шаҳарда
ҳамма нарса етарли, улкан, баланд, осмонўпар бинолар,
жонга роҳат берувчи хиёбонлар, сотилиши мумкин
бўлган ҳамма нарса топиладиган дўконлар, одамнинг
жони ҳам сотиладиган бозорлар, расталар…

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 3-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *